Тошкент вилоятидаги Олмос дам олиш зонасида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари учун анъанавий “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” V миллий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни очиб берган АОКА директори А. Ходжаев, сўзининг аввалида, иштирокчиларни яқин кунларда бўлиб ўтган касб байрами билан самимий қутлади.
Миллий конференцияда сўзга чиққан Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А. Фозилов, “Янги медиа таълим маркази” ННТ директори Б. Алимов бугунги кунда кенг ислоҳотлар, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида ижобий ўзгаришлар, матбуот котибларининг профессионал ва салоҳиятли ўсишлари кузатилаётганини қайд этди.
Миллий конференция очилиш маросимида “Энг яхши ахборот хизмати” танлови ҳамда “АОКА спартакиадаси” мусобақалари ғолиблари тақдирланди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

👍5❤2🥰2
Ахборот хизматида ички коммуникация ва хориж ОАВда ташкилот фаолиятини ёритиш тажрибаси
💻 “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида V миллий конференциянинг панел сессиялари бўлиб ўтди. Сессиянинг биринчи қисмида мутахассислари "Ахборот хизматида ички коммуникацияни институционаллаштириш: корпоратив моделлар ва самарали алоқа усуллари" бўйича тақдимот ўтказишди.
Шунингдек, хорижий ОАВ билан муносабатлар стратегиялари ва трансчегаравий ахборот сиёсати; халқаро ОАВда материал берилиши учун умумий талаб ва стандартлар борасида маълумотлар беришди.

👍5🥰2🔥1
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғига билан Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Исоқов Алишер Раҳматуллаевич қатнашчиларга таништирилди.
Алишер Исоқов 1984 йилда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - ҳуқуқшунос. У 1-даражали адлия маслаҳатчиси унвонига эга.
Меҳнат фаолияти давомида Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида турли лавозимларда, шунингдек, Олий Мажлис Сенати девонида бош маслаҳатчи сифатида фаолият юритган.
Тайинловга қадар 2020 йилдан буён Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

👍5🔥2🕊2
Ҳудудларда маданий-маърифий ҳаётни юксалтириш, аҳоли учун муносиб маданият ва дам олиш шарт-шароитларини яратиш мақсадида янги маданият муассасалари барпо этилмоқда. Бу эса амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим самарасидан далолатдир.
Бугун Бойсун тумани Сайроб маҳаласида умумий қиймати 1 миллиард 783 миллион сўм бўлган лойиҳа доирасида 80 ўринга мўлжалланган янги маданият маркази очилди.
Шунингдек, Олтинсой тумани марказидан узоқда жойлашган тоғли ҳудуд — "Катта Вахшивор" маҳаласида ҳам янги маданият маркази иш бошлади. Илгари бир хонали мослаштирилган бинода фаолият юритган 37-Вахшивор маданият маркази учун 1 миллиард 380 миллион сўмлик замонавий ва барча қулайликларга эга янги бино қуриб битказилди.
Эндиликда ушбу муассасалар белгиланган лойиҳа асосида "Намунали маданият маркази" сифатида фаолият юритади ҳамда аҳолига кўрсатилаётган маданий хизматлар сифати янада яхшиланади.

👍7❤2🔥2🙏2