Хориждан чартер рейслар қачон ташкил этилади?
Республика махсус комиссияси коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чекловчи чораларни 2020 йил 10 майга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари жорий йил 1 июнга қадар автоматик узайтирилади ҳамда муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар фуқароларига (агар белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тариқасида мамлакатдан чиқиб кетишига жорий йилнинг 1 июнига қадар рухсат берилади, уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
Шу билан бирга, Республика махсус комиссияси ҳамюртларимизни хориждан олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилишини эслатамиз. Махсус комиссиянинг ушбу қарори, шунингдек, чартер рейсларининг санаси ва йўналишлари тўғрисидаги маълумот расмий қўшимча равишда тарқатилади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi

Коронавирус лабораторияда ишлаб чиқилганми?
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ)ни кашф этгани учун 2008 йилда Нобель мукофотини олган француз вирусологи Люк Монтанье яқинда янги коронавирус (COVID-19) “бошқарилгани”, яъни табиий эмас, балки лаборатория шароитида ишлаб чиқилганини айтган эди. Олимнинг сўзларига кўра, COVID-19 таркибига ОИВ зарралари қўшилган. Аммо Россия Эпидемиология ва микробиология институти директори ўринбосари Александр Семенов франциялик ҳамкасбининг фикрларини инкор этмоқда.
Россиялик олимнинг таъкидлашича, SARS-CoV-2да гомологик тузилмалар мавжуд, яъни ОИВ тузилишига ўхшаш. ОИВ геноми қисмларини коронавирусга киритилиши бемаъниликдир. Вирусни ўз ичига олган ҳар қандай рибонуклеин кислотада эса гомологик тузилмалар бўлади.
Шунингдек, Семенов коронавирус билан зарарланганлар орасида чекувчиларнинг камлиги тўғрисидаги баёнотга ҳам изоҳ бериб, бу тасдиқланмаган маълумот эканини таъкидлаган.

Forwarded from Хорижда иш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда коронавирусдан даволанаётган ватандошимизнинг видео мурожаати
Россиядаги шифохонада коронавирусга чалиниб, даволанаётган юртдошимиз ушбу давлатда бўлиб турган ўзбекларга видео мурожаат қилди.
“Ассалому алайкум, мана мени кўриб турибсизлар, хавотир олманглар, ҳозир Москвадаги Одинцова шаҳрида жойлашган шифохонадаман. Кимнинг соғлиги ёмонлашган бўлса, келсин. Бу ерда пул, ҳужжат ва бошқа нарсалар сўрамайди. Касаллигингиз ҳақида хабар берсангиз, ўзлари олиб келиб, даволайди. Шифохона палатасида барча шароитлар яратилган. Москвадаги юртдошлар қўрқманглар, сизлардан ҳеч нарса талаб қилинмайди”.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон табриги
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
АҚШга иммиграция чекланди
АҚШ Президенти Дональд Трамп иммиграцияни чеклаш бўйича янги фармонга имзо чекди.
Унга кўра, 60 кун давомида чет эл фуқароларига иммиграция визаси ёки «Green card» берилмайди. Яъни, агар сиз «Green card» ютиб олган бўлсангиз ёки АҚШ фуқароси бўлган қариндошингиз орқали «Green card» олаётган бўлсангиз, 60 кунгача сизга виза берилмайди ва АҚШга кира олмайсиз.
Аллақачон «Green card»и ёки бошқа турдаги визаси борларга бу тақиқ амал қилмайди. Улар виза ёки «Green card» билан АҚШга бемалол киришлари мумкин. Трамп бу қарорни ишини йўқотган америкаликларни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилганини айтмоқда. Яъни, унга кўра, янги иммигрантлар ҳозирги қийин шароитда АҚШликларнинг ишини олиб қўйиши мумкин.
Хуллас, кўп ваҳималарга сабаб бўлган қарор амалда деярли ҳеч нарсани ўзгартирмаяпти. Сайёҳлик визалари, талабалик визаси ёки бошқа турдаги визаларни олиш тартибида ўзгариш бўлгани йўқ. Май ойида чиқадиган «Green card» лотереяси натижаларига ҳам таъсир қилмайди. Чунки ютуқ асосида виза учун элчихонага киргунча икки ой ўтиб кетади.
Янги тартиб соғлиқни сақлаш ходимларига ва АҚШ фуқаросининг турмуш ўртоғи ҳамда 21 ёшга тўлмаган фарзандларига тааллуқли эмас. Яъни улар тақиқ пайтида ҳам АҚШга келиш учун иммиграцион виза олишлари мумкин.
Коронавирус туфайли элчихона ҳозир ҳеч кимга ҳеч қандай виза бераётгани ҳам йўқ ва бу ҳолатнинг яна қанча давом этиши аниқ эмас. Халқаро қатновлар очилгунча бу 60 кунлик муддат ўтиб кетиши ҳам мумкин.

Корея Республикасида бўлиб турган 100 нафар фуқаро бепул суғурталанади
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ва “Probest” молиявий корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани хабар қилинган эди.
Ушбу меморандумга асосан “Probest” молиявий корпорацияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси тавсиясига биноан, Корея Республикасида бўлиб турган 100 нафар Ўзбекистон фуқароси учун 13 ой давомида ҳеч қандай тўловсиз кейинчалик узайтириш имконияти бўлган тиббий суғурта бўйича ҳомийлик қилади.
Суғурта Ваколатхона томонидан тавсия этилган шахсларга расмийлаштирилади.
1-босқичда ҳар бир фуқаро учун тахминан 150 минг вондан 200 минг вонгача маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Мазкур суғуртани расмийлаштириш учун Ваколатхона офисига ташриф буюриш ва паспорт, ID-карта ва банк ҳисоб рақами китобчасини олиб келиш лозим.
Суғурта бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат этинг: ☎️ 062 962 0201 (рус тилида), 070 4252 2772 (ўзбек тилида).

Коронавирус пандемиясининг тарқалиши сабабли Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига кириш тартибига киритилган ўзгаришлар тўғрисида
ЭЪЛОН!
1. Ҳозирги кунда Корея Республикаси ҳудудига коронавирус пандемияси кириб келганлиги сабабли 2020 йил 1 апрелдан Корея Республикасига ишчи визаси (Е-9) орқали борган фуқаролар учун мажбурий кўниктириш дарслари бекор қилинади.
2. Корея Республикасига ишчи визаси (Е-9) орқали борган фуқарода Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ёрдам вазирлиги томонидан тиббий кўрик натижасига кўра, вирус аниқланган тақдирда, фуқаро тиббиёт муассасасига ётқизилади. (Харажатлар вазиятга қараб кириб борувчи фуқаро ҳисобидан бўлиши мумкин)
3. Тиббий хулосага кўра, фуқарода касаллик аломати мавжуд бўлмаган тақдирда, 14 кунлик мажбурий карантинда сақланади.
4. Яшаш жойига эга бўлган фуқаролар мустақил равишда уйида 14 кунлик мажбурий карантинда бўлиши ва карантин кўрсатмаларига қатъий риоя қилиши шарт.
5. Яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролар 14 кунлик мажбурий карантин даврида махсус пуллик тиббиёт муассасаларида сақланади. Фуқаро сақлаш харажатларини ўз ҳисобидан амалга оширади (кунлик тахминий харажат 100 000 вон).
6. Фуқаролар СОVID-19 вирусининг тарқалишини ва масофавий режимини кузатувчи махсус дастурни мобиль алоқа воситасига ўрнатиб, унга уланишлари шарт (уланиш тартиби ва алоқа саҳифалари илова қилинади).
7. Карантин бўйича кўрсатмаларга риоя қилмаган фуқароларга нисбатан бир йилгача қамоқ жазоси ёки 10 000 000 корея вони миқдорида жарима қўлланилади.
Шунингдек, Корея Республикасининг “Иммиграция тўғрисида”ги қонунига кўра, юқоридаги талабларга риоя қилмаган фуқароларнинг визаси бекор қилиниши, Корея Республикасидан мажбурий чиқариб юборилиши (депорт) ёки ушбу давлатга кириши тақиқланиши каби оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирамиз!
Маълумот учун, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин: Тел.: (71) 202-33-55

Коронавирус юқиш эҳтимоли энг юқори бўлган ҳолат аниқланди
Германиялик олимлар коронавирусни ўрганиш жараёнида юқтиришнинг деярли ягона усули бу – ушбу вирус билан касалланган киши билан узоқ вақт давомида ва яқин алоқада бўлиш эканини аниқлашди.
Мутахассислар томонидан коронавирус билан боғлиқ 1,4 мингдан ортиқ ҳолат аниқланиб, 46 та ўлим қайд этилган Германиянинг Хайнсберг шаҳрида бир неча ҳафта мобайнида чуқур тадқиқот ўтказилган ва эшик ушлагичлари, телефонлар каби буюмлар сирти, ҳожатхонадан олинган намуналарда жонли вирус аломатлари топилмаган.
Натижада, олимлар буюмлар билан алоқа қилиш орқали касалликнинг юқиш эҳтимоли жуда паст, деган хулосага келишди.
Шунингдек, Россиянинг бош мустақил эпидемиологи Николай Брико ҳам ҳавода коронавирус аксарият ҳолларда ярим соатда ва кўпи билан уч соатда ўлиши, ҳавода ҳаракат қила олмаслиги сабабли ҳаво орқали оммавий юқишга олиб келмаслигини айтган эди.

Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар иш алмаштириш ёки меҳнат таътили вақтида Ўзбекистонга келиб, мазкур давлатга қайтса, 14 кун мажбурий карантинда бўлади
1. Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар таътил вақтида Ўзбекистон Республикасига қайтган ёки иш алмаштириш таътилида ватанига қайтиб, яна ишлаш учун Корея Республикасига бориш истагида бўлганларга мустақил равишда яшаш жойларида 14 кунлик мажбурий карантинда бўлиши ва карантин кўрсатмаларига қатъий риоя қилиши шарт.
2. Юқоридаги талабга биноан, қуйидаги рўйхатда келтирилган фуқаролардан Корея Республикасидаги яшаш манзили ҳамда телефон рақамини зудлик билан Агентлик ва агентликнинг ҳудудий филиалларига хабар қилиб, маълумотни етказиш сўралади.
Шунингдек, Корея Республикасининг “Иммиграция тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, юқоридаги талабларга риоя қилмаган фуқаролар визаси бекор қилиниши, Жанубий Кореядан мажбурий чиқариб юборилиши (депорт) ёки мазкур давлатга кириши тақиқланиши каби ҳолатларга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз!
Маълумот учун, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин: Тел.: 71-202-33-55.

Рамазон ойи муборак!
Юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат ойи – муборак Рамазон билан чин қалбдан муборакбод этамиз.
Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!
Жонажон Ватанимиз, хонадонларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Москвада бўлиб турган фуқаролар диққатига
Коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан 2020 йил 18 апрелда қабул қилинган Россия Федерацияси Президентининг фармонига мувофиқ патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилиши бўйича Москва миграция масалалари бўйича бошқармаси баёнот берди:
✅ 2020 йил 15 июнгача патент муддатини узайтириш учун ариза бериш, шунингдек патент асосида ишлаётган чет эл фуқаролари томонидан тўланадиган жисмоний шахслар даромад солиғини олдиндан тўлаш талаб этилмайди.
✅ Россия Федерацияси ҳудудида бўлган ва патентга эга бўлмаган чет эл фуқаролари, Россияга келиш мақсадидан қатъи назар, 2020 йил 15 июнгача патент олмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириши мумкин.
✅ Иш берувчилар короновирус тарқалиши муносабати билан мамлакатда жорий этилган чекловлар ва санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда фуқароларни патентсиз ишга жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Коронавирус пандемияси даврида 3 мингга яқин ишсиз аҳоли жамоат ишларига жалб этилди
Тошкент шаҳрида пандемия сабабли вақтинча ишсиз қолган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан коронавирус пандемиясининг меҳнат бозорига, меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлигига салбий таъсирини юмшатиш, ишсиз ва хорижга ишлаш учун кета олмаган, шунингдек, карантин чора-тадбирлари давомида вақтинчалик ишсиз қолган фуқаролар бандлигига кўмаклашиш бўйича Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамкорлигида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, 2 минг 809 нафар ишсиз аҳоли “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари орқали маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тадбиркорлик субъектлари, турли корхона ва ташкилотлар, ҳудудларда олиб борилаётган дезинфекция ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида маҳаллалар, кўчалар, бозорлар ҳамда бошқа жамоат жойларини дезинфекция қилиш, якка ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга кўмаклашиш, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо шохобчаларига ва бошқа жамоат ишларига жалб қилинган. Бугунги кунга қадар турли ишларга жалб этилган фуқароларга аванс тариқасида 389 миллион сўм иш ҳақи тўланди.
Айни пайтда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга қўшимча даромад манбаи яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Ухань коронавирусдан халос бўлди
Коронавируснинг дастлабки тарқалиш манзили бўлган Хитойнинг Ухань шаҳри бугунги кунда коронавирусга чалинган беморлардан бутунлай халос бўлган. Сўнгги 12 нафар бемор 26 апрель куни шифохонадан кузатилган.
«Уларга жавоб бериш билан шаҳарда декабрь ойида бошланган тўрт ойлик даҳшат тугади», дея ёзмоқда South China Morning Post нашри.
Бироқ, шаҳарда коронавирус устидан тўлиқ ғалаба ҳақида гапиришга ҳали эрта. 20 киши тестларида ижобий натижа қайд этилган, аммо ҳали аломатлар йўқ. Баъзи инсонларда касаллик аломати кейинчалик пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли ҳозирда жами 535 киши тиббий назоратга олинган.
Бундан ташқари, коронавирусдан даволанганларнинг 42 ёшдан 85 ёшгача бўлган 10 нафари инфекциядан кейин буйракдаги муаммолар ва бошқа асоратлар мавжудлиги учун тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб турибди.

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
📢Азиз ҳамшаҳарлар!
💨28 апрель кун давомида пойтахтимизда кучли шамол кутилмоқда, 12-17м/с. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган автомобилларга зарар етказиши мумкин.
‼️Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни илтимос киламиз.
Ўз мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг.
***
📢Уважаемые жители и гости столицы!
💨28 апреля в течение дня в Ташкенте ожидается сильный ветер, 12-17 м/с. Это, в свою очередь, может привести к падению деревьев или ветвей, что может стать причиной повреждений автомобилей, припаркованных под ними или рядом с ними.
‼️Убедительно просим парковать свои автомобили подальше от деревьев и в безопасном месте.
Защитите свою собственность от несчастных случаев
🌐 Web-site 🌏 Telegram

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши қачон тугайди?
Сингапур технология ва дизайн университети (SUTD) олимлари дунёнинг турли мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси тугаши санаси билан боғлиқ прогнозларни эълон қилди.
Олимларнинг ҳисоб китобига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият 20 майга қадар 100 фоизга якун топиши айтилмоқда. Бутун дунёда эса ноябрь ойининг охирида тугаши кўрсатилган.
Университет тадқиқотчилари дунёнинг 80 дан ортиқ давлатларида пандемия қачон тугашини тахмин қилган. Мазкур рўйхатда Ўзбекистон 16-ўринда турибди.

Меҳнат миграцияси: муаммолар ва уларнинг ечимлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳамкорлигида “Хусусий бандлик агентликлари институтини такомиллаштириш: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро видеоконференция ўтказилди.
Тадбирда халқаро меҳнат миграциясида хусусий бандлик агентликларининг роли, улар фаолиятини ташкил этишда хорижий давлатларнинг амалиётлари, қонунчилик доирасида улар фаолиятини тартибга солиш муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари, халқаро меҳнат миграцияси доирасидаги фаолиятга кириш, танлаб олиш ва ишга жойлаштиришнинг этика қоидалари, миграция сиёсатини ишлаб чиқишда халқаро қонунчиликнинг ўрни каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида барча соҳаларда бўлгани каби меҳнат миграциясида ҳам юзага келаётган жиддий муаммоларни бартараф этиш, мамлакат ичида ва хорижда аҳолини хавфсиз, тартибли ва манзилли иш билан таъминлаш бўйича тезкор чораларни кўриш зарурлиги таъкидланди.
Вебинарда иштирок этган халқаро экспертлар меҳнат миграцияси соҳасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
Майкл НЬЮСОН, Меҳнат миграцияси ва инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича бош мутахассис, ХМТнинг Жануби-шарқий Европа, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ҳудудий офиси вакили (Австрия):
Меҳнат мигранти нафақат ўз оиласи, ватанига, қолаверса, ўзи ишлаётган давлатга ҳам фойда келтиради. Бугунги инқироздан кейин хорижий йирик иш берувчиларда, айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассисларнинг етишмовчилиги кузатилади, бу одамларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир этади. Пандемиядан кейин бир йил давомида ҳам вазият аввалги ҳолатига қайтмаслиги мумкин. Шунинг учун инқироз даврида ва ундан кейин меҳнат миграция билан боғлиқ вазиятни ҳамкорликда бошқариш лозим бўлади. Меҳнат миграция оқимини бошқариш учун бандлик агентликлари, иш берувчилар ва давлат ҳамкорлиги йўналишлари ҳамда улар томонидан қилиниши лозим бўлган вазифаларни аниқлаб олиш зарур.
Инқироздан кейин бандлик агентликларига талаб ва улар томонидан фуқароларни ишга жалб қилиш жараёни кучаяди. Бу уларнинг айримлари томонидан одамларни ишга ёллашда ўз вазифаларини суиистеъмол қилиш хатарини ҳам оширади. Бу шароитда вазиятни самарали бошқариш учун мигрантларни жўнатиш ишларини тўғри йўлга қўйиш, айниқса, уларнинг соғлиғини текшириш лозим. Бу борада мигрантларни қабул қилувчи ва жўнатувчи давлатлар ҳамда бандлик агентликлари ўртасида ишларнинг сифатли ташкил этилишини таъминловчи келишув бўлиши керак.
Яна бир муҳим жиҳат, меҳнат мигрантлари учун хавфсиз ва мақбул шароитларни яратиш учун аввало бандлик агентликлари меҳнат мигрантлари жалб этилаётган саноат соҳаларни яхши тушуниши лозим.
Павел ШАЛУС, IRIS Дастури менежери, ХМТ штаб-квартираси вакили (Швейцария):
– Хорижий ишчи кучини адолатли ёллашнинг халқаро тизими (IRIS) стандартлари кўплаб мамлакатларнинг давлат идоралари, иш берувчилари ва бандлик агентликлари томонидан қабул қилинган ҳамда БМТ, ХМТ конвенцияларининг асосий нормаларига асосланган, шунингдек, бандлик ва меҳнат миграциясининг барча халқаро амалиётини қамраб олади.
Хусусан, ишчиларни жалб қилишда қонунийлик, очиқлик ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш принципларига риоя қилиш лозим. Шунингдек, қабул қилинган халқаро нормаларга мувофиқ, меҳнат мигрантларидан фойдаланишда мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик, иш берувчи ва меҳнат мигранти ўзаро ихтиёрий келишувга эга бўлиши, мажбурий тўловларга йўл қўймаслик, яъни, хорижда ишга жойлаштирганлик учун тўловни фақат иш берувчи амалга ошириши, меҳнат мигранти ишдан ташқари вақтида эркин бўлиши, меҳнат шартларининг аниқ бўлиши, шахсий маълумотларни бандлик агентликлари ва иш берувчилар томонидан ошкор қилинмаслиги каби принципларга риоя этиши лозим.
Масалан, дунёнинг машҳур савдо белгисига эришган йирик компаниялари “иш берувчи тўлайди” принципига риоя қилади.

Бироқ, мамлакатимизда хусусий бандлик агентликлари институти жорий этилган бўлса-да, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун тўловлар тартибларини қатъий белгилаб берилмаганлиги, айрим агентликлар томонидан фуқароларимиз ишончи суиистеъмол қилиниб, фирибгарлик ҳолатлари қайд этилди. Бу ўз навбатида, бугунги кунда мазкур соҳада ижобий ютуқларга эришган давлатларнинг қонунчилик тажрибаси ва муаммоларини таҳлил қилган ҳолда, Ўзбекистон шароитида янги ҳисобланган хусусий бандлик агентликлари фаолиятини жорий этиш заруратини кўрсатмоқда.
Михаил ПУШКИН, ХМТнинг бандлик масалалари бўйича бош мутахассиси (Россия):
– “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг амалдаги вариантида ХМТнинг 181-сонли Конвенциясидаги мавжуд қоидалар тўлиқ акс этмаган. Қонунга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар эса ХМТ тавсиялари ва конвенцияларига асосланган ва халқаро стандартларга мос келади ҳамда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги коронавирус пандемияси инқирозидан, иқтисодий ривожланиш даражасидан қатъи назар барча давлатлар зарар кўрмоқда. Бу албатта, барча соҳалар каби меҳнат миграциясига катта зарба беради.
Тан олиш керак, охирги йилларда Ўзбекистон ҳукумати ташқи меҳнат миграцияси соҳасида қатор давлатлар, хусусан, Россия Федерацияси билан кўплаб музокаралар олиб борди ва самарали натижаларга эришмоқда. Айни пайтда Россия томонидан янги миграция стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Хорижга ишга кетаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини саралаш амалиёти жорий этилса, бандлик агентликлари ва мигрантлар дуч келаётган муаммолар камайган бўларди.
Конференцияда хусусий бандлик агентликлари вакиллари ҳам соҳани янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикрларини билдириб, ўзларини қизитирган саволларга экспертлардан жавоб олди.
Конференция сўнггида иштирокчилар меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммолар ечими, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини беришди.

Ўзбекистон ЕОИИда «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этади
Бугун Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.
Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатлардан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Бугун Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.
Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатлардан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Меҳнат миграцияси бўйича Ўзбекистон ва Россия учрашуви ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг мудири К.Рашидов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов ва Россия Федерацияси меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари М.Иванковларнинг учрашуви ўтказилди.
Видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган учрашувда коронавирус пандемияси шароитида икки давлат меҳнат бозоридаги вазият, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг бугунги ҳолати ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама этилди.
Учрашувда маълумот берилдики, ҳукуматлараро олиб борилган музокаралар натижасида коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан меҳнат мигрантлари учун қатор имтиёз ва имкониятлар берилмоқда. Россия Федерацияси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилди ва иш берувчиларга фуқароларни патентсиз ишга жалб қилиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, пандемия сабабли корхона ва ташкилотлар томонидан ходимлар меҳнат таътилига чиқарилганда меҳнат мигрантларининг ҳам Россия фуқаролари каби ишсизлик нафақасини олиши кўзда тутилган.
Коронавирус пандемияси шароитида Россияда вақтинча ишсиз қолган фуқароларни иқтисодиёт тармоқлари нисбатан кам зарар кўраётган бошқа ўлкаларда иш топишга кўмаклашиш, хусусан аниқлаган бир миллионга яқин иш ўринларига жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Музокаралар давомида пандемиядан кейин меҳант бозорини тиклаш, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини хавфсиз, тартибли ва манзилли иш билан таъминлаш бўйича таклифлар билдирилди.

“Мусофирчиликда ҳалоллик ва тўғрилик жуда муҳим”
Айни пайтда Замбия Республикасининг Россия ва МДҲ давлатларидаги ваколатхонасида фаолият юритиб келаётган наманганлик Камолиддин Мелибоев мусофирчиликдаги қийинчилик ва муваффақиятлари ҳақида гапириб берди.
– 2010 йилда турмуш ўртоғим билан Россияга келиб, оғир ишларни қилдик. Россияга биринчи навбатда пул топиш учун келасиз. Турмуш ўртоғим билан нолдан бошлаганмиз.
Москвада реклама тарқатувчи бўлиб ишладим. Қийинчиликка дуч келганда уйга кетиш фикри ҳам бўлган. Дастлаб Покистон дипломатик ваколатхонасига оддий ишчи бўлиб кирганман. Кейин ҳайдовчи, 1 йилдан сўнг офисга ишга ўтдим. Мусофирчиликда ҳалоллик ва тўғрилик жуда муҳим. 1 йилда инглизчада эркин сўзлашадиган бўлдим. Ҳозир инглиз, рус, урду ва турк тилларини биламан.
2014 йил 1 сентябрдан Замбия Республикаси элчихонасида ишлаб келмоқдаман. Бу ерлар вақтинча. Бир кун келиб юртга қайтамиз.
https://www.youtube.com/watch?time_continue=9&v=cqI8Kw0ujgM&feature=emb_title

YouTube
Reklama tarqatishdan elchixonagacha Rossiyadagi o‘zbek migranti hikoyasi
Asli Namangan viloyatidan bo‘lgan, hozirda Zambiya Respublikasining Rossiya va MDH davlatlaridagi vakolatxonasida faoliyat yuritib kelayotgan vatandoshimiz Kamoliddin Meliboev ham musofirchilikda ko‘plab qiyinchiliklarga duch kelgan. U biz bilan suhbatda…
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморларнинг 54 фоизи соғайиб бўлди
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi