XORIJDA ISH
245K subscribers
10.2K photos
2.28K videos
6 files
8.73K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
#Sarhisob_2020

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск, Екатеринбург, Самара ва Уфа шаҳарларида ваколатхоналари ўз фаолиятини бошлади.

Ташқи меҳнат бозоридаги 265 та йирик иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг 88 таси билан келишувларга эришилди.

Музокаралар натижасида хориж меҳнат бозоридаги 141 та корхона ва ташкилотларда 67 124 та бўш иш ўринлари аниқланди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 9 558 нафар фуқаролар хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан:

🇷🇺 7876 нафари Россия Федерациясига;
🇰🇿 1419 нафари Қозоғистон Республикасига;
🇰🇷 242 нафари Жанубий Кореяга;
🇦🇪 13 нафари БААга ва ҳ.к.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети ва “WorldSkills Russia” иттифоқи ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Паспорт-виза хизмати” ҳамда Москва шаҳрининг “Кўп тармоқли миграция маркази” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди.

Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон, Томск, Екатеринбург ва Челябинск шаҳарларида Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитиш амалиёти жорий этилди, ўтган даврда 500 нафардан ортиқ фуқаро ўқитилди;

Шунингдек, Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги 21 437 нафар юртдошларимиз турли касблар ва чет тилларига ўқитилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 388 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 77 841 нафар меҳнат мигрантига ахборот-маслаҳат хизматилари, 2 420 нафар меҳнат мигрантига ижтимоий ёрдам, 4 511 нафар меҳнат мигрантига моддий ёрдам кўрсатилди;

187 нафар меҳнат мигрантларига “Микрокредитбанк” томонидан 373 миллион сўм миқдорида микроқарзлар ажратилиши таъминланди;

8 779 нафар меҳнат мигранти суғурта хизматларидан фойдаланган;

Ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалар томонидан 4 917 нафар фуқарога имтиёзли чипталар (4 482 та авиа ва 435 та темирйўл) сотилган;

474 нафар меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган 750 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Birgamiz.com платформаси орқали хориждаги 1 358 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 175 нафар фуқаро вақтинчалик яшаш жойи, 988 нафар фуқаро озиқ-овқат билан таъминланди;

Хорижда оғир ҳаётий вазиятларга тушиб қолган 116 нафар, Россия Федерацияси ИИВнинг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидан 627 нафар юртдошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди;

Оғир тан жароҳат олган 3 нафар фуқарога тиббий ташиш хизмати кўрсатилган, 2 нафар фуқаронинг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Чет элларда орттирган тажрибалари бўйича мамлакатимизда ўз ишини бошлаган фуқаролар – 18 248 нафар;
Субсидия олган фуқаролар – 3 487 нафар;
Ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган фуқаролар – 16 305 нафар;

3 687 нафар меҳнат мигранти оилалари “labor-migration” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтказилиб, уй-жой ажратилиши бўйича маҳаллий ҳокимлик комиссияларига тақдимномалар киритилди. Шундан, 790 нафари бошланғич тўловларни амалга оширган;

Хорижда ишлаб Ўзбекистонга қайтиб келган меҳнат мигрантларини тадбиркорликка ўқитиш, ички меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 71 нафар меҳнат мигранти ва 60 нафар меҳнат инспектори қисқа ўқув курсларига жалб этилиб, сертификатларни қўлга киритди;

Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда 212 нафар меҳнат мигранти ўқитилди. 2021 йилда яна 4 500 дан ортиқ меҳнат мигрантини тадбиркорликка ўқитиш режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi