Mehrob.uz
241K subscribers
20.3K photos
6.3K videos
15 files
16.8K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
⚠️ Бас қилинг!

Кераксиз одамлар билан вақтингизни ўтказишни бас қилинг!

Муаммоларингиздан қочишни бас қилинг!

Ўзингизни алдашни бас қилинг!

Тузилган режаларингиздан қочиб, уларни бажаришни кейинга суришни бас қилинг!

Ўтмишни ушлаб туришни бас қилинг!

Хато қилишдан қўрқишни бас қилинг!

Ўтмишдаги хатолар учун ўзингизни койишни бас қилинг!

Ҳасад қилишни бас қилинг!

Нолишни ва ўзингизга ачинишни бас қилинг!

Ўзингизни оқлашни бас қилинг!

Қарама-қарши тарафга ҳаракатланишни бас қилинг!

Ўзингизни мақташни бас қилинг!

Ҳар бир ишни рио учун қилишни бас қилинг!


Муаммоларингизда бошқаларни айбламанг! Эътиборингизни истамаган нарсаларингизга қаратманг.

БИР ҚАДАМ ОЛДИНГА.....🏃

Каналга уланиш учун !👇👇
@mehrob_uz
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ҲАСАДДАН ҚУТИЛИШНИНГ ИККИ ЙЎЛИ БОР
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 03:24 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАСАДДАН ҚУТИЛИШНИНГ ИККИ ЙЎЛИ БОР
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 03:24 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
САВОЛ: Қиблага юзланишга қодир бўлмаган бемор намозини қиблага қарамасдан ўқиши мумкинми?

📨 ЖАВОБ:
Бемор қиблага ўгирилиб олишга кучи етмаса ёки ёрдам берадиган одам ҳам топа олмаса, қайси томонга қараб намозини ўқиса ҳам бўлаверади. Кейин қайта ўқимайди. Аммо қиблага қаратиб қўядиган одам бўла туриб, ундан ёрдам сўрамай, бошқа тарафга қараб ўқиган намози дуруст эмас ("Фатавои ҳиндия").
@mehrob_uz
Ҳалол ризқ топ, ҳалол яшайдиганлар билан дўстлаш, атрофингдаги танишларинг ҳалол инсонлардан
иборат бўлсин.
Шундагина диннинг асл моҳияти
ҳалолликдан бошланишини
тушунасан.
Саид ибн Мусаййиб.
@mehrob_uz
#Ибрат
"Ал-Азҳар" мударриси Шайх Абдуллоҳ Ҳусайн Шаълон Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳақларида дуо йўлладилар

Аллоҳ таоло бандасига офият неъматини бергани қандай ҳам яхши!
Кимнинг тани ва жисми соғ бўлса, у розилик ҳаёти ичрадир.

Зикр қилувчи тил, қўрқувчи қалб ила хокисор ва тазарру билан осмонлар ва Ернинг Раббиси даргоҳига қўлимни кўтариб, Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳри бош имом-хатиби, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратларига комил шифо ва ожил офият сўраб, дуо қиламан.
Менга у кишининг соғлиги ёмонлашгани ва шу сабабли шифохонага ётгани ҳақида хабар етиб келди.
Улуғ ва ҳар нарсага қодир Зот бўлган Аллоҳ таолодан Шайхимизга ожил ва комил шифо беришини сўрайман.
Тез орада Шайхимиз оиласи бағрига, шогирдлари ва мухлислари даврасига соғлом ҳолда қайтишини илтижо қиламан.
Ё Аллоҳим! Шайхимизга касалликнинг асоратини қолдирмайдиган шифо бер. Аллоҳим, унга кўмак бер, ҳимоя қил, асра!
Ё Аллоҳим! Шайхимиз чекаётган дардни офиятинг ила арит.

Ё Аллоҳим! Шайхимизга касаликнинг асоратини қолдирмайдиган шифо бер!
Раббимнинг изни ила (касалликлардан) покла!
«Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур» (Шуаро сураси, 80-оят).
«(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят).
АЛЛОҲИМ! ШИФО НЕЪМАТИНГДАН УМИДВОРМИЗ. Шайхимизга касаликнинг асоратини қолдирмайдиган шифо бер!
Омин, ё Роббал оламийн!

Давоми... 👇
https://mehrob.uz/article/1683
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амалларнинг хабата бўлиш хавфи ҳақида
———————-

🎙
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

📲 t.iss.one/mehrob_uz
Намоз вақтлари:
14.12.2022 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
ЎЛИМ ФАРИШТАСИНИНГ ЎЛИМИ ҲАҚИДА ВАЪЗ (1)

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолурлар). Сўнгра у яна бир бор чалинганда, ногоҳ улар (барча халойиқ тирилиб, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) қараб тургайлар» (Зумар сураси, 68-оят).
Исрофил алайҳиссалом биринчи марта сурни чалганида ҳамма жонзот ўлиб, фақат Жаброил, Мекоил, Исрофил, Азроил, Аршни кўтариб турувчи фаришталар, жаннат ризвони (ходимлари), ундаги ҳурлар, дўзах ходимлари тирик қолурлар.
Аллоҳ таоло ўлим фариштасига тирик қолганларнинг ҳам жонини олишга амр этади. У уларнинг жонини олади. Сўнгра Аллоҳ таоло: “Эй ўлим фариштаси, яна ким тирик қолди?” дейди. У: “Заиф банданг ўлим фариштаси қолди”, дейди. Аллоҳ таоло: «Менинг “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир. Сўнгра (қиёмат куни) Бизга қайтарилурсиз” (Анкабут сураси, 57-оят), сўзимни эшитмадингми?. Мен сенинг жонингни оламан, дейди».
Ўлим фариштаси жаннат ва дўзах ўртасига келади, унинг жони олинади. Яна қичқириқ келади, тирик жон борки ўлади. Мўмин кишининг руҳи жуда секинлик билан, оғритмасдан олинади. Махлуқлардан ҳеч ким қолмайди. Ер қирқ йил хароб ҳолида қолади. Аллоҳ таоло айтади: “Эй ҳақир дунё, бойликларинг қани, болаларинг қани, ўзларига жабр қилувчилар қани, қани Менинг ризқимни еб, бошқаларга ибодат қилувчилар?
«Бугун подшоҳлик кимникидир?» деб сўрайди Аллоҳ таоло ва Ўзи айтади: «Воҳид (ягона) ва Қаҳҳор (ғолиб) Аллоҳникидир» (Ғофир сураси, 16-оят).
Сўнгра Аллоҳ таоло Ер юзига худди Од қавмига юборганидек шамол юборади. Ер юзида тоғ қолмайди, ҳаракатланаётган нима бўлса, ҳаммаси хароб бўлади. Ояти каримада: «Сўнгра (Ерни) теп-текис қилиб қўяр. Унда на эгрилик (пастлик) ва на баландликни кўрасиз» (Тоҳо сураси, 106–107-оятлар).
Аллоҳ таоло осмонга ёмғир ёғдиришни буюради. Қирқ кун ёмғир ёғади. Ҳар бир нарсанинг устида сув 12 зироъ кўтарилади. Шундан сўнг барча махлуқот тирилтирилади.
Жаброил алайҳиссалом: “Эй Ер, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қабрлари қаерда?” деб сўрайди. Ер: “Сени ҳақ билан юборган Зотга қасамки, Аллоҳ таоло кучли шамолни жўнатиб, мени остин-устин қилиб ташлади. У зотнинг қабри қаердалигини билмайман”, дейди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларидан осмонларнинг учигача етиб борадиган кучли нур таралади. Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларин қаерда эканини билиб олади. У ерга боради ва қабрлари бошида тўхтаб, қаттиқ йиғлайди. Ёнидаги фаришталар: “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўрайди. Жаброил алайҳиссалом: “Муҳаммад алайҳиссалом мендан умматини сўрайди. Мен уларнинг қаердалигини билмайман”, дейди.

Давоми бор...
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀Ассаламу алайкум!🍀

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☀️

Каналга аъзо бўлинг:👇
@mehrob_uz
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ер юзидаги ҳар бир экинга, дарахтлардаги ҳар бир мевага, ернинг қаъридаги ҳар бир уруғга “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу фалончининг ризқидир”, деб ёзиб қўйилган». Бу “Ер зулматлари (қаъри)даги ҳар бир уруғ, ҳўлу қуруқ, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул Маҳфуз)да (ёзилган)­ дир”, мазмунли ояти карима ифодасидир.
@mehrob_uz
ЮСУФ СУРАСИ, 78 - ОЯТ
@mehrob_uz
78. Улар: «Эй Азиз, бунинг катта ёшли чол отаси бор. Бас, биримизни унинг ўрнига ол. Биз сени яхшилик қилувчилардан эканлигингни кўрмоқдамиз», дедилар.
Боланинг қари отаси борлигини айтиб, Азизнинг раҳмини келтиришмоқчи бўлишди. Унинг ўрнига хоҳлаган бошқа биттасини олиб қолишни таклиф қилишди. Ортидан ундан доимо яхшилик кўриб келаётганларини эслаб, мақтаб ҳам қўйишди.
Уларнинг бу таклифларига жавобан:
@mehrob_uz
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёларидан мисоллар
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 04:18 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёларидан мисоллар
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 04:18 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
САВОЛ: Яқинда вилоятлардан бирига сафар қилиб, бир масжиднинг ҳовлисида қушларнинг ҳайкалчаларини кўрдик. Шу жоизмий?

📨ЖАВОБ: Намозхоннинг олд тарафида ҳайкалчалар турса, намоз дуруст бўлмайди. Ён ёки орқа томонда бўлса, макруҳдир ("Бадоеус саное").
@mehrob_uz‌‌
Синовда сабрсизлик, ибодатда собит турмаслик, ношукрлик кўп мусибатларни олиб келади.
Малик ибн Динор.
@mehrob_uz