Marg'ilon shahar hokimligi
2.22K subscribers
18K photos
1.89K videos
50 files
4.95K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Иқтидорли ёш рассом Моҳинур Муҳторжонова ҳозирги кунда Фарғона Давлат Университети Тасвирий санъат факультетининг 1-босқичида таҳсил олади.

У ўрта таълим сабоқларини Марғилон шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида олган.

Бугун ёш рассом ўзи ўқиган қадрдон мактабида ўқувчи ёшларнинг тасвирий санъат оламига бўлган муҳаббатларини янада юксалтириш мақсадида ўз ижодий кўргазмасини намойиш этди.

Мактаб ўқувчилари ва устозлар Моҳинурнинг портрет, натюрморт, манзара ва композиция жанрларида чизган суратларини алоҳида эътироф этиб, рассомнинг кейинги ижодий изланишларида юксак муваффақиятлар тилашди.

Марвархон БАҲРОМОВА,
7-умумтаълим мактаби директори
Марғилон шаҳар ҳокими Ахборот кутубхона марказига 500 дона бадиий ва илмий китоблар тўпламини топширди

Жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида Марғилон шаҳрида ҳам ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш борасида таълим муассасаларида китоб тақдимотлари, адабий мулоқот ҳамда учрашувлар, давра суҳбатлари ва маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Ана шундай тадбирлардан бири бугун шаҳардаги Ахборот кутубхона марказида ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокими сўз олиб камолга етаётган ёш авлоднинг маънавий оламини гўзал туйғулар, эзгу ниятлар билан бойитиш, Ватан қадрини сингдиришда китобнинг аҳамияти беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлади ҳамда ушбу марказ фондига 500 дона бадиий китоблар тўпламини топширди.

Марказ ходимлари шаҳар ҳокимига юксак эътибор ва кўмак учун ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдиришди.

Тадбир давомида иқтидорли китобсевар ўқувчи ёшлар томонидан осойишта кунлар шукронасини мадҳ этувчи шеърва қўшиқлар ижро этилди.
Yoshlar uchun yana bir imkoniyat

Endilikda Sportni rivojlantirish vazirligi tomonidan telegram ijtimoiy tarmog'ida @uzinfosport_bot orqali Siz Respublikada joylashgan barcha sport muassasalarining nomi, manzili, direktori va metodistining ismi-sharifi hamda telefon raqamiga doir maʼlumotlarni olishingiz mumkin.

@beshtashabbus_uz 👈
#Тиббиёт

🔸Шифокорлар 1 сентябрдан якка тартибда оилавий шифохона ташкил этиши мумкин

1 сентябрдан шифокорларга алоҳида тиббиёт муассасаси очмасдан ўз уйида ёки ижарага олган биносида якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилмоқда.

Каналга уланиш:👇
Facebook | Telegram |
🔸2022-2023 ўқув йили қабулида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Унга кўра:

✍️Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

▫️Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);
▫️Математика – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);
▫️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл).

🔹Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

🔰 Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

▫️1-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93 балл);
▫️2-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл).

🔹Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

➡️ Шунга кўра, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Давлат тест маркази

Каналга уланиш
:👇
Facebook | Telegram |
#Zukko_kitobxon
#Mahalla_bosqichi

⚡️Margilon shahar Yovqochar __ mahallasida “Zukko kitobxon” intellektual turnirining Mahalla bosqichi o’tkazildi.36 nafar ishtirokchi qatnashdi.
”Zukkolar jamoasi sektor bosqichida ishtirok etish uchun yo’llanmani qo’lga kiritdi.

📌 Sektor bosqichi 13-may kuni bo’lib o’tadi.