MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ
14.6K subscribers
17.3K photos
17.7K videos
41 files
6.05K links
🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!

Murojaat uchun: @xayot8789
Download Telegram
#Диққат
Энди йўлга ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлар жазоланади

Аҳоли томонидан йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмоқда.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР
‼️Крипто-биржа, крипто-дўкон каби фаолият лицензиялари учун тўлов 27.5 МИЛЛИАРД СЎМ этиб белгиланди 😳

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:

— Крипто-биржа учун – 73 400xБҲМ
— майнинг-пул учун – 3 000хБҲМ
— крипто-депозитарий учун – 7 000хБҲМ
— крипто-дўкон учун – 3 700хБҲМ

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистонда БҲМнинг бир баравари 375 минг сўмга тенг.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Диққат

❗️Ҳокимият ишчи-ходимларининг маоши оширилади.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#ДИҚҚАТ
⚡️Автомобилларни рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгилари тўлови камайтирилди


Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва яна бир нечта хизматлардаги тўловлар ставкалари ўзгартирилди.

🇺🇿👮🏼‍♂"
@MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#диққат #расман

❗️Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабга қабул қилиш расман тақиқланди

Мамлакат президенти Владимир Путин бу ҳақда тегишли қонунни имзолади.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Диққат

‼️Ўзбекистонда 1-январдан кучга кирган айрим  ўзгаришлар

🔹Тошкентда автобус ва метрода нақд пул шаклдаги йўлкира нархи ошди;
🔹давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилади;
🔹камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
🔹цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди;
🔹тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинди;
🔹умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди;
🔹туман (шаҳар)лар ҳокимликларига янги ваколатлар берилди;
🔹букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Қонун лойиҳасига мувофиқ “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунларга чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни электр энергияси учун тўловлар билан бирга ундириш механизмларини жорий қилиш назарда тутилган.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

Цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди, Бугундан бошлаб.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати ҳам тасдиқланган. 

Рўйхатга, хусусан, йўлбарс, шер, гепард, ягуар ва уларнинг барча кенжа турлари, горилла, шимпанзе, йирик бўғма илонлар оиласига мансуб барча турлар, отларнинг барча турлари (хонаки отлар бундан мустасно) киритилди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Диққат
💥 🏦 Бугун, 4 Январъ «Банк ходимлари куни»


Ушбу байрам билан биз барча банк иши билан шуғулланувчиларни табриклаймиз ва уларга давлат иқтисодиёти ва молиявий барқарорлигидаги муҳим роли учун миннатдорчилик билдирамиз.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Диққат #Тезкор
❗️Россияда полиция мигрантларни мустақил равишда чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлди


5 февралдан бошлаб, Россия полицияси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ қоидабузар хорижликларни мустақил равишда чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу ўзгариш яқин кунларда кучга киради.

Бу қадам Россия ҳудудида миграция қоидаларига риоя этишни кучайтириш ва тартибни сақлаш мақсадида жорий этилмоқда.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#диққат

❗️Тошкентда бир киши Телеграмдаги овозли хабари учун 5 йилга қамалди. Бундан ташқари, у 6 йил олдин ушбу СМС-ларни юборган

Тошкентда 34 ёшли эркак олти йил аввал юборган овозли хабари учун 5 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. Унда у Ўзбекистон қонунлари “шариат меъёрларига зид” эканини таъкидлаган.

⚠️ Хабарлар билан эҳтиёт бўлинг - ҳозир барча чатларни, ҳатто энг эскиларини ҳам текширинг!

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Диққат

‼️Автомактабларда ўқиш нархи ошди: энди 3.900.000 сўм ўрнига 6.000.000 сўм тўлайсиз!

Эндиликда Б тоифаси (енгил автомобиллар) учун ўқитиш ўртача 6 миллион сўмни, нуфузли автомактабларда эса 8-10 миллионгача!  БC тоифаси учун (автомобиллар ва юк машиналари) нархи тахминан 7,5 миллион сўмни ташкил қилади. 

Ва бу имтиҳонларни топшириш харажатларини ҳисобга олмайди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!