Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.49K subscribers
40.6K photos
3.63K videos
17 files
14.3K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
🌅ОНА ТИЛИМГА

Минг йилларким, булбул каломи

Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.

Аммо шўрлик тўтининг ҳоли

Ўзгаларга тақлид ҳамиша.

Она тилим, сен борсан, шаксиз

Булбул куйин шеърга соламан.

Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,

Мен ҳам тўти бўлиб қоламан...

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига тегишли суднинг ижро варақасига асосан, қарздор “Alistroy Intex” корхонасидан ундирувчи “MEMOR HOME” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 127.299.600 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушади.

✔️Мазкур ижро иши юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилади.

✔️Мазкур ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан ихтиёрий муддатда бажарилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг ҳисоб-рақамларига банд солинади.

✔️Ижро ҳаракатларини жараёнида қарздор корхонадан ундирувчи тадбиркор фойдасига 127.299.600 сўм қарз пуллари тўлиқ ундирилиб, ижро иши тамомланди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
🔶Ҳеч ким эътибордан четда эмас

🔶Бугун кун талабига кўра, барча раҳбарлар “халқ розилиги” йўлида ишлар олиб боришмоқда. Жумладан, туман ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганларнинг ҳолидан мунтазам хабар олинмоқда.

🔶Бугун туманимизда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож З. Туйчиева ва З. Эсоноваларга туман ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, хонадон калитлари топширилди.

🔶Бу каби хайрли ва савобли ишлар озод ва обод ватанда ҳеч ким эътибордан четда эмаслигининг ёрқин намунасидир.

🔶Зеро, шеърият мулкининг султони бобомиз Алишер Навоий айтмиш: Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Қаъба вайрон бўлса, обод айлагай.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
🌅Кўрдингми, мени ғамдан бошқаси эслаб келмаяпти. Ғамга минг марта офаринлар бўлсин!

Жалолиддин Румий

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Танадаги тузлардан қандай қутулиш мумкин?

Тузларнинг йиғилиши ва шу сабабли ачишиш, оғриқ ҳолатлари жуда кўп инсонларда кузатилади. Йиллар давомида нотўғри овқатланиш, ҳаракатнинг камлиги тузларнинг йиғилишига сабаб бўлади. Агар бўғимларда оғриқ ва шишлар, ҳаракат вақтида овозлар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

☑️ Тузларни даволаш ва унинг олдини олиш учун:
🔻Кунлик овқатланиш рационида оқсил маҳсулотларини кўпайтириш, ёғ ва туз миқдорини чеклаш;
🔻Шўр маҳсулотлар истеъмолини камайтириш;
🔻Ҳар куни жисмоний машқлар билан шуғулланиш. Танани зўриқтирмаслик учун енгил машқлардан бошлаш ва секин-аста ўргатиб бориш зарур;
🔻Велосипед ҳайдаш, тоза ҳавода сайр қилиш;
🔻Бўғимлар учун фойдали бўлган пишлоқ, творог, олча, исмалоқ маҳсулотларини истеъмол қилиш.

🔷 Махсус машқларни уй шароитида бажаришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Профилактик эмлаш рад этилса...

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
#ССВ #статистика

⚡️Коронавирус ва пандемия: Қашқадарё ва Навоий вилоятларида барқарор вазият сақланиб қолмоқда

🔘
18 октябрь куни 342 кишида коронавирус, 11 кишида пневмония аниқланган. Жами беморлар сони 181 654 / 27 568

🛏
Коронавирус инфекциясидан 316 нафар (жами 177 529 нафар), пневмониядан соғайганлар - 26058 нафар.

▪️COVID-19дан 2 нафар бемор вафот этди (жами - 1292 нафар).

🔘Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 41 нафари Самарқанд вилоятида, 13 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 20 нафари Фарғона вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида, 63 нафари Тошкент вилоятида, 125 нафари Тошкент шаҳрида

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Кўпчилигимиз уй-жой қурилиши ва унинг расмийлаштирилиши билан боғлиқ ҳолатларга дуч келганмиз. Бу борада сизу бизга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳам ўзига хос ўрни бор.

🔹Давлат кадастлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод тумани филиали раҳбари иштирокида соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан онлайн брифинг ташкил этилди.

🎥Лавҳамиз шу ҳақда:

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️ Ҳурматли талабалар ва ота-оналар!

📣Ипотека-банк Сизларга банк томонидан имтиёзли шартларда таълим кредити ажратилаётганини маълум қилади.

Таълим кредит қуйидаги шартларда ажратилади:
👉 миқдори – тўлов контракти шартнома суммаси;
👉 фоизи – Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкасида (бугунги кунда 14%);
👉 муддати – асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

❗️Кафилликка 18 ёшга тўлган доимий даромадга эга жисмоний шахслар қабул қилинади.

📞 Қўшимча маълумотлар учун тел: 71 291-12-41,71 283-48-16, 33 190-29-29, 33 993-60-03 рақамлар орқали боғланишингиз мумкин.
АТИБ "Ipoteka-bank" Mиробод филиали.
Maнзил: Mиробод тумани Taллимаржон кўчаси 1/2.
Mўлжал: Электроаппарат заводи

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️Санитария - эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими касаллик ўчоқларида бўлиб, бемор ва у билан мулоқотда бўлганлар орасида тождорвирусга қарши эмлаш ишларини ташкил этиш билан бирга ташвиқот ва назорат ишларини ҳам олиб боришмоқда.

✔️Шунингдек, мазкур жамоа вакиллари дезинфекция ишларини ташкил этиб, фуқароларга карантин, санитария ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш касалликка қарши курашда аҳамиятли эканлигини ҳам тушунтиришмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/mirobod_tuman_hokimligi
🧰 Миробод тумани Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази:

1️⃣Бизнес режа тайерлаш.

2️⃣Илғор мини технология ва асбоб ускуналарни топиш ва жалб этишда кўмаклашиш.

3️⃣Маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишда кўмаклашиш.

4️⃣Тижорат банкларида мавжуд хорижий кредит линияларини жалб этишда кўмаклашиш.

5️⃣Текширувларида Тадбиркорлар манфаатида иштирок этиш мониторинг ўтказиш.

6️⃣Палата аъзолари манфаатларини судларда ҳимоя килиш.

7️⃣Низоларни ҳакамлик судларида кўриб чикиш.

8️⃣Бухгалтерия ҳисобини олиб бориш.

9️⃣Электрон ҳисоботларини солик ва статистика органларига топшириш.

🔟Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича маслахатлар бериш.

1️⃣1️⃣Хорижий хамкорларга виза олишда амалий ёрдам кўрсатиш.

1️⃣2️⃣Тадбиркорлар учун Республикамиз ва хорижий мамлакатларда ўкув курсларини ташкил этиш каби хизматларни кўрсатади.

☎️Маълумот учун: 71 233-83-15 ва 95 177-85-55 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |