Mehrob.uz
241K subscribers
20.5K photos
6.33K videos
15 files
17K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Кимки саломат экан, бас, саломатлигига зарар етишидан сақлансин. Ким маломатни ёмон кўрадиган бўлса, интилиш-изланишда жидду жаҳд қилсин.

Изоҳ. Берилган неъматга шукр қилиш неъмат қўлда турган пайтда зарурроқдир. Лекин аксар ҳолда инсон неъмат қўлдан кетганидан сўнг унинг қадрига етади. Саломатлик ҳам бир неъмат. Хоҳ аъзои бадан, хоҳ қалб саломатлиги бўлсин, бу неъматнинг шукронаси – неъматни ҳар хил зарарлардан асраш билан адо бўлади. Нарсанинг қадри эътиборсизлик оқибатида уни йуқотиш билан эмас, уни асраб-авайлаш билан ўлчанади.
Хатога бепарво киши маломат эшитишга ўрганиб колади. Бу ҳам бир касаллик. Бу дардга чалинган кимсани тилимизда «лоқайд», «тутириқсиз», «тайинсиз» деган номлар билан аташади. Шариатда уни «фосиқ» дейишади. Маломатни ёқтирмаслик эса саломатликнинг белгиси. Бировнинг маломатига қолмайин десанг, ўз ишингнинг устаси бўл. Бундай инсон лоқайд бўлолмайди, чунки унинг боғланган нуқтаси – севган машғулоти бор, тутириқсиз бўлолмайди, чунки унинг тутган ўрни – эришган натижалари бор, тайинсиз бўлолмайди, чунки унинг белгиланган қарори – мустаҳкам қонун-қоидалари бор.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ ФОТИҲА СУРАСИНИНГ ЎРНИГА ЗАМ СУРАНИ БОШЛАБ ЮБОРИШ
Агар киши биринчи ёки иккинчи ракъатда Фотиҳа сурасидан олдин зам сурани бошлаб юборса, ёдига тушиши билан зам сурани келган жойида тўхтатиб, аввал Фотиҳани, сўнг зам сурани ўқиб, намознинг охирида саждаи саҳв қилмоғи лозим бўлади. Худди шундай, агар Фотиҳадан илгари зам сурани мукаммал ўқиган бўлса ва буни, яъни Фотиҳани қолдириб кетганини зам сурани ўқиб бўлганидан сунг ёки рукуъда турганида ёхуд рукуъдан қайтганида билиб қолса, Фотиҳа ва зам сурани бошқатдан ўқиб, такроран рукуъни ҳам бажариб, намоз охирида саждаи саҳв қилмоғи вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», -ж, 65-б.)

ФОТИҲАДАН СЎНГ ЎҚИШНИ ИРОДА ҚИЛГАН СУРАНИНГ ЎРНИГА БОШҚАСИНИ ЎҚИШ
Киши Фотиҳадан сўнг бирор сурани ўқишни мўлжалласа, бироқ адашиб бошқасини ўқиб юборса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

ФОТИҲА СУРАСИДАН СЎНГ ТАШАҲҲУД ЎҚИШ
Агар киши биринчи ракъатда Фотиҳа сурасидан сўнг ташаҳҳудни (аттаҳиётни) ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар ташаҳҳудни Фотиҳа сурасидан олдин ўқиган бўлса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 66-б.)
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Душмандан қўрқма мунофиқдан қўрқ!

Амир Темур
@mehrob_uz
Ҳазрат Одам Ато алайҳиссаломнинг ҳоли

Эй ғофил банда! Ҳазрат Одамнинг ҳолига қара ва ундан ибрат ол! Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳ таоло уни ўз қўллари билан яратди, фаришталарни Одамга сажда қилишини буюрди. Биргина гуноҳи туфайли Одамнинг бошидан раҳмат тожи, бўйнидан жаннат зийнатларини олиб ташлади. Ўзини жаннатдан маҳрум этди. Одам алайҳиссалом бу гуноҳи туфайли ер юзида 200 йил йиғлаб тавба қилдилар. Гуноҳини мағфират қилмоғи учун Роббисига ёлворди. Шундан сўнг раҳмли Парвардигор Одам алайҳиссаломнинг гуноҳидан ўтди, тавбасини қабул қилди. Биз қилган гуноҳларимизга шунчалик бепарво бўламизки, худди ҳеч қачон ўлмайдигандек. Тавба ҳақида ўйламай қўйган кишилар қанча. Аллоҳнинг азоби ҳақ! Агар тавбага улгурмайдиган бўлсак...

"Обидлар йўли" китобидан.
@mehrob_uz
Ибодатда кўр-кўрона тақлид жоҳилликдир

Бугун, 9 январь куни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 44-мактабга ташриф буюрдилар.
Учрашувга «Ватан», «Ватанпарвар» ва «Фарход» маҳаллаларидан юз нафарга яқин фаоллар ва вакиллар иштирок этишди.
Учрашувда Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий «Ибодатда кўр-кўрона тақлид жоҳилликдир!» мавзусида илмий суҳбат қилиб бердилар. Гўзал мисолларга бой суҳбат барчага манзур бўлди.
Тадбир қатнашчиларининг саволарига батафсил жавоблар қайтарилди, маълумотлар берилди.
Суҳбат сўнгида Ватанимиз ҳар доим тинч, диёримиз обод, халқимиз турмуши янада фаровон бўлишини сўраб дуолар қилинди.

Mehrob.uz матбуот хизмати
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоз вақтлари:
10.01.2025 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Амир Темур болалигиданоқ диний илмларни ихлос билан ўрганган, ёшлигидаёқ Исломнинг бош масдари Қуръони Каримни ёд олган. У уч йил ичида Аллоҳнинг китобини шу даражада ёд олдики, ҳозиргача Амир Темур қилган тажрибани бошқа одам қила олган эмас. Амир Темур ҳар бир сурани бошидан охиригача бехато ўқиганидек, охиридан бошигача ҳам, яъни тескарисига ҳам бехато ўқир эди.

Аҳмад Муҳаммад Турсун "Амир Темур" китобидан.
@mehrob_uz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg