Mumina.uz
3.36K subscribers
8.75K photos
2.17K videos
6 files
8.68K links
Ayollar uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi rasmiy diniy-maʼrifiy telegram kanal
Download Telegram
#ҳадис

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «Аҳлларининг меҳнатида – яъни аҳлларининг хизматида – бўлар эдилар. Намоз вақти кирганида эса, намозга чиқар эдилар», деди».

Имом Бухорий ривоятлари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
#ҳикмат

Ким мол-мулкига суянса, моли камаяди.
Ким ақлига суянса, адашади.
Ким обрўсига суянса, хор бўлади.
Ким Аллоҳга суянса, на моли камаяди, на адашади ва на хор бўлади.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
ҚАБРИСТОНДАГИ ТУПРОҚ ФАЛОКАТ КЕЛТИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қабристондан 1 суқум ҳам тупроқ уйга кирмаслиги керак, фалокат босади деб эшитдим шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабристон тупроғидан бундай шумланишлик динимизда йўқ. Зеро, фалокат келиши ҳам, уни кўтарилиб кетиши ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Биласизми
Қуръоний хулқлар:

1. Содиқлик ва ростгўйлик.
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (иймонида) содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлинглар!» (Тавба сураси, 119-оят).

2. Омонатдорлик.
«Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгасига топширишга, одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

3. Тавозуълик.
«Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст
тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона
муомалада бўлинг)!» (Шуаро сураси, 215-оят).

4. Афв.
«Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Моида сураси, 13-оят).

5. Мулойимлик.
«Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у (ўзини илоҳ
деб) ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ гапиринглар, шояд
панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса»
(Тоҳа сураси, 43-44-оятлар).

6. Шукр.
«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, шукр қилсангиз, албатта зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, Менинг азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг» (Иброҳим
сураси, 7-оят).

7. Сабр қилиш.
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинглар. Сабр билан ғолиб келинглар» (Оли Имрон сураси, 200-оят).

8. Истиқоматда бўлиш.
«Сен ва сен билан бирга тавба қилганлар мустақим туринглар, туғёнга кетманглар. Чунки У Зот нима қилаётганингизни кўриб турадир» (Ҳуд сураси, 112-оят).

9. Раҳмдиллик.
«Улар (яъни ота она) учун меҳрибонлик билан хорлик
қанотингни паст тут, хокисор бўл ва: «Роббим, (улар)
мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», дегин!

10. Софдиллик.
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Роббимиз! Бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан ғашлик пайдо қилмагин. Роббимиз! Сен Меҳрибонсан, Раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10-оят).

11. Ҳаё.
«Аллоҳ уни кўриб туришини билмайдими?!» (Алақ сураси, 14-оят).

Манба: "Ҳикматлар" китоби.

@xadichauz
Forwarded from Muslim.uz
Ҳакимлар илм - ҳунарсиз кишини “қанотсиз қуш” деб номлаганлар...

Муҳаммад ибн Ҳасан раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Худди илм олиш фарз бўлгани каби, касбу ҳунар ўрганиш ҳам – фарздир”. Ҳакимлар илм -ҳунарсиз кишини “қанотсиз қуш” деб номлаганлар.

манба:
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Masjid_oshiqlari (ДавроНурМУҲАММАД)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг ғазабини ўчирувчи амал

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Каналга аъзо бўлиш учун 👇 босинг:
https://t.iss.one/masjid_oshiqlari
#намоз_вақтлари


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

"Намозни адо этиб бўлганингиздан сўнг, турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларингизда (ҳам доимо) Аллоҳни ёд этинг. (Ёв хавфидан) хотиржам бўлсангиз, намозни (мукаммал) адо этинг. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Намоз вақтлари (Тошкент вақти билан) 06 декабрь 2021 йил

Тонг 06:12
Қуёш 07:34
Пешин 12:19
Аср 15:13
Шом 16:55
Хуфтон 18:16

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
#дуо

"Аллоҳумма, фотирас самавати вал арзи, ъалимал ғайби ваш шаҳадати, Робба кулли шайъин ва малийкаҳу. Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаа анта. Аъузу бика мин шарри нафсии ва мин шарриш шайтони ва ширкиҳи".

Маъноси: «Аллоҳим! Эй, осмонлар ва ерни йўқдан бор қилувчи Зот! Ғойибни ва ҳозирни билувчи Зот! Ҳар бир нарсанинг Роббиси ва эгаси бўлган Зот! Албатта, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига шаҳодат келтираман. Сендан нафсимнинг шарридан ва шайтоннинг шарри ва ширкидан паноҳ тилайман».

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
#оят

"Улар у (Қиёмат Соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни, бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!"
(Назиъат сураси, 46 оят).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
#ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Модомики жим турар экансан, омондасан. Бордию гапирадиган бўлсанг, ўша сўзинг ё фойдангга ёки зарарингга ҳал бўлади».

Имом Табароний ривояти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
#ҳикмат

«Таваккул Аллоҳнинг ҳузуридагига ишониш ва одамлар қўлидагидан ноумид бўлишдир»

Журжоний

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИ ҚАЙ ҲОЛАТДА ҚИЛИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоздан кейинги ихтиёрий зикрларда қаъдада ўтирган ҳолатни ўзгартирмай ўқиш керакми ёки оёқни бошқачасига ўзгартириб ўтирса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейинга зикрларни киши ўзига қулай ҳолатда ўтириб олиб қилаверади. Чунки бу борада бирор тақиқ йўқ. Асосийси, зикрларни қалб ҳузури билан қилса, бўлгани. Бошқа ихтиёрий зикрларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"Илм:
Ёдлаш ва англаш;
Амал ва татбиқ қилиш;
Хулқланиш ва ибодат санаш;
Изланиш ва таҳқиқ қилиш;
Нафсни ҳисоб-китоб қилиш;
Аллоҳ таолога муроқаба қилиш;
Пайғамбарларнинг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидан эргашиш;
У зотнинг саҳобалари ва уларга яхшилик узра эргашган тобеъинларнинг сийратларига қадам бақадам эргашишдир".

© Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Forwarded from Muslim.uz
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир (Ҳашр сураси 18-оят).

манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
#БИЛАСИЗМИ?

Қайси ҳайвонлар жаннатга киради?

 1) Иброҳим алайҳиссаломнинг буқалари;

2) Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнида қурбонлик қилинган қўй;

3)Солиҳ алайҳи саломга мўъжиза қилиб берилган туя;

4) Юнус алайҳиссаломнинг қорнида сақлаган балиқ;

5) Мусо алайҳиссаломнинг сигири;

6) Узайр алайҳиссаломнинг хачири;

7) Сулаймон алайҳиссаломнинг чумолиси;

8)Билқис маликасининг Удод номли қуши;

9)“Асҳоби ғор” нинг Қитмир номли ити;

10) Муҳаммад алайҳиссаломнинг Қасва номли туялари;

 
 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ер юзидаги юрувчи ҳар бир жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар". (алъ-Анъом 6/38).
Ибн Аббос Аллоҳ рози бўлсин айтадилар: “Барча Аллоҳ таолонинг ҳузурида жамланадилар”. Ҳайвонларнинг забони ва онги бўлмагани учун, уларнинг “ҳисоби” бизларга номаълум. Аллоҳ таоло ўз илми ила ҳисоб қилур. Лекин қайта тирилганда абадий ҳаёт инсон ва жинларга тақдир қилинган. “Набаъ” сурасида келтирилишича, бу дунёда яшаган ҳайвонлар “ҳисоб”дан сўнг Роббининг амри ила тупроққа айланади. Имом Мукотилийнинг “Мишкатул-Анвар” китобида келтирилишича, юқоридаги ҳайвонлар Аллоҳнинг иродаси ҳамда мўминларга ёрдам берганлиги учун жаннатга киради.

@imonuz матбуот хизмати
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#намоз_вақтлари


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

"Намозни адо этиб бўлганингиздан сўнг, турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларингизда (ҳам доимо) Аллоҳни ёд этинг. (Ёв хавфидан) хотиржам бўлсангиз, намозни (мукаммал) адо этинг. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Намоз вақтлари (Тошкент вақти билан) 07 декабрь 2021 йил

Тонг 06:12
Қуёш 07:35
Пешин 12:19
Аср 15:13
Шом 16:55
Хуфтон 18:16

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
​​#дуо


Эй Аллоҳ!
Эй қийинчиликни Енгиллаштирувчи Зот!
Эй Абадий ва Боқий бўлган Зот!
Эй Куч ва Қудратнинг ёлғиз соҳиби бўлган Зот!
Бизни танглик ҳалқаларидан энг кенг йўлга чиқаргин! Қийин ишни Сенинг ёрдаминг билангина бажарамиз. Куч ва қувват Олий, Буюк Аллоҳдадир!
Дуоларимизни қабул қил, йаа Раббим🤲🤲🤲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
#оят

“Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз"
(Бақара сураси, 216- оят).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
#ҳадис

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Фотима алайҳимассалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, қўлига қўл тегирмонидан етадиган қийинчиликдан шикоят қилди. Унга у Зот ҳузурига қуллар келгани ҳақида хабар етганди. Бас, унга улардан бирортаси тегмади. У буни Оишага зикр қилди. У Зот келганларида Оиша бу хабарни етказди.
У Зот биз уйқуга ёнбошлаб олганимизда олдимизга келдилар. Биз ўрнимиздан тура бошлаган эдик:
«Икковингиз маконингизда тураверинг», дедилар-да, мен билан у(Фотима)нинг орасига ўтирдилар. Ҳаттоки мен қорнимда у Зотнинг оёқлари совуғини ҳис этдим.
Шунда у Зот:
«Мен икковингизни сўраган нарсадан кўра яхшироқ нарсага далолат қилайми? Қачон ёнбошларингизни олсангиз ўттиз уч марта тасбеҳ айтинг, ўттиз уч марта ҳамд айтинг ва ўттиз тўрт марта такбир айтинг. Ана ўша иккингиз учун ходимдан кўра яхшироқдир», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz
#ҳикмат

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кўзига эрк берган қалб кўзидан мосуво бўлса, тилини тиймаган дил мусаффолигини қўлдан бой беради. Шубҳали таом еб қўйган одамнинг эса қалби занглаб, тунги намоз ва муножот каби бебаҳо ҳаловатлардан маҳрум бўлади. Буни ўз нафсини ҳисобга тута билганлар англайдилар».

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/muminauz