Digital.uz
12.8K subscribers
16K photos
951 videos
1 file
5.79K links
O‘zbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi yangiliklari


Новости Министерства цифровых технологий
Download Telegram
Faol dasturchi yoshlar IT Park Uzbekistan binolaridagi sharoitlar bilan tanishtirildi hamda ular bilan 1 million dollarlik tanlovni qanday to‘g‘ri va adolatli tashkil etish muhokama qilindi

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sherzod Shermatov Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parkining yangi qurilgan binolarida yoshlar va IT mutaxassislar bilan muloqot o‘tkazdi.

Batafsil: 👉https://mitc.uz/uz/news/view/4092

#mitc
#it_park


📌 Telegram|Twitter|Facebook|Instagram|Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар билан биргаликда қатағон қурбонларини ёд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил аллею "Шахидлар хотираси" и вместе с представителями старшего поколения, государственных и общественных организаций почтил память жертв репрессий.

#Mirziyoyev #marosim #shahidlar #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонни АйТи хабига айлантириш бўйича Президентимиз ғояларининг Мустақиллигимиз байрами арафасидаги амалий қадамлари соҳамиз учун қўшалоқ байрам бўлди

2016 йилда умумий АКТ соҳаси кўрсаткичлари асосан анъанавий алоқа соҳасидаги хизматлар ҳисобига бўларди, АйТи соҳасида эса жуда кам компания ёки фрилансер расман ишларди. 2017 йилда Президентимизнинг тегишли Фармонлари билан АйТи соҳасига алоҳида имкониятлар берилганидан кейин, жорий йилда биринчи катта натижа сифатида АйТи соҳасида банд бўлганлар сони (IT Park резидентлари ходимлари ва расман рўйхатдан ўтган фрилансерлар), анъанавий алоқа соҳасидаги (телеком, уларнинг дилерлари, почта ва ҳ.к.) банд бўлганлар сонидан ортди. Кейинги муҳим натижа яқин бир йилда энди АйТи экспорти анъанавий алоқа экспортидан ошади.

Мустақиллигимиз байрами арафасида IT Park Uzbekistan мажмуасининг биринчи биноларини ҳамда TIER III талабларига жавоб берадиган Давлат Датацентрининг очилишида Давлатимиз Раҳбарининг ўзлари шахсан қатнашишлари соҳамиз ривожи йўлидаги муҳим қадам бўлди. Буни ўша куни келган қатор халқаро АйТи компаниялар раҳбарларининг ушбу видеодаги фикридан ҳам кўрса бўлади.

Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

https://www.facebook.com/watch/?v=552571303334633
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халқимизга табрик билан мурожаат қилмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter