Marg'ilon shahar hokimligi
2.12K subscribers
19.7K photos
2.13K videos
54 files
5.57K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/margilonmurojaat
Download Telegram
10 майдан эътиборан “Турк ҳаво йўллари” Истанбулдан Фарғонага ҳафтада 3 марта парвоз қилади

Ўтган
2021 йил июнь ойида Фарғона ва Истанбул шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиапарвозлар йўлга қўйилган бўлиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Фарғона-Истанбул-Фарғона йўналишида, “Турк ҳаво йўллари” сешанба ва жума кунлари Истанбул-Фарғона-Истанбул йўналишида қатновларни амалга оширмоқда.

“Турк ҳаво йўллари” авиакомпанияси Ўзбекистонга ҳозирги мавжуд ҳафтасига 20 та парвозлари сонини май ойи якунига қадар 27 тага етказишини маълум қилди. Хусусан, 10 майдан эътиборан Истанбул-Фарғона-Истанбул йўналишида қатновлар сони ҳам ҳафтасига 3 маротаба амалга оширилиши очиқланди.
Фарғоналик ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармасининг очиқ стипендия танловлари ҳақида маълумот берилди

Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят Тадбиркорлар уйида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкорлигида амалий-услубий семинар ташкил этилди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда шаҳар-туманлар студияларидан тегишли масъул раҳбарлар, олий ўқув юртлари ўқитувчи ва талабалари, ўқувчилар қатнашди.

Мутахассислар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2022 йилги 2-стипендия танлови тўғрисида тақдимот қилишди.

Тақдимотда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятининг асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, танловларни ўтказиш механизми, суҳбат ўтказиш йўналишлари ва унинг натижаларини баҳолаш мезонлари, номзодлардан талаб этиладиган ҳужжатлар, стипендиатларга бериладиган имкониятлар ҳақида батафсил тушунтирилди.

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития сферы туризма, расширения внутреннего туристического рынка, увеличения числа объектов туризма и совершенствования деятельности музеев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда пандемия чекловлари юмшаётгани натижасида туризм индустрияси тикланишни бошлаётгани қайд этилди.

Жорий йил биринчи чорагида юртимизга хориждан 610 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баравар кўп туристлар келди. Май ойида ҳамкор давлатлардан сайёҳларнинг 20 фоизи мамлакатимизга келиши кутилмоқда (илгари бу рақам 2-3 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳар бир ҳоким ҳудудимда тарихий обидалар ёки манзарали жойлар кўп, деб хотиржамликка берилмаслиги керак.

Меҳмонхона, музей, транспорт ва йўллар, сервис, овқатланиш жойлари келаётган туристларни қабул қилишга тайёрми? Бунинг учун қайси ҳоким тайёргарлик қилди?”, дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Президент юртимиз туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни санаб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарёда мавжуд меҳмонхона ўринлари талабга нисбатан анча кам.
Сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилди. Лекин Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланаётгани йўқ.

Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам.

“Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари суст. Чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида бор.

Ҳудудларимиздаги 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди.

Ёки, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпирда ҳам ер остидан 40-70 градус иссиқликда чиқадиган термал булоқлар ҳудудида санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлсада, тегишли ҳудудлар ҳокимлари ташаббус кўрсатмаётгани танқид қилинди.
Йиғилишда юртимизда мавжуд 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётгани таъкидланди.

Музейларда 2,5 млндан ортиқ ашё сақланиб, 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

“Лекин қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқ.

Мисол учун, Савицкий, Термиз археология, Ўзбекистон давлат санъат музейларига бутун дунёдан одамлар келади, лекин аҳолимизни бу маданият масканларига бориши тизимли ташкил этилмаяпти.

Шу боис бугун Абдуҳакимовга янги ўринбосарлар – Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев, Ботир Шахриёровни тайинладим.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ҳам туризм бўйича ўринбосарлар берилган. Бундай имконият қачон бўлган?

Бу борада Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғонада туризм бўйича ўринбосарлар яхши ишлаяпти. Қолган ҳудуд масъуллари ҳали "уйғонгани" йўқ", деди Президент.

Шу 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Президент мавзуни давом эттирди.

Боғотнинг “Қалъа-жиқ” ва Элликқалъадаги Ақчакўлда санатория-курорт ташкил этиш, Бухорода “Қадимий Бухоро” ва “Ўнинчи аср этноқишлоғи”, Наманганда “Оазис”, Сирдарёда “Сирдарё экотуризм”, Тошкент вилоятида “Гарден” туризм кластерлари ва Фарғонада “Фарғона парки” тематик боғини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни бошлаш кераклиги айтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳудудларни белгилаб, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва амалий ишларни бошлаш топширилди.

Жорий йилда Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан “карвонсарой” барпо этиш вазифаси қўйилди.

Бундай лойиҳаларга бир ой муддатда 1 триллион сўм кредит ресурслари ажратилади, йил якунига қадар яна 100 миллион доллар жалб қилинади.

Вилоят ҳокимлари ҳам камида 20 миллион долларлик лойиҳаларни ишга туриши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолининг маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Марғилон шаҳрида ҳафтанинг ҳар сешанба оқшомида кўнгилочар дастурлар ташкил этилмоқда.

Хусусан бугун ҳам шаҳардаги AZIA.UZ савдо маркази олдида таниқли эстрада юлдузлари иштирокида кўнгилочар тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда нафақат шаҳримиз фуқаролари иштирок этишди, балки қўшни вилоятлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди.
1 майдан маҳалла раислари қанча ойлик иш ҳақи олади?

Президентнинг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон қарорига асосан, 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига қараб белгиланди:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 288 минг сўм) миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (3 млн 699 минг сўм) миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 110 минг сўм) миқдорида.
Marģilon shahar Axborot-kutubxona markazida O‘zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf tavalludining 68 yilligiga bağishlab "El suygan shoir" mavzusida axborot daqiqa hamda suhbat bólib ótdi. Suhbatda kutubxona mutaxassislari shoir qalamiga mansub kitoblarni tavsiya qildilar, hayoti va ijodi haqida aytib ótdilar. Yosh kitobxonlar shoir yozgan she'rlarni ifodali yoddan aytib berdilar.

instagram|facebook|telegram
📚Kitoblarning afzalliklari:

- zaryadi tugamaydi,
- reklama koʻrishga majbur boʻlmaysiz,
- ajoyib hidga ega,
- koʻzingizga zararli nuri yoʻq,
- qolgan joyidan davom etishingiz mumkin,
- yangi olamlar va yangi odamlar bilan tanishasiz ,

davom ettiring...


instagram|facebook|telegram
Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан Халқ қабулхонасида қабулхона мудири Зоҳиджон Хомидов иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Мазкур қабулда жами 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 3 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.