Bu mening Konstitutsiyam 🇺🇿
3.71K subscribers
692 photos
264 videos
1 file
764 links
Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!
Download Telegram
#Xalqaro_expert_fikri

Мамлакатингизда бўлиб ўтган умумхалқ муҳокамаси ва келиб тушган кўпсонли таклифларнинг эътибор билан ҳисобга олиниши натижасида  халқаро стандартларга, энг муҳими, Ўзбекистон халқининг хоҳиш-иродаси ва орзу-истакларига тўлиқ мос келадиган Конституциявий қонун лойиҳаси шакллантирилгани тайин.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🔹 Асосий Қонунни ўзгартириш жараёнларининг эътиборга молик жиҳатлари бисёр. Айниқса, янгиланаётган Конституцияда “Ўзбекистон – ижтимоий ва ҳуқуқий давлат” деган янгича мақомни мустаҳкамлаб қўйиш бўйича астойдил иш олиб борилаётгани эътирофга сазовор.

Конституциявий ислоҳот аввало инсон ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу муҳим жараён Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида дунёдаги нуфузли халқаро ташкилот – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги даврида кечаётгани жорий ислоҳотларнинг аҳамиятини янада оширади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🇺🇿 Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарихий ва табиий жараёндир

☝️ Конституциявий қонун лойиҳасининг умумий муҳокамаси давомида 220 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди ва уларнинг аксарияти лойиҳага киритилди. Бу - асосий қонуннинг том маънода халқ Конституцияси эканлигидан далолат беради.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🇺🇿🇯🇵 Биз Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотни қўллаб-қувватлаймиз!

☝️ Бу республикада кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни мустаҳкамлаш йўлида ўз вақтида қўйилган қадамдир. Фақатгина Ўзбекистон халқи ўз келажагини белгилаш ҳуқуқига эга. Биз янги Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ташаббуси билан бошланганини, бунда мамлакат аҳолисининг барча қатламларининг фикр ва таклифларини инобатга олиш, референдумни ташкил этишга катта аҳамият берилаётганини юксак қадрлаймиз. Бу ҳар бир фуқарога мамлакатнинг асосий қонунини қабул қилишда шахсан иштирок этиш имконини беради.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🇫🇷 20 йилдан буён Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюриб, амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб бораман. Айниқса, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак баҳога лойиқ.

🔹 Бугунги кунда жамиятни демократлаштириш йўлидаги асосий вазифа демократик ислоҳотларни янада рағбатлантириш, муваффақиятли сиёсий-маданий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда Конституцияни такомиллаштириш зарур деб ўйлайман. Буларнинг барчаси Янги Ўзбекистоннинг ривожига қаратилган.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🔰 ”Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг қабул қилиниши билан мамлакатингиз ўзининг “суверен, демократик ва ижтимоий ҳуқуқий давлат” сари йўлини белгилаб олади ва бу тамойилларни ўзгартириб бўлмайди.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🔰 Ўзбекистоннинг янгиланаётган Асосий қонуни таълим олиш ҳуқуқидан фойдаланиш, шунингдек, ўқитувчиларга конституциявий мақом бериш каби кенг масалаларни қамраб олади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотнинг амалга оширилиши ўз вақтида ва долзарб масала, деб ҳисоблайман.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🇺🇿 Ўзбекистон Конституцияда белгиланаётган янги иқтисодий тамойиллар давлат келажаги учун муҳим пойдевор ҳисобланади

📑
Янги конституциявий матн таҳлили шуни кўрсатадики, мамлакатнинг келажакдаги Асосий қонуни конституциявий-ҳуқуқий институтларни сезиларли даражада қайта ташкил этиш, Ўзбекистон конституциявий ривожланишининг янги моделига олиб келади.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🔰 Янгиланадиган Конституция Ўзбекистоннинг демократик, ҳуқуқий, дунёвий давлат сифатида янада равнақ топиши учун асос бўлади

☝️ Давлат оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлиги, ахборотни тўплаш ва баён этиш эркинлигини кафолатлайдиган меъёрлар ҳам эътиборимни тортди. Бу ҳам жуда муҳим омил ҳисобланади.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🔰 Янгиланган Конституция Ўзбекистон халқини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини янада мустаҳкамлаш учун мустаҳкам замин яратади.

🇺🇿 Шубҳасиз, янгиланган Конституция билан Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўяди.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

📣 Мамлакатни демократлаштириш йўлининг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларига кенг имкониятлар яратиш ҳам лойиҳадаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

☝️ Ишончим комилки, бу ўзгаришлар Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг жадал равнақини рағбатлантиришга олиб келади. Инсон ҳуқуқларини кенгайтириш ва ҳимоя қилиш омиллари янада барқарор ривожланиш ва адолатли жамиятни барпо этишга кўмаклашади.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🔰 Ўзбекистонда жорий йил 30 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган мамлакат Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш, унинг вазифаларини кенгайтириш ва "Янги Ўзбекистон"нинг шаклланишида фуқаролик институтларининг иштирокини кенгайтириш каби муҳим жиҳатларни ҳам қамраб олгани менинг диққатимни тортди.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

- Юқори даражадаги халқаро конференцияда профессор сифатида иштирок этаётганимдан беҳад мамнунман. Ўзбекистон халқи учун муҳим ижтимоий-сиёсий жараён арафасида ўтказилаётган ушбу тадбирда қатнашиш мен учун шараф.

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиётида аҳамияти катта бўлади. Парламент ваколатларини кенгайтиришга қаратилган нормалар мени жуда хурсанд қилди, янгиланаётган Конституция билан Ўзбекистон халқини табриклайман.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🔸 Ўзбекистон Конституциясига киритилажак ўзгартириш ва қўшимчалар дунёда катта қизиқиш уйғотди ва халқаро ҳамжамият томонидан эксперт баҳоларини олмоқда. Мамлакатда Конституциявий комиссия ташкил этилганидан буён фуқаролардан уни такомиллаштириш бўйича 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани Ўзбекистон фуқароларининг Конституцияни ислоҳ қилишдаги фаол иштирокидан далолат беради.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

Халқ томонидан муҳим конституциявий ўзгаришларнинг қўллаб-қувватланиши ва референдумнинг кутилган ижобий натижаси Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий модернизация қилиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладики, бусиз мамлакат минтақада марказий кучга айлана олмайди.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🇺🇿🇷🇺 Россиядан муносабат: Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар бизнесни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook