Илмингга, далил ҳужжатинг кучли эканига ғурурланишдан ҳазир бўл! Модомики йўлбошчинг қўполлик экан, бу иккисининг баракасини ҳаргиз қўлга кирита олмайсан. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ мулойимдир, мулойимликни яхши кўради, қўполлик учун бермайдиган нарсасини мулойимлик учун беради", деб айтганлар
(Ибн Можа ривояти).
imon.uz
@muminauz
(Ибн Можа ривояти).
imon.uz
@muminauz
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ФАЗИЛАТИ
#зикр
❓554-CАВОЛ: Намоздан кийин 33 марта субҳаналлоҳ, 33 марта алҳамдуллоҳ ва 33 Аллоҳу Акбар деб тасбеҳ айтишни савоби қай дарачада экани ҳақида маълумот берсангиз устоз, илтимос!
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
“Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).
Бизнинг юртларимизда асрлар давомида зикрлар фарзлардан сўнг суннати бўлса, уларни адо қилиб бўлингандан кейин адо этиб келинган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

Аллоҳдан қўрқишнинг 7️⃣ аломати
Имом Абу Лайс Самарқандий Аллоҳдан қўрқиш борасида бундай дейди: «Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади:
1️⃣ Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғон, ғийбат, бошқаларга бўҳтон қилиш ва бекорчи сўзларни айтишдан тияди. Уни Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.
2️⃣ Қалбда: Аллоҳдан қўрққан киши қалбида мусулмон қардошларига душманлик ҳис этмайди: ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан ўчиради. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра Аллоҳнинг Расули буюради: «Олов ўтинни еб битиргани каби ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради”.
Эй ўқувчи, билки, ҳасад қалбларга жойлашиб, жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал туфайли муолажа топиши мумкин.
3️⃣ Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейиш, ичиш, кийиниш ва бошқа ишларда ҳам кўзини ҳаромдан сақлайди. Дунёга ҳирс ва ҳар нарсага эга бўлиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари ила қарайди. Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули буюради: «Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Аллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради”.
4️⃣ Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг Расули буюради: «Инсон зоти меъдасига бир луқма ҳаром тушганда, бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўкдаги фаришталар ҳам унга шунча вақт лаънат айтадилар”.
5️⃣ Қўлда: Аллоҳдан қўрққан инсон қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча, Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан бундай ривоят нақл этилган: «Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. Бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад қилган кишилар киради”.
6️⃣ Оёқда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм-маърифат ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.
7️⃣ Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳнинг ризоси учун унга итоат этади. Риё, инсонларга ўзини ёки ишларини кўз-кўз қилиш ва иккиюзламачиликдан сақланади.
📚 Манба: "Мукошафатул қулуб".
@irfonuz

Forwarded from Mehrob.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
САДОҚАТ.
Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ аллома, орифи биллоҳ, Шомнинг буюк олимларидан бири Муҳаммад Абул Хойр ал-Майдоний ал-Ҳанафий ҳақида гапириб айтади:
" У ўзининг шайхи аллома, мураббий Ийсо ал-Курдий раҳимаҳуллоҳнинг қизига уйланди. У жувон эди. У хотинини ғоятда икром қилар эди. Хотини кирса ёки чиқса ўрнидан турар, унга овозини кўтариб гапирмас, унга қўл кўтармас эди. Уни фақат яхшилик билан ёдга олар, ҳамма ишларида у билан маслаҳатлашар эди.
Ваҳоланки, у ўша пайтда буюк ва кўзга кўринган олим, Ҳанафий фиқҳи ва усулининг муҳаққиқ, мудаққиқ олими эди. Эҳтимол у ўша пайтнинг энг забардаст олими, кучли шахси, энг мартабаси улуғ кишиси бўлгандир.
Аёл туғмайдиган аёл эди. Шомнинг кўп улуғ кишилари шайхга ўз қизларини таклиф қилишганда у қабул қилмаган эди. Бу тўғрида гап кўпайса: "Бу иш уни хафа қилиб қўядими дейман. Бу иш(туғиш- туғмаслик) унинг қўлида эмас! " , дер эди.
Кейинчалик у аёл кўр бўлиб қолди. Шайх бунга сабр қилиб унинг хизматини қилиб токи вафот қилгунича унинг кўнглини олди. Икковлон бир-бирларидан рози ҳолда оламдан ўтиб кетишди!
@Mirarabuz

