Ислом тарихини ўрганамиз!
468 subscribers
142 photos
3 videos
131 links
To'g'ri xulosa chiqarib, manfaatli hayot sari ildamlash maqsadida tarixiy voqea va hodisalarni ushbu kanalda qo'yib boramiz!!!
Download Telegram
АБУ БАКРНИНГ ИСМИНИ ЭМАС ИШИНИ ОЛИНГ!
Бугун ҳажга борган ва Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилган, «Ҳужраи саодат»ларини ўраб турган темир панжаранинг олдида бир муддат туриб, у зотга салом берган, у ерда кўз ёшларини оқизган ва дуо қилган инсонларни кўрганимизда «Сен нақадар бахтли кишисан!» дея унга ҳайрат ва ҳавас кўзи билан қараймиз. Ҳолбуки, бу одам у ерда энг кўпи билан бир дақиқа оёқда турган. Чунки, ундан кўп туришига зобитлар қўймайди, бошқаларга жой бўшатишини талаб қилади. Баъзилар эса: «Мен ўтган йили ўзим ҳам зиёрат қилганман. Аммо ўша дамларни соғиндим, шунинг учун сизни бир зиёрат қилишга келдим» дейди. Ҳали бу одамлар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламни кўрганлари йўқ, у зотнинг муборак юзларига ва кўзларига кўзлари тушгани йўқ. Фақатгина қабрларини зиёрат қилди холос. Энди қабрларини зиёрат қилган киши ўзини бу қадар бахтли ҳис қилса, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшаган, бирга ҳаёт...

https://t.iss.one/muhammadrasuluz
👍176
бирга ҳаёт кечирганлар нақадар бахтли кишилар эканлигини бир ўйлаб кўринг. Чунки, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида, оёқда туриш ва хизматларида қоим бўлиш, гўёки жаннатга бир кириб чиқиш каби лаззатлидир.
23 йил давомида мана шундай лаззатли ҳаёт кечириб, бугунда янада у зот саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида ётган Абу Бакр Сиддиқ (р.а)га ҳавас билан боққан инсон кўпдир. Ҳатто баъзилар унга ҳавас қилиб унинг исмини ўғлига қўйганлар қанча. Тўғрида, Абу Бакр Сиддиқ (р.а) эришган бу мақомга ҳатто Жаброил дохил, бутун фаришталар эриша олмаган.
Мана, бир минг тўрт юзи қирқ уч йилдир (1443) миллионлаб зиёратчилар, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига бориб: «Ассалому Алайка Ё Расулаллоҳ! Сенга бутун яқинларимдан ва юртимдан Салом келтирдим!» дер экан, Абу Бакр Сиддиқ (р.а)гада худди шундай салом беради. Гўёки бутун уммат шундай дейди. Айтинг! Бундан буюк эҳтиром борми!
Хафа бўлманг, ҳатто Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламни дунёга келтирган она ҳам бу мақомга соҳиб бўлолган эмас. Ҳаёти давомида бир ёстиққа бош қўйган жуфти ҳалоллари ҳам у зот саллоллоҳу алайҳи васалламдан 500 метр узоқда ётишибди.
Демак, сиз Абу Бакр Сиддиқ (р.а)га муҳаббат қилинг. Чунки, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам унга муҳаббат қилган эди. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ! Сиз инсонлардан кимни яхши кўрасиз?» дея сўрашганида: «Оишани!» дедилар. Улар: «Йўқ! Биз эркакларни назарда тутаяпмиз!» деганларида: «Унинг отасини!» дея табассум билан жавоб бердилар. Бунга сабаб, Абу Бакр Сиддиқ (р.а), Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга худди соя каби эргашган эди. мол керак вақтида мол, жон керак вақтида жон берган зот эди.
1. Макка мушриклари мусулмон қулларига зулмни кучайтирган вақтда, уларни Аллоҳ учун сотиб олиб озод қилган Абу Бакр эди.
2. Мушриклар, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламни ураётганларида, бутун гавдалари билан тўсиб: «Роббим Аллоҳдир!» деган кишини ҳам урасизларми?» дея барча зарбаларга қалқон бўлган зот Абу Бакр эди.
3. Ҳижратда, мушриклардан қочиб, «Савр» ғорида яширинар экан, «Расулаллоҳни бирор жонивор чақиб, жонига озор бермасин» дея кўйлагини йиртиб, парчалаб, ғордаги тешикларни беркитган, етмаганига оёғини қўйган, илон чақиб олганида эса оғриқ ва аламнинг аччиғидан, кўзларидан ёш сизиб чиқсада чидаган зот Абу Бакр эди.
4. Буюк ҳижрат давомида, «Аллоҳнинг Расулига бирорта хавф бўлмасин» дея, гоҳ олдиларига тушиб олган, гоҳ орқаларида қолиб атрофни кузатган, гоҳ ўнг ва чап томонларида зир айланиб, ҳамроҳ бўлган зот Абу Бакр Сиддиқ (р.а) эди.
Хуллас Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Менга дўст керак» деганда: «Менман ўша дўст!» деган, «Менга мол керак, пул керак» деганда: «Мана мол, мана пул» деган, «Менга жуфт керак» деганда, «Мана қизим, Оиша сизга жуфт бўлсин» деган, «Менга жон лозим» деганда, «Бир эмас, минг жоним сизга Қурбон Ё Расулаллоҳ!» деган зот Абу Бакр Сиддиқ розиёллоҳу анҳу эди.
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилган нарсага хурсанд бўлган, у зотнинг кулгиларини кўриб завқ олган, агар йиғласалар икки карра йиғлаган зот Абу Бакр эди. мана шу муҳаббат сабаб, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга у зот битта бўлди ва биринчи бўлди.
5. Буюк Румга қарши «Табук ғазоти»да, «Жайшул Усро»ни жиҳозлашга чақириқ бўлганда, саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ! Мен молу давлатимнинг ўндан бирини келтирдим», бошқаси: «Мен ярмини келтирдим» деган вақтда, барча бойликларини келтириб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларининг остига тўккан Абу Бакр Сиддиқ (р.а) эди. Умар (р.а): «Ё Расулаллоҳ! Абу Бакр ўзига ва оиласига зулм қилиб, ҳеч нарса қолдирмасдан молининг борини олиб келди» дея шикоят қилди. Пайғамабаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Бакр! Оилангга нима қолдирдинг» деганларида: «Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатини қолдирдим» дея жавоб берган зот Абу Бакр Сиддиқ (р.а) эди. шунинг учун Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ (р.а)га:
«يا ابا بكر! انت عتيق الله من النار» яъни: «Эй Абу Бакр! Се
Аллоҳнинг дўзахдан озод қилган кишисисан!» дея марҳамат қилди.
👍278🔥2
Биз бугун саҳобаларнинг ва исломга хизмат қилиб ўтган улуғ зотларнинг туғилган йилини, яшаган умрини ҳисоблаш билангина уларни таниган киши бўлаяпмиз. Зеро, улуғларнинг исмини фарзандларимизга қўйиш – бу муҳаббат дейилмайди. Балки, уларнинг вафотини эмас, ҳаётини ўрганинг, ёшини эмас ишини ўрганинг ва қилган амалини қилинг. Шундагина уларга бўлган муҳаббатимиз самимий муҳаббат бўлади.
👍4110😁1
ИСЛОМНИНГ УСТУНИ БЎЛГАН УМАР!
Мадинага борган зиёратчилар, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг равзаи саодатларида бор йўғи бир дақиқа турар экан, бу роҳат, бу лаззат учун дунёларини алмаштиришга тайёр бўлади. Сиз бир дақиқалик лаззат учун дунёларингизни алмаштирмоқчи бўлаётганда, йигирма уч йил муддат, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшаган, бирга турган саҳобалар нақадар бахтли инсонлар эканлигини фикр қилинг. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбат қуриш, у зот билан ёлғиз-ёлғиз қолиш, айниқса, «Эй фолончи! Сен менга истагингни айт, ҳаққинга дуо қиламан, Аллоҳ сенинг шу истагингни ижобат қилади» деганда, бу имтиёзни эшитган саҳобаларнинг ҳолатини кўз олдингизга келтираяпсизми!? Мен хаёлан, бу саҳобаларнинг ҳар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан кечган вақтлари, худди энди гўшангага кирган келин-куёвларнинг шодлигидан бир неча баробар роҳатли ва саодатли замонлар бўлган деб биламан. Шундай экан...

https://t.iss.one/muhammadrasuluz
👍125
Шундай экан, улар осонгина бу лаззатдан воз кечади дейсизми? Мана шуларни ўйлаб, Умар ибн Хаттоб (р.а), Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам вафот этган пайтда: «Ким Муҳаммад ўлди» деса, мана шу қиличим билан унинг бошини оламан» деган гапни нега айтганлигини, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшаш уларга қанчалик роҳат берганлигинию у зот саллоллоҳу алайҳи васалламдан ажралиб қолиш эса уларга қанчалик оғир бўлганлигини бир ўйлаб кўринг.
Ана шу йўқотган лаззат ва роҳатларига яна қовушиш умидида саҳобалар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан изма-из, қадамма-қадам эргашдилар ва суннатларини маҳкам тутдилар. Натижада, олдин ўтган Пайғамбарларнинг асҳоблари қила олмаган ишларни булар қилдилар. Шунинг учун Аллоҳ ўз каломида: «Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар» дея баён қилди.
Бутун уммат ичида Абу Бакр Сиддиқ (р.а)дан кейинги ўриндан турган зот У Умардир!
Ҳали исломга кирмасидан аввал Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй Роббим! Икки Амрнинг бирини ҳидоят қилиш билан исломга қувват бер!» дея, ҳидояти сўралиш шарафига эга бўлган Умардир!
Унинг исломга кириши, бутун умматга умид берган, Умардир! Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а): «Биз Умарнинг исломи билан иззатга эришдик. Ҳали ҳам шунда давом этаяпмиз!» дея таъриф берган Умардир!
Иймон келтирибоқ, «Эй Аллоҳнинг Расули! Агар биз ҳақ йўлда бўлсак нега иймонимизни яширишимиз керак. Бас энди, уни ошкор қилайлик» дея ҳайқирган Умардир!
Ҳижрат бошланганида, мўминлар зулмдан қўрқиб, кечаси, ҳеч кимга билдирмасдан ҳижрат қилар экан, бу зот Каъбанинг олдида икки ракаат намоз ўқиб, Макка мушрикларига қарата: “Мен мана бу водийнинг ортидаги йўлдан Мадинага ҳижрат қиламан. Ким онасини “вой болам” деб йиғлашини истаса, хотини тул ва боласининг етим қолишини хохласа, изимдан борсин” дея ҳаммага майдон ўқиган Умардир!
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умар! Умматимнинг орасида сен бор экансан, умматимнинг ўртасида фитна чиқмайди» дея шараф берган Умардир!
«Адолатнинг тимсоли» бўлган, Умар (р.а)нинг ҳаёти, қиёматгача келадиган барча халқлар учун ўрнак бўлди, У зотнинг адолати эса, келажак подшоҳлар учун дарс бўлди.
Умар (р.а) ўн йил муддат, бутун ислом оламига подшоҳ бўлар экан, тўрт минг йиллик тарихга эга бўлган, қудратли Рум давлатини енгиб, Қуддусга кириб борганида, эгнидаги кўйлагининг ямоғи унинг ҳайбатига соя солмади. Икки минг йилча бутун Осиёга ҳукмрон бўлган буюк Форс давлатининг қувватли- мустаҳкам қалъаларини оёқларининг остида эзар экан, оёқ кийимининг эскилиги бунга моне бўлолмади.
Имом Бухорий (р.а)нинг ҳадисларида Амр ибн Маймун (р.а), Умар ибн Хаттоб (р.а)нинг ханжарланиши воқеасини гапириб берган. Аллоҳнинг душмани Абу Луълуъа, бир куни бомдод намозида ислом устунларидан бири бўлган Умар (р.а)га ханжар урди. Адолат соҳиби, Умар ибн Хаттоб (р.а) тонгнинг ғира-ширасида, масжидуннабавийнинг муборак меҳробида саҳобаларга имом бўлиб, бомдод намозини ўқиб берар экан, энди биринчи ракаатнинг рукуъсини қилган вақтида, малъун Абу Луълуъа заҳарли ханжари билан Умар (р.а)нинг танасига олти марта пичоқ санчиб, қочди.
👍156😱3
Саҳобалар уни ушлашга ҳаракат қилар экан, улардан ҳам ўн уч кишини жароҳатлади. Охири бир киши, ўзининг елкасидаги кийимини Абу Луълуъанинг бошига ташлаб, уни ушлаганда, у малъун қўлидаги ханжарини ўзига уриб, ўзини ўлдирди.
Аммо бунча ҳодисанинг барчасини намознинг аввалги ўнинчи сафгача бўлганларигина сезди холос. Орқадаги саҳобалар аввалги сафдаги бўлган ишлардан хабарсиз ҳолда, «Субҳаналлоҳ! Субҳаналлоҳ!» деб, гўёки: «Бизларга имомнинг қироати эшитилмай қолди. Баландироқ ўқисин!» дегандек такбирлар айтишар эди. Абдурраҳмон ибн Авф (р.а) Умар (р.а)нинг ўрнига меҳробга чиқди ва намозни келган жойидан давом эттириб, ўқиб берди. Намоз тугагандан кейин масжиддаги барча одамлар нима бўлганидан хабар топишди. Саҳобалар Умар ибн Хаттоб (р.а)нинг бошига келганларида у зот ҳушсиз ётарди. Улар Умар (р.а)нинг тирикми, ўлдими дея ҳайрон ҳолда бошида турардилар. Бири: «Эй Умар!» деса, бошқаси: «Эй Амирал Мўминин!» дер экан, лекин Умар (р.а) кўзини ҳам очмас, ўрнидан ҳам турмас эди. Шунда Ансор саҳобалардан бири келиб: «Эй Аллоҳнинг қуллари! Ўзингизни қийнаманг! Умарни бу ҳолда оёққа турғиза олмайсиз. Балки, унга «Эй Умар! Намоз вақти бўлди!» денг. Агар у тирик бўлса, намозни эшитиши билан ўрнидан туради. Агар оёққа турмаса, демак у ўлган бўлади» деди. (САҲОБАЛАРНИНГ НАМОЗГА БЎЛГАН ЭТИБОРИНИ ҚАРАНГ). Шунда Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а): «Эй Умар! Намоз вақти бўлди!» деган эди, Умар (р.а) кўзларини очди ва: «Одамлар намоз ўқиб бўлдими?» деди. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а): «Ҳа! Биз намоз ўқиб бўлдик» деди. Шунда Умар (р.а): «Намозсиз ислом ислом бўлмайди!» дедида, қонлари оқар экан, таяммум қилиб, ўтирган ҳолда бомдод намозини ўқиди.
