Айни пайтда Сурхондарё тажрибаси асосида Тахиатошда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган бир қатор лойиҳалар ишга туширилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Тахиатош тумани ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар ва тадбиркорлар делегацияси билан учрашув ўтказди.
Термиз халқаро савдо марказида ташкил этилган учрашувда Тахиатошда амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги вазифалар ижроси ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, делегация аъзоларининг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Учрашув якунида вилоят раҳбари мутасаддиларга қатор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, Тахиатош туманида турли тадбирлар ташкил этиш, болаларни Сурхондарёдаги оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

👍5❤3🙏1
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманига ташрифи давомида "Ҳазарбоғ–Оққапчиғай" каналлар тизимига кирувчи Р-1 каналида олиб борилаётган реконструкция ишларини кўздан кечирди.
Шундан сўнг "Обикор" маҳалласида жойлашган, лойиҳа қиймати 20 миллиард сўм бўлган автотураргоҳ, чорва моллари ва деҳқон бозори, тўйхона, хостел ҳамда маиший хизмат кўрсатиш нуқталари қурилиши билан танишилди.
Ташриф доирасида "Бандихон агрокластер" МЧЖ томонидан сунъий ва пахта толаси аралашмасидан ип-калава ишлаб чиқариш, шунингдек, тикувчилик фабрикаси фаолияти ҳамда "Бандихон бирлашма" МЧЖда керамзит маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилди. Бундан ташқари, "Бандихон бирлашма" МЧЖ томонидан ўзлаштирилиши режалаштирилаётган гилина ва гипс кони участкалари бўйича тақдимот намойиш этилди.
Вилоят ҳокими лойиҳалар юзасидан таклиф ва тавсияларини билдириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, фаолиятни кенгайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди ва мутасаддиларга вазифалар юклади.

👍4🔥3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Матбуот — жамият кўзгуси, оммавий ахборот воситалари эса халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам ахборот кўпригидир.
Шу улуғ ва масъулиятли йўналишда халқимизнинг ҳаёти, ютуқлари ва муаммоларини холис ёритиб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган барча журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан чин қалбдан табриклайман!
Сизнинг қаламингиз доимо ўткир, сўзингиз таъсирли ва фаолиятингиз баракали бўлишини тилаб қоламан!

👍7❤3🙏2👏1