Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
482 subscribers
1.92K photos
51 videos
307 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Президентимиз топшириқлари ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида оғир турмуш шароитида яшаётган, ижтимоий кўмакка муҳтож 141 нафар хотин-қизнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, жумладан, 28 та оила учун янги уй-жойлар қуриш, 113 та оиланинг мавжуд турар жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида мазкур вазифалар ижросини ўрганди. Хусусан, туманнинг "Дўстлик" маҳалласида яшовчи Ҳайитгул Шерназарова ва Гулбаҳор Қувондиқоваларнинг хонадонида бўлиб, турар жойларининг таъмирланиши кўздан кечирди ҳамда оилаларнинг муаммоларини ўрганди.

Шунингдек, масъуллар манзилли рўйхат асосида хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш тадбирлари ижроси юзасидан ахборот берди.

Масъулларга оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва муносиб ҳаёт шароити яратиш юзасидан аниқ вазифалар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍43🥰1🙏1
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманига ташриф буюриб, "Омонхона" ва "Хўжамайхона" туризм марказларида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.

"Омонхона" санаторийси замонавий дам олиш масканига айлантирилмоқда. Бу ерда янги бинолар, сайёҳлар учун меҳмон уйлари, инфратузилмалар барпо этилмоқда ва маҳаллий бозор реконструкция қилинмоқда. Лойиҳа тақдимоти ўтказилиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

"Хўжамайхона" дарасида эса янги туризм маркази қурилиши ўрганилди. Бу ерда сой ва дарё қирғоқлари мустаҳкамланиб, йўллар таъмирланмоқда, инфратузилма такомиллаштирилмоқда. Лойиҳа якунлангач, ҳудудда турли йўналишдаги сайёҳлик хизматлари йўлга қўйилади.

Барча ишлар белгиланган лойиҳа асосида, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍83🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек Қосимов: "Сиз ёшлар тез орада Президентимиз командасидан жой олиб юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшасизлар"

Сурхондарё вилояти ҳокими бугун битирувчи ёшлар билан ўтказилган учрашувда юртимизда Президентимиз томонидан қисқа вақт ичида амалга оширилган кенг кўламли ишлар ҳамда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида тўхталди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰43🙏1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов жорий йилда олий таълимни муваффақиятли якунлаган, фаоллиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган ёшлар билан учрашди.

Мулоқотда ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланди, уларни амалга ошириш, битирувчиларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Билдирилган таклифлар асосида аниқ вазифалар белгиланди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга таянч бўлиш — ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасига айланиши керак. Мен ҳам, барча раҳбарлар ҳам сизларга ёрдамчи бўламиз,

— деди вилоят ҳокими.

Учрашув якунида ҳоким ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарларига битирувчи ёшлар бириктирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Маълумот учун, жорий йил Сурхондарё вилоятида 15 700 нафардан ортиқ ёш олий таълим муассасаларини тамомлади.


Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍7🥰2👏1