MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ
16K subscribers
17.2K photos
17.6K videos
41 files
6.05K links
🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!

Murojaat uchun:
Download Telegram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Янги Тошкент шаҳрини барпо этишда четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-232-сон қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" ташкил этилди.

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш буйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2027 йил 1 январга қадар Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистан Республикасида ишлаб чикарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этишда четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги “Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-233-сон қарори қабул қилинди.

Эндиликда мазкур қарорга биноан шаҳарчани барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2026 йил 1 июлга қадар Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Тадбиркорларга экспортда яратилган қулайликлар

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3377-сон қарорига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра божхона ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги белгилари аниқланган тақдирда, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси кўрик ҳужжати тузилганидан кейин ҳамда узум, вино ва коньяк маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси товарларни экспортга расмийлаштириш рухсат этилганидан сўнг 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилади.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва уларнинг айланмасига қарши курашиш Кенгаши таркибига Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И.М. Мухторов киритилди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!