Муҳрим
14.3K subscribers
659 photos
294 videos
1 file
1.79K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Турклар томонидан тезюрар шоссе (бошқачасига айтганда, «ўлим шоссеси») сифатида лойиҳалаштирилган, шунга қарамай фойдаланишга топширилганидан бир неча ой ўтиб икки нуқтасида кўп жиҳатдан «пиёдаларни ўлдириш учун мўлжалланган» ва светофор билан тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойлари ташкил қилинган Аҳмад Дониш кўчасининг Мегапланет—Петушок оралиғида ҳозиргина, беш дақиқа аввал, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган тўрт нафар пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаган Нексиянинг ортидан бошқа бир, анқов ҳайдовчи бошқарувидаги Нексиянинг келиб урилиши оқибатида олдинда турган Нексия ўзи йўл берган пиёдаларни уриб юборди.

Мана шундай йўлларни қурган, мана шундай пиёдалар ўтиш жойларини ташкил қилган, ҳаммадан ақлли, дунёнинг устуни бўлган масъулларимизнинг ҳамма-ҳаммасига... инсоф берсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимда имкон бўлса, коронавирусга қарши вакцина олинглар. Энг камида ота-оналарингизни коронавирусга қарши эмлатинг. Ўзим ҳали вакцина олмадим (олмоқчиман), лекин ота-онам олишди (кўнглим бир қадар хотиржам). Вакцинация жараёнини муваффақиятли ўтказган ва ўтказаётган давлатлар коронавирусни енгмоқда, бу балодан қутилишнинг ҳозирча шундан бошқа самарали йўл йўқлиги кўриниб турибди.
Қоратошдаги korzinka.uz супермаркети таъмирлаш учун вақтинча ёпилганди. Янги дўконни олдингидан ҳам кенг ва қулай қилиб, қайтадан очишибди — супермаркетга келган одам савдо зали олдингидан кўра кенгайтирилганини дарров сезади.

Расталарга терилган товарлар ассортименти ҳам кескин кўпайган. Қулай жойлаштирилган жиҳозлар ва янги технологиялар касса олдида юзага келиши мумкин бўлган навбатларнинг олдини олади. Дўкон дизайнида миллий руҳ шундоққина сезилиб туради.

Сиз ҳам бир бориб кўринг!

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда старт олган «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳаси ҳақида аввал ҳам ёзгандим. Юқоридаги видеода халқ таълими вазири ёшларни лойиҳада қатнашишга чақирган. Унинг айтишича, Ўзбекистонда таълим соҳасини яхшилаш учун, биринчи навбатда, кундалик муаммоларни ҳал этиш керак. Ана шу вазиятда янги ғояларга эҳтиёж туғилади.

Лойиҳанинг аҳамияти ва долзарблиги ҳақида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Шунчаки қатнашинг ва нималарга қодирлигингизни, аввало, ўзингизга, кейин эса бошқаларга ҳам кўрсатинг.

Батафсил маълумотга 100ideas.uz сайтида эга бўлиш мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Таҳсин–2021» ёшлар мукофоти тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхшилари эътироф этилди. Таъкидлашларича, бу йилги тадбир машҳур тақдимотлардан қолишмайдиган ташкилотчилик асосида ўтказилган.

Тақдирлаш маросимида мукофотланганлар қаторида «Дарё»нинг икки мухбири — Мусулмонбек Иброҳимов ва Миролим Исажонов ҳам бор эди. Барча совриндорларни табриклаймиз-қутлаймиз, мукофотлар ва совринлар бардавом бўлсин!
Бугунги қизиқ хабарлардан бири шу — ўзбекистонлик судьяларнинг маоши 16 миллион сўмдан (тахминан 1,5 минг доллар-да, тўғрими?) бошланар экан, ҳозир ойига шундан кам пул топадиган судья йўқмиш. Кейин, Андижонда 150 минг доллар пора билан (ҳозирги курсда 16 миллион сўмдан маош оладиган судьянинг йўқ деганда 8 йиллик ойлиги), Урганчда 12 минг доллар (салкам 8 ойлик маош) пора билан, Чинозда 3 минг доллар (салкам 2 ойлик маош) пора билан қўлга тушиб қолгани ҳақидаги хабарлар эсга тушиб кетди.

Бу, албатта, қўлга тушиб қолганлари, маънавиятли судьялар тили билан айтганда: «гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, ҳамкасб дейишга ҳам тилимиз бормайдиган айрим нопок шахслар томонидан содир этилган» баъзи ҳолатлар (яна айтадиларки, «қўлга тушмаган ўғри эмас»). Балки, шунинг учундир, Судьялар олий кенгаши раиси: «Фақат маошнинг юқорилиги билан коррупциянинг олдини олиб бўлмайди, бу судьянинг маънавиятига ҳам боғлиқ», дегандир.
«Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйиларкан.

«Темир дафтар»да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам бериларкан.

«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этиларкан.

Болаларга мўлжалланган бадиий адабиётларни кўпайтириш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш мақсадида «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танловини ўтказиларкан, биринчи ўрин соҳибига 100 млн сўм бериларкан.
Янги ўчоқлар

ССВнинг 1 июль ва 2 июль якунлари бўйича берган ҳисоботларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси (1 июль — 47 та), Андижон (2 июль — 38 та), Бухоро (2 июль — 45 та), Навоий (2 июль — 8 та) ва Сирдарё (2 июль — 23 та) вилоятларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш бўйича 2021 йил ҳисобидан мутлақ антирекордлар қайд этилган. Июннинг иккинчи ярмида Жиззах (30 июнь — 41 та), Наманган (30 июнь — 43 та), Самарқанд (25 июнь — 90 та), Сурхондарё (19 июнь — 74 та), Фарғона (29 июнь — 60 та), Хоразм (26 июнь — 49 та), Тошкент (25 июнь — 94 та) вилоятларида йил антирекордлари ўрнатилган эди. Айнан шу антирекордлар сабаб 2021 йилда биринчи марта Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бир ойда 10 минг кишидан ошди.

https://daryo.uz/k/2021/07/03/toshkentda-kovid-markazlar-qayta-ochilmoqda-ammo-statistika-boyicha-poytaxtdagi-vaziyat-ikki-oy-avvalgidan-kora-yaxshi-eng-ogir-vaziyat-surxondaryoda-samarqand-esa-ilk-bo/
Forwarded from Ташқарида
«Толибон», АҚШ ва Марказий Осиё. Афғонистондаги вазият ҳақида

2 июль куни АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондаги энг йирик ҳарбий базаси — Баграмдан бутунлай чиқиб кетгани маълум қилинди. АҚШ президенти Жо Байден икки ой олдин эълон қилган 20 йиллик урушдан кейин 2021 йил 11 сентябргача Афғонистондан ҳарбийларини тўлиқ олиб чиқиш режасида бу катта қадам бўлиб, эндиликда мамлакатда коалициянинг 2500—3500 атрофида аскарлари қолгани айтилмоқда.

1 май куни АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Афғонистондан сўнгги ҳарбийларини чиқаришни бошлагач, «Толибон» ҳаракати ўз назоратидаги ҳудудларни кескин кенгайтира бошлади. Шу пайтгача «Толибон» ҳам музокара, ҳам жанг, шунингдек, ҳукумат чекиниши туфайли 50 дан ортиқ туманни эгаллаб, умумий назоратидаги туманлар сонини 80 дан оширди. Афғонистондаги вазият кескин ўзгаришларга учраётган бир пайтда бу мавзуга чуқурроқ назар ташлашни тақозо этмоқда.

https://daryo.uz/k/2021/07/05/tolibon-aqsh-va-markaziy-osiyo-afgonistondagi-vaziyat-haqida/
Кечаги кун, оқшомда салқинлик, сал бўлса-да енгилроқ нафас олгулик ҳаво излаб, «Жасорат» монументи ортидаги, Анҳор бўйидаги хиёбонга бордик, сайрга. Балки биларсиз, шу хиёбон ичида Олимпия шон-шуҳрати музейи ва унинг ёнида «Олимпия» кафеси бор. Дарахтзор ичида, жазирама кунда ҳам салқинлиги йўқолмайдиган жойда. Соат 23:30 дан ўтган, кафе хўрандалар билан тўла, гиргиттонлар қўли қўлига тегмай ишлаяпти, қошиқ-вилкаларнинг овози тинмай жаранглайди (негадир шу вақт Қувада 12 миллион сўм жаримага тортилган кабобчи ва кучайтирилган карантин сабаб ёпиқ турган Экопарк эсга тушди).

Уйга қайтарканмиз — соат 1:00 га қараб кетяпти — Янги Юнусобод кўчасида, «Самара» тўйхонасига етмасдан, бир томонига Redtag’нинг рекламаси илинган билбордни ағдаришаётган эди; тагидан арраланаётган билборд ишчилар устига ағдарилмаслиги учун уни аллақачон кранга боғлаб қўйишган.

Ярим тунда ҳам, афтидан, ҳарорати +30 даражадан пасаймаган кўчадан келгач, бир душ қабул қиволсанг қандай мазза, аммо эрталаб соат 10:00 ларда «кетган» иссиқ сувдан ҳали ҳам дарак йўқ (эртасига эрталаб ҳам бўлмайди, човгумда сув иситасан охири). Шукрки, совуқ сув ва «свет» бор (дарвоқе, кун давомида бир неча соат ток бўлмаган, лекин, ярим тунда бор, шукр).

Муздек (жуда муздек-да!) душга кириб, сўнг салкам тандирга айланиб қолган ошхонада сал исинволиб, охири ухлагани кондиционерли хонага кирасан. Кун бўйи қуёшнинг иссиғини ўзига йиққан бетон деворли квартирада бошқачасига ухлаш қийин, шекилли. Дарвоқе, газ яхши, канализация ишлаб турибди. Шунисига ҳам шукр.