Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар қарздорлик мавжуд эмаслиги текширилгандан сўнг тасдиқланади
“Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–278, 15.08.2023 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, республикадаги чегаралари белгиланмаган кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкалари чегаралари белгиланиб, “YERELEKTRON” ахборот тизимига киритилади.
🗓 2024 йил 1 январдан:
🔹кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги текширилгандан кейин тасдиқланади;
🔹мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдори Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;
🔹агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган махсус жойларда йиғишга рухсат этилади.
➡️ Ширкатлар ва бошқарувчи ташкилотларнинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари олдидаги қарздорлиги ва улар учун ҳисобланган жарималарнинг тўлов муддати 2024 йил 1 октябргача кечиктирилади.
🔰 Қарор билан шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:
▫️кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
▫️кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва уларга туташ ер участкаларида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

👍4❤1🔥1🤩1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни ҳар 3 йилда сертификатлаш тизими жорий этилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–151-сон, 28.08.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар бўлимлари Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига ўтказилиб, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва туманлар бўлимларига айлантирилади.
▶️ Шунингдек, қурилиш фаолияти субъектларининг (буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи бўйича) мажбурий тартибдаги назорат тадбирлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформасида амалга оширилади.
✅ Шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади:
🔹2023 йил 1 октябрдан:
➖лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи мутахассислар;
➖лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассислар, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари;
➖пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи мутахассислар;
🔹 2024 йил 1 январдан:
➖назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар;
➖эксперт ташкилотлари экспертлари;
➖кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари;
🔹 2024 йил 1 апрелдан:
➖туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;
➖қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари.
📌 Бунда, мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи орган функцияси Вазирлик ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институтига юкланади.

👍2🔥1🤩1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🧾 Фармонга кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспорти яратилади.
🔰 Дарахтларни паспортлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1️⃣ босқич (2024 йил 1 мартгача) – мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно);
2️⃣ босқич (2024 йил 1 ноябргача) – хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади;
3️⃣ босқич (2024 йил 31 декабргача) – маълумотлар базаси асосида “Яшил макон” электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.
❕Эксперимент якунларидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам дарахтлар паспортини жорий қилиш назарда тутилган.
✍️ Фармон билан 2024–2028 йилларда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.
☑️ Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
➖Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтида Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди масалалари лабораторияси;
➖ Университет ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида:
▫️“in-vitro” лабораторияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Ўрмон уруғчилиги маркази” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари) бўлинмалари;
➖ “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасида алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати.

🗓 2024 йил 1 мартдан:
🔹янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди;
🔹атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ва туташ ҳудудларида “яшил белбоғ”лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбурий бўлган талаб этиб белгиланади.
☑️ Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
➖Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтида Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди масалалари лабораторияси;
➖ Университет ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида:
▫️“in-vitro” лабораторияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Ўрмон уруғчилиги маркази” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари) бўлинмалари;
➖ “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасида алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍4❤1🔥1👌1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🧾 Қонунга мувофиқ, кўп квартирали уйларга туташ ҳудудлар чегараларида тўхтаб туриш жойларини қуришга оид қарорлар ҳокимликлар томонидан қабул қилинади.
🍀 Тўхтаб туриш жойларини жойлаштириш экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига салбий таъсирни камайтириш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
➡️ Тўхтаб туриш жойларини рўйхатга олиш йўл эгаси томонидан амалга оширилади.
📌 Тўхтаб туриш жойларида ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида жойлар мажбурий тартибда ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❕Тўхтаб туриш жойларини ташкил этишда экологик хавфсизлик ҳисобга олинади
🧾 Қонунга мувофиқ, кўп квартирали уйларга туташ ҳудудлар чегараларида тўхтаб туриш жойларини қуришга оид қарорлар ҳокимликлар томонидан қабул қилинади.
🍀 Тўхтаб туриш жойларини жойлаштириш экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига салбий таъсирни камайтириш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
➡️ Тўхтаб туриш жойларини рўйхатга олиш йўл эгаси томонидан амалга оширилади.
📌 Тўхтаб туриш жойларида ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида жойлар мажбурий тартибда ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍4❤1🔥1👏1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-161-сон, 17.04.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра:
🗓 2024 йил 1 июндан МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади.
✔️ 2024 йил 1 июлдан янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади.
✅ 2024 йил 1 июлгача республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудлари кесимида минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилади ҳамда уларнинг онлайн базалари шакллантирилади.
📁2024 йил 1 августдан хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларни ҳудуднинг зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.
📌 2024 йил 1 июндан янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади.
🔍 2024 йил 1 июлгача техник ҳолати қониқарсиз деб топилган мавжуд бино ва иншоотларни “компенсацион инъекция технологияси орқали мустаҳкамлаш ва деформацияни олдинги ҳолатига қайтариш” услуби орқали қайта тиклаш ишлари эксперимент тариқасида амалга оширилади.
📄2024 йил 1 майдан зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосаларни ҳар ойда жойлардаги ҳокимликларга киритиш амалиёти йўлга қўйилади.
🏢 Зилзила муҳандислиги олимлари ассоциациясини (Ассоциация) ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади

👍3🔥1👏1😁1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди
✔️ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:
🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;
🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади;
🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;
🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;
🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;
🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади

👍2❤1🔥1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-993-сон, 07.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
🔰Қонун билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этилганда аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланди.
✅Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни ундириш ҳақида судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилиниб, уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи улардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни суд орқали ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-993-сон, 07.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
🔰Қонун билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этилганда аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланди.
✅Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни ундириш ҳақида судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилиниб, уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи улардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍3🔥2❤🔥1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (868-сон, 21.12.2024 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
⚡️ Унга кўра, Ҳукуматининг айрим қарорларига қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни мазкур қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🏢 Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига қатъий риоя этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Қурилиш объектларида ишлаш мақсадида келган шахслар мазкур жойларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤷3❤2👌1🕊1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (853-сон) билан Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди
⚡️ Унга кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини шакллантириш ва юритиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш органларига бириктириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди.
📝 Бунда талабгор ёки бошқариш органи сўровнома бериш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат этади.
🌐 Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
✔️ Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 50 фоизи (187 минг 500 сўм) миқдорида Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилади.
📕 Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, белгиланган йигимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
🖥 Электрон реестрга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔹талабгорнинг кўп квартирали уйни бошқариш учун мавжуд ишчи-хизматчилари ҳамда моддий-техник базаси тўғрисидаги маълумотлар паспортининг тасдиқланган нусхаси;
🔹тасдиқланган штатлар жадвали;
🔹тегишли малака сертификат.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри юритилади

👍7❤1🔥1👌1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (454-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган давлат харидларига асосан қурилиш муддати уч ойдан кам бўлган объектларга биринчи ойда объект қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс маблағлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.
🗓 2026 йил 1 январгача синов тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатларининг қиймати БҲМнинг 6 минг бараваридан ортиқ бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича қуйидагилар томонидан экспертизадан ўтказилади:
▪️ҳажм, техник ва смета қисми (нарх қисмидан ташқари) – “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан;
▪️товар, иш ва хизматларнинг нарх қисми –“Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан;
▪️БҲМнинг 6 минг бараваригача бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан.
✅ 2025 йил 1 апрелгача қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффоф тизим жорий этилиши таъминланади.
🖥 2025 йил 1 июлгача намунавий ва такрорий қўлланадиган лойиҳа ҳужжатлари бўйича электрон каталогларнинг яратилиши ҳамда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига жойлаштирилиши таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади

👍3❤1🔥1👌1
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: 868-сон, 21.12.2024 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Қурилиш объектларида ишлаш мақсадида келган шахслар мазкур жойларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади
Манба: 868-сон, 21.12.2024 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1🔥1👏1👌1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан, қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:
▪️объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади;
▪️улушли шартнома бўйича маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган “эскроу” ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади;
▪️улушдорларнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари ва қурувчининг мажбуриятлари юзасидан “эскроу” ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маблағларни хатлаш ёки ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;
▪️ биринчи босқичда қурувчи томонидан объектни қуриш ишлари умумий ҳажмининг камида 30 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгандан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилади

👍2🔥1😇1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб ўрнатилади:
▪️ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдоларида қатнашиш, кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва уларни реализация қилишга фақат ҚҚСни тўловчи юридик шахсларга рухсат этилади;
▪️ ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдолари офертасида лойиҳа олди ҳужжатлари тайёрлашга 15 кунлик, лойиҳа ишларини бажаришга 2 ойлик ва қурилиш ишларини бошлашга 3 ойлик муддат белгиланади, шунингдек, унда қурилишни якунлаш ва объектни фойдаланишга қабул қилиш муддатлари кўрсатилади;
▪️ аукцион савдоларида ер участкасини кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ижарага олган пайтдан бошлаб 12 ой давомида ушбу ер участкаси бўйича ер солиғини тўлашдан озод қилинади;
🗓 2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп квартирали уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи қурилиш ташкилотларига айланма маблағларини тўлдириш учун 12 ойлик имтиёзли давр билан 24 ой муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан кўпи билан 2 фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Ерни кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади

❤1👍1🔥1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қонун (ЎРҚ-1042-сон, 03.03.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
🔰 Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
🔘 Бунда:
🔹Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш:
➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
🔹Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди

👍3❤2🔥1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-100-сон, 11.03.20225 й.) қабул қилинди.
🔰Қарорга кўра, уй-жой ва бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг келгуси 5 йилдаги асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш, илғор хорижий тажрибалар асосида стратегик таклифларни ишлаб чиқиш, иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот ташкил этиш;
🔹марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган тўрт ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизимида локал қозонхоналар қуриш ва бошқа муқобил технологияларни жорий этиш ҳисобига бир хонадоннинг газга бўлган талабини камида 20 фоизга камайтириш.
✅ Қуйидаги тадбирлар амалга оширилади, жумладан:
▪️марказлашган иссиқлик тизимларидаги эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғи янгиланади;
▪️давлат-хусусий шериклик асосида 9 та, халқаро молия институтлари иштирокида 13 та шаҳар ва туманда модернизация лойиҳалари амалга оширилади;
▪️марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 37 фоиздан 58 фоизгача етказилади, тизимдаги йўқотишлар 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади

❤1❤🔥1👍1🔥1🤩1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
📜 Қарорга мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни юкланади.
🗓 2025 йил 1 июндан:
🔸молиялаштириш манбаларидан қатъи назар қурилишда техник шартлар олиниши талаб қилинадиган бино-иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишни лойиҳалаштиришда ушбу объектларнинг лойиҳа ҳужжатларида биноларнинг ўз эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва муқобил иссиқлик тизимлари ҳамда энергия тежовчи ускуналарни мажбурий ўрнатиш талаби киритилади;
🔸кўп квартирали уй-жойлар ва биноларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тарқатувчи тизимларининг қурилиши, иншоотлар ва тармоқларда ҳисоблагичларнинг тўлиқ ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади;
🔸 марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд ҳудудларда янги қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа муассасалари, саноат ва тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларининг иссиқлик тармоқларига уланиши мажбурий ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади

Қонун (ЎРҚ-1050-сон, 25.03.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
🔰 Қонун билан Жиноят кодексига бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларини бузганлик, шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли давлат органларининг рухсатисиз объектларни қурганлик, қонунчиликни бузган ҳолда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартирганлик ва (ёки) реконструкция қилганлик, шунингдек бинолар ва иншоотларни аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини бузган ҳолда лойиҳалаштирганлик, реконструкция қилганлик ва қурганлик учун жавобгарлик юзага келишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
🔍 Бунда жиноий жавобгарлик айбдор шахслар ушбу ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиб бўлинганидан кейин юзага келади. Одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун алоҳида жиноят жавобгарлик киритилмоқда.
📕 Шунингдек, қонунчиликни бузган ҳолда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган ҳамда амалга оширилган ўзгартириш ёки бузилишларни, шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этган шахс жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.
✅ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини амалга ошириш доирасида бериладиган кўрсатмаларини буюртмачилар томонидан бажармаганлик, шунингдек объектларни эксперт ташкилотларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз қурганлик учун жавобгарликни белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.
📚 Шунингдек, шаҳарсозлик соҳасидаги қоидабузарликлар учун солинадиган жарималар миқдорларини кўпайтириш назарда тутилмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Одам ўлишига сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

👍8❤🔥1🔥1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-66-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.
🔰Фармонга кўра, қуйидагилар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:
🔹Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини (Инспекция) мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантириш;
🔹қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш;
🔹хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмларини шакллантириш.
✔️2025 йил 1 майдан:
🔸тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди;
🔸Инспекцияга хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади

🔥3❤1👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
✅Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий қилинади. Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
⛔️Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги жойларни, шунингдек, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш тақиқланади.
✔️2025 йил 1 июлдан:
🔸барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади;
🔸босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;
🔸тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади;
🔸қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади

❤3👍2🔥2
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан:
🔹якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;
🔹хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади;
🔹қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилади;
🔹хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.
✅Қуйидагилар хусусий қурилиш назорати объектлари ҳисобланади:
▪️2 қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
▪️қурилиш ҳажми 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар ҳамда енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади

👍6❤2🔥1