Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
488 subscribers
1.94K photos
51 videos
309 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов инвестиция дастури доирасида Хитой Халқ Республикасининг 6 та йирик компанияси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Хусусан, "Watchman Group" вакили Жеймс Сяо, "Oriental Credits Industrial Development Co. Ltd" раиси Ху Чунхуа, "Bangsheng Group" президенти Ма Заишенг, "Xi’an LASIS Semiconductor Technology" бош ижрочи директори Жу Бингбао, "Shandong Huada Construction Group Inc." президенти Ван Ёнгчао ва бошқа расмийлардан иборат делегация билан учрашув ўтказилди.

Мулоқотда қуёш фотоэлектр станциялари қуриш, кўмирни қайта ишлаш, когенератсия технологиялари орқали электр энергияси ва синтетик газ ишлаб чиқариш, тоғ-кон металлургияси, саноат тармоқлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида 6 та компания билан қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестиция жалб қилиш ва қурилиш ишларини бошлашга келишиб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍6🥰31
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига ташриф буюриб, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати ва янги ташаббуслар тақдимоти билан танишди.

Жумладан, "Шеробод Кристалл Салт" МЧЖ томонидан Германиянинг "Бизайла" компанияси ҳамкорлигида умумий қиймати 15 миллион долларга тенг "Саломатлик туризми" шаҳарчасини ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди. Шунингдек, "Хўжаикон Туз" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган туз ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш бўйича лойиҳа муҳокама қилинди.

Мавжуд ресурс ва салоҳиятдан тўлиқ фойдаланган ҳолда сифатли минерал тузлар ишлаб чиқариш ва туризм хизматларини йўлга қўйишга қаратилган йирик лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун зарур инфратузилмани яратиш ва йўлларни таъмирлаш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, "Чорбоғ Шеробод Туз" МЧЖда олий навли туз ва бошқа минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш, "Неокалий" ва "Хўжаикон Туз" МЧЖларда калий тузи ҳамда туз конларида қазишма ишлари билан яқиндан танишилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍43🥰2
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Франция, Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон ва Хитой давлатларидан ташриф буюрган инвесторлар делегацияларини қабул қилди. Мазкур учрашувда вилоятимизда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

Хусусан, Франциянинг "Stone City Energy", Ҳиндистоннинг "Glocal Euroasia", Афғонистоннинг "Afghan German Company", Покистоннинг "NajeeB Fibers" LLC ҳамда Хитойнинг "Teca Technology Wuhan Company Limited", "Henan Dazhou Machinery Equipment Co., Ltd", "Bedley Hong Kong International Limited", "Horgos Hongheyuan International Trade Co., Ltd" компаниялари вакиллари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Музокараларда инвесторларнинг буғ-газ электр станцияси қурилиши, мис қазиб олиш ва қайта ишлаш кластери ташкил этиш, кўп қаватли турар жой мажмуалари барпо этиш, ип-калава, мато ҳамда тайёр кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мис ҳамда кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳалари кўриб чиқилди.

Якунда мазкур компаниялар билан қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан келгусидаги қадамлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍43🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси

Туркия клуби ўзбекистонлик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан 2025-2026-йилги мавсум сўнгига қадар ижарага олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Сурхон воҳасининг фахрига Туркиядаги фаолиятида омадлар тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Термизда Элдор Шомуродов футбол академияси барпо этилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🥰2👏1🙏1
Президентимиз топшириқлари ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида оғир турмуш шароитида яшаётган, ижтимоий кўмакка муҳтож 141 нафар хотин-қизнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, жумладан, 28 та оила учун янги уй-жойлар қуриш, 113 та оиланинг мавжуд турар жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида мазкур вазифалар ижросини ўрганди. Хусусан, туманнинг "Дўстлик" маҳалласида яшовчи Ҳайитгул Шерназарова ва Гулбаҳор Қувондиқоваларнинг хонадонида бўлиб, турар жойларининг таъмирланиши кўздан кечирди ҳамда оилаларнинг муаммоларини ўрганди.

Шунингдек, масъуллар манзилли рўйхат асосида хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш тадбирлари ижроси юзасидан ахборот берди.

Масъулларга оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва муносиб ҳаёт шароити яратиш юзасидан аниқ вазифалар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍43🥰1🙏1