QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI VAZIRLIGI
11.9K subscribers
22.2K photos
3.88K videos
288 files
9.16K links
O'zbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligining rasmiy kanali

☎️ 1298
🌐 https://www.mc.uz/
📲 https://www.facebook.com/minstroyuz
https://www.instagram.com/qurilishvazirligi/
Mail: [email protected]
Toshkent sh. Abay k. 6-uy
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик
Бугун Қурилиш вазири Ботир Зокиров Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси (КУБА) раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Мулоқот давомида кореялик ҳамкорлар Қўқон шаҳрида Жанубий Корея стандартларига мувофиқ қуриладиган замонавий "Kokand Hanshin Park City" замонавий турар-жой мажмуаси лойиҳасини тақдим этдилар.
Қурилиш ишлари жорий йилнинг сентябрь ойида бошланиши режалаштирилган.
Шу билан бирга томонлар "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ, "Тошуйжойлити" АЖ ва "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ негизида Ўзбекистонда "Hanshin Engineering & Construction Co Ltd" компанияси билан қўшма лойиҳалаштириш институтини ташкил этиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида Қурилиш вазирлиги делегацияси аъзолари Қозоғистон Республикасида бўлиб турибди.

Делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги қўмитаси, Қозоғистон тадқиқотлари ва қурилишини тартибга солиш маркази фаолияти билан танишдилар.

Шунингдек, Нурсултон шаҳрида BI GROUP компанияси томонидан ташкил этилган индустриал модулли уй-жой қуриш технологияси ўрганилди ва уларга Ўзбекистондаги кўп квартирали уйларни лойиҳалаштириш, қуриш ва кредитлаш тартиби, бу борада аҳолига яратилаётган қулайликлар хусусида маълумот берилди.

Мазкур учрашувлар икки томон мутахассислари учун тажриба алмашишга кенг имконият яратмоқда.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Адилов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ Москва шаҳрида бўлди ва у ерда Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги “Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази” экспозицион марказининг қурилиш жараёнлари билан танишди.
Объектнинг бош пудрат ташкилоти “Инжстройпроект” МЧЖ (Россия) ва Москва шаҳрининг Маданий мерос департаменти мутасадди раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди ҳамда объектни жорий йилнинг 1 сентябрга қадар тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича зарур тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.
Шунингдек, объект фойдаланишга қабул қилингандан сўнг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимида ташкил этилган махсус дирекция томонидан объектдан келгусида самарали фойдаланиш чоралари кўрилади.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#Халқаро_ҳамкорлик

📣Пойтахтимизда илк бор “Технониколь” компанияси Қурилиш Академиясининг ўқув маркази очилмоқда

⚡️
Жорий йилнинг 3 июнь куни Қурилиш вазирлиги таркибидаги Тошкент қурилиш коллежида Россия Федерациясининг “Технониколь” компанияси Қурилиш Академиясининг ўқув маркази ўз фаолиятини бошлайди.

Очилиш маросими олдидан Қурилиш вазирлиги Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Қўлдашев, Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бўлими бошлиғи Ш. Раджабов ва “Технониколь” компаниясининг Қурилиш Академияси раҳбари Э.Давлетшин иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда ўқув марказини очиш учун тайёргарлик жараёнлари ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.


|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#Халқаро_ҳамкорлик

Қурилиш вазирлигида “Ўзбекистон Республикасининг миллий норматив ҳужжатларини хорижий стандартлар билан уйғунлаштиришда ҳамкорлик қилиш ва шаҳар ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш йўналишида тажриба участкаси” мавзусида икки кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда қурилиш соҳасида Ўзбекистон - Франция ҳамкорлик алоқалари доирасида “UzAssystem” МЧЖ кўшма корхонасининг тажрибали хорижлик мутахассислари маъруза қилдилар.

Қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов уларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.

Семинарда лойиҳа-тадқиқот институтларининг норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича раҳбарлар ва шаҳар ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бўйича масъуллар иштирок этмоқда ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишмоқда.

Ўқув-семинарнинг 2-куни Мирзо Улуғбек туманидаги IT паркда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўқув-семинар қизғин давом этмоқда

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Туркия компанияси ГEНКАКЛИМА томонидан ИТ парк ҳудудида "Яшил бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш" бўйича илмий-техник семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда қурилиш соҳасидаги етакчи лойиҳалаш институтлари вакиллари ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институти муҳандислик-қурилиш инфратузилмаси факультети талабалари иштирок этишди.
ГEНКАКЛИМА компанияси биноларнинг ҳавосини алмаштириш, совутиш ва иситиш учун ишлаб чиқарилган замонавий ускуналарни, шунингдек, эпидемия ривожланишини мувофиқлаштириш ва олдини олишни таъминлайдиган ускуналарни тақдим этди, бу эса биноларга тоза ҳавони қайта ишлаш ва етказиб бериш учун хизмат қилиши таъкидланди.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#Халқаро_ҳамкорлик

Қурилиш вазирлигида Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш бўйича маълумот тўплаш ва тадқиқотлар олиб бориш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Уй хўжаликларининг энергия сарфи, иссиқлик таъминотидаги муаммолар, маълумотларни йиғиш ва бошқариш тизими борасидаги Япония ва Ўзбекистон тажрибаси бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.


|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#Халқаро_ҳамкорлик

❗️Қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов ҳамда вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирокида Жаҳон банки экспертлари билан онлайн мулоқот ташкил этилди.

⚡️Унда Жаҳон банкининг "Бизнес юритиш 2022" ҳисоботида "Қурилишга рухсат бериш" индикатори бўйича мамлакатимизда амалга оширилган сўнгги ислоҳотлар ва Қурилиш соҳасида ишлаб чиқилган қонун ҳужжатлари ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

⚡️Шунингдек, "Қурилишга рухсат бериш" индикатори бўйича Ўзбекистон рейтингини юқори ўринларга кўтаришда ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишиб олинди.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#Халқаро_ҳамкорлик

❗️Туркия Республикаси Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Фатма Варанк бошчилигидаги делегация Қурилиш вазирлигига ташриф буюрди.

⚡️Меҳмонларни вазир ўринбосари Насрулло Бобоев, бошқарма ва бўлим бошлиқлари муносиб кутиб олдилар.

⚡️Мулоқотлар давомида қурилишнинг яхлит нархини шакллантириш методологиясини ишлаб чиқиш, биноларнинг энергия самарадорлиги паспортини жорий этиш масаллари муҳокама қилинди.

⚡️Шунингдек, қурилиш лойиҳалари ҳамда шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва сифатини мониторинг қилиш каби масалалар бўйича ҳам икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр алмашилди.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|