This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс #МенингКонституциям
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ўтказади.
Мақсад — аҳолида, кенг жамоатчиликда конституциявий ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, ўз таклиф ва мулоҳазаларини фаол билдиришлари учун "майдон"лар яратиб бериш.
Жамоатчилик муҳокамалари шу йилнинг 25 июнидан 2 июлига қадар республикамизнинг барча ҳудудларида “Менинг конституциям” шиори остида бўлиб ўтади ва унда ўн мингдан зиёд юртдошларимиз жалб этилиши кўзда тутилган.
Барчангизни фаол бўлишга чақирамиз!
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook

Forwarded from Odiljon Tojiyev
#МенингКонституциям #Муҳокама
Аввал хабар берганимиздек, бугундан эътиборан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб чиқиб, айрим эътиборга молик статистик жиҳатларга тўхталмоқчиман. Аввало, бугунги кунгача энг кўп таклиф келиб тушган бўлимлар, боблар ва моддаларга эътибор қаратсак.
Конституция бўлимлари бўйича
Комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. Эътибор беринг, "Конституция ва қонуннинг устунлиги" деб номланган учинчи бўлимга 5 минг 717 та таклиф келиб тушган. Демак, фуқароларимиз қонун мамлакатимизда янада устивор бўлиши ва бунда Асосий қонунда зарур кафолатлар кўпроқ берилишини истайди.
Конституция боблари бўйича
Қомусимизнинг еттинчи, ўнинчи, йигирма биринчи бобларини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича жуда кўп таклифлар келиб тушган (умумий ҳисобда 6 минг 107 та). Масалан, "Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар" деб номланган VII бобга доир 2 минг 312 та таклиф келиб тушгани, сал чуқурроқ тафаккур қилинса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, давлатни ислоҳ қилишдаги иштироки юксалиб бораётганини кўрсатади.
Конституция моддалари бўйича
Моддалар бўйича қаралса, 90-моддага 4 минг 17 та, 24-моддага 1 минг 830 та, 41-моддага 1 минг 658 та таклиф келиб тушганини кўриш мумкин. Бу моддаларнинг мазмунига эътибор қаратиб, сўнгра фикр юритадиган бўлсак, аён бўладики, Ўзбекистон фуқаролари Асосий қонуннинг барча жиҳатларига фаол фуқаролик позицияларини билдиришмоқда. Масалан, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти “ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши”га доир нормани киритишга оиддир.
Мухтасар айтганда, бугунгача халқ томонидан билдирилган таклифларнинг статистикаси мана шундай. Албатта, бугундан эътиборан сўзлаш, муҳокама қилиш кампаниясига старт берилди. Ҳамма ўз фикрини билдириши лозим деб ўйлайман.
Унутманг, Сизнинг фикрларингиз мазмуни қандай бўлишидан қатъи назар, Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари ўрганиб чиқади, асосли деб топилса, қабул қилинади ёки тегишли тартибда жавоб қайтарилади.
👉 @odiljon_tojiyev

#ЁшларКуч #МенингКонституциям
🇬🇧 Буюк Британиядаги ватандош
"Мен Ўзбекистон Конституциясининг 15-моддасига янги нормалар киритилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман.
Ушбу модда “Ўзбекистон Конституцияси олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал қилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади” жумлалари билан тўлдирилиши халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ватанимиз ҳимоясида эканлигидан далолат беради."
• Жавлонбек Исроилов
Буюк Британиянинг Брунэл университети талабаси
🔗 Батафсил

🇹🇷 Туркиядаги ватандош
"Янги Ўзбекистоннинг Янги Қомусида умумжаҳон нормаларида тан олинган “Хабеас корпус” ва “Миранда” қоидаларининг муҳрланиши Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг сўзда эмас, амалда таъминланиши ва кафолатланиши ҳамда давлат раҳбари томонидан республикада олиб борилаётган ҳуқуқий реформаларнинг жаҳон афкор оммаси томонидан сўзсиз тан олинишига олиб келади."
• Абдураҳмон Темуров
Истанбул шаҳри Мармара университети талабаси

🇯🇵 Япониядаги ватандош
"1991 йил қабул қилинган Конституция албатта ўзгариши керак, деган фикрдаман.
Ўзбекистон Президенти 2016 йилдан бошлаб иккита тамойилга алоҳида урғу бериб келмоқда. Айнан мана шу икки тамойил халқаро миқёсда Ўзбекистонга бўлган ишончнинг ўсишига сабаб бўлди. Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақиқий эканига оид тасаввурни глобал оммага тақдим этди.
Улардан бири, халқнинг давлатга эмас, давлатнинг халқ хизматчиси эканлигидир. Бу орқали давлатимиз раҳбари Конституциямизнинг 7-моддасидаги халқ давлат ҳокимиятнинг ягона манбаи эканига ишора берди."
• Aлишер Умирдинов
Нагоя иқтисодиёт университети доценти
🔗 Батафсил
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
🇯🇵 Япониядаги ватандош
"1991 йил қабул қилинган Конституция албатта ўзгариши керак, деган фикрдаман.
Ўзбекистон Президенти 2016 йилдан бошлаб иккита тамойилга алоҳида урғу бериб келмоқда. Айнан мана шу икки тамойил халқаро миқёсда Ўзбекистонга бўлган ишончнинг ўсишига сабаб бўлди. Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақиқий эканига оид тасаввурни глобал оммага тақдим этди.
Улардан бири, халқнинг давлатга эмас, давлатнинг халқ хизматчиси эканлигидир. Бу орқали давлатимиз раҳбари Конституциямизнинг 7-моддасидаги халқ давлат ҳокимиятнинг ягона манбаи эканига ишора берди."
• Aлишер Умирдинов
Нагоя иқтисодиёт университети доценти
🔗 Батафсил
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МенингКонституциям #Муҳокама
Азиз ватандошлар!
🔰 Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни йўллаш 15 июлга қадар давом этади.
💬 Сизнинг фикрингиз жуда муҳим! Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!
☝️ Ўзингиз, оилангиз, маҳаллангиз ва жамиятимиз орзу-умидлари рўёбини чиқаришда халқчил Конституция бўлишида ўз ҳиссангизни қўшинг.
Таклиф билдириш учун 👇
1. https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1

#Муносабат #МенингКонституциям
"Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар, бутун минтақа учун жуда истиқболли ва алоҳида аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Мен уларни жуда ижобий деб биламан, чунки ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқларини аввалгидан кўра аниқроқ белгилайди, шу билан бирга адолатнинг ролини оширади, Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуришдаги интилишларини ифодалайди."

#МенингКонституциям #Муносабат
🇸🇬 Сингапурдаги ватандош
"Мен Конституциямизга ўзгартишлар киритилиш тарафдориман ва буни олқишлайман. Чунки бу ўзгаришлар хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошларимизга, хусусан, биз каби ёшларга ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни билишни ва уларни ҳимоя қилишни ўргатади."
• Омина Султонова
Cингапурнинг “IT Wonders Web Pte. Ltd.” компанияси ходими