Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
💰Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида (450 минг сўм) субсидия берилади.
🔘 Шунингдек, ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:
▫️нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;
▫️тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.
⚠️ Субсидиялар мазкур йўналишлардан биттаси учун ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

👍3
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
📝 Республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларни йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланган.
⚠️ Хатлов натижасига кўра эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритилади.
🗓 Шунингдек, 2023 йил 1 августгача сейсмик фаол зоналарда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлашга мўлжалланган радиолокацион космик мониторинг тизими яратилади.

❗️Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади
Батафсил инфографикада👆

❗️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун онлайн буюртма бериш мумкин
✅ 2023 йил 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб ЯИДХП орқали олиш мумкин.
📝 Бунинг учун my.gov.uz орқали буюртма берилиб, унда:
🔸бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;
🔸тегишли бандлар танланади;
🔸янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;
🔸мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;
❕Сўнгги қадамда инвойс шакллантирилиб, БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида, почта хизмати учун эса 25 минг сўм тўланади.
📁Марказ ходими буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.
🗓 Гувоҳнома почта хизмати томонидан 2 иш кунида манзил бўйича етказилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон олиниб, янгиси берилади.
📌 Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни ДХМга топширади.

Наврўз байрамида неча кун дам оламиз?
✅ Президент фармонига кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
➡️ Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.
🔰 Хусусан:
● 18 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
● 19 март (якшанба) – дам олиш куни;
● 20 март (душанба) – дам олиш куни;
● 21 март (сешанба) – Наврўз байрами;
● 22 март (чоршанба) – дам олиш куни.

🤨2
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
📝 Қонунчиликка кўра, хатлов ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилиши белгиланган.
✅ Табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан 1 метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги 1 метр 20 сантиметр бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлаши керак.
🔘 Шунингдек, ушбу дарахтлар тўғрисидаги давлат тили, рус ва инглиз тилларидаги (дарахтнинг номи, унинг ёши, реестр рақами, жойлашган манзили) маълумотни ўз ичига олган ёрлиқ металл панжарага осиб қўйилиши зарур.

👍2
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
🏬 Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган.
📌 Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан (78,4 млн сўмдан) ошмаган қисмига татбиқ этилади.

🔰 Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар
🔹Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан, 15 дан 16 ёшгача бўлганлар учун эса ҳафтасига 24 соатдан ошмаслиги лозим.
🔹Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.
🔹Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.
🔹Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – “Ёшлар дафтари” ишга туширилган.
🔹“Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида ёрдам кўрсатилади.
🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (16 млн 500 минг сўм) миқдорда субсидия ажратилади.
🔹Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.
🔹Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 13 турдаги ёрдам берилади.
🔹Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.
🔹“Мозийга саёҳат” дастури доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.
🔹Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

❗️ОТМларга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?
✅ Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:
🔹 Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;
🔹 Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;
🔹 Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
🔹 “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
🔹 “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;
🔹 Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
🔹 “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;
🔹 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);
🔹 Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;
🔹 Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;
🔹 Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;
🔹 Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;
🔹Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;
🔹Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
🔹Ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;
🔹Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;
🔹Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

👍5
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
❗️Ноқонуний дарахт кесганлик учун жарима 5 баравар кўп ундирилади
✅ Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.
🗓 Мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга:
🔹 мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга;
🔹 дарахтлар ва буталарни кесиш ва шикастлантириш билан етказилган зарар учун ундириш суммалари 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
🚫 Дарахтлар ва буталарни кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, ҳокимларнинг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.
📁 Шунингдек, мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади.
⚠️ Аҳоли томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Давлат экология қўмитасининг махсус ахборот тизимига ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм)га тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

👍1👏1