Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отасини кофирга чиқарган қиз террористик ташкилот тарафдори бўлиб чиқди
Тезкор тадбирда 16 нафар аъзодан иборат «жамоат» аниқланган. Тинтув давомида 37 та телефон, 51 та диний китоб, 40 та диск, 4 та флеш-карта, ноутбук ва планшет далил сифатида олинган.
Гуруҳ етакчиси Давлатобод туманида яшаган, Туркияда таълим олган ва отасини ҳам «кофир»га чиқарган. У Telegram орқали 120 нафарли гуруҳ очиб, «Ислом Давлати»атрибутлари ва «жиҳодий» мазмундаги материаллар тарқатган.
Аъзоларга ёшларни «жиҳод» ғоясида тарбиялаш ва давлат ислоҳотларига қарши кайфият уйғотиш топширилган. Аъзолардан бири хусусий университет таъсисчиси экан.
Гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзосига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Эковазирлик Мурад Назаровни таклифи бўйича баёнот берди:
«Ўз чиқишида жаноб Назаров ҳар қандай йўл билан дарахт кесиш бўйича турли «усуллар» қўлланилаётганини тилга олди. Шу муносабат билан, Вазирлик унинг дарахт кесишда қўллаётган ёндашувларини атрофлича текшириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур, деб ҳисоблайди. Ушбу ўрганиш натижалари унинг олдинги фаолияти юзасидан тегишли хулосалар чиқариш имконини беради».
PS. Менимча, эркатой ва жиддий «круг»га эга қурувчиларимиз Давлат раҳбари томонидан 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилинганини билишмайди ёки билишни ҳам исташмайди. Афсуски, оддий халқ бу каби девелоперларга бойкот ҳам эълон қилолмайди, чунки булар қурган уйлар шундоғам уларга мўлжалланмаганини яхши билишади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор туманида водород перекиси ҳавога сизиб чиққан. У заҳарли, газсимон модда сифатида бошқа элементлар билан реакцияга киришиб, ҳаво сифатига жиддий салбий таъсир кўрсатган.
Air.Tashkent датчиклари тунда ҳавонинг ҳолатини ўта хавфли (500 балл) даражасида қайд этган. Тонгга келиб ҳам ҳаво ҳолати нормал даражага қайтмагани айтиляпти.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, перекис водород сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолат бартараф этилган.

Ишсизлик муаммоси юзасидан миграцияни «коттакон»ига депутатлик сўрови юборилди
Қонунчилик палатаси депутати Сайёра Жумаева Фарғона вилоятида аҳоли билан учрашувлар чоғида ишсизлик масаласи кўтарилган.
Фуқаролар айримлар томонидан «15 миллион сўм берсанг, хорижга ишга жойлаштираман» деган ҳолатлардан шикоят қилган.
Шунингдек, минг кишилик ўқув марказларида атиги 70 киши қатнашётгани, қолган ўринлар эса бўм-бўш эканилиги айтилган.
Шуларни ҳисобга олиб, депутат Сайёра Жумаева бу муаммолар юзасидан Миграция агентлиги раҳбариятига депутатлик сўрови юборган.
Бу каби ҳолатлар аҳоли кайфиятни пасайтириб юбориши мумкин. Ишсизлик барибир бор, энди хорижга чиқиш учун ҳам «ставка» қўйилаётгани нимаси?

Mufasa
Ўтган ой Ўзбекистон Технологик металлар комбинати томонидан 8 млрд сўмлик танлов ўтказилибди. Тасодифни қаранг, танловда битта манзилда фаолияти юритувчи иккита корхона иштирок этган ва улардан бири ғолиб бўлган. Бу танловдаги ҳолатлар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда…
Ва ниҳоят, бир манзилда фаолият юритувчи икки корхона иштирок этган ушбу танлов шунча муҳокамалардан сўнг бекор қилинди.
Қизиғи шундаки, худди шундай ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг танловида ҳам кузатилган, лекин танлов бекор қилинмади— аксинча, ғолиб корхона билан шартнома тузилди. Бир хил ҳолатга икки хил ёндашув.

«Ишончнома» бўйича янги талаб жорий этилиши мумкин
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, эндиликда ишончномада автомототранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги ёзув алоҳида кўрсатилиши шарт бўлади.

Музокараларда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, чегара хавфсизлиги, наркотрафикка қарши кураш ва терроризмга қарши ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахдаги Айдаркўл соҳилида 220 миллиард сўмлик туризм кластери қурилади.
29 гектар майдонда капсула шаклидаги меҳмонхоналар, санаторий, хостел ва пляж жойлаштирилиши режалаштирилган.
Мажмуа йилига 200 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий сайёҳни қабул қилади.
Эковазир Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, қурилаётган туризм кластери Анталия ва Дубайдаги дам олиш зоналаридан қолишмайдиган бўлади.

Навоийда ярим килограммга яқин сунъий тошларни қимматбаҳо тош сифатида 1,3 миллион долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди.
Ҳар бир граммини 3 минг доллардан сотишга келишишган. Сунъий тошларни асли нархи 12 млн сўм экан.
Ҳар бир граммини 3 минг доллардан сотишга келишишган. Сунъий тошларни асли нархи 12 млн сўм экан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳали ҳужжат йўқ, биз йўқ бўлмасин деб турибмиз» — Азиз Абдуҳакимов
Эковазир А.Абдуҳакимов Sea Breeze лойиҳаси ҳақида «ҳали лойиҳа расмий тарзда келгани йўқ» деяпти. Шунингдек, лойиҳа келса, албатта жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини ва уни кечаси беркитиб, қўл қўйиб чиқариб юборадиган одам йўқлигини маълум қилди.

Президент матбуот хизматини собиқ ходими Хикматилла Убайдуллаев ўзининг баъзи хотиралари билан ўртоқлашди:
Илк марта АҚШга расмий ташриф. Оқ уй дарвозаси ёнида Шавкат Миромоновични кутиб олишга Дональд Трампнинг ўзи чиқди.
Трампнинг қаттиқ қўл сиқиб кўришиш одати кўпчиликка маълум. Вазиятни узоқроқдан кузатиб турибман: қани нима бўлар экан, ким-кимнинг қўлини сиқиб ёнига тортар экан, деган ўй-ҳаяжон билан қараб турибман.
Фахрий қоровул машина эшигини очди, Президентимиз машинадан тушдилар. Трамп давлатимиз раҳбари билан кўришиш учун қўл узатди. Шунда Президентимиз Трампдан устун келдилар ва уни ўзлари томонга тортилар. Трамп кулиб уларни Оқ уйга таклиф қилди.
Бу воқеа ўзбек ва хорижий ОАВларда анча шоу-шувларга сабаб булди.
Бу – лидерликнинг далолати эди.

Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тадбиркорлар билан норасмий форматда мулоқот ўтказяпти.
Асосий мақсад — ислоҳотлар штабини шакллантириш, илғор тадбиркорларнинг фикр ва таклифларини эшитиш, улар билан маслаҳатлашиш.
Аввал ёпиқ ва расмий бўлиб келган G2B мулоқотлари энди аниқ мақсадли, очиқ ва амалий ечимларга қаратилган форматга ўтаётгани - жамият ва давлат ўртасидаги ишонч ошаётганидан далолат.

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазиб олган корхона раҳбари узил-кесил 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қолаверса, ундан жами 552 млн сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.
Талъат Шухратович Валиев Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан, Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди.

“Менинг маҳаллам” – янги фильм премьераси
Маҳалла – бир-бирига ёрдамчи қўл узатадиган қўшнилар, қувонч ва ташвишни бирга ўтказадиган инсонлар маскани. Бу – меҳр, эътибор ва ҳамжиҳатлик ўчоғи.
Бугун Миллий кино санъати саройида шу фазилатларни ўз ичига олган “Менинг маҳаллам” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди
Фильмда Дилором Каримова, Фарҳод Абдуллаев, Шоҳрух Ҳамдамов, Лола Элтоева, Толиб Мўминов ва Мўмин Иброҳимов каби таниқли актёр ва актрисалар иштирок этган.
Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Республика маънавият-маърифат маркази ҳамкорлигида “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси томонидан яратилган.
Фильмлар орқали ҳаёт ҳақиқатини кўрсатиш жамиятда ижобий ўзгаришларга туртки беради.

2025 йил 26 июль куни Мўйноқ туманидаги «Муйноқ» конида 4707 метр чуқурликда бурғилаш пайтида газ чиқиши кузатилган.
Энерговазирликка кўра, газ босими юқори бўлгани сабабли, барча хавфсизлик чоралари кўрилган ва ҳолат назоратга олинган.
Қудуқ аҳоли турар жойидан узоқда жойлашган. Газ таркибида олтингугурт йўқ — тоза метан.
Шунингдек, вазирлик ҳеч ким жароҳат олмаганини айтиб, одамлардан ваҳимага берилмасликни сўраган.