Marg'ilon shahar hokimligi
2.24K subscribers
17.7K photos
1.86K videos
48 files
4.88K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан шаҳримиз кўчаларида мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда
Қурбон ҳайити байрами 31 июль, жума кунига тўғри келди

Қурбон ҳайити байрами 31 июль, жума кунига тўғри келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

Шундай қилиб, 2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлмоқда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар диққатига!

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар 20 июлга қадар тестга кириш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра, тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар ҳам бор экан.

Шу сабабли ДТМ тўлов муддатини яна бир кунга узайтирди.

‼️ Онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар бугун, 21 июль куни соат 23:59 қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

❗️Тўловни амалга оширмаганлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Фарғона вилояти аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган “Call-center” 15.07.2020 кундан – узлуксиз фаолият кўрсатиш маркази фаолият бошлади.

Вилоятдаги олий малакали шифокор, етакчи профессор-ўқитувчиларидан иборат “CALL CENTER” маслаҳат маркази ҳар куни (73) 244 26 70 ёки ички телефон 1055 телефон рақамлари орқали 24 соат – узлуксиз фаолият кўрсатади.
🔺2020 йил 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 171 (+290) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари
Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 61 нафар Андижон вилоятида, 50 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 13 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9 521 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 554 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
🛠📈МАРҒИЛОНДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🏢Марғилон шаҳар Ватан МФЙ ҳудудида жойлашган 13 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи 3 та ХУЖМШларни бирлаштирган🛠🏠 "Ватан уй-жой хизмат" бошқарув-сервис ташкилоти томонидан ҳудуддаги кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Ватан МФЙ 413-сонли уйнинг ертўла қисмидаги оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Twitter | Instagram
⚡️⚡️Президент амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирди

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган навбатдаги видеоселектор йиғилишида пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Президентимизнинг қайд этишича, бугунги кунда энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш ҳисобланади. Бунинг учун карантин талабларига сўзсиз амал қилиш, уларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлигини асраб-авайлаш, ҳар бир инсоннинг ҳаёти учун курашиш зарур.

Шу муносабат билан, шунингдек, касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилди.

Бунда “Пандемияга қарши кураш – ҳар биримизнинг виждон ишимиз”, “Ўзим, оилам, фарзандларим соғлиғи учун аввало ўзим жавобгарман”, деган фикрларни халқимиз онгига чуқур сингдириш ва амалий ҳаёт мезонига айлантириш лозимлиги таъкидланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдиновнинг шаҳар аҳолисига
МУРОЖААТИ
⚡️Бугун Ўзбекистонда соғайганлар сони бўйича кунлик рекорд қайд этилди

🦠 (+197) — Янги касалланишлар: 169 нафари — Тошкент шаҳрида, 20 нафари — Наманган вилоятида ва 8 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган фуқаролар.

📈 Жами беморлар — 19 952 нафар.

💉 Кун давомида 359 бемор соғайди (Тошкент — 124 нафар, Тошкент вилояти — 146 нафар, Сирдарё — 40 нафар, Жиззах — 21 нафар, Самарқанд — 16 нафар, Бухоро — 12 нафар).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Hudud Inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдиновнинг шаҳар аҳолисига мурожаати ҳокимлик ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов:
Бугун Сизларга мурожаат қилар эканман, ушбу оғир ва синовли кунларда ҳар бир марғилонлик нафақат ўзи, балки оила аъзолари, яқинлари соғлиғи учун ҳам масъул эканлигини яна бир бор таъкидламоқчиман.

Ваҳимага берилмасдан, ҳаммамиз бирлашсак, аввало ўзимиз ва яқинларимизнинг, шу билан бирга бошқаларнинг саломатлигига бефарқ бўлмасдан уйда қолиб, заруратсиз, эҳтиёжсиз кўчага чиқмасдан, оилада фарзандлар тарбиясига янада эътиборли бўлсак, сабр ва матонатли, меҳнатсевар, меҳр-оқибатли халқимиз билан бирга бу синовни ҳам албатта енгиб ўтамиз!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда “Беморларни киритмасдан кўчада ушлаб туришибди. Бу аҳволда соғ одамга ҳам вирус юқади-ку” мазмунида тарқалган видеомурожаатга Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг

БАЁНОТИ

Аноним тарзида олинган видеомурожаатда фуқароларнинг Марғилон шаҳридаги Кўп тармокли марказий поликлиника ҳудудида шифохонага кириш учун “навбат талашаётган”лиги ҳолати акс этган.
Ваҳоланки, поликлиникада бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг “COVID-19 коронавирус инфекцияси республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш буйича чора тадбирларни янада такомиллаштириш” тўғрисидаги 2020-йил 14 март кунги 4 –сонли карори буйича иш олиб борилмокда.
Хусусан, поликлиникага мурожаат килган беморлар учун шифохонага кириш эшиги олдида 6-та фильтр ташкилланган. Ушбу фильтрларда 18-нафар ҳамширалар санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берган холда фуқароларга махсус кийим бош ва никобларда тиббий хизмат кўрсатмокдалар. Бунда ўрта тиббиёт ходими томонидан шифохонага мурожаат килган ҳар бир беморнинг аввало тана ҳарорати ўлчаниб, қўлига антисептик воситаси сепилади. Агарда унда тана ҳарорати ошиши, нафас қисиши ҳамда йўталга шикояти бўлса Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 19 март кунги 10-5/683-сонли кўрсатма хатида белгиланганидек зудлик билан изоляторга жойлаштирилади. Бундай шикояти йўқ фуқаролар эса навбати билан масофани сақлаган ҳолда врачлар қабулига киритилмоқда.
Поликлиника ҳудуди алоҳида зоналарга ажратилган. Айникса, хомиладор аёллар алоҳида кириш йўлаги оркали навбатсиз фильтрдан ўтказилиб қабул қилинмокда. Одамлар орасидаги масофа 2 метр бўлиши таъминланяпти.
Шаҳар аҳолиси шифокорларга кўриниш ва даволанишга йўлланма олиш мақсадида поликлиникага иш вақти соати 8.00дан бошланишини ҳисобга олмай, эрталабки соат 6.00дан бошлаб мурожаат қилиб келишмоқда. Бу эса ўз навбатида кутиш ва тирбандликни юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги каби тирбандликнинг олдини олиш мақсадида марказий поликлиникада 73 253-95-78 маслаҳат телефони ташкил қилинган. Ҳамшаҳарларимиз саломатликлари бўйича шикоятлари бўлса, ушбу рақам орқали мурожаат қилиб, барча турдаги мутахассислардан онлайн консультация (маслаҳат) олишлари мумкин.
Мурожаат қилувчиларни фильтрдан ўтказиб, уларни навбати билан врач қабулига киритишдан мақсад эса ягона – уларни тождор вирусдан ҳимоя қилишдир. Агар шундай тартиб-қоида бўйича иш олиб борилмаса, инфекция тарқалиб кетиши эҳтимоли янада ортади.
Халқимиз бошига тушган бу синовли кунлардан эсон-омон ўтсак, барчаси изига тушади. Унгача эса фуқароларимиздан сабрли бўлишни, карантин тартиб-қоидаларига бўйсунишни, агар шикоятлари бўлса ижтимоий тармоққа мурожаат йўлламасдан, тизим раҳбариятига хабар қилишларини сўраб қоламиз.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 177 123 (+ 8 795)
⚡️Соғайганлар 850 839 (+ 6 414)
⚡️Вафот этганлар 19
302 (+ 146)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 812 485 (+ 5 765)
2. 🇰🇿 Қозоғистон 81 720 (+ 0)
3. 🇧🇾 Беларусь 67 132 (+ 130)
4. 🇺🇦 Украина 64 849 (+ 920)
5. 🇦🇲 Арманистон 37 317 (+ 321)
6. 🇰🇬 Қирғизистон 32 813 (+ 689)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 30 050 (+ 417)
8. 🇲🇩 Молдова 23 034 (+ 206)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон 20 531 (+ 305)
10. 🇹🇯 Тожикистон 7 192 (+ 42)

📎 Манба: Worldometers