MINENERGY.UZ
16.2K subscribers
9.14K photos
2.61K videos
90 files
7.23K links
Energetika vazirligining Telegram’dagi rasmiy kanali

Официальный Телеграм канал Министерства энергетики

gov.uz/oz/minenergy
facebook.com/minenergyuz
instagram.com/energetika_vazirligi

71-231-81-18
[email protected]
Manzil: Toshkent sh., Istiqbol, 21
Download Telegram
#infografika

2022 йилнинг дастлабки уч ойида республикада электр энергия истеъмоли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 фоизга ошди

Республикамизда 2017-2021 йилларда истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш ва уни ишлаб чиқариш бўйича умумий кўрсаткичлар билан ушбу инфографикамизда танишинг.

▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy
#инфографика

За первые три месяца 2022 года потребление электроэнергии по республике выросло на 8,2% относительно прошлогоднего периода.

Сморите в нашей инфографике общие показатели поставки электроэнергии потребителям и ее выработки в Республики в 2017-2021 гг.

▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистоннинг “Нур Навоий” қуёш парки 300 минг дона қуёш панеллари билан ҳукуматга 2026 йилгача қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергиясининг камида тўртдан бир қисмини ишлаб чиқариш бўйича олдига қўйган улкан мақсадини амалга оширишга ёрдам беради”, — айнан шу сарлавҳа остида Халқаро молия корпорацияси мутахассислари Ўзбекистондаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси ҳақида ҳикоя қилади.

Сизларни ушбу видеорепортажни томоша қилишга таклиф этамиз.

—————

«Имеющий 300 тысяч солнечных панелей узбекский солнечный парк «Нур Навои» поможет правительству достичь его амбициозной цели по производству не менее четверти своей электроэнергии за счет возобновляемых источников энергии к 2026 году» - именно под таким заголовком свою историю о первой в Узбекистане фотоэлектростанции рассказывают специалисты Международной финансовой корпорации.

Приглашаем к просмотру данного видеорепортажа.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
AOKAda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mutasaddilari ishtirokida “2021 yilda iste’molchilarni barqaror elektr energiyasi bilan ta’minlash borasidagi faoliyat: erishilgan natijalar va istiqboldagi ustuvor vazifalar” mavzusida matbuot anjumani bо‘lib о‘tdi

▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Президенти номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, таниқли давлат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда.
Табрикномаларда хорижий ҳамкорлар томонидан дўст Ўзбекистон халқига тинчлик, осойишталик, барқарорлик ва тараққиёт тилаклари изҳор этилган. Ушбу қутлуғ кунлар мамлакатимиз ва минтақамизнинг бутун мусулмон умматига фаровонлик ва равнақ олиб келиши алоҳида қайд этилган.

В связи со священным месяцем Рамадан в адрес Президента Узбекистана поступают поздравления глав зарубежных государств и правительств, видных государственных и религиозных деятелей.
В своих поздравительных посланиях иностранные партнеры выражают дружественному народу Узбекистана искренние пожелания мира, спокойствия, стабильности и дальнейшего прогресса. Особо отмечается, что эти священные дни принесут всей мусульманской умме нашей страны и региона благополучие и процветание.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Европа Иттифоқи масалалари бўйича етакчи “New Europe” нашри Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан суҳбатни эълон қилди. Журналист Федерико Грандессонинг “Ўзбекистон – ишончли энергетик ҳамкор” сарлавҳали мақоласида мамлакатимизнинг 2030 йилгача электр энергетика қувватларини икки бараварга ошириш режалари ва ушбу мақсадга эришиш йўлида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз боради.

Мақолани ўқиш: https://minenergy.uz/uz/news/view/1910

—————

В «New Europe», ведущем издании по делам Евросоюза, опубликовано интервью с первым заместителем министра энергетики Узбекистана Азимом Ахмедхаджаевым. В материале журналиста Федерико Грандессо под названием «Узбекистан – надежный энергетический партнер» раскрываются планы страны по увеличению в два раза мощности своей электроэнергетики к 2030 году и тем проектам, которые уже реализуются для достижения поставленной цели.

Читать статью: https://minenergy.uz/ru/news/view/1910

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#буқизиқ

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Матбуот хизматига чангли шароитда қуёш панелларининг самарадорлигини қандай сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида бир неча бор саволлар келиб тушди.

Ушбу саволларга жавоб берар эканмиз, аввало қуёш панелларини тозалаш жараёни ҳақида маълумот бермоқчимиз — бу уларнинг самарадорлигини (фойдали иш коэффициентини) сақлаб қолиш ва нур ўтказиш қобилиятини оширишнинг муҳим шартидир.

Техник шартларга кўра, 1 та қуёш панелининг модулини тозалаш учун 0,6 литр сув ишлатилиши керак.

Қуёш панелларини тозалаш қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) жойлашган ҳудуднинг чангланиш даражасига қараб амалга оширилади ва бу частотада катта фарқ қилиши мумкин. Демак, Самарқанд ҚФЭСда панелларни йилига 2 марта тозалаш етарли бўлса, Навоий ҚФЭСда эса ойига 2 марта бундай тозалаш ишлари олиб борилиши зарур бўлади.

Панелларни тозалаш жараёнлари ҳақидаги ушбу видеони томоша қилишга таклиф этамиз (Видео Навоий вилоятидаги ҚФЭСда суратга олинган).

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#этоинтересно

В пресс-службу Министерства энергетики Узбекистана неоднократно поступали вопросы о том, как удаётся сохранять эффективность работы солнечных панелей в условиях запылённости, характерной для страны.

Отвечая на ваши вопросы, хотим рассказать о процессе очистки солнечных панелей, которая является важным условием сохранения их КПД (коэффициент полезного действия) и повышения пропускной способности.

Согласно техническим условиям, для очистки 1 модуля солнечных панелей необходимо использовать 0,6 литра воды.

Очистка солнечных панелей проводится в зависимости от уровня запылённости территории расположения солнечной фотоэлектрической станции (ФЭС) и может сильно отличаться по периодичности. Так, если на Самаркандской ФЭС достаточно проводить очистку панелей 2 раза в год, то на Навоийской ФЭС такая очистка необходима 2 раза в месяц.

Предлагаем посмотреть видео, как происходит очистка панелей (Видео снято на ФЭС в Навоийской области).

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тўрт йилдан ошди, қишлоғимизда свет ўчмай қолган” — Шоҳимардонлик фахрий

Тўрт томони қўшни Қирғизистон билан ўралган Фарғона вилоятидаги “Шоҳимардон” қишлоғи аҳолисини электр энергияси билан барқарор таъминлаш жараёнлари ҳақида репортаж эфирга узатилди.

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по результативности реформ в области информационных технологий и развития цифровой экономики, а также приоритетным задачам сферы на 2022 год.

Facebook|Instagram|Twitter
#No_comment

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасига кўра Тахиатош иссиқлик электр станциясининг 2-сонли буғ-газ қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда —
видео

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини амалга оширишни қатъий назорат қилиб боришга кўрсатма берилди.

Ҳозирги лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари етарли даражада эмаслиги, АКТ вазирлигига бу борадаги иш услуби ва ёндашувларни ўзгартириш орқали:

- бир ой муддатда ҳамма вазирлик ва ҳудудлар билан лойиҳа режаларини қайта кўриб чиқиш;

- йил якунига қадар жами 404 та ҳудудий, 133 та тармоқ лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Шунингдек, биринчи ярим йилликда 30 та, йил якунигача 40 та давлат хизматларини ягона порталга киритиш вазифаси қўйилди. Порталдаги хизматлар сони 376 тага етади.

Йил якунигача пенсияга ариза бериш, шахсий гувоҳнома олиш, суғурталаш каби 50 та хизматнинг мобиль иловаси яратилиб, уларнинг сони 150 тага етказилади.

Шу орқали давлат хизматидан онлайн фойдаланувчилар сони ҳозирги 1,5 миллиондан камида 4 миллионга етказилади.
Йиғилишда барча вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг хавфсизлик даражасини ўрганишга кўрсатма берилди.

Бунда, биринчи ярим йилликда давлат идораларидаги 50 та, йил якунига қадар яна 120 та ахборот тизимлари танқидий кўриб чиқилади.

Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти кўриб борилади.

Соҳада илм-фан ва таълимни ривожлантириш устувор вазифа бўлиши кераклиги, бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун камида яна 12 минг нафар юқори малакали мутахассисларга талаб борлиги таъкидланди.

АКТ вазирлигига икки ой муддатда Ахборот технологиялари университетини таянч илм-фан ва таълим кластерига айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Замонавий “IT-парк” университетини ташкил этиш, Жиззахда 2-босқич талабаларини асосий мутахассислиги билан бирга қўшма таълим дастурлари орқали IT фанларига чуқур ўргатиш бўйича қарор лойиҳаларини киритиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида вазирлик раҳбарияти муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот берди.
#сувэнергияси

ГЭСларнинг ишлаш тизими шундан иборатки, сув босимининг энергияси гидроагрегат ёрдамида электр энергиясига айланади. Гидроагрегатда сув турбинанинг парракларига урилади, у электр энергиясини ишлаб чиқарадиган генераторни айлантиради.

Дунёда минглаб ГЭСлар мавжуд. Улкан, бутун шаҳарларни энергия билан таъминлайдиганларидан тортиб, кичик-кичик ва ҳатто микро ГЭСларгача мавжуд.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2026 йилга бориб ГЭСларнинг қуввати 868 МВтга ошиши ҳақида хабар берган эдик.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
▶️
@clearenergy
#энергияводы

Принцип работы ГЭС состоит в том, что энергия напора воды с помощью гидроагрегата преобразуется в электроэнергию. В гидроагрегате вода поступает на лопасти турбины, которая приводит в действие генератор, вырабатывающий электроэнергию.

В мире существуют тысячи гидроэлектростанций. От огромных, обеспечивающих энергией целые города, до небольших - малых и даже микро-ГЭС.

Ранее мы сообщали, что мощность ГЭС Узбекистана к 2026 году увеличится на 868 МВт.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
▶️
@clearenergy
Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Яшнобод туманининг Алимкент кўчасидаги қаровсиз ҳудудга айланган салкам 3 гектар ер майдони ободонлаштирилиб, замонавий “яшил боғ” барпо этилди.

Ушбу дам олиш маскани ҳақида “Sevimli” телеканали ижодкорлари томонидан
махсус лавҳа эфирга узатилди.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Эълон

Бугун, 15 апрель куни соат 14:00да АОКАда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова иштирокида “Юртимизда иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳалар таҳлили” мавзусида брифинг бўлиб ўтади.

Брифинг Агентликнинг расмий “Facebook” саҳифаси ва “O‘zbekiston 24” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy