Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
428 subscribers
2.85K photos
79 videos
453 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманига ташрифи давомида "Ҳазарбоғ–Оққапчиғай" каналлар тизимига кирувчи Р-1 каналида олиб борилаётган реконструкция ишларини кўздан кечирди.

Шундан сўнг "Обикор" маҳалласида жойлашган, лойиҳа қиймати 20 миллиард сўм бўлган автотураргоҳ, чорва моллари ва деҳқон бозори, тўйхона, хостел ҳамда маиший хизмат кўрсатиш нуқталари қурилиши билан танишилди.

Ташриф доирасида "Бандихон агрокластер" МЧЖ томонидан сунъий ва пахта толаси аралашмасидан ип-калава ишлаб чиқариш, шунингдек, тикувчилик фабрикаси фаолияти ҳамда "Бандихон бирлашма" МЧЖда керамзит маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилди. Бундан ташқари, "Бандихон бирлашма" МЧЖ томонидан ўзлаштирилиши режалаштирилаётган гилина ва гипс кони участкалари бўйича тақдимот намойиш этилди.

Вилоят ҳокими лойиҳалар юзасидан таклиф ва тавсияларини билдириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, фаолиятни кенгайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди ва мутасаддиларга вазифалар юклади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🔥3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Матбуот — жамият кўзгуси, оммавий ахборот воситалари эса халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам ахборот кўпригидир.

Шу улуғ ва масъулиятли йўналишда халқимизнинг ҳаёти, ютуқлари ва муаммоларини холис ёритиб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган барча журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан чин қалбдан табриклайман!

Сизнинг қаламингиз доимо ўткир, сўзингиз таъсирли ва фаолиятингиз баракали бўлишини тилаб қоламан!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍73🙏2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
4🥰3🔥1
Бойсун туманида жойлашган, шифобахш булоқлари ва бетакрор табиати билан машҳур "Омонхона" қишлоғи — сўнгги йилларда юртимиз ҳамда хориждан келаётган сайёҳларни ўзига жалб қилаётган туризм масканларидан биридир.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур ҳудудга ташриф буюриб, санаторий инфратузилмасини такомиллаштириш, хизмат сифатини ошириш ҳамда уни йил давомида фаолият юритадиган масканга айлантиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Лойиҳа доирасида 200 ўринли янги дам олиш маскани ва замонавий ошхона қурилиши бошланди. Умумий қиймати 80 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида санаторийнинг хизмат кўрсатиш салоҳияти 4 баробарга ошади ва ташриф буюрувчилар учун барча зарур қулайликлар яратилади.

Вилоят раҳбари ҳудуддаги меҳмон уйлари ва мавжуд шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🔥2🥰1
Нафақадаги фахрий журналистлар ҳолидан хабар олинди

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан юртимизда қалам аҳли ва соҳа вакиллари кенг тарзда эъзозланмоқда.

Халқимизга хос олий қадриятлардан бири — нуронийлар ва фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларга эҳтиром кўрсатишдир. Шу анъанани давом эттирган ҳолда, байрам муносабати билан нафақадаги фахрий журналистлар ҳамда соғлиғи туфайли уйда даволанаётган соҳа вакиллари ҳолидан хабар олинди.

Ташрифлар чоғида улар билан самимий суҳбатлар ўтказилиб, вилоят ҳокимининг байрам табриги ва эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍104🔥2🥰1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон ва Денов туманларида ишлаб чиқилган қатор лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Хусусан, Қумқўрғон туманида темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластери, туризм объектлари ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш, Денов туманида эса суғориш тизими мураккаб бўлган ижара ер майдонларини сув билан таъминлаш учун субсидия ажратиш, зарур ускуналар билан таъминлаш, шунингдек, самарасиз 4,8 гектар ерда жойлашган истироҳат боғини давлат-хусусий шериклик асосида қайта фаолиятга жалб этиш бўйича лойиҳалар тақдимоти кўриб чиқилди.

Шундан сўнг, Денов туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" давлат дастурига киритилган фуқароларга "Меҳнат фаровон ҳаёт" фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ерларидан озиқ-овқат экинлари экиш учун тайёр ҳолда, уруғлари билан бирга ер майдонлари ажратиб берилди. Шунингдек, мазкур оилаларга ун ва гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍52🔥1