Ҳудудларда маданий-маърифий ҳаётни юксалтириш, аҳоли учун муносиб маданият ва дам олиш шарт-шароитларини яратиш мақсадида янги маданият муассасалари барпо этилмоқда. Бу эса амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим самарасидан далолатдир.
Бугун Бойсун тумани Сайроб маҳаласида умумий қиймати 1 миллиард 783 миллион сўм бўлган лойиҳа доирасида 80 ўринга мўлжалланган янги маданият маркази очилди.
Шунингдек, Олтинсой тумани марказидан узоқда жойлашган тоғли ҳудуд — "Катта Вахшивор" маҳаласида ҳам янги маданият маркази иш бошлади. Илгари бир хонали мослаштирилган бинода фаолият юритган 37-Вахшивор маданият маркази учун 1 миллиард 380 миллион сўмлик замонавий ва барча қулайликларга эга янги бино қуриб битказилди.
Эндиликда ушбу муассасалар белгиланган лойиҳа асосида "Намунали маданият маркази" сифатида фаолият юритади ҳамда аҳолига кўрсатилаётган маданий хизматлар сифати янада яхшиланади.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

👍7❤2🔥2🙏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи якунлари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🔥3💯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хўжамайхона дарасида замонавий туризм маркази қурилишига старт берилди
Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш мақсадида Хўжамайхона дарасида замонавий туризм марказини ташкил этиш ишлари бошланди.
Президентимиз қарорига асосан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида зип-лайн, капсулали уйлар, "ҳикинг", "ҳард trekking", 5 километрли вело ва пиёдалар йўлаклари каби инфратузилма элементлари барпо этилади.
Янги туризм маркази табиат қўйнидаги сайр ва экстремал турларни йўлга қўйиш, шу орқали янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

❤3👍2🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дуал таълим самарадорлиги: Узун тумани 2-сон политехникумида Денов тадбиркорлик ва педагогика институти билан қандолатчилик кластери иш бошлади
Президентимиз топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг дуал таълимни ривожлантиришга оид қарорига асосан амалга оширилган мазкур лойиҳа қиймати 1 млрд 900 млн сўм бўлиб, ёшлар ва хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Бу ерда малакали ва кўп йиллик тажрибага эга қандолатчи мураббийлар ёшларга касб-ҳунар сирларини ўргатишади. Шунингдек, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, қўшимча иш ўрни ва даромад манбаи билан таъминланади.

❤5🔥2🥰2
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи ва Денов туманларига амалга оширган ишчи ташрифи доирасида қатор лойиҳаларнинг ҳолати билан танишди.
Жумладан, Шўрчи туманидаги 33-сонли мактабни 520 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш орқали реконструкция қилиш ишлари кўздан кечирилди. Аввалги ташрифда берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилиниб, лойиҳани бир ҳафта муддатда тўлиқ якунлаб, мактабни фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, Денов туманидаги Мустақиллик кўчасида автойўлни реконструкция қилиш ишлари ҳам кўриб чиқилди. Мутасадди ташкилотлар томонидан вилоятда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Ташриф доирасида "Қизил сув" дарёсининг табиий оқимидан фойдаланган ҳолда барпо этилаётган микроГЭС қурилиши ҳам кўздан кечирилди. Шу ернинг ўзида "Хазарбоғ" каналида амалга оширилаётган микроГЭС ва гидротехник иншоотлар юзасидан масъуллар томонидан ахборот берилди.

❤4👍2🥰2
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудлардаги ўрганишларини Сариосиё ва Олтинсой туманларида давом эттириб, қурилиш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари билан танишди.
Сариосиё туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида қурилаётган турар жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари, шунингдек, ободонлаштириш ҳамда яшил ҳудудлар яратиш ишлари ўрганилди. Шу ернинг ўзида масъуллар томонидан тумандаги йирик лойиҳалар, жумладан, "Нилу" маҳалласини туризм қишлоғига айлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Шундан сўнг, ташриф Олтинсой туманидаги "Мўминқул" маҳалласида давом этди. Бу ерда мавжуд инфратузилманинг ҳолати кўриб чиқилди. Мутасаддиларга бир ҳафта муддатда "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойиллари асосида йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини янгилаш ҳамда бошқа зарур ишлар бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

❤6👍3🙏1