Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
492 subscribers
2.08K photos
54 videos
331 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи ва Денов туманларига амалга оширган ишчи ташрифи доирасида қатор лойиҳаларнинг ҳолати билан танишди.

Жумладан, Шўрчи туманидаги 33-сонли мактабни 520 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш орқали реконструкция қилиш ишлари кўздан кечирилди. Аввалги ташрифда берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилиниб, лойиҳани бир ҳафта муддатда тўлиқ якунлаб, мактабни фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Денов туманидаги Мустақиллик кўчасида автойўлни реконструкция қилиш ишлари ҳам кўриб чиқилди. Мутасадди ташкилотлар томонидан вилоятда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Ташриф доирасида "Қизил сув" дарёсининг табиий оқимидан фойдаланган ҳолда барпо этилаётган микроГЭС қурилиши ҳам кўздан кечирилди. Шу ернинг ўзида "Хазарбоғ" каналида амалга оширилаётган микроГЭС ва гидротехник иншоотлар юзасидан масъуллар томонидан ахборот берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
4👍2🥰2
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудлардаги ўрганишларини Сариосиё ва Олтинсой туманларида давом эттириб, қурилиш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари билан танишди.

Сариосиё туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида қурилаётган турар жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари, шунингдек, ободонлаштириш ҳамда яшил ҳудудлар яратиш ишлари ўрганилди. Шу ернинг ўзида масъуллар томонидан тумандаги йирик лойиҳалар, жумладан, "Нилу" маҳалласини туризм қишлоғига айлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Шундан сўнг, ташриф Олтинсой туманидаги "Мўминқул" маҳалласида давом этди. Бу ерда мавжуд инфратузилманинг ҳолати кўриб чиқилди. Мутасаддиларга бир ҳафта муддатда "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойиллари асосида йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини янгилаш ҳамда бошқа зарур ишлар бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
6👍3🙏1
📢 Сариосиёда "Нилу" туризм қишлоғи очилади

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги вазифалар ижроси доирасида Сариосиё туманидаги "Нилу" маҳалласи туризм қишлоғи сифатида ташкил этилди. Ушбу ташаббус Президентимизнинг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарори асосида амалга оширилди.

Мазкур лойиҳа доирасида қишлоқда туризм инфратузилмаси яратилиб, меҳмонлар учун қулай шароит ва хизматлар йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан жорий йил 10 июль куни "Нилу" туризм қишлоғининг тантанали очилиш маросими, ош сайли ҳамда ОАВ вакиллари ва блогерлар учун инфо-тур ташкил этилади.

📍 Манзил: Сариосиё тумани, "Нилу" маҳалласи
🕘 Бошланиш вақти: 2025 йил 10 июль, соат 10:00
📌 Жойлашув: https://maps.app.goo.gl/9kDyhLwQHbwSvqeUA

Барча қизиқувчилар ҳамда журналист ва блогерларни ушбу туризм сайли ва медиа тадбирларга таклиф этамиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🔥2
#инфографика

📢 Сурхондарёда ёшлар учун 740 та замонавий иншоот – 1 трлн 164 млрд сўмлик инвестиция!

🏗 Икки йилда жами 740 та замонавий объект барпо этилди ёки тубдан таъмирланди. Бу орқали 55 минг нафар ёш учун янги имкониятлар эшиги очилди.

🔹 494 та мактаб ва
🔹 121 та боғча қайта таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

⚽️ Шунингдек, 123 та спорт иншооти қайта қурилиб, 13 мингдан зиёд ёшлар учун соғлом турмуш тарзига кенг йўл очилди.
📍 Жумладан, Термиз шаҳридаги "Кураш мажмуаси" тўлиқ қайта қурилиб, 14 турдаги якка кураш билан шуғулланувчи 1 500 нафар ёш спортчи учун замонавий машғулот шароити яратилди.


Вилоят марказида 43 млрд сўм маблағ эвазига замонавий “IT-парк” филиали қурилди.

🛤 Шунингдек, 30 та кўнгилочар маскан ва янги кўчалар қурилиб, аҳоли учун қулай, кўркам муҳит шакллантирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🔥4🕊21🥰1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз, Ангор ва Музработ туманларидаги кластер ҳамда фермер хўжаликларининг пахта майдонларида амалга оширилган ишлар билан танишди ва соҳа вакиллари билан келгусида бажарилиши зарур бўлган вазифаларни муҳокама қилди.

Айни вақтда ҳароратнинг юқорилиги ҳар бир дақиқани самарали фойдаланишни талаб этаётгани, қатор ораларига ишлов бериш, шамоллатиш, маҳаллий ўғит билан суғориш, ғўзани чилпиш ва уни зараркунандалардан ҳимоя қилиш каби тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш муҳим экани таъкидланди. Бу чора-тадбирлар иссиқ кунларда ҳосилни сақлаб қолиш ва кўпайтириш имконини яратиши қайд этилди.

Вилоят раҳбари топшириқлар ижроси Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан доимий мониторинг қилиниши, шу асосда масъуллар фаолияти баҳоланишини маълум қилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰3🔥21👍1
Бугун Термиз шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур бинони капитал таъмирлаш, мослаштириш ва замонавий иш шароитларини яратиш учун 5,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Янги бинода аҳолининг эҳтиёжларига мос равишда кенг имкониятлар яратилган бўлиб, фуқароларга сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун барча зарур инфратузилма, ахборот тизимлари ва қулай шароитлар таъминланган.

Янги бинонинг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этди.

Янги бинонинг фаолиятга киритилиши Сурхондарёда ижтимоий хизматлар тизимини сифат жиҳатдан янги поғонага олиб чиқиш, аҳолининг эҳтиёжларини ўз вақтида ва самарали қондиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🥰2👏2😱1