XORIJDA ISH
237K subscribers
10.3K photos
2.34K videos
6 files
8.85K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Вирус ташувчи бу, инсоннинг ўзи

Коронвирусга қарши курашдаги Жанубий Корея муваффақиятининг сири нимада? Айни пайтда Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган ахборот технологиялари бўйича мутахассис Отабек Жўраев билан шу ҳақда суҳбатлашилди.

– Коронавирус Жанубий Кореяда қаттиқ назоратга олинган. Кейинги пайтларда кунлик аниқланадиган беморлар сони кескин камайди. Кореялик тиббиёт мутахаcсисларининг ютуғи шунда бўлдики, коронавирус дастлаб Хитойда пайдо бўлганда, улар ушбу мамлакатга бориб, ўрганди ва ёрдам беришди. Мана натижасини бутун дунё кўриб турибди.

Хитойми, Кореями ёки бошқа муваффақиятга эришган давлат тажрибаси бўладими, ҳар бир инсон ўзини изоляция қилиши, аҳоли бир-бири билан мулоқот қилмаслиги зарур. Вируснинг мураккаблик томони шундаки, унинг яширин даври 14 кун. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам буни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари керак.

https://cutt.ly/Ct9IoMb

Каналга обуна бўлиш 👇 🏼 👇 🏼 👇 🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларга ёрдам бериш учун «Саховат» маркази ишга тушди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида, бир гуруҳ ватандошларимиз "Саховат" ёрдам марказини ташкил этди.

COVID-19 пандемияси сабабли, Россия Федерациясида оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш уларнинг асосий вазифасидир.

16 апрелдан бошлаб "Саховат" ёрдам маркази саховат.рф портали орқали ва марказнинг Facebook саҳифасида ёрдам сўровномаларини қабул қилишни бошлайди.

Бундан сўнг, марказнинг ходимлари Москва ва Москва вилоятида яшовчи муҳтож фуқароларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни манзилларига етказиб беришни режалаштирмоқда.

Биринчи навбатда, аёллар, қариялар, ногиронлар ва ёш болаларга ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, марказ +79167977772 “ишонч телефони” орқали юртдошларимизга бепул ахборот-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Сиз ҳам ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз: банк пул ўтказмалари (саҳифа бу ерда) орқали Россияда бўлган ватандошларимизга ёрдам беришингиз мумкин. Ёки “Саховат” ёрдам марказининг волонтёри бўлишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼 👇🏼 👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Москва шаҳрида ишга транспортда бориш, патент олиш учун nedoma.mos.ru cайти орқали рухсатнома олиш тартиблари

Рухсатнома олиш учун;

Паспорт;
Электрон почта;
Телефон рақами;
Иш берувчи ташкилот ҳақида маълумот (номи, манзили, ИНН рақами ва ҳоказо) керак бўлади.

Батафсил: 👉 https://youtu.be/jcADJ4UE3Sw

Каналга обуна бўлиш 👇🏼 👇🏼 👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Томорқа ер эгаларига кўмаклашилмоқда

Сурхондарё вилояти Ангор туманида қаровсиз қолган ерлар ва томорқадан унумли фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда.

Коронавирус пандемияси тарқалиши сабабли ташқи чегараларнинг ёпилиши оқибатида хорижга ишлаш учун кета олмаган аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга томорқага экиш учун уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари ва иссиқхона қуриш учун анжомлар олишга кўмаклашилмоқда.

Мазкур ишларини амалга ошириш жараёнлари билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъуллари Ангор туманида бўлди.

Президентимизнинг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратилмоқда.

Бугунги кунда Ангор туманида 22 минг 298 та хонадон томорқа эгалари бўлиб, экин экиладиган майдон 2 668 гектарни ташкил этади.

2019 йилда "Angor tomorqa xizmati" масъулияти чекланган жамиятига тумандаги “Илғор”, “Баҳор”, “Тўлқин”, “Юқори Таллимарон”, “Деҳқон иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 87 нафар томорқа ер эгалари учун уруғлик, турли дарахтлар кўчатлари, суғориш воситалари, иссиқхона қуриш учун анжомлар харид қилиш мақсадида 187,9 миллион сўм субсидиялар ажратилган.

Жорий йил уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун 32 нафар томорқа ер эгаларининг ҳар бирига 2 миллион 230 минг сўмдан субсидиялар ажратилган.

Агентлик масъуллари субсидиялар ажратилган аҳоли шахсий томорқаларида ташкил этилган иссиқхоналарда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼 👇🏼 👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эллик нафар кам таъминланган оилаларга 111,5 миллион сўм субсидия ажратилган

Сурхондарё вилояти Музработ туманида коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, кам таъминланган оилаларни қисқартириш ва тугатиш, аҳоли даромадларини ошириш мақсадида туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори билан ташкил этиладиган кооперативлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан ажратилган субсидия ва грантларнинг мақсадли сарфланиши бўйича масъул ходимлар томонидан мониторинг ўтказилди.

Масъуллар томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида Музработ тумани санитария-эпидемиология осойишталик марказида ташкил этилган 10 нафар дезинфекторлар “Занг” ўтиш постида бориб кўрилди.

Жорий йилнинг 31 март кунига қадар туман бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 25 нафар ишсиз аҳолига ажратилган 54 миллион сўмдан ортиқ миқдорда субсидия ва грантларнинг мақсадли сарфланиши ҳудудларга борилиб, кўздан кечирилди.

Жумладан, Анорзор маҳалласида яшовчи Хуршид Нуруллаевга уруғлик кўчат харид қилиш учун 2 миллион 232 минг сўм миқдорида субсидия ажратилган бўлиб, бундан 10 миллион 500 минг сўм фойда олиш мумкин.

Шунингдек, 50 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ишсиз ёшларга 111,5 миллион сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилган. Мазкур ер майдонларига серҳосил ёнғоқ кўчати ўтқазилган бўлиб, қатор орасига плёнка остига "Hollan" навли тарвуз уруғи экилган. Бундан ташқари ерёнғоқ экиш ҳам режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼 👇🏼 👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Мигрантларга Россиядан чиқмасдан патентни қайта расмийлаштиришга рухсат берилади

Россия Федерациясида патент асосида ишлайдиган визасиз мамлакатлардан келган чет элликлар мамлакатдан чиқиб кетмасдан уни узайтиришлари мумкин.
Янги тартиб Давлат Думаси томонидан соғлиқни сақлаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган қонун лойиҳаси билан тартибга солинади.
Эндиликда меҳнат мигрантлари бир ойдан ўн икки ойгача бўлган муддат учун патент олиши ва уни мамлакатдан чиқмасдан қайта расмийлаштириш имкониятига эга бўлишди. Яъни, меҳнат мигранти Россия Федерациясида икки йил давомида кетмасдан ишлаши мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼 👇🏼 👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияда меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 июнгача имтиёзлар берилди

Коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфи муносабати билан Россия Федерацияси Президентининг хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хусусан меҳнат мигрантларига истисно ва имтиёзлар берувчи янги қарори эълон қилинди.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача бўлган даврда қуйидагилар белгиланган:
- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш, вақтинча ёки доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатда турган муддатларининг юқорида кўрсатилган вақт давомида тугаши кўзда тутилган бўлса, ушбу муддатларни тўгатмаслик;
- Россия Федерациясидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатдан ихтиёрий чиқиб кетиш, депортация қилиш муддатларини жорий йилнинг 15 июнига қадар узайтириш;
- юқорида белгиланган вақт давомида амал қилиш муддати тугайдиган вақтинча яшаш учун рухсатнома, яшаш гувоҳномаси, амал қилиш муддати кўрсатилган миграцион карта, ишлаш учун рухсатнома, патент, чет эл ишчиларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома каби ҳужжатларнинг муддатини тўхтатмаслик.
Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ иш берувчиларга короновирус тарқалиши муносабати билан мамлакатда жорий этилган чекловлар ва санитария-эпидемиологик талабларни таъминлашга қаратилган бошқа чораларнинг бажарилиши шарти билан чет эл фуқароларини патентга эга бўлмаган тақдирда ҳам ишга жалб қилишга рухсат берилган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин: https://kremlin.ru/events/president/news/63216

Каналга обуна бўлиш 👇🏼 👇🏼 👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ишсиз аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинмоқда

Сурхондарё вилояти Термиз туманида коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбаи яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Термиз туманида жорий йилнинг апрель ойида 531 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб этилиши режалаштирилган. Бугунги кунда туман ободонлаштириш бошқармасига 50 та, санитария-эпидемиология марказига 25 та, фермер хўжаликларига 42 та, “Термиз Агро пилла” масъулияти чекланган жамиятига 100 та, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашига 5 нафар, карантинга олинган оилаларга 38 нафар, тумандаги маҳаллаларга 296 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Термиз туманида енгил конструкцияли иссиқхона ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари учун уруғлик ва кўчатлар, суғориш воситалари харид қилиш учун 16 нафар фуқарога 32 миллион 880 минг сўм маблағ тўлаб берилди.

Тумандаги “Жалол Омад Термиз” МЧЖга ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун 22 нафар 30 ёшгача бўлган аёллар ишга жойлаштирилиб, ҳар бирига 892 минг сўмдан пул маблағи берилди. Худди шундай Термиз туманидаги “ZIF TЕXTILE” МЧЖга 300 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиб, иш ҳақлари туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан молиялаштирилди.

Кам таъминланган оилалар учун ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш бўйича 50 нафар ишсиз, хорижга ишлаш учун кета олмаган меҳнат мигрантлари аъзо сифатида бириктирилиб, ҳар бир аъзо (оила) учун улуш сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида субсидия ажратиш ишлари бошланди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари Термиз туманида бўлиб, мазкур ишларнинг ташкил этилиши билан танишди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼 👇🏼 👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияда меҳнат мигрантлари учун нафақа бериш таклиф этилди

Стратегик ташаббуслар агентлиги ишсизлик нафақасини олиш бўйича меҳнат мигрантларини Россия фуқароларига тенглаштириш таклифи билан Россия бош вазирига мурожаат қилган. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатган.

Ташкилотлар ходимларини қўллаб-қувватлаш вақтида ишсизлик нафақасини (ва бошқа қатор имтиёз ва тўловларни) олиш ҳамда бандликка кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида меҳнат мигрантларини Россия фуқароларига тенглаштириш лозим, – дейилади агентликнинг мурожаатида.

Таъкидланишича, худди шундай чора Португалияда жорий қилинган, яъни коронавирус ва унинг оқибатларига қарши кураш даврида 580 минг нафар меҳнат мигрантлари мамлакат фуқаролари билан тенглаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Forwarded from Хорижда иш
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим маъқулланди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Ўзбекистон ва Қозоғистон меҳнат мигрантлари фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Битим икки мамлакатнинг мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини тартибга солади.

Бундан бироз аввал, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида меҳнат фаолияти ва икки давлат меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим Қозоғистон парламенти томонидан ратификация қилинган эди.

Мазкур ҳужжатда икки давлат ҳудудларида миграция оқимини тартибга солиш ва ноқонуний меҳнатнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Келишувга биноан, Қозоғистонда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ҳамда Ўзбекистонда ишлаётган қозоғистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таъминланади.

Хусусан, мигрантлар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган тан жароҳати олганда, касб касаллигини орттирганда ёки фаолияти натижасида соғлиққа қандайдир зарар етказилганда, бепул тиббий ёрдам кафолатланади.

Шунингдек, ходимга етказилган зарар учун компенсация берилади.

Шу билан бирга, битимда педагогик, тиббий ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган меҳнат мигрантларининг тегишли маълумотга эга эканини тасдиқловчи ҳужжатларини тан олиш, пенсия ва ижтимоий таъминот олиш каби масалалар ҳам кўзда тутилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Коронавирус, патент ва инқироз

Пандемия даврида меҳнат мигрантларининг тақдири муҳокамалар марказида бўлмоқда. Москвада фаолият олиб бораётган юристлар Ботиржон Шермуҳаммад ва Зарнигор Омонуллаева патент, ҳужжатларни расмийлаштириш ва тиббий ёрдам олиш муаммолари ҳақида Kun.uz сайтига интервью берди.

Б.Шермуҳаммад: – Россия аҳолиси коронавирусга нисбатан Ўзбекистондагига қараганда масъулиятсизлик билан қарамоқда. Буни кўчаларда одамларнинг ниқоб тақмай юришидан сезиш мумкин. Бундан ташқари, пандемия хавфи ва у олиб келадиган муаммолар жудаям бўрттирилган деган қарашдаги одамлар (ҳатто юристлар орасида кузатилмоқда) мавжуд.

З.Омонуллаева: – Россияда пандемияга қарши курашишда ҳар бир маъмурий ҳудуд ўз ерида пандемияга қарши қандай курашишни лозим топса, шунга мос чоралар кўряпти. Москва вилояти алоҳида субъект бўлишига қарамасдан унинг таркибига кирувчи яна бошқа маъмурий ҳудудлар бор ва улар ўз молиявий имкониятидан келиб чиқиб чоралар қўллаяпти. Мисол учун, кам таъминланган, кўп болали оилаларга давлат ёрдам пулини кўпайтирган бўлса-да, маҳаллий ҳокимиятлар ҳам ёрдам кўрсатяпти. Яъни ҳар бир минтақа пандемияга ўз шароитидан келиб чиқиб нимани тўғри деб билса шундай равишда курашяпти.

Б.Шермуҳаммад: – Март ойи охирида Ўзбекистонга кетиш учун чипта олган мигрантлар қолиб кетди. Чунки, тўсатдан йўллар ёпилганлиги, самолётлар бекор қилинганлиги эълон қилинди. Кўпчилик аэропортни ўзида, ҳаттоки баъзилар қанақадир тартибсизлик бўлиб, самолёт учмай қолган ҳолатлари ҳам бўлган. Транзит зоналарда қолиб кетганларни ҳам кўрдик. Бу масала, яъни аэропортдагиларники ҳал қилинди.

Ўзбекистон элчихонаси ҳам, жамоатчилик ҳам қараб турмади, ёрдам қилинди. Москвани оладиган бўлсак, 160 киши қолган, улар шаҳарда махсус хостелга жойлаштирилган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қошидаги фонднинг маблағи эвазига улар уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланмоқда.

Айни пайтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳрида ваколатхонаси, юристлар, журналистлар ва бошқа фаоллар билан жамоатчилик кенгашини тузганмиз, касалликка чалинган ёки шундай оилаларда яшаётган мигрантларга ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатмоқдамиз.

Ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида мигрантлар билан ишлаётган бўлсам, уларни топаётган даромадини икки баробарга ошириш мумкин. Ҳозир ўзбекистонлик мигрантлар Россиядаги энг кам маош тўлайдиган ва энг оғир ишларда фаолият юритади. Бунга асосий сабаб, биринчи навбатда рус тилини яхши билмаслиги ва аксариятининг қўлида ҳунари йўқлиги. Тошкент шаҳрида турли касбларга ўқитиш яъни, “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилган. Лекин буни кўпчилик аҳоли яхши тушунмасдан, бориб бирор-бир тил ёки ҳунар ўрганмаяпти. Мен мана шундай марказларни Москва шаҳрида ҳам ташкил этиш бўйича масъулларга таклиф берганман. Чунки, мигрантлар шунга ўхшаш марказларга бориб, тил ва ҳунар ўрганса, даромадлар икки-уч баробарга ошади.

https://www.youtube.com/watch?v=_n4v72-_1bg

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Коронавирусга қарши кураш учун дунё бойлари қанча пул ажратди?

Коронавирус пандемияси оқибатида иқтисодиётнинг турли тармоқлари инқирозга юз тутмоқда ва аҳолининг кўпчилик қатлами даромадлари тушиб кетмоқда.
Ушбу вазиятда дунёнинг машҳур компания ва таниқли шахслари ҳомийлик тадбирларини амалга оширмоқда.
Дунёнинг энг бой шахслари томонидан коронавирусга қарши курашиш учун қилинган ҳомийлик ишлари ҳақида маълумот берамиз.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi