Mehrob.uz
241K subscribers
20.3K photos
6.3K videos
15 files
16.8K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилангизни асраш ўзингизни қўлингизда
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 02:59 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
САБР ҚИЛАМИЗ, ОТАЖОН!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: “Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман”, дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазинабони олдига бордилар ва унга: “Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми”, дедилар.
Хазинабон: “Нега, ё амирал-муъминийн”, деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.
Умар: У қандай шарт экан, дедилар.
Хазинабон: “Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг”, деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: “Отажон, нима бўлди?”, деб сўрашди.
“Бир қултум сув ва уни чиқариб ташлашга ҳам арзимайдиган мол-дунё учун ўзини таҳликага отиш, талашиб-тортишиш, унга эгалик қилиш билан ўзини бахтли ҳис қилиш ақлли инсонга ярашадиган иш эмас”.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
@mehrob_uz
САВОЛ: Бир отахон намозда бел очилиб қолса, намоз бузилади, дедилар. Ҳақиқатан ҳам бундай ҳолатда намоз бузиладими?

📨ЖАВОБ:
Отахонга раҳмат, сизни тўғри огоҳлантирибдилар. Дарҳақиқат, намоз дуруст бўлиши учун аврат аъзоларининг барчаси ёпиқ ҳолда бўлиши зарур. Чунки аврат ёпилиши намознинг фарзларидан бири ҳисобланади. Маълумки, намоздаги бирор-бир фарз амал бажарилмаса, намоз дуруст бўлмайди. Намозда ёпилиши фарз бўлган аъзонинг тўртдан бир қисми очилиб қолиши намозни бузади.

Ҳозир баъзи ёшлар калта ва тор кўйлак билан намоз ўқиб, руку ва саждага борганларида, белларининг тўртдан бири тугул ярмидан кўпроғи очилиб, ўқиётган намозлари бузилиб қолмоқда. Бу ҳам етмагандай, орқа сафдагиларнинг кўзлари унинг аврат аъзоларига тушмоқда.
Шунинг учун ҳар бир намозхон ўзига қулай ва аврат аъзоларини ёпадиган кенг ҳамда узун кийимда намоз ўқиши динимиз талабидир ("Мухтасарул виқоя; "Шарҳун нуқоя ").
@mehrob_uz
БИР МУҲИМ НАСИҲАТ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Жуда кўп одамлар «Биз маржиъул халойиқ бўлсак, яъни халқнинг бизга иши тушиб турса, одамлар мурожаат киладиган киши бўлсак», деган фикрда (ғамда) юрадилар. Шуни яхши билингки, маржиъ (одамлар мурожаат қиладиган киши) бўлиш камол эмас. Асл камол – рожиъ бўлишдир (рожиъ – қайтувчи, маржиъ эса ҳамма қайтиб борадиган жой демакдир).

Ҳамма сен томон қайтишини хоҳлаш ўрнига ўзинг Аллоҳ томонга қайтгин. Камол шундадир. Шундан кейин у Зот кимни халққа маржиъ қилиш ёки қилмасликни Ўзи билади. Икков ҳолатда ҳам инсон учун фақат ва фақат яхшилик бўлади. Қайси ҳолат рўй берган тақдирда ҳам, ўшанга рози бўлиш ва шукр қилиш керак».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрнинг аёлдан устунлиги
___

🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

📲 t.iss.one/mehrob_uz
Намоз вақтлари:
08.12.2022 - ПАЙШАНБА


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ётишдан олдин ва кейин ўқиган дуолари

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига кирганларида: "Бисмика амууту ва аҳйаа", дердилар, турганларида эса: "Ал-ҳамду лиллааҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушуур", дердилар".

Дуоларнинг маъноси: "Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан тириламан", "Бизни ўлдиргандан сўнг тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш ҳам Унинг саридир".
Имом Бухорий ривояти.

"Олтин силсила" китобидан.

Каналга уланиш:👇
📲 t.iss.one/mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.iss.one/mehrob_uz
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда, ҳасабнинг офати – фахрланишда, илмнинг офати – эсдан чиқаришда, шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда, саховатнинг офати – исроф қилишда, назарнинг офати – мақтанишда, ибодатнинг офати – сусткашликда, диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир».

Шайх Аҳмад ҒАЗЗОЛИЙ «Баҳрул–Маҳабба» китобидан.
@mehrob_uz
ЮСУФ СУРАСИ, 75 - ОЯТ
@mehrob_uz
75. Улар: «Унинг жазоси, кимнинг юкида топилса, ўшадир. Бас, унинг жазоси ўшадир. Золимни шундай жазолаймиз», дедилар.
Яъни, бизнинг қонун-қоидамиз бўйича, ўғирланган нарса кимнинг юкидан чиқса, ўша одам жазоланади, дедилар. Шу билан икки томон йўқолган сув идиш кимнинг юкидан чиқса, ўшани жазолашга келишиб олдилар. Сўнгра юкларни тафтиш қилиш бошланди. Ушбу ҳодиса ва тортишувлар Юсуф алайҳиссалом ҳузурларида бўлаётган эди.
@mehrob_uz
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!
t.iss.one/mehrob_uz
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!
t.iss.one/mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёларидан мисоллар
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 04:18 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёларидан мисоллар
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 04:18 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
8 ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ

ИСЛОМ ВА КОНСТИТУЦИЯ

Асосий Қонунимизда уч минг йиллик миллий давлатчилик ҳамда дунё қонунчилик тажрибаси, халқаро инсон ҳуқуқлари мезонлари мужассамлашган. Қонунимизда давлат халқнинг иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат муассасалари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги белгилаб қўйилган.

Бу қоида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадиси шарифларига ҳамоҳангдир: «Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига мутасаддидир ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз» (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло Ислом динини,Ўзининг шариатини икки дунёда инсониятнинг бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилган. Ислом динининг барча таълимотлари, қонун-қоидалари бешта асосий мақсадни кўзда тутади:

1) инсоннинг ҳаётини;

2) ақлини;

3) динини;

4) наслини;

5) мол-мулкини муҳофаза қилиш.
Давоми:👇👇👇
https://mehrob.uz/article/1679
РУҲЛАРНИНГ ДУНЁДА УЧРАШИШИ ҲАҚИДА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мўминларнинг руҳлари бир кунлик масофадан мулоқотда бўлади. Соҳибини ҳеч кўрмаган бўлса ҳам», дедилар.

Абу Абдуллоҳ деди: Руҳларнинг иши ажойибдир. Улар енгилдир, самовийдир. Қачон нафс ўзининг шаҳватлари зулмати ила уни қамраб олсагина оғирлашади. Қачон нафсга риёзат чектирилса ва руҳ ундан халос бўлса, хиралигидан мусаффо бўлади ва яна енгилига ва поклигига қайтади ва аҳамиятли бўлади. Бунга фақатгина қалби Аллоҳ ила хотиржам бўлган мўминларгина иймон келтирадилар.
Шунинг учун ҳам Абу Муслим Хавлоний оловга ташланганидан сўнг Мадинага келганида, Умар розияллоҳу анҳу уни учратиб қолганда: «Аллоҳнинг номи ила сўрайман, сен Санъонинг соҳиби каззоб оловга солган Абдуллоҳ ибн Тусиймисан?» деганлар. У эса: Аллоҳумма, ҳa», деган. Умар розияллоҳу анҳу уни қучоқлаган.
Давоми:👇👇👇
https://mehrob.uz/article/1678
Аллоҳга чин дилдан ибодат қилиб бош эгинг. Қорнингизни тўйдириш учун ибодат қилманг.
Иброҳим ибн Адҳам.
@mehrob_uz