Marg'ilon shahar hokimligi
2.25K subscribers
17.9K photos
1.87K videos
48 files
4.91K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
⚡️⚡️Мактабларни 14 сентябрдан очиш таклифи киритилди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️
🔹Бир ҳафта олдин (7 сентябрь) синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган.

🔹Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминлаш чоралариyb кўриш керак бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Барча мактаб ўқитувчилари, боғча ва шифохоналар ходимлари гриппга қарши эмланади

Президент қарорига биноан, республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлаш эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади

🔻Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Бу ҳақда Президент қарорида белгилаб қўйилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 37 мингдан ошиб, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизга етди

📈
Бугун 9 ҳудудда — 554 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Жами соғайганлар — 37 116 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Тошкент шаҳри ва вилоятида яна 143 киши инфекциядан зарарланди, жами беморлар — 40 338 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🦠Коронавирус касаллиги профилактикасидаги эҳтиёт чоралари:

❗️Қўлларни мунтазам равишда спирт асосидаги (спирт концентрацияси камида 70% бўлган) восита билан ишқалаб, яхшилаб артиш ёки қўлларни оқаётган сув ва совун билан камида 20 сония давомида ювиш зарур.

🔹 Ниқобларни кийинг. Уларни ҳар 2-3 соатда алмаштиринг.

✔️Жисмоний масофани сақлаш мумкин бўлмаган жойларда, масалан, жамоат транспортида, дўконларда ёки бошқа тор жойларда, сиз инфекцияга қарши ҳимоясиз бўлиб қоласиз.

🔹Бошқа одамлар билан орангизда камида 2 метр масофани сақланг.

✔️Кимдир йўталганда, аксирганида ёки гапирганда, у таркибида вирус бўлиши мумкин бўлган майда суюқлик томчиларини сачратади. Агар сиз жуда яқин турган бўлсангиз, сиз COVID-19 вируси бўлган томчилар билан нафас олишингиз мумкин.

🔹 Одамлар гавжум жойларга боришдан сақланинг.

✔️Кўпчилик орасида сиз COVID-19га чалинган бирон кимса билан яқин мулоқотда бўлишингиз эҳтимоли кўпроқ, ва сиз 2 метрлик жисмоний масофани сақлашингиз қийин бўлади.

🔹 Кўз, бурун ва оғизга тегмасликка ҳаракат қилинг.

✔️ Қўллар кўплаб сиртларга, шу жумладан вируслар қўнган юзаларга ҳам тегишади. Агар қўлларингиз билан кўзингизга, бурнингизга ёки оғзингизга тегсангиз, вирус танангизга кириши мумкин.

🔹 Йўталаётганда ёки аксирганингизда, сиз ва бошқалар оғзингиз ва бурунингизни эгилган тирсак ёки бир марта ишлатиладиган салфетка билан ёпганингизга ишонч ҳосил қилинг. Кейин ишлатилган салфеткаларни дарҳол ташланг ва қўлингизни ювинг.

✔️Томчилар вирусни тарқатади. Ушбу кўрсатмаларга амал қилиб, сиз атрофингиздаги одамларни грипп ва COVID-19 каби вирусли касалликлардан ҳимоя қиласиз.

🔹Агар сизда йўтал, бош оғриғи, иситма каби енгил аломатлар бўлса ҳам, уйда бўлинг. Зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ёки шифокор билан телефон орқали маслаҳатлашинг.

✔️Бошқа одамлар билан мулоқотдан сақланиш орқали сиз уларни ўзингизда бўлиши мумкин бўлган COVID-19 ва бошқа вируслардан ҳимоя қиласиз.

🔹 Агар сизда иситма, йўтал ва нафас қисилиши бўлса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ва шифокор кўрсатмаларига риоя қилинг.

✔️Олдиндан қилинган қўнғироқ сизнинг шифокорингизга сизни тезда керакли тиббий муассасага йўналтиришга имкон беради. Ушбу усул ҳам сизни ҳимоя қилади ҳамда вируслар ва бошқа инфекциялар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📎 «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва бошқа ходимлари жорий йилнинг 1 октябрига қадар гриппга қарши эмланиши назарда тутилган эди.

«Qalampir.uz» мазкур қарор асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов билан суҳбатлашди.

💉 Президент қарори асосида барча мактаб ходимлари ва мактабгача таълим вазирлиги ходимлари грипп касаллигига қарши эмланиши кўзда тутилган. Ҳар йили куз-қиш мавсуми олдидан Санитария ва эпидимиологик осойишталик агентлиги томонидан фуқаролар грипп ва ўткир респиратор касалликларга қарши эмланиши тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилади. Улар ўз ҳисобларидан ушбу касалликларга қарши эмланиши назарда тутилган. Истисно тариқасида, сурункали касаллиги бор, 60 ёшдан ошган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва қариялар уйида яшовчилар бепул тарзда эмланади. Бу касалликка қарши эмлашда фуқаролар ўзларининг соғлиғига бефарқ бўлмаган ҳолда ёндашиши керак бўлади.

— Грипп вирусига қарши вакцина билан эмланганда организмда қандайдир реакциялар кузатилиши мумкинми?

✔️ Ҳар бир вакцина организм учун ёт жисм ҳисобланади. Организм унга қарши иммунитетининг ривожланиш жараёнида маълум даражада реакциялар бўлади. Одамга бирор вакцина юборилгандан сўнг, унда умумий ҳолсизлик ва 37 C ° гача бўлган истма кузатилади. Лекин, одам танасида грипп касаллигини клиник белгилари билан кечувчи белгилар намоён бўлмайди. Енгил белгилар билан кечиши эса ушбу касалликка қарши иммунитетнинг шаклланаётганидан дарак беради.

❗️Ҳар бир вакцинанинг ўзига хос белгилари бор. Ҳар қандай вакцина билан эмлангандан кейин, организмда ўртача иммунитет шаклланиши 28 кунгача давом этади. Ушбу вакцина билан эмлангандан сўнг одам организмига қараб 2-3 кунда намоён бўлади. Лекин бу жараён ҳозирча 1 ойгача кузатилгани йўқ.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Гриппга қарши вакцина билан 1 миллион 200 мингдан ортиқ фуқаролар эмланиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, аҳоли ўзининг ҳоҳиши билан эмланиши ҳам мумкин.

Грипп вирусига қарши вакцина билан 3 ойлик чақалоқлардан тортиб, қарияларгача эмланишига рухсат берилган. Ушбу вакцина билан эмланганларда 1 йил давомида гриппга деярли чалинмайди. Барча вакцина олиш учун фуқаролар хусусий эмлаш марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Грипп вирусига қарши эмлаш жараёнида ўқувчилар иштирок этмайди. Фақатгина хоҳловчи ота-оналар хусусий эмлаш марказларига олиб борган ҳолда эмлатишлари мумкин.

✔️Ҳар қандай вакцинани олишдан аввал, эмланувчилар бирламчи тиббий кўрикдан ўтишлари зарур. Бирламчи тиббий кўрикда беморнинг грипп касаллигининг бирламчи клиник белгилари бор ёки йўқлигига қараб соғлом шахсларгина эмланиши мумкин. Aгарда эмлаш олувчида юқори истма, бурундан сув оқиши, умумий ҳолсизлик, тананинг увишиш ҳолатлари кузатилса, бу вакцина билан эмлаш бефойда бўлади.

🦠Коронавирусдан соғайган беморлар ҳам ушбу вакцина орқали эмланиши мумкин. Грипп вирусига қарши вакцина билан эмлаш организмда вирусга қарши иммун тизимининг кучайишига олиб келади. Уларга грипп касаллиги юққан тақдирда ҳам енгил кечиши мумкин.

Грипп касаллигига чалинган беморларга ушбу вакцина буюрилмайди. Сабаби, вирус билан курашаётган пайтда ушбу вакцина организм учун ёт бўлади. Грипп касаллиги билан оғриган беморларнинг ўзида қўшимча иммунитет пайдо бўлади.

———-

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов «Qalampir.uz» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Боғчалар 14 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич очилади

7-14 сентябрь кунлари Тошкент ва Тошкент вилояти туманларида биттадан 5-7 ёшли болалар учун мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳлари очилмоқда.


14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён мамлакат бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади. 4-5 ёшли болалар учун ўрта гуруҳлар очилиши октябрь ойига, 3 ёшли болалардан иборат кичик гуруҳлар очилиши эса ноябрь ойига режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинган.

– Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин, – деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин. – Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламай туради.

Ҳар бир гуруҳда тарбияланувчиларнинг максимал сони 15 нафар этиб белгиланмоқда.

Манба: ЎзА

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Фарзандим 2 ёшда, жуда кўп касал бўлади. Ҳозирги пандемия даврида бундай касалланишидан безовтаман. Бола организмни чиниқтириш учун нима қилишим керак?

👩‍⚕️Биринчи навбатда
, болани шифокор-педиатр кўригидан ўтказиш керак.

🔬Унинг умумий аҳволига қараб махсус тиббий таҳлилларни топшириш талаб этилади. Мисол учун қон таҳлили, пешоб ва ахлат таҳлили топшириш шарт. Бундан мақсад боланинг ички аъзоларида юз бераётган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлашдан иборатдир.

☝️Болалар орасида кўп учраб турадиган гижжа ва унинг бошқа турлари иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари қон таркибидаги турли инфекция қўзғатувчи бактериялар ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Буни аниқламай туриб, болага тўғри даволаш усулини қўллаш қийин.

🥙🥗Шунингдек, бола саломатлигини мустаҳкамлаш учун унинг кундалик таомномасига тўйимли ва калорияга бой маҳсулотлардан қўшиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан гўштли ва сабзавотли овқатлар, мевалар, денгиз маҳсулотлари, тухум, витаминларга бой табиий шарбатлар ва сут маҳсулотлари боланинг кундалик таомномасида бўлиши зарур.

☀️💦Сув, ҳаво ва қуёш ванналари организмни чиниқтиришда муҳим омил ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда, болалар орасида соғлом турмуш тарзини тўғри ташкил этиш орқали иммунитетни ошириш мумкин.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Мактаб ўқитувчиларидан коронавирусга оммавий тест олинмоқда

Шу йилнинг 14 сентябр кунидан белгиланган санитария талабларига жавоб берган мактабларда маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари қарори билан таълим жараёнлари бошланиши кутилмоқда. Бу жараёнда икки муҳим масалага диққат қилиниши керак. Бир томондан мамлакатдаги 6,2 миллион нафардан ортиқ ўқувчининг саломатлигини сақлаш муҳим бўлса, бошқа томондан уларга таълим берадиган ярим миллион нафарга яқин халқ таълими ходимлари — ўқитувчиларнинг саломатлигини асраш ҳар бир раҳбардан катта масъулият талаб қилади.

📎 Шу мақсадларни кўзда туган ҳолда айни вақтга қадар “Ўзбeкистон Рeспубликасида “COVID-19” пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида рўйхатга олинди.

🦠Мамлакатимизда шундай қийин шароитда ўз вазифасини бажариш учун курашга чиқаётган ўқитувчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. 2020 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг жами 486 521 нафар ўқитувчиларнинг 275 616 нафари (56,6 фоизи) махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилди.

Лаборатория таҳлили натижасида касаллик аниқланган ўқитувчилар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳолати ҳудудларда ташкил этилган мобиль тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан ўрганилмоқда, касаллик симптомлари аниқланган ўқитувчилар шифохоналарда даволанишга юборилмоқда.

😷 Уларнинг аксариятида касаллик симптомсиз ва енгил шаклда кечаётгани кўринмоқда. Бундай ўқитувчиларимиз уй шароиритида даволанишга ўтказилиб, белгиланган даво муолажаларга кўра, уларга бепул коронавирус бокслари (аптечкалар) етказиб бериляпти.

📥Шунингдек, бундай ўқитувчилар билан мулоқотда бўлганлар ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари томонидан аниқланиб, уларнинг рўйхатлари карантин тадбирларини жорий этиш учун ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига юборилмоқда

💉 Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 26 август куни қабул қилинган тегишли қарорига кўра, юртимиздаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмлаш белгиланган.

Манба: https://t.iss.one/ssvmatbuotkotibi/2031

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Коронавирусдан уй шароитида даволанаётган беморнинг оила-аъзоларига зарур маслаҳатлар

Маълумки, бугунги кунда коронавируснинг енгил шаклини ўтказаётган беморлар уй шароитида даволанмоқдалар. Бу шароитда унинг оила аъзолари билиши ва амал қилиши лозим бўлган қатор жиҳатлар бор.

Ушбу видеони томоша қилинг ва коронавирусдан сақланинг

———————

❗️ Рекомендации для членов семьи пациента, получающего лечение от коронавируса в домашних условиях

Известно, что на сегодняшний день пациенты с легкой формой коронавируса получают лечение в домашних условиях. При этом есть ряд правил, которые члены семьи пациента должны знать и соблюдать.

Смотрите данное видео и берегите себя от коронавируса

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
COVID-19га чалиниб зотижам бўлган ва тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми? Қандай ҳолатларда эмлаш мумкинмас?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🦠COVID-19 билан касалланиб тузалган беморларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкин.

💉Гриппга қарши вакцина бир йиллик вакцина бўлиб, у ҳар или учраши мумкин бўлган гриппнинг штаммларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилади. У ковид билан касалланган ва тузалган беморларини куз-қиш мавсумида гриппнинг келадиган штаммларидан маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликни енгил кечишини таъминлаб беради.

❗️Эмлаш кимларга мумкинмас:

🔹Ортирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигини турли босқичларида;

🔹вакцина таркибидаги адъюванти, яъни вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат;

🔹болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даври.

☝️Барча соматик касалликлар авж олиш даврида тана ҳароратининг 38° С дан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимини кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдромида ва ҳоказолар ўтиб кетганидан кейин шифокор кўрувидан ўтиб соғлом деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиш керак.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ковид билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкин экан. Бу маълумот қанчалик рост?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🇺🇸Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра ҳам КОВИД касаллигини ўтказган баъзи инсонлар организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланган.

🗣Бу даврда инсон тарқатувчи сифатида бўлиб юриши ҳақида бир неча олимлар ёзмоқда, лекин бу маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган. Лекин касалликни ўрта оғир, оғир ва ўта оғир кечираётган беморлар бир ой ва ундан кўп муддат касаллик жараёнини кечирмоқдалар, бу инсон организмига тушган вирус юкламаси, унга нисбатан организмнинг жавоб реакцияларига ҳам боғлиқдир.

🔎Бугунги кунда, вирус тарқатувчанлиги, касаллик организмда келтириб чиқарувчи аломатлари, инсон организмининг жавоб реакцияси, касаллик асоратланиши ва реабилитация жараёни бўйича шифокорлар ва олимлар доимий равишда изланишлар олиб бормоқдалар.

☝️Бу эса, яна бир бора, касалланган беморларни алоҳидаланиши, яқинлари, фарзандлари ва ота-оналари билан бориш-келишни камайтиришлари, умуман уйдан ташқарига чиқишни чеклашлари кераклигини билдиради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Бугун ўқитувчилар иккита фронтда кураш олиб бормоқда — Президент мурожаатида пандемия шароитида ишини давом эттираётган ўқитувчилар меҳнати эътироф этилди

Илк бор давлат раҳбари иштирокида ўтказилаётган тадбирда Шавкат Мирзиёев: «Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз», — деди.

🔹Бу йилги пандемия билан боғлиқ қийин шароитда ҳам жонкуяр ўқитувчилар ўз ишини давом эттирмоқда. Аксарият мактабларда янги ўқув йили бошланди. «Онлайн мактаб» лойиҳаси ва масофавий таълим йўлга қўйилди. Таъбир жоиз бўлса, бугун ўқитувчилар иккита фронтда кураш олиб бормоқда.

🔹Халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани маълум қилинди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Иситмани тушурувчи мева ва сабзавотлар

🍓Резавор мевалар. Ўрмон мевалари: ертут, малина, брусника ва қорағат бу борада энг муҳим восита ҳисобланади.

🍋 Мевалар, айниқса, цитрусли — лимон ва апельсин. Бу мевалар C витаминига бой бўлгани учун ҳам шамоллаш даврида кўпроқ ейиш тавсия қилинади.

🍏 Бундан ташқари олма, нок ва олхўри ҳам жуда фойдали мевалар ҳисобланади.

🥕 Сабзавотлар. Сабзи ва карам шарбати, бошпиёз ва саримсоқ настойкаси ҳароратни туширишда катта ёрдам беради.

🌱 Доривор ўтлар. Малина ва смородина барглари, чаканда (облепиха) бутоғи ва барглари, мойчечак ва липа гуллари ҳам ҳароратни туширишда ёрдам беради.

🍯 Асал — терлатувчи, иммунитетни мустаҳкамловчи ва антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун ҳам ҳароратни туширишда самара беради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.

Батафсил: https://t.iss.one/aoka_uz/3442

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг