"Муфтий Бобохоновлар" фонди
458 subscribers
203 photos
24 videos
121 links
© "Муфтий Бобохоновлар" фонди расмий канали

🌐 muftiylar.uz
📞 +998991340010
📬 [email protected]
📍Тошкент, Шайхонтоҳур тумани,
Эшон Бобохон кўчаси, 26

👉 youtube.com/@muftiylar
👉 facebook.com/muftiylar
👉 instagram.com/muftiylar
👉 x.com/muftiylar
Download Telegram
#Дин_халқ_хизмати_йўлида

Ибратли ҳаёт:
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1858-1957)

• Умр йўлдош | 4-қисм

Бўлажак келин Саломатхоннинг онаси Тўрахонпошша замонасининг ўқимишли аёлларидан эди. У орадаги ёш фарқига қарамай, Эшон Бобохондек илмли олим куёви бўлишини хоҳлади ва эрини ҳам бу никоҳга розилик беришга ундайди.

Тўрахонпошшанинг бобоси Абдусаттор Охун зиёли киши бўлиб, шахсий кутубхонаси бор эди. Тўрахонпошша бобосидан мерос олган барча китоб ва қўлёзмаларни қизининг келинлик сепига қўшади. Саломатхон шарқона донишмандликнинг энг яхши анъаналари руҳида тарбия топган эди. У Қуръони каримни тиловат қила олар, намоз ўқир, уй юмушларини яхши юритар эди.

Аммаси Бибисора Ҳазрати Имом маҳалласидаги ҳовлиси, уй-жойини Эшон Бобохонга ҳадя қилади. Қариндошлари – Юнусхонхўжа эшоннинг фарзанд ва набиралари шу маҳаллада, уларга қўшни бўлиб яшашарди.

1 2 3 ...

Давоми бор...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Жума

🎉 Жума муборак!

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Ал_Адаб_ал_муфрад #4_боб #7_ҳадис

⚡️ 4-боб. Ота-она зулм қилса ҳам, уларга яхшилик қилавериш ҳақида

🔸 7. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан иккита эшик очади. Агар улардан биттасини зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшигини очади. Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”, дедилар.

🔸Шунда бир киши: “Агарда ота-оналар болага зулм қилса, бола нима қилиши керак?”, деб сўради.

🔸 Абдуллоҳ: “Агар улар болага зулм қилсалар ҳам бола уларни ранжитмаслиги керак”, дедилар.

🔸 Изоҳ: 3-боб ҳам “Ота-онага яхшилик ва эътибор”, деб аталиб, ундаги 5-6 ҳадисларда айнан 1-2 ҳадислардаги мазмун такрорланган.

🔸Манба: “Ал-Адаб ал-муфрад”, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ

🔸Таржима муаллифи: Шамсиддинхон Бобохонов

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Ноёб_фотолар

🌙 Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон хорижлик меҳмонлар билан Шоҳи Зинда мажмуасидаги Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу қабри зиёратида

Самарқанд, 09.04.1970.

• Шоҳи Зинда, яъни “Тирик шоҳ” мажмуаси номи Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос номи билан боғлиқ.

• Саҳоба Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгандан ювиш ва кафанлашда қатнашган.

• “Шоҳи Зинда” мажмуаси пештоқига Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари ёзилган: “Кўриниши ва хулқи жиҳатидан менга энг ўхшаши Қусам ибн Аббосдир".

• Қусам ибн Аббос амирул мўминин Али ибн Абу Толиб халифалиги даврида Макка шаҳрида ҳоким бўлган. Унинг вафотидан сўнг Муовия ибн Абу Сўфён замонида Хуросон ҳокимлигига тайинланган. Милодий 677 йили Самарқанд шаҳрида вафот этган.

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Миллат_фидойилари

• Миллат фидойилари | 1 | Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Манба: "Ўзбекистон тарихи" телеканали

Давоми бор...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Жума

🎉 Жума муборак!

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотиралар

• Фозил қори Ёсин ўғли устози Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳақларида

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Миллат_фидойилари

• Миллат фидойилари | 2 | Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Бахтиёр Ҳасанов, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори ва «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди раиси, Ўзбекистон тарихчилар жамияти раиси, тарих фанлари доктори, профессор

Манба: "Ўзбекистон тарихи" телеканали

Давоми бор...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Жума

🎉 Жума муборак!

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Ноёб_фотолар

🌙 «Мусулмонлар тинчлик тарафдори» халқаро конференцияси президиумида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Шамсиддинхон Бобохонов ҳамда Кавказорти мусулмонлари диний бошқармаси раиси, шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри, 15.10.1986.

Аллоҳшукур Пошозода Кавказ мусулмонларининг ХII шайхулисломи ва Кавказ мусулмонлар идораси раиси, Боку давлат университети профессори, тарих фанлари доктори. Муфтий Бобохоновлар шогирди, Бухородаги Мир Араб мадрасасида, 1971-1974 йиллари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган.

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Ал_Адаб_ал_муфрад #5_боб #8_ҳадис

⚡️ 5-боб. Ота-онага мулойим гапириш ҳақида

🔸 8. Тайсала ибн Майёс розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Нажда ибн Омир Хорижийнинг одамлари билан бирга гуноҳлар қилдим. Шуларни ўзимча катта гуноҳ деб ҳисоблаб, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга бориб айтдим.

🔸Шунда Абдуллоҳ ибн Умар: “Булар катта гуноҳ эмас, катта гуноҳлар тўққизтадир, улар: Аллоҳ таолога ширк келтириш, одам ўлдириш, уруш майдонидан қочиш, афифа, покдомон хотинга фоҳиша деб туҳмат қилиш, рибо, етимлар молини емоқ, Аллоҳ таолони борлигини инкор қилиш, одамларни масхара қилиш, онани хафа қилиб йиғлатиш – мана шулар катта гуноҳдир”, дедилар.

🔸 Кейин Абдуллоҳ ибн Умар менга қараб: “Эй, Тайсала! Сен дўзахдан қўрқиб, жаннатга киришни хоҳлайсанми?” — дедилар. Мен: “Жаннатга киришни албатта хоҳлайман”, деганимда, у киши: “Ота-онанг тирикми?”– деб сўрадилар. Мен: “Отам вафот этган, аммо онам борлар”, дедим.

🔸 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: “Катта гуноҳлардан ўзингни сақлаганингдан кейин онангга қаттиқ гапирмасанг, унинг егулик-ичимлигини бериб турсанг, албатта жаннатга кирасан”, дедилар”.

🔸Манба: “Ал-Адаб ал-муфрад”, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ

🔸Таржима муаллифи: Шамсиддинхон Бобохонов

1 2 3 4 ...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Табрик #Конституция #32_йил

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги барчангизга муборак бўлсин!

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Дин_халқ_хизмати_йўлида

Ибратли ҳаёт:
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1858-1957)

• Илмга чанқоқлиги | 5-қисм

Эшон Бобохон билан Саломатхон никоҳидан тўрт ўғил: Зайнуддинхон, Зиёвуддинхон, Бадриддинхон, Насриддинхон ва икки қиз Сафияхон билан Саидахон туғилишди. Эшон Бобохоннинг марҳума аёлидан туғилган ўғиллари ҳам шу уйда, ҳаммалари бир онанинг болаларидай аҳил-иноқ улғайишди.

Эшон Бобохон ноёб истеъдодли инсон эдилар. Умриларнинг охиригача илмини тинимсиз оширишга ҳаракат қилдилар. Ўзларидан ёш ёки ҳали билими, тажрибаси камроқ олимлардан ҳам ўзини қизиқтирган саволларга жавоб сўрашни асло ор деб билмасдилар.

Ҳар хил майда ташвишларга ўралашиб қолмай, бор вақтини диний нашрларни ўқишга, ақида, фиқҳ, тафсир, ҳадисга доир мураккаб масалаларга жавоб топишга сарфлардилар.

1 2 3 4 ...

Давоми бор...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Табрик #Мадҳия #32_йил

🇺🇿 Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муборак бўлсин!

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Миллат_фидойилари

• Миллат фидойилари | 3 | Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Баҳром Ирзаев, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими

Манба: "Ўзбекистон тарихи" телеканали

1 2 ...

Давоми бор...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Ўгитлар

Одамларни шарманда қилманг!

• Ибн Ҳожар раҳматуллоҳи алайҳ бир олимнинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагиларни ёзади:

“У ёд олган илмларининг кўп қисмини, ҳатто Қуръонни ҳам унутди. У одамларни шарманда қилишга ружу қўйгани учун илмни унутиш билан жазоланди”.

Манба: “Дурарул камина," 6/24.

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Жума

🎉 Жума муборак!

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Ўгитлар

Хасталик тананинг закотидир

• Улуғ тобеъийн Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Хасталик тананинг закотидир. Касал бўлмаган жасадлар мисоли молларидан закот бермайдиганларга ўхшайди”.

• Ҳасан Басрий ҳазратлари бу гаплари билан касаллик сабаб инсон гуноҳлардан фориғ бўлишига ишора қилмоқда.

• Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга бирор ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, қайғуми, озорми, ғамми етса, ҳатто тикан кирса ҳам, албатта Аллоҳ булар туфайли унинг хатоларини ўчиради”, дедилар”.

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Дин_халқ_хизмати_йўлида

Ибратли ҳаёт:
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1858-1957)

• Фазилати | 6-қисм

Эшон Бобохон Баҳоуддин Нақшбанд таълимотини пухта ўрганган, нақшбандия тариқатининг фаол издошларидан бири эдилар.

Эшон Бобохоннинг ҳаёт маслаги одамлар билан рўй-рост, тўғридан-тўғри, фақат яхшиликка ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлар ўрнатиш эди. Умрлари давомида у ҳамиша Имом Бухорий ривоят қилган, Пайғамбаримизнинг алайҳиссалом: "Енгиллаштиринг, оғир-қийин қилиб кўрсатманг, яхшиликка чақиринг, одамларни Исломдан бездириб қўйманг" мазмунли ҳадисларига риоя қилиб келдилар.

1 2 3 4 5 ...

Давоми бор...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Миллат_фидойилари

• Миллат фидойилари | 4 | Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Бахтиёр Ҳасанов, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори ва «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди раиси, Ўзбекистон тарихчилар жамияти раиси, тарих фанлари доктори, профессор

Манба: "Ўзбекистон тарихи" телеканали

Давоми бор...

1 2 3 ...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислом_цивилизацияси #Шарқ_қўлёзмалари #Риёзус_Солиҳийн

📜 "Риёзус солиҳийн" қўлёзмаси ҳақида эксклюзив маълумот

• "Ўзбекистон тарихи" телеканалидаги "Шарқ қўлёзмалари" кўрсатувида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Абдушукур Муродов қимматли тарихий қўлёзма ҳақида маълумот берди.

"Муфтий Бобохоновлар" фонди томонидан Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилган ушбу ноёб 50-рақамли қўлёзма Имом Нававийнинг машҳур "Риёзус солиҳийн" асаридир.

• Бу асар ислом илмларининг энг муҳим дурдоналаридан бири бўлиб, унинг сақланиши ва тадқиқ қилиниши маҳаллий ва халқаро илмий жамоатчилик учун катта аҳамиятга эга.

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X