Marg'ilon shahar hokimligi
2.24K subscribers
17.9K photos
1.87K videos
48 files
4.91K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Диққат
⚡️⚡️ОТМларда супер-контракт учун шартнома қабул қилиш бошланди

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Абитуриент тўлов контракт-шартномасини t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ёки ўзи ўқиш истагини билдирган ОТМга мурожаат қилиб расмийлаштира олади.

Тўлов учун охирги муддат – 2021-йил 20-ноябрь. Тўловнинг 50 фоизи тўлаганлар талабаликка қабул қилинади.
#Диққат #Тезкор #Тарқатинг
Жорий йилнинг 11-ноябрь куни ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тезкор бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Фарғона шаҳрида яшовчи - 1981 йилда туғилган фуқаро Р.Ж. вазни 12,78 граммни ташкил этувчи героин гиёҳвандлик воситасини ҳар бир граммини 130 АҚШ долларидан сотиш мақсадида яшаш хонадонида сақлаб келаётганлиги аниқланди. Суриштирув давомида, Р.Ж. ушбу гиёҳвандлик воситасини таниши О. исмли фуқародан 12 000.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 ❗️Тезкор хабар ва янгиликларни @RISHTONLIKLAR_UZ да кузатинг💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Бу_муҳим

Олий маълумотлимисиз, давлат хизматига ишга кирмоқчимисиз, аммо ташкилотлардаги вакант лавозимлар ҳақида маълумотингиз йўқми? У ҳолда ушбу тавсия сиз учун!

Эндиликда ташкилотма-ташкилот юриб, вақтингизни сарфламайсиз. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига давлат органлари ва ташкилотларидаги барча бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Энг муҳими, ўзингизга маъқул вакант лавозим учун онлайн тартибда ҳужжатларингизни жўнатиш имконияти ҳам яратилган.

Сизга янада қулайлик яратиш мақсадида порталдан рўйхатдан ўтиш йўриқномаси бўйича видеоролик тайёрланди. Имкониятдан фойдаланинг!

vacancy.argos.uz — халқчил давлат хизмати учун!

⭕️ Вакансиялар порталининг расмий канали
https://t.iss.one/vacancy_argos

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from "O'zbekiston milliy elektr tarmoqlari" AJ (Uzbekistonmet.uz Axborot xizmati)
⚡️Бугун кечаси Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида электр таъминоти тўхтатилиши тўғрисидаги хабарлар нотўғри!

Ҳурматли истеъмолчилар!

📝 Ижтимоий тармоқ саҳифаларида бугун, 2022 йил 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси вилоятларга тунги соат 00:00 дан эрталаб соат 05:00 гача чекловлар киритилиши, бунинг оқибатида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида “электр таъминоти тўхтатилиши” тўғрисидаги хабарлар тарқамоқда: https://t.iss.one/uzbekvideo/25885

🗓 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги Миллий диспетчерлик марказининг маълум қилишича, Сирдарё иссиқлик электр станциясини 500 кВ кучланишли электр тармоғига туташ қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганидан фойдаланиб, ушбу ҳаво тармоғида айрим таъмирлаш ишлари (эски русумдаги изоляторларни янги, замонавий изоляторларга алмаштириш) ишлари олиб борилади. Бироқ мазкур ҳаво тармоғининг таъмирга чиқарилиши Фарғона водийси истеъмолчиларининг электр таъминотига таъсир кўрсатмайди.

🛠 Юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ўзаро ҳалқалангани боис, Фарғона водийси истеъмолчиларига бошқа юқори кучланишли электр тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берилади. Таъмирга чиқарилган тармоқнинг юкламаси бошқа юқори кучланишли тармоққа тушиши оқибатида чекловлар киритилмаслиги учун (!) ушбу таъмирлаш-тиклаш ишлари электр таъминоти туннинг кескин камайган пайтида, яъни ярим тунда амалга оширилади.

Веб-саҳифа FacebookInstagram TwitterUtubeYoutube

🛎 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_Танлов

⚡️9 мингдан ортиқ маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун очиқ танлов эълон қилинди!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоли вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Ҳудудлар кесимида вакант лавозимлар билан танишинг:

▪️ Қорақалпоғистон Республикаси

▪️ Андижон вилояти

▪️ Бухоро вилояти

▪️ Жиззах вилояти

▪️ Қашқадарё вилояти

▪️ Навоий вилояти

▪️ Наманган вилояти

▪️ Самарқанд вилояти

▪️ Сирдарё вилояти

▪️ Сурхондарё вилояти

▪️ Тошкент вилояти

▪️ Фарғона вилояти

▪️ Хоразм вилояти

▪️ Тошкент шаҳри

▶️ Номзодлар vacancy.argos.uz сайтидан рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 15 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
📣📣📣 #ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

⚡️АЗИЗ МАРҒИЛОНЛИКЛАР ВА ШАҲРИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ!

⚡️Эркин Воҳидов номидаги ''Ижодкорлар боғида'' Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан эртага соат 9.00 дан кечки соат 18.00гача байрам сайли ташкил этилади.

⚡️Сайл давомида моҳир ошпазлар томонидан мусобақа шаклида
100 та қозонда ош дамланади.


⚡️ Шунингдек, миллий ўзбек халқ ўйинлари, китоблар кўргазмаси, спорт мусобоқалари, миллий таомлар ҳамда ҳунармандчилик кўргазмалари, варраклар сайли, кўнгилочар концерт дастурлари намойиш этилади.

#ҲАММА_БАЙРАМГА

Барчангизни байрам тантаналарига таклиф қиламиз. Наврўзингиз муборак бўлсин!
#Тезкор #Диққат #Хушхабар

Ташаббусли бюджет жараёни 2023 йил 1-мавсумига бугундан бошлаб СТАРТ берилди!

"Очиқ бюджет" (openbudget.uz) портали орқали ўз маҳаллангизни обод қилиш ёки мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларингизни илгари суринг ва овоз тўплаб ғолиб бўлинг!

Таклиф киритиш - 06 фев - 25 фев;
Лойиҳаларни саралаш - 26 фев - 17 март;
Овоз бериш - 18 март - 6 апр.

Ташаббусли бюджет жараёнида фаол иштирок этинг ҳамда маҳаллангизни обод қилинг.

Таклиф қолдириш учун рўйхатдан ўтиш: https://openbudget.uz/registration

Яқинларга ҳам тарқатинг!
👇🏻 Фойдали маълумотлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг: https://t.iss.one/+6Lw3Nm9mqtE0MDAy
#Диққат_лойиҳа

❗️Бюджет ташкилотлари “яшил энергия”га босқичма-босқич ўтказилади

🔰
Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 2023 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларига қуёш панели ва иссиқ сув коллекторини ўрнатиш мажбурияти юклатилиб, 2026 йилгача уларнинг бинолари энергия истеъмолининг 60 фоизи “яшил энергия”га босқичма-босқич ўтказилиши белгиланмоқда.

➡️ Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📣📣📣 #ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

⚡️АЗИЗ МАРҒИЛОНЛИКЛАР ВА ШАҲРИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ!

⚡️Эркин Воҳидов номидаги ''Ижодкорлар боғида'' Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан эртага 2023 йил 16 март куни соат 9.00 дан кечки соат 18.00гача байрам сайли ташкил этилади.

⚡️ Сайл давомида ўзбек халқ ўйинлари, дорбозлик, варраклар сайли, баҳорий таомлар намойиши, моҳир ошпазлар томонидан "Ош танлови", китоблар ва ҳунармандчилик кўргазмалари, спорт мусобоқалари ҳамда кўнгилочар концерт дастурлари намойиш этилади.

#ҲАММА_БАЙРАМГА

Барчангизни байрам тантаналарига таклиф қиламиз. Наврўзингиз муборак бўлсин!
#Диққат_акция

Адлия вазирлиги томонидан “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.

Акция 2023 йил 30 июнга қадар давом этади.

👥 Ҳудудий адлия органлари томонидан маҳаллаларда оммавий сайёр қабуллар ташкил этилади.

🔰 Сайёр қабулларда:

🔹фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилади;
🔹ўрганилиши талаб этиладиган мурожаатлар назорат тартибида кўриб чиқиш учун қабул қилинади;
🔹аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилади;
🔹сайёр хизматлар (нотариус, давлат хизматлари, ФҲДЁ ва бошқалар) ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot