Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
464 subscribers
2.43K photos
66 videos
384 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарёлик фаол ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди

Президентимизнинг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор ва етакчи ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди.

Улар орасида сурхондарёлик қуйидаги ёшлар ҳам бор:

🏅Исматов Шаҳзод Бахтиёр ўғли - Термиз шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси,

🏅Хакимжонова Ситорахон Абдуқахор қизи - Сариосиё туманидаги "Ситора Профессион" масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

Воҳамиз ифтихорлари бўлган ёшларни табриклаб, уларга келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3🥰2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир оилага берилган кичик кўмакнинг самараси

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кеча Денов туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида кам таъминланган оилаларга ер ажратиш тадбирида бир неча йиллар олдин ер берилган аёл билан суҳбатлашди. Фуқаро берилган имкониятдан фойдаланиб, эришган натижалари ҳақида сўзлаб берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍10🥰43👏2
Сурхондарё вилоятида ер майдони бўйича йирик ҳудудлардан бири саналган Музработ туманида тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича ҳали тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар мавжуд.

Ушбу ресурс ва имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташриф буюриб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва замонавий инфратузилмаларни жорий этиш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Шунингдек, масъулларнинг лойиҳалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини тингланди.

Якунда лойиҳаларни янада такомиллаштириш бўйича аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍6🔥2🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон Президенти Малайзия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди. Мўғулистонга илк давлат ташрифи. Давлатимиз раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Өзбекстан Президенти Малайзия Бас министриниң орынбасарын қабыллады. Монголияға дәслепки мәмлекетлик сапар. Мәмлекетимиз басшысы Жоқары Евроазия экономикалық кеңесиниң мәжилисинде қатнасты.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент Узбекистана принял заместителя Премьер-министра Малайзии. Первый государственный визит в Монголию. Глава государства принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета.

Weekly review of the most important events: The President of Uzbekistan met with the Deputy Prime Minister of Malaysia. The first state visit to Mongolia. The Head of State took part in the meeting of the Supreme Eurasian Economic Council.

Facebook|Instagram|X
👍4🥰2👏21
Ёшларнинг олийгоҳга кириш кўрсаткичи бўйича Сурхондарё бир йил ичида 11-ўриндан 4-ўринга кўтарилиб, катта сакраш қилди. Жиззах ва Сирдарё ҳам яхши натижа кўрсатмоқда.

Икки йил олдин халқаро фан олимпиадаларида 7 та ҳудуддан 45 нафар ўқувчи соврин олган бўлса, ўтган 6 ойда уларнинг сафига Жиззах, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ўқувчилари ҳам қўшилиб, жами 166 та медаль қўлга киритилди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 325 минг ёшлар ўқитилди. Айниқса, Хоразм, Қашқадарё ва Самарқанд ёшлари ITдан катта даромад топишни ўрганиб олди.

Бошқа бир мисол: ўтган йили 150 мингдан зиёд ёшларимиз халқаро тил сертификатлари олди, бу 2023 йилга нисбатан 2 баравар кўп.

Хорижий тилларни мукаммал билиш бўйича Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Самарқанд ёшлари анча илгарилаб кетди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍52🥰2
💼 Тайинлов

"Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раисининг тегишли буйруғига асосан Абдулқосимов Ўктам Эшмат ўғли "Сурхонадарё сув таъминоти" АЖ директори этиб тайинланди.

Ўктам Абдулқосимов 1994 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2019 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида "Сурхонадарё сув таъминоти" АЖда турли лавозим ва вазифаларда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар "Сурхондарё сув таъминоти" АЖда бош энергетик лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍6👏2🥰1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги йирик қурилиш ва инфратузилма объектлари билан танишди. Жумладан, Термиз шаҳрида "Янги Термиз сити" ва "Термиз бизнес сити" мажмуалари, шунингдек, "Фаровон" массивидаги биринчи ва иккинчи қаватларида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари жойлашадиган кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши ҳамда ер ишлари жараёнлари ўрганилди.

Термиз туманидаги "Келажак" маҳалласини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган 1,13 миллиард сўмлик лойиҳа ижроси ҳам кўздан кечирилди. Унга кўра, 2 та трансформатор пункти қурилди, 185 та бетон устун ўрнатилди ва 8,7 км электр тармоғи тортилиши таъминланди.

Шунингдек, "Янги Ўзбекистон" массивидаги Амфитеатр ҳамда катта байроқ ўрнатиладиган майдонда олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳолати ҳам ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍52🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон" мавзусида V миллий конференция доирасида "Энг яхши ахборот хизмати" танловининг финал босқичи беллашувлари ҳамда "АОКА спартакиадаси" мусобақалари бўлиб ўтди.

Хусусан, "Энг яхши ахборот хизмати" танловининг финал босқичида Сурхондарё вилояти ҳамда Ангор, Шўрчи ва Денов туманлари ҳокимликлари ахборот хизматлари иштирок этди.

Танловда 70 дан ортиқ давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда 208 та шаҳар ва туманлар ҳокимликлари иштирок этган бўлиб, финал босқичида ҳудудлар орасида энг кўп Сурхондарё вилояти вакиллари иштирок этишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍8🥰21
Тошкент вилоятидаги Олмос дам олиш зонасида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари учун анъанавий “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” V миллий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни очиб берган АОКА директори А. Ходжаев, сўзининг аввалида, иштирокчиларни яқин кунларда бўлиб ўтган касб байрами билан самимий қутлади.

Миллий конференцияда сўзга чиққан Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А. Фозилов, “Янги медиа таълим маркази” ННТ директори Б. Алимов бугунги кунда кенг ислоҳотлар, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида ижобий ўзгаришлар, матбуот котибларининг профессионал ва салоҳиятли ўсишлари кузатилаётганини қайд этди.

Миллий конференция очилиш маросимида “Энг яхши ахборот хизмати” танлови ҳамда “АОКА спартакиадаси” мусобақалари ғолиблари тақдирланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍52🥰2