Marg'ilon shahar hokimligi
2.2K subscribers
18K photos
1.89K videos
50 files
4.97K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
#Маънавият_карвони
#Марғилон_шаҳрида

Марғилонликлар азалдан маданият ва санъатни қадрлашади. Aйниқса, элимиз ардоғидаги санъаткорлар билан гурунглар ва учрашувларни соғинган.

Шу боис ҳам шаҳримиздаги ҳар бир маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон–инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бошланмоқда!

Бугун Марғилон шаҳри темир йўл бекатида пойтахтимиздан келган уч юздан зиёд маданият, санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар тантанали кутиб олинди.

30 май - 6 июнь кунлари ўтказиладиган учрашувларда аҳолига юртимизда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли тарзда етказилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Китоб карвони” ташкил этилиб, беш мингдан зиёд китоблар туҳфа қилинади. “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда кино санъатининг 100 та энг сара намуналари намойиш этилиб, киноижодкорлар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
"Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари"

#Маънавият_фестивали
#Марғилон_шаҳрида

Айни кунларда мамлакатимизда янгиланаётган Конституцияни қабул қилиш бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш арафасида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугун ушбу сиёсий-ҳуқуқий жараёнлар мазмун-моҳиятини халқимизга етказишни мақсад қилган бир гуруҳ олимлар, зиёлилар ва элимиз суйган санъаткорлар Марғилон темирйўл вокзалида карнай сурнай садолари остида  иззат-икром ила кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокида жойларда "Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари" шиори остида тарғибот тадбирлари, маънавий-марифий учрашувлар ўтказилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Марғилон_шаҳрида
#Мусиқа_фестивали!

Марғилон шаҳридаги "Ижодкорлар боғи"да “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Фестивалга юртимизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан жами 20 га яқин ижодий жамоалар, 200 нафарга яқин халқ ижодиёти намояндалари, санъат ва маданият арбоблари, шунингдек кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюришди.

Шунингдек, яна ўнлаб вилоятимиз фольклор жамоалари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз: Фестиваль доирасида илмий-ижодий конференция, семинарлар, давра суҳбатлари, сайллар, концертлар, кўргазмалар уюштирилади, турли ҳаваскор фольклор жамоалари, ашула, мусиқа ва рақс ансамбллари, яккахон ижрочилар чиқишлари намойиш этилади.