СИЗ БАХТЛИСИЗ!
Агар сиз: “Бахтсизман!” десангиз, нима сабабдан бахтсизлигингиз ҳақида ўйланг. Балки турмуш ўртоғингиз билан жанжаллашиб қолгандирсиз. Куюнманг. Оқшом битта табассум қилсангиз кифоя. Ёки ундан эртароқ битта қўнғироқ, узр сўраш, икки оғиз ширин сўз. Мана сизга бахт!
Ёки фарзандларингизни ўйлаб дилингиз ғашми? Ахир, улар эмасми оиланинг энг ширин мевалари. Шундай экан, бу неъмат берилмаган инсонлар ҳақида ўйланг. Ҳисобсиз сарфланган пуллар, шифохона эшигида изтиробли кутишлар билан ўтган вақт эвазига эшитилган “Умид йўқ” каби сўзлар... Улар ўрнида сиз бўлишингиз мумкин эди. Шукрки, фарзандларингиз бор. Бахтлиман, дейиш учун энг яхши сабаб.
Ёхуд моддий етишмовчиликни бахтсизликка йўясизми? Ахир, бизни яратган Аллоҳ ризқ берувчидир. Аслида банданинг ризқи оёқ остида. Аммо биз янаям кўпроғини истаймиз. Кўп бўлгач, исроф қилиш бошланади...
Агар касалликдан ёки жисмоний камчиликдан ўзингизни бахтсиз сезаётган бўлсангиз, шуни билинг, ҳеч бир дард давосиз эмас.
Бир қўлингиз йўқми? Иккала қўлидан айрилганлар ҳам бор.
Бир оёғингиз йўқми? Икки оёғи йўқ, кун бўйи шифтга термулиб ётадиганлар ҳақида ўйланг.
Бир кўзингиз кўрмайдими? Икки кўзи ожиз кишилар йўқ дейсизми?..
Демак, бизга берилган неъматлар борасида ўзимиздан юқоридагиларга эмас, пастдагиларга қарайлик. Шунда шукр неъматидан баҳраманд бўламиз, бахтли эканимизни ҳис қиламиз.
📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
@MEHROB_UZ

5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:
- 40 маротаба “Бисмалаҳ”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Робби Ал-Азийм”
- 240 маротаба “Субҳана Робби Ал-Ало”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.
Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир.
❁imonuz❁

СОЛИҲА АЁЛ ТАҚВОСИ
Маккада бир камбағал киши яшарди. У солиҳа аёлга уйланган эди. Бир куни аёли унга: “Эй азиз хожам, бизда ейишга таом ҳам, кийишга либос ҳам йўқ” деди. Эр дарҳол иш излаб бозорга чиқди. Роса иш қидирди, аммо топа олмагач, Масжидул Ҳаромга бориб, икки ракат намоз ўқиди ва Аллоҳдан мушкулини осон қилишини сўраб, астойдил дуо қилди. Дуосини тугатиб, Ҳарам майдонига чиқди. Ўша ерда бир ҳамён топиб олди. Очиб қараса, ичида минг динор бор экан. Топиб олинган пул билан хотинимни ҳурсанд қиламан деб дарҳол уйига жўнади. Лекин аёли ҳамённи рад этди ва эрига: “Сиз бу ҳамённи қайтариб беришингиз керак. Чунки, Ҳарамда ётган нарсани олиш жоиз эмас” деди. Эр яна Ҳарамга жўнади. Борса, у ерда бир одам: “Ким ичида минг динор пули бор ҳамён топиб олди?” деб қичқираётган экан. Ҳалиги киши ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол: “Мен топиб олдим. Ма, ол ҳамёнингни. Уни Ҳарам майдонидан топиб олгандим” деди. Ҳамён эгаси фақир кишига узоқ тикилиб турди-да, кейин: “Ҳамённи ўзингга олиб қол. У сеники. У билан бирга яна тўққиз минг динор ҳам бор эди” деди. Фақир киши ҳайрон бўлиб турган эди, ҳамён эгаси яна сўзида давом этди: “Шомлик бир саҳоватли киши менга ўн минг динор берди ва “Бундан минг динорини Ҳарам майдонига ташлаб қўй. Агар топиб олган киши ҳамённи сенга қайтариб олиб келса, уни ўзига қайтар. Чунки, ўша қайтариб олиб келган одам омонатдор кишидир” деди”. Бу гапларни эшитган фақир киши жуда ҳурсанд бўлиб кетди ва Аллоҳга кўп шукрлар қилди. Зеро, Роббимиз Ўзининг муқаддас Каломида: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” деб марҳамат қилган. (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).
Nasihat.uz

#ҳадис
Кундалик ишларга киришишни эрта тонгдан бошлашнинг фазилати ҳақида қатор ҳадислар ворид бўлган.
Масалан:
عن صخر الغامدي رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم اللهم بارك لأمتي في بكورها. رواه الترمذي.
Сахр Foмидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аллоҳим! Умматимнинг тонгига барака бер”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).

Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳони қувонтирган дуо
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
- “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни яхши бир кайфиятда кўрган пайтим:
- “Ё Расулаллоҳ! Менинг ҳақимга дуо қилинг” - дедим. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Эй Аллоҳ! Оишани аввалги ва охирги, ҳамда махфий ва ошкора қилган гуноҳларини мағфират айла” - деб дуо қилдилар. Оиша онамиз хурсанд бўлганларидан кулавериб, бошлари Расулуллоҳнинг муборак кўксиларига қадар эгилиб қолди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Ҳақингизга қилган дуойим сизни хурсанд қилдими?” – дедилар. Ойша онамиз:
- “Сизнинг дуойингиздан қандоқ ҳам хурсанд бўлмайин ё Расулуллоҳ?” - дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Аллоҳга қасамки, бу дуо ҳар намозимда умматимнинг хақига қиладиган дуойимдир” - дедилар.
(Саҳиҳ ҳадислар силсиласи)
xatib.uz

Бақара сурасини ўқинг!
Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

Forwarded from Tavba.uz
"Юрт тинчлиги бебаҳо неъматдир"
Аминжон ИСМОИЛОВ
Сирдарё тумани бош имом-хатиби
👉https://sirdaryomuslim.uz/792-2/
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook

Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
Фиқҳий мазҳабларга тақлид қилиш зарурати
“Тақлид” сўзи араб тилида, бирор нарсани бўйнига осиб олиш, мансабга таъйин қилиш, мажбурият юклаш, ўхшатиш, маъноларини билдиради. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида эса, фаолиятда ўзгаларга эргашиш, ўзгалар намунаси асосида иш олиб бориш маъноларини билдириши келтирилган.
Истилоҳий маънода эса, тақлид – сўзи ҳужжат бўлмаган шахснинг гапини ҳужжатини билмасдан қабул қилиб, амал қилишдир (Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Усулул фиқҳ. Б. 521).
Тақлид вожибдир. Чунки, динга амал қилишда тақлид қилмай нажот топиш мушкулдир. Баъзи шарий далилларни бир неча маънолари бўлиб, амал қилишда уларни бирини таъйин қилиш ёки устун бўлганини топишга ҳар ким қодир эмас. Бундан ташқари айрим масалалар бўладики, Қуръон ва ҳадисда унинг ёрқин далили бўлмайди. ...
БАТАФСИЛ
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг!
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ

УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР
Талабалар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз.
Лекин агар китобни ўқисак, дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди.
Устоз:
Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан.
Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - дедилар.
Устоз шунда:
Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.
"Ислом нури" газетасидан.

Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумла келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.
Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:
1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195‑оят).
2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222‑оят).
3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76‑оят).
4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134‑оят).
5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146‑оят).
6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148‑оят).
7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159‑оят).
8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13‑оят).
9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42‑оят).
10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93‑оят).
11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4‑оят).
12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7‑оят).
13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108‑оят).
14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9‑оят).
15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8‑оят).
16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4‑оят).
Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:
1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190‑оят).
2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205‑оят).
3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276‑оят).
4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32‑оят).
5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57‑оят).
6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140‑оят).
7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36‑оят).
8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107‑оят).
9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64‑оят).
10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87‑оят).
11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58‑оят).
12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38‑оят).
13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76‑оят).
14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77‑оят).
15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18‑оят).
16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23‑оят).
Ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб, ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми?
– Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.
– Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.
– Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак ахлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз!
@hazratnavoi_uz

Ризқ
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади, Ризқ икки турли бўлади:
Биринчиси:
- “У сизни қидиради.
Иккинчиси:
- “Сиз уни қидирасиз. Сизни қидирадиган ризқ, у заифҳол бўлсангиз ҳам сизга етиб келаверади. Сиз қидирадиган ризқ эса, у саъйи - ҳаракат қилганингиздан кейингина етиб келади. Бу ҳам сизнинг ризқингиздир.
Биринчиси:
- “Аллоҳнинг фазли.
Иккинчиси:
- “Аллоҳнинг адолатидир”.