Mirzo Ulug'bek yoshlari
75 subscribers
2.91K photos
812 videos
47 files
708 links
Mirzo Ulug'bek tuman yoshlari kanali
Download Telegram
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (16-21 сентябрь кунлари) қабул қилинган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар: ⬇️

▫️Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритилди. Батафсил

▫️Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Батафсил.

▫️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги тангалари ва банкнотларини муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (7 – 12 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Батафсил.

▫️Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукумат қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди. Батафсил.

▫️Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (14 – 19 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ Ўзбекистон Республикасининг “Меценатлик тўғрисида”ги Қонуни Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасининг Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Ковенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколига қўшилиши тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️Президент қарори билан Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Батафсил.

▫️Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг фаолиятни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Батафсил.

▫️Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукумат қарори билан Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️Ҳукумат қарори билан Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
@mirzoulugbekyoshlari
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (28 октябрь – 2 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–576-сон, 29.10.2019 й.). Батафсил.

▫️ “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–578-сон, 01.11.2019 й.). Батафсил.

▫️ “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–577-сон, 31.10.2019 й.). Батафсил.

▫️ “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4502-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4501-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди. Батафсил.

▫️ “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (897-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3188, 29.10.2019 й.) . Батафсил.

▫️ “Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3191, 31.10.2019 й.). Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
@mirzoulugbekyoshlari
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (4 – 9 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳар йилги “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Tashkent education” нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
@mirzoulugbekyoshlari