QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI VAZIRLIGI
15.3K subscribers
21.6K photos
3.71K videos
287 files
8.86K links
O'zbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligining rasmiy kanali

☎️ 1298
🌐 https://www.mc.uz/
📲 https://www.facebook.com/minstroyuz
https://www.instagram.com/qurilishvazirligi/
Mail: [email protected]
Toshkent sh. Abay k. 6-uy
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари қайта кўриб чиқилади

“Қурилиш coҳaсига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (577-сон, 06.10.2022 й.)

🔰 Қарорга кўра, қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштиришнинг асосий мақсадларидан бири этиб эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш белгиланди.

2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар белгилаб қўйилди:

▫️ “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати смета-ресурс нормалари асосида шакллантирилади;

▫️қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштираётган тадбиркорлик субъектлари учун смета-ресурс нормалари тавсиявий хусусиятга эга бўлади;

▫️қурилиш регламентлари ҳамда смета-ресурс нормалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар жумласига кирмайди ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;

▫️шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3-4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади;

▫️қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади;

▫️ шаҳарсозлик фаолияти соҳасига доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда рухсат этиладиган хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда хорижий давлатларда экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг тегишли қисмлари тўғридан-тўғри тан олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган объектларга илмий хулосалар берилади

Ҳукумат қарори билан (603-сон, 15.10.2022 й.) “Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди


🗓 Низомга кўра, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан кейин улар хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш ҳамда экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи ташкилотлар томонидан Қурилиш вазирлигига тақдим этилади ва қуйидаги муддатларда хулоса берилади:

🔹 лойиҳа-смета ҳужжатлари уч кун муддатда зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун Фанлар академиясига йўналтирилади;

🔹 ҳужжатлар йўналтирилгандан сўнг бир кун муддатда буюртмачи ташкилотлар Фанлар академиясига буюртманома тақдим этади;

🔹 Фанлар академияси ўн иш куни давомида буюртмачилар билан шартнома расмийлаштиради ҳамда назарий ва амалий тажриба синовидан ўтказиш ишларини ташкил этади;

🔹 Фанлар академияси бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда илмий тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилади;

🔹 Фанлар академияси илмий хулоса қабул қилгандан кейин уч иш куни давомида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг нусхасини буюртмачига етказади;

🔹 шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда хулосанинг асли ва тақдим этилган ҳужжатлар буюртмачига берилади.

⚠️ Маълумот учун, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби жорий этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Архитектура-қурилиш соҳасида 2 та университет ташкил этилди

Архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–416-сон, 08.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔹Тошкент архитектура-қурилиш институти Тошкент архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, у муҳандислик, архитектура, қурилиш ҳамда қурилиш материаллари технологиялари йўналишларига ихтисослаштирилади.

🔹Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, маданий мерос объектларини тиклаш, дизайн, архитектура, қурилиш, урбанизация ва муҳандислик йўналишларига ихтисослаштирилади.

📝 Университетларда ўқув жараёнлари давлат, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади ва илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширишга йўналтирилган Олий илм-фан мактаби ташкил этилади.

🗓 2023 йил 1 январдан бошлаб Университетларга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

Университетлар тузилмасида Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректор лавозими жорий этилади.

▶️ 2023 йил 1 мартга қадар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини халқаро таълим ва касб классификаторларига мувофиқ мақбуллаштирилади.

📁 Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Технопарк, Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузурида Инкубация маркази ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурилиш объектларини рўйхатга олишдан фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади

“Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–425-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан тегишли давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади.

❗️ Ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

🗓 Ҳар чоракда вилоят, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қурилиш соҳасида коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилиши таъминланади.

☑️ 2023 йил 1 январга қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади.

📝 “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида 2023 йил 1 январга қадар Дастурлар ва Лойиҳаларнинг рўйхатларини юритиш, уларга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар акс эттирилади.

📲 Шунингдек, қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Ушбу қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади:

🔹ер участкаларига;
🔹биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;
🔹кўп йиллик дов-дарахтларга;
🔹мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

▫️мулк ҳуқуқи;
▫️доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️ижара ҳуқуқи;
▫️иккиламчи ижара ҳуқуқи;
▫️хўжалик юритиш ҳуқуқи;
▫️оператив бошқариш ҳуқуқи;
▫️кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
▫️бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️рента;
▫️ипотека;
▫️сервитут;
▫️кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қўйилган чекловлар.

❗️ Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

☑️ Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:

▫️ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);
▫️бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
▫️белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.

📁Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Вазирликларнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3403, 19.12.2022 й.)

🔰 Мазкур Низом вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, 3 ойдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини (бундан ижтимоий соҳа объектлари мустасно) уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгилайди.

☑️ Ижарага берувчи томонидан объектларни аниқлаш мақсадида доимий равишда хатлов ўтказилади.

📁 Хатлов давомида аниқланган объект 1 иш куни ичида ахборот тизимига киритилади.

🔢 Ижарага берувчи объект ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритган кундан бошлаб 3 иш куни ичида объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборади.

🗓 Унда балансда сақловчи томонидан объектдан 3 ой муддатда самарали фойдаланилиши ҳамда бу ҳақда ижарага берувчига маълумот тақдим этилиши, шунингдек ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, объект белгиланган муддат ўтганидан сўнг ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши кўрсатилади.

🏢 Объектни сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги қарор қуйидагилар томонидан қабул қилинади:

🔹 бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;

🔹 бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари;

🔹 бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 5 000 квадрат метрдан ортиқ ва стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича – Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️1 майдан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томларида қуёш панеллари ўрнатилади

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

🔹ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;
🔹қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;
🔹юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.

🗓 2023 йил 1 мартдан
ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди.

Қарорга кўра, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар:

қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотиши;

бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиши мумкин бўлади.

📝 Марказий банк ва тижорат банклари томонидан 2023 йил 1 мартдан “яшил энергия” банк молия продукти амалга киритилади.

🔘 2023 йил 1 майдан:

🔸фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади;

🔸янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади;

🔸республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари модернизация қилинади

“Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–118-сон, 10.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

☑️ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 5 722 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизимларини хусусий сектор иштирокида модернизация қилинади.

▶️ 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг барча туман (шаҳар)ларида давлат ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишлари бошланади.

🗓 1 июнгача жалб қилинган лойиҳа институтлари кўмагида туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилиши таъминланади.

Бунда, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатлари ҳудудлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

🗒 1 июлгача туман (шаҳар)ларда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаларининг концепциялари тасдиқланади.

1 августдан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишларини бошланади.

📌 Ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистонда 1 йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади

Ҳукумат қарори (183–сон, 03.05.2023 й.) билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.

🔰 Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида маҳаллалар (қишлоқлар) аниқланади.

🗓 Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида (2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида) ўтказилади.

Жараёнлар 3 та босқичда ташкил этилади:

1️⃣-босқичда – порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;
2️⃣-босқичда – шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;
3️⃣-босқичда – саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.

☑️ Ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) овоз бериш жараёни бошланишидан аввал кенг жамоатчиликка эълон қилинган ҳолда қуйидаги усуллардан бири орқали аниқланади:

🔹лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб;
🔹аҳолиси сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб.

📝 Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир туман (шаҳар) учун жамғармада шакллантирилган маблағлар доирасида энг юқори кўрсаткични эгаллаган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади.

Бунда лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим.

🗒 Овоз бериш якунлангандан сўнг 3 кунда ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилади ҳамда жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича туман (шаҳар) Махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинади.

🏢 Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан 3 кунда лойиҳалар учун манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.

▶️ Ҳар йил якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этган фуқаролар рағбатлантириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–158-сон, 16.05.2023 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, 2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

📊 Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.

