Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.49K subscribers
40.5K photos
3.63K videos
17 files
14.3K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
«Гриппга қарши вакцина қабул қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ» — ССВ гриппга қарши эмланишга чақирди

Коронавирусга қарши эмланган одам 14 кун ўтиб гриппга қарши ҳам эмланиши мумкин. Гриппга қарши вакцина одамларни COVID-19дан ҳимоя қилмайди, лекин у гриппнинг ривожланиш хавфини камайтиради.
Куз мавсуми бошланиб, иқлим салқинлашган сари аҳоли орасида грипп ва ЎРВИга чалиниш эҳтимоли ошиб боради. Миллий эмлаш календарига асосан, гриппга қарши эмланиш жараёнлари сентябрь-октябрь ойларидан бошланиб, март ойигача давом этади.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️ Ҳурматли талабалар ва ота-оналар!

📣Ипотека-банк Сизларга банк томонидан имтиёзли шартларда таълим кредити ажратилаётганини маълум қилади.

Таълим кредит қуйидаги шартларда ажратилади:
👉 миқдори – тўлов контракти шартнома суммаси;
👉 фоизи – Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкасида (бугунги кунда 14%);
👉 муддати – асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

❗️Кафилликка 18 ёшга тўлган доимий даромадга эга жисмоний шахслар қабул қилинади.

📞 Қўшимча маълумотлар учун тел: 71 291-12-41,71 283-48-16, 33 190-29-29, 33 993-60-03 рақамлар орқали боғланишингиз мумкин.
АТИБ "Ipoteka-bank" Mиробод филиали.
Maнзил: Mиробод тумани Taллимаржон кўчаси 1/2.
Mўлжал: Электроаппарат заводи

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
#ССВ #статистика

⚡️Коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди

🔘
16 октябрь куни 392 кишида коронавирус, 16 кишида пневмония аниқланган. Жами беморлар сони 180 958 / 27 551

🛏
Коронавирус инфекциясидан 483 нафар (жами 176 886 нафар), пневмониядан 5 нафар (жами - 26 053 нафар) бемор тузалди.

▪️COVID-19дан 2 нафар бемор вафот этди (жами - 1287 нафар).

🔘Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 13 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 14 нафари Наманган вилоятида, 39 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 32 нафари Фарғона вилоятида, 24 нафари Хоразм вилоятида, 99 нафари Тошкент вилоятида, 126 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисида қонун қабул қилинди

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Носнинг организмга таъсири қандай?

☢️ Носни тайёрлашда тамаки барги, ўсимлик ёғи, оҳак, кул, сув каби воситалар ишлатилади. Шунинг учун унинг таркибида никотин, маргимуш, поташ ва яна кўплаб заҳарли моддалар бўлади. Бу моддалар инсон саломатлиги учун жиддий хавф солади.

🔷 Улар юрак-қон томир, жигар, буйрак ва ўпка каби муҳим аъзолар фаолиятини бузади.
🔷 Нос таркибидаги маҳсулотлар тишларни емиради.
🔷 Оғиз, тил, қизилўнгач ва ошқозон раки нос чекувчиларда кўп ривожланади.
🔷 Нос чекувчиларда жинсий қувват пасайиши ва бепуштлик ривожланади.
🔷 Бош мия ва унинг қон-томирларига таъсир қилиб, бош мия атрофияси ва унинг оқибатида хотира пасайиши, диққатнинг камайиши, уйқунинг бузилиши, эринчоқлик, асабийлик кабиларни келтириб чиқаради.

❇️ Бундан ташқари носга руҳий ва жисмоний қарамлик сигарет маҳсулотларига нисбатан кўпроқ ривожланади.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
#ССВ #статистика

⚡️Коронавирус ва пандемия: кунлик касалланиш ва соғайиш кўрсаткичлар

🔘
17 октябрь куни 354 кишида коронавирус, 6 кишида пневмония аниқланган. Жами беморлар сони 181 312/ 27 557

🛏
Коронавирус инфекциясидан 327 нафар (жами 177 213 нафар), пневмониядан 5 нафар (жами - 26058 нафар) бемор тузалди.

▪️COVID-19дан 3 нафар бемор вафот этди (жами - 12890 нафар).

🔘Янги касалланиш ҳолатларининг 63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 16 нафари Андижон вилоятида, 13 нафари Бухоро вилоятида, 10 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 40 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, 30 нафари Фарғона вилоятида, 18 нафари Хоразм вилоятида, 86 нафари Тошкент вилоятида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔹Бугун Самарқанд куни

🔹1996 йил 18 октябрь куни соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг 660 йиллик юбилейида Самарқанд шаҳри “Амир Темур” ордени билан тақдирланган ва шу муносабат билан 18 октябрь Самарқанд шаҳар куни деб белгиланган эди.

🔹Мана қарийб чорак асрдирки, ушбу кун ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқандда кенг нишонланиб келинади.

🔹Оламга юз тутган, келажакка бўй чўзган Самарқанд бугун ҳам байрам оғушида.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
✔️Беморлар учун тиббий кўрик

✔️Миробод тумани тиббиёт ходимлари “Профилактика ва соғломлаштириш кунлари” доирасида жойларда бўлиб, кўрикларни ташкил этишган. Жумладан, 1- сон Оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари “маҳаллабай” тарзда хонадонларга ташриф буюриб, тиббий кўрик ишларини амалга оширишмоқда.

✔️1-сон Оилавий поликлиника жамоаси ҳудуддаги маҳаллаларда хонадонма хонадон юришиб, аҳоли орасида тиббий кўриклар ўтказилиб, тўртинчи гуруҳ беморларига ишчи гуруҳ билан уйларида тиббий кўрикларни ташкил этиш билан бирга, "Грипп ва ЎРИ" бўйича тушунчалар бериб, соғлом турмуш тарзи тарғибот ишлари олиб боришмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️Она тилим, жону дилим!

✔️Маълумки, яқинда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун юртимиз узра кенг миқёсда тантана қилинади. Унга мувофиқ, Миробод туманидаги 290- мактабгача таълим ташкилотларида “Она тилим, жону дилим” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

✔️Тадбирдан кўзланган мақсад, жажжиларнинг онгу шуурида она тилига ва шу баробарида ватанга бўлган муҳаббатни шакллантириш ва фидоийлик каби туйғуларини мурғаклигидан шакллантиришдир.

✔️Анжуман давомида аждодларимизнинг асарларида мадҳ этилган юртпарварлик ва садоқатни тараннум этувчи лавҳалар намойиш этилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Тўловда имтиёз этилиши

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |