Marg'ilon shahar hokimligi
2.17K subscribers
18.5K photos
1.95K videos
51 files
5.1K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
#САЙЁР_ҚАБУЛ

Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғида вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов ҳамда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновлар Марғилон шаҳри, Қўштепа ҳамда Тошлоқ тумани фуқароларини қабул қилдилар.

Қабул давомида жаъми 47 нафар фуқаролар томонидан уй-жой, моддий ёрдам, ер, асфальт, банк кредитлари, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, айримлари жойида ижобий ҳал этилди.

Хусусан, Марғилон шаҳар Гўриаввал маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Баҳром Раҳмоновга ногиронлик аравачаси топширилди.

Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
#Сайёр_қабул

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Марғилон шаҳар “Косибчилик” маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳар ҳокими A.Зиявитдинов, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи М.Ҳайдаров ва тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида, “Косибчилик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси A.Қамбаровнинг маҳалла аҳолисининг турмуш ва яшаш шароитларини янада яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг, фуқаролар мурожаатлари бирма-бир эшитилиб уларга тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан белгиланган тартибда жавоб берилди.

Сайёр қабул якунида фуқароларнинг мурожаатлари тегишлилигича таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
#САЙЁР_ҚАБУЛ

Марғилон шаҳар ҳокими,
1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан шаҳардаги “Маориф” ҳамда “Узунҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғинларида
Сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабулда жами 19 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул давомида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам, моддий ёрдам, уй-жой таъмирлаш, контракт масаласидла, васийликка олиш масаласида йўл ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 2 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
#САЙЁР_ҚАБУЛ

Марғилон шаҳар ҳокими,
1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
Сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабулда жами 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб 1 нафар фуқарога қабул жараёнида моддий ёрдам берилди, 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
#Сайёр_қабул

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Марғилон шаҳридаги "Янги боғ" маҳалла фуқаролар йиғини биносида шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси ҳамда барча масъул идоралар билан ҳамкорликда  аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Сайёр қабул ўтказилди.

Фуқаролар билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган оммавий-сайёр қабул жараёнида  бир марталик моддий ёрдам ажратиш, электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, кредит ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, «Аёллар дафтари» рўйхатига киритиш,
18 ёшгача бўлган болалар нафақасини тайинлаш ва бошқа масалалар бўйича 30 нафар фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олинди.

Қабул жараёнида 4 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатларга соҳа мутахассислари томонидан ҳуқуқий маълумот ва тушунтиришлар берилди. Муддат ва маблағ талаб этилган мурожаатлар назоратга олинди.
#Сайёр_қабул

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Марғилон шаҳридаги Зухро МФЙ ҳудудида жойлашган 23-умумий ўрта таълим мактаби биносида шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси ҳамда барча масъул идоралар билан ҳамкорликда  аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул жараёнида  бир марталик моддий ёрдам ажратиш, электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, кредит ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, «Аёллар дафтари» рўйхатига киритиш,
18 ёшгача бўлган болалар нафақасини тайинлаш ва бошқа масалалар бўйича 43 нафар фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олинди.

Қабул жараёнида 11 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатларга соҳа мутахассислари томонидан ҳуқуқий маълумот ва тушунтиришлар берилди. Муддат ва маблағ талаб этилган мурожаатлар назоратга олинди.