☑️ Зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда кучли (5 ва ундан юқори балли) тебранишлар аниқланганда:

▫️“Кучли зилзиладан огоҳлантириш” мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

🔰 2023 йил 1 августдан:

▫️“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади;

▫️сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

🔘 2024 йил 1 январдан сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинади.

Ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилади.

2023 йил 1 июндан республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишлари ташкил этилади.

📌 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўп квартирали уйларда зилзилабардошликка таъсир қиладиган конструкциялар аниқланади

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

🔹сейсмик фаол зонада жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар;

🔹кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришлар аниқланади.

Аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

📝 Сейсмик хавфсизлиги II–IV тоифадаги қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкциясини ўзгартириш (қаватлар сонини ўзгартириш, ёнма-ён қуриш, устига қават қуриш) бўйича қурилиш ишларини бошлашга фақат лойиҳанинг ўзгартирилган шаҳарсозлик ҳужжатлари қайта экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса олингандан сўнг рухсат этилади.

🗓2023 йил 1 июндан:

🔸сейсмик хавфсизлиги IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш Лойиҳа-қидирув ташкилотлари электрон рейтингида “С” ва ундан юқори тоифага эга ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

🔸сейсмик хавфсизлиги III–IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича қурилиш ишлари Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида “ССС” ва ундан юқори тоифага (шу жумладан “А” ва “B” турдаги барча тоифаларга) эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан бажарилади.

📋 2023 йил 1 октябрдан сейсмик хавфсизлиги II–IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва назорат функцияларини амалга ошириш йўналишларидаги фаолият юритувчи мутахассисларни сертификатлаш тартиби жорий этилади.

2024 йил 1 январдан объектларда давлат назорати, буюртмачининг техник назорати, ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати тадбирларини тегишли йўналишлар бўйича махсус билим ва сертификатга эга мутахассислар томонидан амалга ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

🔰 Қарорга кўра, қуйидагиларни “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига киритиб бориш мажбурий ҳисобланади ва маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлиги таъминланади:

▫️қурилиш объектлари устидан давлат назорати;
▫️буюртмачининг техник назорати;
▫️ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати;
▫️пудратчининг ички назорати тадбирлари;
▫️уларда аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар;
▫️уларни бартараф этиш тўғрисидаги маълумотлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари “E-auksion” орқали сотилади

“Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-232-сон, 20.07.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади.

Шунга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади.

📌 Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади.

🗓 Қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 январгача Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар қарздорлик мавжуд эмаслиги текширилгандан сўнг тасдиқланади

“Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–278, 15.08.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, республикадаги чегаралари белгиланмаган кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкалари чегаралари белгиланиб, “YERELEKTRON” ахборот тизимига киритилади.

🗓 2024 йил 1 январдан:

🔹кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги текширилгандан кейин тасдиқланади;

🔹мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдори Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

🔹агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган махсус жойларда йиғишга рухсат этилади.

➡️ Ширкатлар ва бошқарувчи ташкилотларнинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари олдидаги қарздорлиги ва улар учун ҳисобланган жарималарнинг тўлов муддати 2024 йил 1 октябргача кечиктирилади.

🔰 Қарор билан шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:

▫️кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

▫️кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва уларга туташ ер участкаларида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни ҳар 3 йилда сертификатлаш тизими жорий этилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–151-сон, 28.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар бўлимлари Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига ўтказилиб, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва туманлар бўлимларига айлантирилади.

▶️ Шунингдек, қурилиш фаолияти субъектларининг (буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи бўйича) мажбурий тартибдаги назорат тадбирлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформасида амалга оширилади.

Шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади:

🔹2023 йил 1 октябрдан:

лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи мутахассислар;
лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассислар, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари;
пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи мутахассислар;

🔹 2024 йил 1 январдан:

назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар;
эксперт ташкилотлари экспертлари;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари;

🔹 2024 йил 1 апрелдан:

туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари.

📌 Бунда, мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи орган функцияси Вазирлик ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институтига юкланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM