Marg'ilon shahar hokimligi
2.16K subscribers
18.5K photos
1.95K videos
51 files
5.1K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Комбинат бозор Байрам магазини олдида яйма савдо очиб олганларни ким назорат қилади? " мазмунида мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат шаҳар ДСИ ҳамда ИИБ томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар "Мустақиллик" кўчаси, Сой-бўйи болалар шифохонаси олдидаги светофор носоз ҳолатга келиб қолганлиги ҳақида видеомурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу ҳолат масъуллар томонидан жойига бориб ўрганилиб, светофор соз ҳолатга келтирилди.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳри марказидаги Увайсий кинотеатри атрофида маиший чиқиндилар тўпланиб ётганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинган эди.

Айни вақтда шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан мурожаатда кўрсатилган ҳудудда тўпланиб қолган маиший чиқиндилар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар марказида қурилиш ишлари тўхтаб турган бино-иншоот ҳақида видеомурожаат эълон қилинди.

Видеомурожаатда кўрсатилган, шаҳар марказида жойлашган ушбу ер майдони хусусий тадбиркор
А. Қосимовга тегишли бўлиб, ушбу ҳудудда тадбиркор томонидан хусусий мактаб қуриб битказилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда ушбу объектни тўлиқ қуриб битказиш учун вилоят Қурилиш бошқармаси томонидан тегишли тартибда лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланганидан сўнг қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилади.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Марғилон шаҳар А.Яссавий кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлагига қурилган бекат" бўйича мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаат шаҳар Қурилиш ва Кадастр бўлими ходимлари ва бошқа масъуллар томонидан назоратга олинган, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлагига қурилган бекат" бўйича мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаат шаҳар Қурилиш ва Кадастр бўлими ходимлари ва бошқа масъуллар томонидан назоратга олинган, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳридаги кўчалардаги ҳолат, яъни "Хавфсиз пиёда шундай бўладими?" сарлавҳаси остида
мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу
мурожаат вилоят йўл бошқармаси ҳамда тегишли масъул ташкилотлар томонидан жойига бориб ўрганилиб, назоратга олинганлиги, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар "Узумзор" МФЙда яшовчи фуқаро қўшниси сойдан аҳолига сув чиқадигон қувурни олиб ташлаганлиги, натижада сув уни уйига кириб ўтаётганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат тегишли масъул ташкилотлар томонидан жойига бориб ўрганилиб, назоратга олинганлиги, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар "Тўралар" кўчасида сув трубалари ўтган калодеснинг қопқоқсиз ҳолатда қолганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат Марғилон шаҳар сув таъминоти корхонаси томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар "Тут таги" МФЙ "Ипак йўли" кўчасининг кавланган қисмини таъмирлаш масаласида видеомурржаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат шаҳар ҳокими ўринбосари бошчилигидаги масъул раҳбарлар иштирокида жойига бориб ўрганилиб, белгиланган муддатда йўлнинг кавланган қисмига асфальт ётқизиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар Марказида жойлашган Деҳқон бозори рўпарасидаги "Анхор" чиқиндига тўлгани ҳақида мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаат масъуллар томонидан жойига бориб ўрганилиб, анҳорга тўлган чиқидилар тўлиқ бартараф этилди.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар Увайсий маҳалласида кўча чироқларининг носозлиги юзасидан мурожаат эълон қилинди

Ушбу мурожаат Марғилон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги кўча чироқлари бўлими томонидан назоратга олиниб, айни вақтда мавжуд муаммони бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар "Мустақиллик" кўчаси Стоматология поликлиникаси ҳудудига ўрнатилган темир панжаралардан бири узилиб тушганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаат масъуллар томонидан жойига бориб ўрганилиб, темин панжара ўз жойига ўрнатилди.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Марғилон шаҳар марказида анча йиллардан бери йўналишли маршрутлар учун бекат фаолият олиб бориши қонунийми?" сарлавҳали мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаатни ўрганиб, қонун доирасида ижобий ҳал этиш чораларини кўриш бўйича вилоят Транспорт бошқармаси ҳамда тегишли масъуллар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар Б. Марғилоний кўчасида асфальт қопламасининг кўчиши натижасида чуқур хосил бўлганлиги, уни таъмирлаб бериш бўйича мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат шаҳар қурилиш бўлими ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида жойига бориб ўрганилди.

Ушбу мурожаат жойига бориб ўрганилди ҳамда мурожаатда кўрсатилган йўл қисмини таъмирлаш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Марғилон шаҳар А. Яссавий кўчасида ичимлик трубаси ёрилиши натижасида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун асфальт қопламаси кавланган.

Ичимлик суви тармоғидаги носозлик тўлиқ бартараф этилганидан сўнг йўлнинг кавланган қисмини таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳрининг транспорт ҳаракати тиғиз бўлган марказий кўчаларида (Оқ масжид чорраҳасидан истироҳат боғи томон юрганда ва Ўрам чорраҳасидан Тошлоқ тумани томон бурилганда) белгиланмаган жойда қовун-тарвуз савдосини амалга ошираётган «тадбиркорлар»ни тартибга келтириб бериш юзасидан мурожаат эълон қилинган

Ушбу мурожаат Марғилон шаҳар ИИБ ва ЙҲХБ бошқарма ҳодимлари томонидан назоратга олинганлиги ҳамда тегишли чораларни кўрилишини маълум қиламиз.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Ёмғирларга ярамайдиган бозорларимиз" сарлавҳаси остида Марғилон шаҳар комбинат бозорида ноқулай об-ҳаво шароитида 2 кун тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида юзага келган ноқулай шароитни бартараф этишни сўраб мурожаат қилинган.

Ушбу мурожаат ўша куннинг ўзида бозор маъмурияти ҳамда масъуллар томонидан жойига бориб ўрганилиб, бозор ҳудудида юзага келган кўлмак сувлар бартараф этилди.
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда
Марғилон шаҳар Дехқон бозор -Ўрам томонига юрганда йўлнинг нотекслиги сабаб йўлни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб
мурожаат қилинган.

Ушбу мурожаатда кўрсатилган кўча марказий кўча ҳисобланганлиги сабабли уни таъмирлаш ишлари Фарғона йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан амалга оширилишини маълум қиламиз.