Табиблар Умар ибн Хаттоб (р.а)га дори ичирар экан, у дорилар ярасидан ташкарига оқиб кетарди. Чунки, ислом душмани Абу Луълуъа Умар ибн Хаттоб (р.а)нинг қоринларини ёриб, ичакларини узиб ташлаган эди. Отасини қип-қизил қон ичида ётганини кўрган Абдуллоҳ ибн Умар, югириб келиб отасининг бошини тиззасига олди ва «Отажон ҳолингиз қандай?» деди. Умар (р.а): «Эй Абдуллоҳ! Менинг бошимни тиззангдан олиб, ерга қўй» деди. Ўғли Абдуллоҳ «Йўқ эй отажон! Бошингиз тиззамда туриши билан тупроқда туришининг нима фарқи бор» деди. Умар (р.а): «Эй ўғлим! Бошимни тупроққа қўй дедим сенга» деди. Ўғли тинмасдан йиғлар экан: «Отажон ундай деманг! Зотан ўлим билан қаршилашиб турибсиз. Менинг тиззамга бу муборак бошингиз оғирлик қилмайди. Отажон! Бундай деманг. Бутун умматнинг юкини кўтарган бошингизни бир муддат бўлса ҳам тиззам кўтарсин» деди.Умар (р.а) учунчи бор ўғлига: «Эй бола! Отасиз қоласан! Бошимни тупроққа қўй дедим сенга» деганида ўғли ноилож отасининг бошини тупроққа қўйди. Боши тупроқда ётган Умар (р.а) йиғлар экан: «Эй ўғлим! Бу бош сен ўйлагандек азиз эмаски, уни тиззангда ушласанг. Агар Аллоҳ мени авф этмаса, мен бу бошни азиз тутиб нима қиламан, унда бу бошнинг ҳолига вой бўлсин. Қўй болам! Аллоҳ бу бошимни тиззангда азизликда кўрмасин, тупоқда, хорликда кўрсин, тавозуъда кўрсин, зора бу бошга раҳим қилса» деб йиғлар, кўзларидан оққан ёш томчилари тупроқ билан қоришиб кетарди.
Узун замонлардир бегоналарни қўйинг, ота-бола талашиб келаётган тахт ҳақида Умарнинг сўзига қулоқ тутинг. Умар ибн Хаттоб (р.а), бу хоинлар сабаб, заҳарли ханжар билан пичоқланиб, ўлим тўшагида ётар экан Саҳобалар: «Эй Амирал Мўминин! Сиз фарзандингиз Абдуллоҳга гўзал тарбия бердингиз. Уни ҳалол қилиб етиштирдингиз. Биз ундан розимиз, ўзингиздан кейин шу ўғлингизни халифа қилиб қолдиринг!» дедилар. Шунда, дарди уммат бўлган Умар ибн Хаттоб (р.а), кўз ёшлари тупроққа қоришар экан: «Бу оиладан бир кишининг қурбон бўлиши сизларга етмайдими? Яна мендан қурбон истаяпсизларми. Йўқ! Эй Расулуллоҳнинг саҳобалари! Мендан кейин умматнинг ишини, жаннат башорати берилган олти саҳобалардан бошқасига рози эмасман. Шу олтитасининг бирига топширинглар!» деди ва бу фоний дунёни тарк қилиб, севганларининг ҳузурига кетди. Аллоҳ Умар ибн Хаттобдан рози бўлсин!
24👍9😢9🎉3👎1
ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ ҚОНХЎРМИ!
(баъзиларнинг илтимосига кўра пост қилинди)
Дастлаб бизнинг юртимизга, буюк саҳоба ва Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаси Қусам ибн Аббос (р.а), ҳижрий 57 йили, халифа Муовия (р.а)нинг замонида Хуросонни фатҳ қилиш мақсадида келган. Бу қўшиннинг бошлиғи Саъид ибн Усмон ибн Аффон (р.а) бўлиб, Қусам ибн Аббос (р.а) унинг аскарлари билан бирга Самарқандга келган ва ўша ерда 57 ёшида шаҳид бўлган. Аммо Самарқандни фатҳ қила олмаган. Қусам ибн Аббос (р.а) Ҳозирда қабрлари «Шоҳизинда» (Тирик шоҳ маъносида) зиёратгоҳида жойлашган бўлиб, Амир Темур подшоҳ бўлганида, У зотнинг қабрларининг устида катта мақбара қурдиради. Баъзи ривоятларга кўра, Самарқанд яқинида КЕШ вилоятининг аскарлари ҳужум қилиб, шу жангда шаҳид бўлган дейилган. У пайтда, Амударё ва Сирдарёнинг орқа томонлари “Сўғд” мамлакати дейилган бўлса, Самарқанд, Бухоро, Хўжанд ва шу атрофдаги ерлар “Ҳайталлар юрти” (Эфталитлар) деб аталган. Ислом...

https://t.iss.one/muhammadrasuluz
👍145👎1
Ислом кириб келганидан сўнг “Мовароуннаҳр юрти” деб номланган.
Самарқандни фатҳ қилиш осон бўлмаган. Чунки, зарафшон дарёсини, Самарқанд қалъасининг атрофидан айланиб оқадиган қилиб қўйилган ва дарёнинг ички томонидан баланд қилиб, Самарқанд қаласини қурилган бўлган. Кейин зарафшон дарёси устидан саккизтача осма кўприклари бўлиб, кундуз кунлари чорводорлар ва деҳқонлар далага чиқиб, чорволарини боқишган ва деҳқончиликларини қилишган. Кеч кирганда эса, яна қалъага қайтиб киришган ва душман кирмаслиги учун, осма кўприкларни кечаси кўтариб қўйишган.
Ҳижрий 93 йили Қутайба ибн Муслим Ал-Боҳилий катта қўшин билан келиб, Бухоро ва Бойкент (ўша даврда, Бухоро ва Самарқанд ўртасида бўлган шаҳар) шаҳарларига келиб, улар билан жизя тўлашга сулҳ қилишган ва кейин Самарқандга келишган. Самарқанд қалъаси ўта мустаҳкам қалъа бўлганлиги учун, аввал ҳам бошқа душманлар ҳужум қилиб, Самарқандни босиб ололмаганлигини билган Қутайба ибн Муслим: “Агар биз Самарқанд аҳли билан уруш қиладиган бўлсак, кўплаб қонлар тўкилиши мумкин. Шунинг учун Самарқандни бўйинсиндиришнинг бошқа йўлини топишимиз керак” деб вазирлари билан масҳалат қилади (агар Қутайба ибн Муслим баъзилар айтганидек “Қонхўр подшоҳ” бўланида бу қон тўкилишларни ўйламаган бўлар эди). Вазирларининг маслаҳати билан бақувват аскарлардан бир нечтаси, кундуз куни гадой-тиланчи кўринишида ёки қўй боқадиган чўпон кўринишида қалъага кириб олишади. Кейин кечаси ҳамма ухлаган вақтда улар дарвозабонларни ўлдириб, дарвозларни очади ва осма кўприкларни тушириб, Қутайба ибн Муслимнинг барча аскарларини ичкарига олиб киради. Тонг вақти мусулмонларнинг озон ва такбирлар садоси остида ўйғонган Самарқанд аҳли саросимага тушиб нима қилишини билмай турганида, Самарқанд аскарлари Қутайба ибн Муслимдан қочиб, ургут тоғларига қочиб кетади ва ўша ерда Қутайба ибн Муслимнинг қўшинига қарши катта қўшин тўплайди. Улар бир неча бор мусулмонлар билан уруш қилади, аммо енга олмайди.
Қутайба ибн Муслим Самарқандга Сулаймон ибн Абу Сарх исмли кишини волий қилиб, ўзи аскарлари билан Фарғонани фатҳ қилиб, Қашқаргача боради. Қашқарни ҳам фатҳ қилганидан сўнг, қиш совуғини ўтказиб, эрта баҳорда Хитойга юриш қиламиз деб, қишлаш учун Андижонга қайтиб келади. Шу Андижонда турган вақтида, яъни ҳижрий 96 (715мил.) йили, Қутайба ибн Муслим Ал-Боҳилий, ўзининг тансоқчиси, бани тамим қабиласидан бўлган Вакеъ ибн Абу Судд томонидан хиёнаткорона қатл қилинади. Вакеъ ибн Абу Судд бу қотилликни халифа Сулаймонга яхши кўриниш мақсадида, кечаси Қутайба ибн Муслимни ўлдириб, унинг бошини олиб халифа Сулаймонга олиб боради. Ўша пайтда Қутайба 48 ёшда эди.
Баъзи манбаларга қараганда Қутайба ибн Муслимнинг қабри Андижон вилояти Жалақудуқ қишлоғида “Қиличмозор” деган қабристонда деб ривоят қилинган.
Ҳижрий 99 (717мил.) йили, Боғдодда Умар ибн Абдулазиз (р.а) тахтга ўтирганидан сўнг, унинг адолатли подшоҳ эканлиги бутун ислом оламига тарқалди. Чунки, у зот ҳам адолат борасида бобоси Умар ибн Хатто (р.а)нинг йўлларини маҳкам ушлаган эди. Бунга далил сифатида биргина Самарқанд аҳлига кўрсатган адолатини олишимиз кифоя.
👍167👎1
Умар ибн Абдулазиз даврида Самарқандда Сулаймон ибн Абу Сарх деган киши волий эди.
Умар ибн Абдулазизнинг адолатини эшитган Самарқандликлар: “Қутайба ибн Муслим бизнинг еримизга уч кун муҳлат бермасдан, хиёнат қилиб босиб олган эди” деб арз қилишди. Чунки Қутайба ибн Муслим Самарқандга юриш қилиб келганида Самарқанд аҳлининг аскарлари Самарқанднинг шарқий томонидаги тоғларга қочиб кетадилар. Оддий фуқаролар Самарқанд шаҳрида қолишади. Қутайбанинг аскарлари такбир садоси остида шаҳарга кириб келар экан, одамлар уйларига беркиниб олишади. Бир неча кундан кейин егулик олиб келиши учун кўчага болаларини чиқаришса, Қутайбанинг аскарлари уларга зарар бермасдан, балки уларга егулик топишда ва уйларига олиб боришда уларга ёрдамчи бўлаётганини кўрганидан сўнг, Самарқанд аҳли хотиржам бўладилар. Самарқанд ахли Сулаймон ибн Абу Сархга келиб, “Қутайба ибн Муслим бизнинг еримизга хиёнат қилиб босиб олган эди” деб арз қилишди. Сулаймондан бир гуруҳ Самарқандликлар ўзларининг арзларини Умар ибн Абдулазизга билдириш учун Дамашққа боришга изн сўрадилар. Улар Умар ибн Абдулазизга бориб арз қилгандаридан сўнг, Умар ибн Абдулазиз Сулаймонга бир мактуб ёзиб, “Самарқандликларнинг ишини маҳкамага беришини ва қози бу ишни кўриб чиқиб, адолатга кўра ҳукм чиқаришини тайинлади. Агар уларнинг шикоятлари тўғри бўлса, мусулмонларнинг барча аскарлари Самарқандни тарк қилиб чиқишга ва аскар тўплаб, кейин шариат кўрсатмасига мувофиқ Самарқандга яна қайта юриш қилиш”га буюради.
Қози Самарқандликларнинг ишини кўриб чиқиб, Самарқандликларнинг фойдасига ҳал қилди. Мусулмон қозининг ҳукми билан, Сулаймон ибн Абу Сарх мусулмонарнинг барчасига икки кун ичида Самарқандда бирорта аскар қолмасдан тарк қилиб чиқишга буюрди, улар ҳам сўзсиз итоат қилиб, Самарқанддан ҳеч нарса олмаган ҳолда, ҳеч кимга зарар бермасдан чиқишди. Самарқанд қалъасидан ташқарига чиққан мусулмонлар, қайтадан қўшинни тартибга келтириб жангавор ҳолда сафланди. Кейин Самарқанд аҳлига элчи жўнатиб, исломни қабул қилишга, агар исломни қабул қилмасалар жизя тўлашга ва жизядан ҳам бош тортсалар уруш қилишларини билдирди.
Умар ибн Абдулазизнинг ва мусулмонларнинг бу адолатини кўрган Самарқандликлар мусулмонларни Самарқандга киришга изн берди ва ислом динини қабул қилишди.(Ибн Касир (р.а) нинг "Албидая ванниҳая" китобидан ва имом Заҳабийнинг "Сияру Аъломун нубала" асаридан олинди.)
👍2810
Forwarded from محمد رسول آخون
ЖАННАТДАН ҚАСР ОЛГАН РУМАЙСО!
Дунё пайдо бўлибдики, у турли синов ва имтиҳонлардан иборат. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бу қийинчиликларни енгиб, ўзининг соғлигини ўйлаб, фарзандини жамият учун манфаатли шахс қилиб тарбиялаган оналар ҳамиша бизга ўрнак бўлиб келган. Буни биргина Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир замонда яшаб, у зот саллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган динга эргашган Умму Сулайм розиёллоҳу анҳонинг ҳаёти мисолида кўришимиз мумкин.
Умму Сулайм розиёллоҳу анҳо ансория аёллардан бўлиб, асли исми Румайсо бўлган. Ҳатто Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам бу аёлнинг жаннатий эканликлари ҳақида: “.....Менга жаннатда Абу Талҳанинг аёли Румайсо кўрсатилди.........” деганлар.
Умму Сулайм розиёллоҳу анҳо билан Расулуллоҳ саллааллоҳу алайҳи васаллам ўрталарида диндош биродарликдан ташқари қариндошлик томонларилари ҳам бор эди. Чунки бу аёл Хазраж қабиласининг Бану Нажжор уруғидан бўлиб, Нажжор уруғи...
👍234
Forwarded from محمد رسول آخون
Нажжор уруғи Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга тоға бўлади.
Умму Сулайм розиёллоҳу анҳо дастлаб, мадиналик Молик ибн Назир деган киши билан турмуш қурган эди. Мана шу турмушидан энг узун умр кўрган машҳур саҳоба, Анас ибн Молик розиёллоҳу дунёга келган. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари Мадинага етганида Мадиналиклар ичида биринчилардан бўлиб Умму Сулайм розиёллоҳу анҳо исломни қабул қилган эди.
Шундан кейин оддий бир муслима сифатида яхшиликлар тилаб, эри Молик ибн Назирга исломни таклиф қилганида у хотинидан қаттиқ ғазабланди ва оиласини ташлаб, Шом ерларига қараб кетди ва кўп ўтмай ўша ерда вафот этди.
