MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ
15.9K subscribers
17.2K photos
17.6K videos
41 files
6.05K links
🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!

Murojaat uchun:
Download Telegram
#yashil_energiya

Самарқандда олий ўқув юртларига қуёш панелларини ўрнатиш назоратга олинган

Самарқанд вилоятида “Яшил иқтисодиёт” технологияларини олий ўқув юртларида жорий этиш юзасидан кунлик мониторинг олиб борилмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи бошчилигида Ишчи гуруҳ Самарқанд давлат университети Ургут филиалида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

Режага кўра мазкур олийгоҳга 100 кВт/соат қувватли қуёш панеллари ўрнатиш белгиланган.

Университет томонидан қуёш панелларини харид қилиш бўйича etender.uzex.uz махсус ахборот порталига энг яхши таклифларни танлаб олиш юзасидан эълон жойлаштирилди.

Танлов натижалари 2023 йил 15 июнь куни якунланади ҳамда 25 июнга қадар ўқув биносининг том қисмига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари якунланиши тўғрисида келишиб олинди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#yashil_energiya

УНИВЕРСИТЕТ ФИЛИАЛИДА ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ

⚡️Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан вилоятда “Яшил иқтисодиёт” технологияларини олий ўқув юртларида жорий этиш назоратга олинган.

⚡️Мазкур соҳада Каттақўрғон шаҳари мисолида амалга оширилган ишларни кўридиган бўлсак, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ҳамда аҳоли хонадонларига қайта тикланувчи яшил энергия манбалари бўлган: қуёш панеллари ва қуёш сув иситкичи (коллектор) ўрнатилиши давом этмоқда.

⚡️Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида ҳам жами 78 кWт қувватли қуёш панеллари ўрнатилиб, ҳозирда ундан самарали фойдаланиб келинмоқда.

⚡️Ушбу қуёш панелларидан олинаётган энергия филиалда электр энергиясига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, ҳар ойда 1450 кWт ортиқча энергия ишлаб чиқаришга эришилмоқда.

⚡️Энди мазкур олий таълим даргоҳида қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда шартнома асосида сотиш йўлга қўйилади.