Marg'ilon shahar hokimligi
2.24K subscribers
17.7K photos
1.86K videos
48 files
4.88K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
❗️Бир кечада 9 ҳудудда 297 кишида коронавирус аниқланди

🦠
Янги касалланишлар:

📍125 нафари — Тошкент шаҳрида (72 нафари — аҳоли орасида, 53 нафари — Қозоғистондан «Ғишткўприк» чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган),

📍68 нафари Тошкент вилоятида,

📍32 нафари — Бухоро вилоятида,

📍21 нафари Сирдарё вилоятида,

📍18 нафари — Наманган вилоятида,

📍11 нафари Навоий вилоятида,

📍10 нафари Фарғона вилоятида,

📍9 нафари — Андижон вилоятида,

📍3 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

📈 Жами касалланганлар — 21 506 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ижтимоий тармоқларда “Ҳимоя кийимини 90 минг сўмдан ўзимиз олишга мажбур бўляпмиз” мазмунида тарқалган мурожаатга Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг

БАЁНОТИ

2020-йил 27-июль куни телеграм ижтимоий тармоғида “Пандемия даврида тиббий ходимлар ҳимоя кийими кийиши керак. Шифохонага олиб келинди, аммо бизга беришмаяпти. 90 минг сўмдан ўзимиз олишга мажбур бўляпмиз. Бундан ташқари, резинка этик ва кўзойнак ҳам олдик. Ахир, тиббий ходимларга ҳимоя воситалари берилиши керак-ку!” номли мурожаатга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Юқоридаги мурожаат ҳеч бир асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Боиси, Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси даволаш-профилактика муассасаларига бирлашма томонидан доимий равишда тиббиёт ходимларини «COVID-19» коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш мақсадида шахсий ҳимоя воситалари узлкусиз бериб келинмоқда.
Хусусан, Марғилон шаҳри аҳолиси ўртасида «COVID-19» коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларини олдини олиш, даволаш-профилактика муассасаларида касалликка шубҳа қилинган фуқароларни даволаш, уй шароитида карантинга олинган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишларида жонбозлик кўрсатаётган тиббиёт ходимларини касалликдан ҳимоя қилиш мақсадида шу кунга қадар Фарғона вилоят Санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига 3300 та комбинзон, 6700 та бир марталик қўлқоп, 350 респиратор, 150 та кўзойнак, 23 та пульсоксометр, 2280 та антисептик гель, 11 200 та бир марталик ниқоб 40 та пирометр берилган. Ушбу тиббий воситалар бирлашма қошида ташкил этилган штаб томонидан даволаш-профилактика муассасаларига тенг тақсимланган.
Шунингдек, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан шу кунгача Юқумли касалликлар шифохонасига 7 дона сунъий нафас бериш аппарати, 1 дона Мобильний рентгенодиагностическая система аппарати ва 4 дона Кислородний концептратор аппарати ва 1 дона “ДАМАС” автомашинаси фойдаланиш учун берилди.
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 187 176 (+ 10 053)
⚡️Соғайганлар 857 472 (+ 6 633)
⚡️Вафот этганлар 19 457 (+ 155)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 818 120 (+ 5 635)
2. 🇰🇿 Қозоғистон 83 122 (+ 1 402)
3. 🇧🇾 Беларусь 67 251 (+ 119)
4. 🇺🇦 Украина 65 656 (+ 807)
5. 🇦🇲 Арманистон 37 390 (+ 73)
6. 🇰🇬 Қирғизистон 33 296 (+ 483)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 30 446 (+ 396)
8. 🇲🇩 Молдова 23 154 (+ 120)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон 21 506 (+ 975)
10. 🇹🇯 Тожикистон 7 235 (+ 43)

📎 Манба: Worldometers
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Янги машинамга рақамни карантин тугагандан кейин олсам, жарима тўлайманми? ЖАВОБ

Қурбонлик гўштини тарқатиш учун машинада ҳаракатланиш мумкинми? ЖАВОБ

Онам бетоб. Аҳволлари ёмонлашса, шахсий транспортимда куннинг исталган вақтида касалхонага олиб борсам бўладими? ЖАВОБ

Вилоятда деҳқончилик қиламан. Ўзим етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун Тошкентга олиб борсам бўладими? ЖАВОБ

Тиббиёт ходимиман. Шанба-якшанба ишга шахсий машинамда борсам бўладими? ЖАВОБ

ИИВ ходимлари қийналиб, ойликлари етмаётгани, мажбурий «план» қўйилиши ҳақида интернетда аудиолар тарқалмоқда. Изоҳ берсангиз? ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
ДАНҒАРА ТУМАН ҲАМДА МАРҒИЛОН ШАҲАР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИГА ХИЗМАТ АВТОМАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Аввал хабар берилганидек, “Фарғона ҲЭТК” АЖ мутасаддилари томонидан туман ҳамда шаҳар электр таъминоти корхоналари ҳар бир бўлим ва хизматида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш, улар учун қулай меҳнат шароитларини яратишга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Бугун Данғара туман ҳамда Марғилон шаҳар электр таъминоти корхоналарига хизматда фойдаланиш учун “Газель” русумли енгил юк машинаси топширилди.

Эндиликда жойларда юзага келган электр таъминотидаги аварияли ҳолатларда тезкорлик билан хизмат кўрсатиш, қолаверса ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш борасидаги қатор вазифаларни бажариш имконияти янада кенгайди.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР! Барчангизга бугунги қутлуғ айём - Қурбон ҳайити МУБОРАК БЎЛСИН!
💉 Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 14 мингдан ошди

Бугун ҳозирга қадар жами 524 нафар бемор тузалди: Тошкент ш.да — 291 нафар, Тошкент вил.да — 184 нафар, Андижонда — 41 нафар, Хоразмда — 4 нафар, Фарғонада — 4 нафар.

📈 Соғайганлар — 14 204 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
‼️ Бугун Ўзбекистонда 770 кишида коронавирус аниқланди, 1 208 бемор соғайди (рекорд)

Кун давомида 6 бемор (Тошкент +5, Андижон +1) вафот этди.

Касалликка чалинганлар: 671 нафари — бемор билан мулоқот орқали юқтирган, 99 нафари — карантин марказидаги фуқаролар.

🛏 Даволанаётган 8 893 нафар бемордан 564 нафари — оғир, 215 нафари — ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farg'onada karantin choralari yumshatildi.Teleboshlovchi: Muhammadsiddiq Usmonov xabari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдиновнинг шаҳар аҳолисига

МУРОЖААТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар! 8-9 август кунлари авотомобилдан фойдаланманг.

Ушбу хафтада хам дам олиш: шанба ва якшанба (8-9 август) кунлари автомобиллар харакати чекланади.

© Marg'ilon shahar hokimligi

Каналга уланиш:

👉 @mshhmxx
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар ''Гулистон'' маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ «кам таъминланган фуқаролар» томонидан ''Маҳалладан бизга моддий ёрдам берилмаяпти'' мазмунида тарқалган видемурожаатга Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг

БАЁНОТИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби пандемия даврида Марғилон шаҳрида ҳам эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор бўлган фуқароларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида хайру саховатли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Қурбон ҳайити байрами олдидан мамлакат Президентининг ташаббуслари асосида шаҳардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга бир миллион сўмдан пул маблағлари айём туҳфаси сифатида етказиб берилди.
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар ''Гулистон'' маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ «кам таъминланган фуқаролар» томонидан ''Маҳалладан бизга моддий ёрдам берилмаяпти'' мазмунида тарқалган видемурожаатга муносабат билдириш мақсадида бу масала атрофлича ўрганиб чиқилди.
Унда Диляра Умурзакова карантин вақтида хонадонига маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаганини айтади. Д.Умурзақова хонадонига карантин даврида МФЙ ва ҳомийлар томонидан 6 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. Аслида хонадон эгалари маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида турмайди.
Шунингдек, Гулистон МФЙлик яна бир фуқаро Рўзахон Каримованинг оилавий шароити ўрганилганда қуйидаги ҳолатлар аниқланди: Р.Каримованинг Ёзёвон тумани, “Гулистон” ҚФЙдаги “Оқ олтин” кўчаси 44-уйда марҳум эридан қолган 25 сотих ҳовлиси, Фарғона шаҳри, Қиргули мавзесида кўп каватли уйларда 3 хонали уйи бор. Мазкур оила моддий ёрдамга муҳтож эмас, 2 нафар ўғли тадбиркорлик билан шуғулланиб келади. Ҳозирги кунда ушбу фуқаро бир миллион ўттиз тўрт минг сўм нафақа пули олади. Шундай бўлсада карантин даврида МФЙ томонидан 2 маротаба озиқ-овқат маҳсулотларини олган.
Мурожаатчилар орасида маҳаллада истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Махлиё Абдусатторованинг холаси Гулнора Маткаримова ҳам бор. Гарчи фуқаро М.Абдусатторова шу кунгача МФЙ идораси умуман кўмак сўраб чиқмаган. Хонадон аъзоларининг ўзларига тегишли бўлган «Куёшжон» фирмасига карашли 1 та дорихонаси бор. Шунга карамай МФЙ томонидан 1 маротаба озиқ-овқат маҳсулоти берилган.
Видеомурожаатда фуқаро Василова Палина ҳам маҳалла томонидан унинг оиласи ҳолидан умуман хабар олинмаганлигини билдирган. Ушбу фуқаро бугунги кунда 950минг сўм нафақа пули олади. Карантин даврида унинг хонадонига МФЙ томонидан 4 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Шунингдек, мурожаатда Гулистон МФЙлик Георгий Козловнинг ҳам ўз иддаолари бор. У ҳозирги кунда 670 минг сўм нафақа пули олади. Карантин даврида МФЙ томонидан 2 маротаба озик-овқат маҳсулотини олган. Ушбу фукаро моддий ёрдамга мухтож оила эмас. Яшаш манзилида ичкиликка ружу куйган шахс сифатида тавсифланади.
Мазкур видеомурожаат маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик ўртасида атрофлича ўрганиб чиқилди ва мурожаатчиларга тушунтиришлар берилди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
⚡️15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди. Бу ҳақда AzonUz нашри хабар бермоқда.