Эрининг вафотидан сўнг Умму Сулаймга оғир кунлар бошланди. Чунки энди оила ташвиши ва фарзандининг нафақаси аёл боши билан ўзига қолган эди. Эркаклар минг машаққат билан бошқарадиган оиални таъминоти ҳеч бир аёлга осон кечмаган. Эрининг вафот этганини билган Умму Сулайм: «Ўғлим Анас улғайиб, балоғатга етмагунча турмушга чиқмайман» дея ўзига ўзи сўз берди. Бунга агар турмушга чиқсам эрим ўғлимни бегонасираб тарбияси эътиборсиз қолиши мумкин деган андишаси бор эди. Умму Сулайм ягона фарзандини чиройли одоб билан тарбиялади. Албатта ҳар бир она учун фарзандни гўзал ахлоқда тарбиялаш ва унинг келажаги учун жон куйдириш жуда катта аҳамиятга ва диққатга сазовор ишлардандир.
Йиллар ўтди. Анас шундай гўзал одобда улғайдики, ҳатто ёшлигидан бошлаб, онасининг ҳаққига: «Эй Аллоҳим, онам тарбиямни чиройли қилди. Унинг ажрини ўзинг зиёда қил!» деб дуо қиларди.
Умму Сулайм ўғли Анаснинг тарбияси учун кўп қайғурар экан, ислом дини таълимотларини унинг мурғак қалбига гўзал тарзда қуйиб борар эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида эса, ўғлини у зотга батамом топширди. Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳуга Нубувват хонадони энг гўзал тарбия мактаби бўлди ва унда Сарвари коинотнинг ўзлари муаллим бўлдилар. Бу ҳақда Анас розиёллоҳу анҳу шундай ривоят қиладилар:
“Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида мен 10 ёшда эдим. Бир куни Онам қўлимдан тутиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб борди ва У зотга қарата: “Эй Аллоҳнинг Расули! Бизнинг Шаҳримизга ташрифингизни қутлаб, совға-салом ила келмаган бирор эркак ва аёл қолмади. Фақат мен қолдим. Сизга бошқа совға беролмайман, илло шу ўғлим Анас сизга маъқул келганича хизматингизни қилсин” деди. Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга 10 йил хизмат қилдим” деганлар.
Анас розиёллоҳу анҳунинг ёшлигида Умму Сулаймга Абу Талҳа исмли бой-бадавлат, аммо ҳали исломни қабул қилмаган бир киши совчи юборди. Шунда Умму Сулайм ўзига ўзи берган ваъдасини унга билдириб, унинг совчисини рад этди.
Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳу улғайиб, вояга етганида Абу Талҳа яна совчи қўйиб: “Ўғлинг Анас катта бўлиб қолди, мажлисларда ўтирадиган ва сўз айтадиган бўлди” – деб ниятини билдирди. Умму Сулайм унга қарата: « Эй Абу Талҳа! Мен сен билан турмуш қуришим мумкин, аммо афсус сен мушриксан, мен муслимаман. Менинг сенга турмушга чиқишим жоиз эмас» - деб жавоб қилди.
👍284🔥2
Forwarded from محمد رسول آخون
Абу Талҳа: “Бу қандай ҳам нолойиқ гап, Эй Румайсо? Менинг олтин-кумушларим қаёқдаю, сенинг айтаётган бу гапинг қаёқда?! Нималар деяётганингни ўйлаб кўр” – деди. Умму Сулайм жиддий туриб: “Менга олтин ҳам, кумуш ҳам керак эмас. Сен на эшитадиган ва на кўрадиган, на бирор ҳожатингни раво этадиган нарсага ибодат қиласан. Эй Абу Талҳа! Фалон қабиланинг қора қули ишлаб берган ёғоч ҳайкалга ибодат қилишдан уялмайсанми! Агар сен Исломни қабул қилсанг, сенинг мусулмонлигинг менинг никоҳ учун оладиган маҳрим бўлсин. Менга бошқа нарса керак эмас!” деди.
Умму Сулайм ўзининг келинлик учун маҳр сифатида оладиган бойликларини ўзга бир инсоннинг иймони дея “қурбон қилиши” Абу Талҳанинг вужудига титроқ солди. Бундай таклифни рад этишга жавоб тополмади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло беқарор давлату ўткинчи шараф соҳиби бўлган Абу Талҳани Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатда кўрдим, деб башорат берган аёл сабабли ҳидоятга бошлади.
 Менинг Исломимга ким гувоҳ бўлади? – деб сўради Абу Талҳа.
 Расулуллоҳнинг ўзлари гувоҳ бўлади. У кишига бориб айт, - деди Умму Сулайм.
Шундай қилиб, Абу Талҳа Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида мусулмон бўлди. Кейин Умму Сулаймнинг гапларини айтди. У зот Умму Сулайм билан Абу Талҳани ўша шартга мувофиқ никоҳлаб қўйдилар. Одатда араб аёллари ўзлари учун тайёрланадиган сепларга, маҳрига бериладиган олтину кумуш тақинчоқларга жиддий эътибор беришар эди. Аммо буюк саҳобия Умму Сулайм бу борада аёл зотига қиёматга қадар бир хайрли ибрат қолдирди.
Умму Сулайм қачон Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқиб қолсалар, ўғиллари Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳунинг ҳақларига дуо олар эди.
Бир куни у Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб: “Ходимингиз Анаснинг ҳаққига дуо қилинг” деб сўради. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Парвадигоро! Анаснинг молига, болаларига ва яна ўзинг унга ато этган бошқа неъматларинга барака бер!» деб дуо қилдилар. Шу дуонинг ижобати сабабли, Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳу болалари кўп ва умри узун саҳобалардан бири бўлди. Фарзандларию набиралари, ҳаммаси бўлиб юздан ортиқ ўғил-қиз ва неваралар кўрди.
Умму Сулайм Абу Талҳа билан саодатли ҳаёт кечирар экан, Аллоҳ таоло иккаласига кўз қувончи ва дил севинчи бўлган бир ўғил фарзанд ато қилди. Абу Талҳа ўғлига шу қадар меҳр қўйдики, уни ҳеч кимга ишонмас, ҳаётини бу суюкли фарзандисиз тасаввур этолмас эди.
Аллоҳ таоло маҳр бобида Умму Сулайм сабабли бир ибрат қолдиргани каби, мусибатларга чиройли сабр қилиш борасида ҳам барча оналарга намуна бўлишга уни танлади.
Тўсатдан унинг гўдак ўғли касалликка чалинди. Бу ҳол Абу Талҳанинг фикру хаёлини машғул этди. У рўзғор ишлари билан кўчада юрар экан, уйига келган заҳоти ўғлининг ҳолидан хабар олар эди. Ана шундай кунларнинг бирида ўлим бу маъсум гўдакни уларнинг бағридан юлиб олди. Ўша замон Абу Талҳа Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида эди. Шўрлик она нима қилсин? Кўзининг оқу қораси, жигарининг бир парчасини йўқотди! Барчага маълумки, бундай ҳолатда оналар ўзларини йўқотадилар, дод-фарёд солиб, ёқаларини йиртадилар.
Умму Сулайм розиёллоҳу анҳу бу ўринда ҳам барча оналарга дарс бўладиган гўзал сабр соҳибаси эканлигини кўрсатди. Аввал болани ювди, ҳали жаннат ифори кетмаган гўдакнинг юзларидан тўйиб-тўйиб ўпди, ундан кейин кафанлади, хушбўй нарсалар сепди ва гўдагининг гулдек юзларига боқиб, ҳеч қачон бу юз унга кулиб боқмаслигини билиб, оналик меҳри жўшди, беихтиёр кўзларидан аччиқ-аччиқ ёшлар тўкди.
Боласини ҳеч кимга ишонмайдиган меҳрибон отаси Абу Талҳа келишидан олдин боланинг устига чойшаб ёпиб қўйди. Сўнг ўғли Анас розиёллоҳу анҳуга укасининг вафоти ҳақида отасига ҳеч нарса демасликни тайинлаб, Абу Талҳани чақириб келиш учун юборди.
Абу Талҳа келиши билан ўғлининг аҳволини сўради. Умму Сулайм: “Ухлади. Худодан сўрайманки, шояд шу уйқуси роҳатли бўлса”, деб намга ва ғамга тўлган кўзларини яширди. Абу Талҳа хотинининг бу жавобидан: “Бола соғайиб қолибди”, деб гумон қилди. Ўша куни Абу Талҳа рўза тутган эди. Ифторлик қилди.
👍2911👎1
Forwarded from محمد رسول آخون
Тун кирди. Шунда ҳам Умму Сулайм қалбидаги маҳзунликни билдирмади. Хушбўйланиб, зийнатланиб, эрининг ёнига кирди. Тунни бирга ўтказишди.
Тонг отди. Эри масжидга отланар экан, Умму Сулайм секин гап бошлади:
- Эй Абу Талҳа! Агар бир кишидан омонат олинса, сўнг эгаси у нарсани сўраса, олган киши уни қайтармасликка ҳаққи борми? – деб сўради.
- “Йўқ, омонат эгасига қайтарилади. Бермайман дейишга ҳаққи йўқ”-деди.
Шунда Умму Сулайм мақсадга кўчди: “ Аллоҳ таоло бизга омонатга ўғил берган эди. Энди ўша омонатини қайтариб олди.
Абу Талҳа: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” деди. бошқа ҳеч сўз айта олмади. Чиқиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Намоз ўқиди. Сўнг кеча шом арафасида ўғли вафот этганини, бундан бехабар тунни хотини билан ўтказганини баён қилди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Парвардигоро! Буларнинг бу кечасини ўзинг баракотли қилгин” деб дуо қилдилар.
Расули Акрамнинг дуоларига осмон эшиклари очилди. Суюкли фарзандларини йўқотган бу оилага Аллоҳ таоло Абдуллоҳ ибн Абу Талҳани берди. Абдуллоҳга эса, 9 та фарзанд ато қилди. Ҳаммалари ҳофизу Қуръон бўлишди. Айниқса, тўнғич ўғиллари Исҳоқ ибн Абдуллоҳ йирик фақиҳ даражасига кўтарилди.
Барча оналар соғ бўлсинлар!
👍34😢143👎1
Forwarded from Муҳаммадrasul Domla
ИСЛОМ ТАРИХИДАГИ ЭНГ БУЮК ФОЖЕА!
“Сизлар имомларингизни ўлдирмагунча қиёмат қоим бўлмайди...” деган ҳадис айтилганидан сўнг, бор йўғи, 25 йил ўтиб, мусулмонлар имомларини ўлдирди. Ундан бери ҳам 14 аср муддат ўтди. Демак қиёматга нисбатан биз қаерда ва қанча масофада турганимизни бир фикр қилинг!
Усмон ибн Аффон (р.а) 70 ёшида подшоҳ бўлиб, 12 йил умматнинг ишини бошқарди. Бу 12 йил муддат “Исломнинг ривожланиш даври” бўлди. Чунки, Усмон ибн Аффон (р.а) бошчилигида жуда катта футуҳотлар амалга оширилди. Мисрдан Тунисгача, Ҳиндистондан Авғонистонгача ва Кипрдан Арманистонга қадар бўлган катта ҳудудни фатҳ қилди. Усмон ибн Аффон (р.а)нинг подшоҳлик муддатининг аввалги етти йили “Саодатли тўкин-сочин замон” бўлди. Байтулмол бойликка тўлди. Ҳар куни Мадина кўчаларида байтулмол химатчилари “Эй Мадина Аҳли! Байтулмолга асал келди. Асалдан улушларингизни олинглар!”. Эртаси куни: “Байтулмолга гўшт келди. Гўштдан улушларингизни олинглар! Хурмо келди,...
👍1612
Forwarded from Муҳаммадrasul Domla
Хурмо келди, бунданда улушларингни олинглар!” дея ҳар куни жар солишар эди.
Бундан 20 йил аввал очликдан қоринларига тош боғлаб юриб, оғриқдан жон сақлаган саҳобалар, Усмон (р.а)нинг замонига келиб, шунақанги бир молу-давлатга эга бўлдиларки, дунё юзи қайта бунақасини кўрмади. Бу бойликлар эса, саҳобалар ва тобеинларни турли фитналарга солди. Яъни, ҳеч бир мактаб ва мадраса кўрмаган бадавий араблар иймон келтириб “Мен ҳам иймон келтирдим. Мўминман, сизлар билан тенг сўзлашга ҳаққим бор” деб, “Муҳаммадия” мадрасасининг энг буюк, билимдон талабалари бўлган улуғ саҳобалар билан “У эмас, бу тўғри” дея гап талашар ҳолга келди. Чунки унинг чўнтаги олтинга тўла эди. Сиз биласизки, чўнтаги тўла одам бурнидан баланд гапиради ва ўзини “Туянинг бўйнидек” эгри йўлини тўғри деб ҳисоблайди.
Ислом оламининг ҳад-ҳудуди кенгайди. Натижада, Усмон ибн Аффон (р.а)нинг, подшоҳлигининг охирги тўрт йилида ички фитналар урчий бошлади.
Бу фитнани чиқарганлар Усмон ибн Аффон (р.а)ни яхши танимадилар ёки танисаларда илмсизлик ва бойлик уларнинг кўзини кўр қилган эди. Чунки улар ўлдирган зот “Зиннурайн” (Икки нур соҳиби) бўлган Усмон ибн Аффон (р.а) эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қизларининг иккитасига уйланган.
-Муҳаммадия умматининг энг ҳаёлиси бўлган Усмон эди.
-У зот “Эй Усмон! Сен жаннатийсан” дея хитоб қилинган Усмондир.
-Ҳаёсидан фаришталар хижолат бўладиган Усмон эди.
-Саховатда бутун умматга намуна бўлган Усмондир.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам буюк Рум давлатига қарши “Табук ғазоти”га ҳозирланар экан: “Эй Мўминлар! Аллоҳ учун мана бу “Жайшул усра”ни (Қийинчилик қўшинини) урушга таёрланглар! Аллоҳ учун молларингиздан инфоқ-эҳсон қилинглар” деганларида, саховатнинг баланд чўққисидан туриб: “Мана олинг Ё Расулаллоҳ!” дея ҳайқирган Усмон эди.
Табук ғазотида Усмон (р.а) 200 туялик савдо карвонини тўлиқ жангчиларни жиҳозлашга бериб юборди. Яна эртаси куни 8000 кумуш тангани Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларининг остига тўкди. Даъватнинг учунчи куни яна 100 та туяни эгар ва қурол – аслаҳалари билан тайёр ҳолда келтириб берди. Тўртинчи куни яна 1000 динор олтинни олиб келиб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг этакларига тўкди. Шунда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Усмон! Сен дўзахдан озод бўлганлардансан. Бугундан кейин нима қилсанг қил. У сенга зарар бермас!” деди.
Усмон (р.а) подшоҳлик даврида кўп ислоҳатларни амалга оширдилар.
1. Искандария, Тараблус, Кипр, Анқара, Қобул, Ҳиндистон, Фарғона, Балх ва бошқа жойлар фатҳ қилинди.
2. Қуръон жамланди. (34 ҳижрийда 6 дона мусҳаф ёзилган)
3. Масжидин набавий кенгайтирилди. (узунлиги 160 зироъ, энига 150 зироъ)
4. Жумада яна бир озоннинг зиёда қилинди. (Бозордаги завро деган жойда уйнинг томида айтилган)
5. Қўриқхоналар ташкил этилди.
6. Муаззинларга маош тайин қилиш ва бошқа ислоҳатлар.
30 -35 ҳижрий (мил.651-656) йиллар оралиғида жуда катта фитналар юзага келди. Абдуллоҳ ибн Сабаъга ўхшаган Фитначилар аввал вилоят волийлари устидан шикоят қилиш билан фитнани бошладилар. Мисрда эса Абдуллоҳ ибн Сабаъ “Усмон ноҳақ халифа бўлган. Халифаликка Али (р.а) ҳақли” дея фитна тарқатар эди.
👍286
Forwarded from Муҳаммадrasul Domla
Усмон (р.а)га қўйган айблари:
1. “Усмон “Байъатур ризвон”да қатнашмаган” деган айб қўйган.
2. “Усмон “Бадр жанги”да қатнашмаган” деган айб.
3. “Усмон “Уҳуд”да уруш майдонидан қочган” деган баҳона.
4. “Усмон Халифа бўлганларидан кейин ўз қариндошларини волийликка тайин қилди” деган баҳона.
5. “Байтулмолдаги маблағни қариндошларига совуриб юборди” деган айб ва бошқалар.
Мисрдан, Басрадан ва Кўфадан чиққан фитначилар 4000 кишидан ортиқ бўлиб, ҳаж боҳанасида Мадинага йўл олди. Бу фитначилар халифа сайлашда ҳар кимни даъво қилаётган бўлсада, Усмон (р.а)га қарши чиқишликда барчалари иттифоқ эдилар.
Улар Мадинага келишди. Усмон (р.а) уларни чиройли муомала қилиб юртларига қайтариб юборди. Чиқарган фитнаси бесамар кетишидан қўрққан, малъун Абдуллоҳ ибн Сабаъ қалбаки мактуб билан уларни йўлдан қайтариб, Усмон (р.а)нинг уйларини қамал қилиб, ҳатто Усмон (р.а)га сув олиб киришни ҳам ман қилиб қўйди. Усмон (р.а) уларга тинмай ваъз, насиҳат қилар экан, бу насиҳатлари уларга кор қилмади.
Мадинадаги улуғ саҳобалар Оиша (р.а) онамиз билан бирга Маккага ҳажга кетганларидан сўнг фитначилар 22 кун Усмон ибн Аффон (р.а)нинг уйларини қамал қилишди. Ҳатто Усмон (р.а)ни масжидга жамоат номозига ҳам чиқармай қўйишди. Мадинада қолган оз сонли саҳобалар Усмон (р.а)ни ҳимоя қилиш учун у зотнинг уйларига келишди. Улардан Ҳасан ва Ҳусайн ибн Алий (р.а), Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар ва бошқа саҳобалар бор эди. Улар: “Эй Амирал Мўминин! Биз сизнинг сафингизда турамиз! Охирги қонимиз қолгунча сизни ҳимоя қиламиз” деб қилич ёлонғочлашган эди, Усмон ибн Аффон (р.а) уларга қараб: “Эй Мадина аҳли! Мен сабабли Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадлари кўмилган Мадина тупроғида қон оқишига рози эмасман. Агар кимики, бу фитначиларга қарши қилич кўтарса, қиёмат куни икки қўлим унинг ёқасида бўлади! Агар бир жон ва бир қоннинг бадалига шу фитна тўхтайдиган бўлса, у жон менинг жоним ва у қон менинг қоним бўлсинда, Мадинада бошқа бирор қон оқмасин” деб уларни қайтарди.
Фитначилар Усмон (р.а)нинг эшигини ёқиб юборишди. Баъзилар деворларининг устидан ошиб ичкарига кирдилар. Абу Бакр Сиддиқ (р.а)нинг Муҳаммад исмли ўғли, ўлдириш учун девордан ошиб тушганларнинг биринчиси бўлди. Усмон (р.а) рўзадор ҳолда, кўзларида ёш билан Қуръон ўқиб ўтирар экан, Муҳаммад жаҳл билан келиб у зотнинг сақолларидан тортиб ўзига қаратди ва “Сенми ҳали бутун умматни қатлга буюрган?” дея ўдағайлади. Унга жавобан Усмон (р.а): “Эй Муҳаммад! Сенинг ҳолинга вой бўлсин. Отанг Абу Бакр Сиддиқ (р.а) билан ҳар кўришганимизда, сен тутамлаб таҳқирлаётган бу сақолни силаб, ўпиб қўяр эди. Ҳеч бўлмаса отанга зид иш қилмасанг бўларди” деди. Бу гапдан сўнг Муҳаммад ибн Абу Бакр ўлдириш ниятидан қайтди. Усмон ибн Аффон (р.а) Муҳаммадга ухлаб туш кўрганини, унда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам, ёнларида Абу Бакр ва Умар розиёллоҳу анҳумолар бўлиб: “Кел Эй Усмон! Биргаликда ифтор қиламиз!” деганлигини айтиб: “Мен ҳозир шаҳид бўламан. Кейин Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ва икки ҳабибим билан бирга ифторлик қиламан!” дедилар. Бу иккаласининг ушбу суҳбати тугамасдан фитначилар келиб, Усмон ибн Аффон (р.а)ни қиличда чопиб ташлашди.
Ҳижрий 35 йил, зулҳижжанинг 21 куни Усмон (р.а)ни ўлдиришга киришганлар 1. Қутайра ас-Сакуний 2. Савдон ибн Хамрон. 3. Ғофиқ ибн Харб деган кишилар эди. Ғофиқ Усмон (р.а)ни темир билан бошига урди. Бошқа ривоятда Усмон (р.а)ни Мисрлик Жабала исмли киши ўлдирган дейди. Усмон (р.а) ўқиб турган мусхафни оёқлари билан тепиб юборди. Мусхаф ерга тушиб, сочилиб кетди. Усмон (р.а)нинг бошларидан оқаётган қон мусхафнинг устига оқа бошлади. Савдон бин Хамрон қўлидаги қилич билан Усмон (р.а)ни чопиб ташлаш учун кўтарди. Усмон (р.а)нинг Ноила исмли аёли йиғлаб, Усмон (р.а)ни ҳимоя қилиш учун қўлини чўзган эди, қилич унинг қўлини ҳам узиб ташлади. Қотиллар, Усмон ибн Аффон (р.а)нинг оиласидаги етти ёшдан етмиш ёшга қадар бўлган барча жонни қиличдан ўтказдилар. Фақатгина Аллоҳ йўлида жанг қилиш учун сафарга кетган ўғилларигина тирик қолишди.
😢25👍152
Forwarded from Муҳаммадrasul Domla
Ҳатто Усмон ибн Аффон (р.а)нинг қўлида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳассалари бўлиб, у зот йиқилганда ҳасса отилиб кетди. Уни Усмон (р.а)нинг етти ёшли набираси “Бу бобомнинг ҳассалари, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан мерос қолган. Буни бермайман” деб бағрига босган эди, қотиллардан бири ҳассани тортиб олиб синдирдида, болани қилич билан чопиб ташлади. Қотиллар у зотнинг уйидаги бор нарсаларни талаб кетишди. Йиғилган байтулмол бор эди уни ҳам бўлиб-бўлиб олишди.
Адолатни даъво қилган бу жоҳил фитначилар ҳатто Усмон ибн Аффон (р.а)ни ўлдириб ҳам жасадини саҳобалар “Кўмайлик” деса бермади. Охир-оқибат ёш саҳобалардан тўрт киши бирлашиб, кечаси Усмон (р.а)нинг жасадини ўғирлаб олиб, Бақеъ қабристонига кўмдилар.
Тарихчилар Усмон (р.а)нинг ўлимида иштирок этган фитначиларнинг бирортаси яхши ўлим топмади деганлар.
Унитма! ислом йўли – одамларни жаҳаннамга эмас, жаннатга йўллайдиган йўлдир!!!
😢42👍188🔥1😁1
Forwarded from محمد رسول آخون
АЛЛОҲГА УЗРИНГ БОРМИ!
- Ёшинг нечада?
- 47 га кирдим.
- Сенга бу дунёда неъмат бериб, охиратингга эса жаннатни ваъда қилаётган Роббинг учун нима тайёрладинг?
- Ҳар куни беш маҳал намоз ўқияпман.
- Уни гапирма! Уни қорнида ҳомиласи бор аёл ҳам ўқияпти!
- Ромозон келганда рўза тутаяпман!
- Қуввати кетган чол ҳам тутаётган рўзани айтишдан уялмайсанми?
- Ҳажларга бориб келдим.
- Ҳажда қўлсиз, оёқсиз одамларнинг ҳам ҳаж қилиб юрганини кўрмадингми? Қайси юзинг билан ногиронлар ҳам қилаётган ишни «Мен ҳам қилдим» деяпсан?» деб тўсатдан сизни кимдир тергаб қолсая!? Кейин сиз ҳайрон бўлиб: «Бундан бошқа нима қилишим керак эди?» дейсиз. У эса: «Диннинг боқий қолиши учун нима иш қилдинг? Умматнинг бирлиги ва миллатнинг тинчлиги учун нима иш қилдинг ва нима қилмоқчисан?» дейди. Бу саволдан сизни қутқарадиган жавоб йўқ! Аммо бу саволлар ҳар бир мусулмонга бир куни албатта берилажак! Шунинг учун СИЗ ҳар куни шу саволни ўзингизга берингки, ҳақиқий сўровчи зот сўраганда...
👍3815😢7🔥1😁1
Forwarded from محمد رسول آخون
сўраганда шошиб қолмайсиз. Умар ибн Хаттоб (р.а): «Сўралишларингиздан олдин ўзларингизни тергаб қўйинглар!» деганлар.
Хуллас, Азизлар! Менинг бу хаёлий савол-жавобларим, сизларга қаратилган. Ҳар бир, 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган, навқирон мусулмон киши ўзига «Мен исломнинг боқий қолиши ва шу миллатимнинг бирлиги учун нима иш қилдим ёки нима қила оламан?» деган саволни ҳар куни бериши лозим. Сиз ҳар куни ўқиётган беш маҳал намозингизга, йилда бир ой тутаётган рўзангизга ёки бераётган закотингизга ва қилаётган ҳаж ибодатингизга суяниб хотиржам бўлманг! Чунки, бу каби ишларни уйда ўтирган ҳомиладор аёллар ҳам бажармоқда. Мактабга бораётган ёш болалару бели букилган чоллар ҳам бажара олади. Лекин, бу ёш гўдаклар, аёллар ва қариялар қила олмаётган дин йўлидаги вазифани сиз «Бу менинг вазифам» деб билинг. Мактаб очинг, мадраса очинг ва таълимни ривожлантиринг. Ваҳоланки, диннинг боқий қолиши илм билан бўлади. Аллоҳ бу дин ва миллатни сақлаб қолишда сизга ва бизга муҳтож эмас, аммо биз Аллоҳга мухтожмиз. Агар шу дин ва миллатни Аллоҳ сизнинг қўлингиз билан сақлаб қолса, бу сиз учун нақадар бахт. Миллатни парчалаш учун эмас, бирлаштириш учун ҳар куни хаёл суринг, тафаккур қилинг ва чора изланг. Инсонларнинг маърифати йўлида нимага қувватингиз етса, шуни қилинг. Узоқ сафарга чиққан карвондаги бўталоққа ҳам тоқати кўтарадиган юк юкланади. Энг оғир юклар эса, манзилга эсон-омон етиши учун, энг бақувват туяларга ортилади. Бу «Ислом карвони»нинг юкини кўтарадиганлар Сизлар ва бизлармиз! Хайрли амалингизни кичик санаманг.
Ҳолимизга боқинг! Эрталаб, ҳали чумчуқ чирилламасдан, ҳашаматли «Тўйхона»га, қатор бўлиб, «Наҳор ош» учун савлат билан кириб борамиз. Айниқса, «Маркаб йигитнинг зийнати» деган ҳадисга амал қилиб, ошга миниб келган чиройли ва янги мошиналаримизни тўйхонанинг олдига турнақатор қилиб, териб қўйишимизни кўрсангиз ҳавас қиласиз. Ҳар куни, эрта билан, юзлаб тўйхоналардаги ҳолат шундай. Тушга яқин, яъни соат 11:00 га бориб, бу ҳолат яна такрорланади. Кечқурун, шом намозини ўқигандан кейин шу азамат ака-укаларимиз билан бирга, яна ўша гўзал мошиналаримизда, «Чойхона»ларга йўл оламиз. Чунки, у ерда жонажон улфатлар бизни кутмоқда. Ҳар ойда бир маза қилиб, яйраб ўтирадиган «Гап»имиз бор. Кейин ҳар ойнинг 15 кунини «Гап»имиз ажойиб бўлганлигини гапириб ўтказамиз. Қолган 15 кунига эса янги «Гап»нинг режасини тузамиз. Бу неъмат учун мен ҳам: «Эй Роббим! Сенга ҳамдлар бўлсин!» дейман. Лекин, кутилмаган саволлар қийнайди:«Биз шунинг учун яралганмизми? Бизнинг ҳар кунлик вазифамиз фақат шундан иборатми? Аллоҳим бизга бошқа бирор вазифа юклаган бўлиб, биз уни ёдимиздан чиқармадикми? Эртага ҳузурига борганимизда: «Бандам! Сен фақат ва фақат кайфу сафо ичида яшабсанку» деб қолмайдими» деган фикр миямни оғритади. Унитманг, Олим илмидан, бой молидан ва фақир жонидан сўраладиган кун бор.
Қиёмат куни кимдир, баҳона қилиб: «Эй Роббим! Касал эдим, ибодат қилолмадим» деса, Аллоҳ Айюб (а.с)ни кўрсатиб: «Дардинг буникидан ҳам оғирмиди?» деса нима дейсиз? «Камбағал эдим» десангиз, Ийсо (а.с)ни кўрсатиб: «Бунинг 200 та ёмоғ солинган кўйлагидан бошқа нарсаси йўқ эди.
👍3410😢3🎉1
Forwarded from محمد رسول آخون
Сенинг нечта кўйлагинг бор эди?» десачи. «Бой эдим, бойлик кўзимни кўр қилди» десангиз, Иброҳим (а.с)ни кўрсатиб: «Бу Иброҳимнинг қўйларини қўриқлайдиган элликта итининг занжири тиллодан эди. Сенинг бойлигинг қанча эди?» десачи. «Султон эдим» деса, Сулаймон (а.с)нинг салтанатидан сеники кенгмиди?» десачи, «Қамалиб қолдим» деса, «Жуда борса Юсуф (а.с)ча ўтиргандирсан» десачи, «Етимликда катта бўлган эдим» деса, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни кўрсатиб: «Бу етим эмасмиди?» десачи. Хуллас, билингки, бизга узр қолмабди. Азизлар! «Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатга шошилинглар…..».
47😢34👍26🔥6