Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Ким ҳисобсиз жаннатга киради?
Имом Абу Ҳотим ва Имом Ҳоким раҳимаҳумаллоҳ Жобир розиёллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Кимнинг яхшиликлари ёмонликларидан кўп бўлса, шу киши ҳисоб-китобсиз жаннатга киради. Кимнинг яхшиликлари ёмонликлари билан тенг келса, енгил ҳисоб қилинади. Сўнгра жаннатга киритилади. Кимнинг гуноҳлари яхшиликларидан зиёда келса, ана ўша ўз нафсини ҳалок этибди”.
@mehrob_uz

СЕН АЛЛОҲНИНГ МАВЛОСИСАН
Расулуллоҳ ҳузурларига бир қул хожаси бурнини кесиб озор берганини шикоят қилиб келди. Хожани чақирган эди, унинг айбларини рўкач қилди. Шунда у зот қулга илтифот қилдилар:
– Боравер, сен озодсан!
– Эй Аллоҳнинг Расули, энди мен кимнинг мавлоси бўламан? – ҳайрон бўлди қул.
– Сен Аллоҳнинг ва Расулининг қулисан.
Шундан сўнг унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари кафил бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин эса Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо кафил бўлдилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Ражаб ойида ўқиладиган дуо
"اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".
Ўқилиши: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»
Маъноси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли
бўлсин! ☘️
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.iss.one/mehrob_uz

Табассум ҳам садақадир
Исмоил ибн Ҳаммод Басра шаҳрига келганда: “Абу Ҳанифага бирор масалада хилоф қилганларни одобга чақириб қўймоқчи бўлиб келдим”, дебди. Шунда бир киши: “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўзларига хилоф қилганларни одобга чақирармиди?” деб сўрабди. Исмоил: “Йўқ”, деб жавоб берибди. У киши: “Сен аввал ўзингга одоб бер! У зотга ўзинг хилоф қилдинг!” дебди.
Оиз Қарнийнинг "Табассум қил" китобидан

РАЖАБ ОЙИ ҲАМ КИРИБ КЕЛДИ
Ражаб қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари ушбу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис у “ражаб” деб аталган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг” (Моида сураси, 2-оят).
Уламолар ушбу оятдаги “ҳаром ой”дан мурод: ражаб, зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойларидир, деганлар. Ражаб ойида маълум бир ибодатлар саҳиҳ ривоятлар билан келмаган. Ражаб ойи аслида Рамазон ойига тайёргарликдир.
Ражаб ойи кирганда қандай дуо қилиш тўғрисида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қуйидаги саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган: “Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона”, (яъни: Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва бизни рамазон ойига етказгин), дер эдилар” (Имом Байҳақий ривояти).
Ражаб ойида муҳим тарихий воқеалар юз берган. Жумладан:
– Нуҳ алайҳиссалом тўфон бошланганда ражаб ойининг биринчи куни кемага минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Исро ва Меърож воқеаси ҳам, машҳур қавлга кўра, ражаб ойида содир бўлган.
Саҳиҳ ҳадисларда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Меърожга чиққан кунлари аниқ айтилмаган. Бу борада турли ривоятлар бор. Шунга кўра, Ражаб ойининг 27-куни тутиладиган рўзанинг фазилати ҳам бошқа кунларда тутиладиган нафл рўзанинг фазилати билан бир хил, деган эътиқод билан нафл рўза тутиш мумкин. Аммо ушбу кунни хослаб рўза тутиш бидъат ҳисобланади. Бу ҳақда уламолар: “Кимки Ражаб ойининг 27-кечасини алоҳида эътибор билан нишонласа, бидъат ишга қўл урган бўлади”, деганлар.
Савоб тўплайман деб, гуноҳ ҳосил қилмаслик керак. Ражаб ойида Меърож ва Исронинг муҳимлиги бор. Чунки бу иккаласи бизга намоздек буюк ибодатни олиб келди. Бу кечада бизга намоз фарз қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хушхабар ва тасалли бўлди. Биз бу ойда кўпроқ хайрли ишлар билан машғул бўлмоғимиз керак. Алллоҳ таоло бу ойда бандаларига ҳисоб-китобни ўргатади. Мақсад бу дунёнинг ҳою ҳавасларига берилиб, умрни зое қилмаслик учундир.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Йўлда тепаликка чиқиб кетаётганингда одамлар билан мулойим муомалада бўлгин, чунки пастга тушаётганингда ҳам уларга рўпара бўлишинг бор.
Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.
@mehrob_uz
Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.
@mehrob_uz
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
137-мўъжиза
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига биноан кўз теккан кишига ғуслнинг шифо бўлиши
Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайфдан ривоят қилинади:
«Омир ибн Робиъа ғусл қилаётган Саҳл ибн Ҳунайфни кўриб қолиб: “Аллоҳга қасам, бугунгидек кунни ва бундай яширин баданни кўрмаган эдим”, дейди. Саҳл ибн Ҳунайф ўша жойида йиқилиб, ётиб қолади. Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши: “Эй Расулуллоҳ! Саҳл ибн Ҳунайф ҳақида хабарингиз борми? Аллоҳга қасам, у бошини кўтара олмаяпти”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бунга бирортаси айбдор деб ўйлайсизларми?” деб сўрадилар. Одамлар: “Омир ибн Робиъа айбдор деймиз”, деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Омир ибн Робиъани чақирдилар. Унга ғазаб қилдилар ва: “Нима сабабдан сизлардан бирингиз ўз биродарини ўлдиради, бунинг ўрнига унга барака тиласанг бўлмасмиди, у учун ювиниб, сувини унга бер”, дедилар. Кейин Омир қўллари, тирсаклари, тиззалари, оёқ атрофлари ва изорининг ичини ювиб, сўнг ўша ювинган сувини унинг устидан қуйди. Шунда Саҳл ибн Ҳунайф одамлар билан ҳеч қандай зарар кўрмагандек юриб келди».
Бу ҳадис киши ўзининг кўзи теккан одам учун қўллари, тирсаклари, тиззалари, оёқ атрофлари ва ички кийимини ювиши, сўнг сувни у кўз теккан кишининг устидан қуйиши кераклигига ишора қилади. Агар бир кишининг бошқа бирига кўзи теккани маълум бўлса, кўзи теккан одам учун ювиниб беришдан қочмаслиги керак.
Насоий “Кундуз ва кеча амали китоби”да, Ибн Можа “Тиб китоби”да ва Байҳақий “ад-Далоил” асарида, 6/163) ривоят қилган.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари" китобидан.

ОРЗУ ҚИЛИШ MAKPУҲ БЎЛГАН НАРСАЛАР
794. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингиз орзу қиладиган бўлса, нимани орзу қилаётганига назар солсин Чунки у ўзига нима берилишини билмайди», дедилар».
Шарҳ: Яхшилик дини бўлган Исломда фақат яхши нарсаларни орзу қилиш кераклиги тарғиб қилинмоқда. Орзу бир нарсанинг келажакда ўзига етишини яхши кўришдир. Ана ўша нарса ҳам фақат яхшилик бўлиши лозим экан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

РАЖАБ ОЙИ
Ражаб ойи Аллоҳ таоло Қуръон Каримда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биттасидир. Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: «Ражаб ойининг фазилатига, унда тутилган рўзанинг фазилатига, бу ойнинг муайян кечасида қоим бўлиб, фалон ракат намоз ўқишнинг фазилатига далолат қилувчи бирорта саҳиҳ ҳадис ворид бўлмаган».
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ражаб ойи кирган вақтда қуйидаги дуони ўқир эдилар:
اللهم بارك لنا في رجب ، وشعبان ، وبلغنا رمضان
«Аллооҳумма баарик ланаа фи ражабин ва шаъбаана ва баллиғнаа ромадзоона».
Маъноси: «Аллоҳим, бизга ражаб ва шаъбон ойларини баракали қил ва бизни рамазонга етказгин».
ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ
Ражаб ойининг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки бора сафар қилганлар: биринчиси – ер сафари, иккинчиси – само сафари. «Исро» тунда йўл олмоқ маъносини билдиради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунда Маккадан Қуддусдаги Масжидул Ақсога келиш ҳодисасига «Исро» дейилади. Қуръони Каримнинг «Исро» сураси 1-оятида бундай хабар берилган:
سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِيٓ أَسۡرَىٰ بِعَبۡدِهِۦ لَيۡلٗا مِّنَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ إِلَى ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡأَقۡصَا ٱلَّذِي بَٰرَكۡنَا حَوۡلَهُۥ لِنُرِيَهُۥ مِنۡ ءَايَٰتِنَآۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ (١)
«Субҳааналлазий асроо биъабдиҳи лайлам минал масжидил ҳарооми илал масжидил ақсоллазий баарокна ҳавлаҳу линурияҳу мин ааятинаа иннаҳу ҳува самиъул басийр».
Маъноси: «Ўз бандасини тунда Масжидул Ҳаромдан олиб, оятларимизни кўрсматмоқ учун атрофини муборак қилганимиз Масжидул Ақсога келтирган Аллоҳ нақадар пок Зотдир. Ҳар нарсани ҳаққи билан эшитувчи ва кўрувчи Удир».
«Меърож» – «юксакка чиқмоқ», «юксалмоқ» дегани. Меърож Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илоҳий иноятга эришишидир. Бу кечада Аллоҳ таоло Муҳамммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига беш вақт намозни фарз қилган ва кўпгина хушхабарлар берган. Мазкур кечада Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллох субҳанаҳу ва таоло билан суҳбатлашган.
Шубҳасиз Исро ва Меърож Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатган буюк мўъжизасидир.
👇👇👇
https://mehrob.uz/maqolalar/85

ТУЯНИНГ ШИКОЯТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорийлардан бирининг боғига кирдилар. Қарасалар, туя бор экан. Туя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб типирчилаб, кўзларидан ёш тўкди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни силаб қўйган эдилар, жим бўлиб қолди. Туянинг эгасини суриштирдилар. Бир ёш йигит келиб:
– Бу меники, эй Аллоҳнинг Расули, – деди.
– Аллоҳ сени молик қилиб қилиб қўйган бу жонивор учун Аллоҳдан қўрқмайсанми? У оч қолдириб, тинимсиз ишлатишингдан шикоят қиляпти, – дедилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорийлардан бирининг боғига кирдилар. Қарасалар, туя бор экан. Туя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб типирчилаб, кўзларидан ёш тўкди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни силаб қўйган эдилар, жим бўлиб қолди. Туянинг эгасини суриштирдилар. Бир ёш йигит келиб:
– Бу меники, эй Аллоҳнинг Расули, – деди.
– Аллоҳ сени молик қилиб қилиб қўйган бу жонивор учун Аллоҳдан қўрқмайсанми? У оч қолдириб, тинимсиз ишлатишингдан шикоят қиляпти, – дедилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ💐
📿 ИСТИҒФОРЛАРНИНГ САЙЙИДИ
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
اَللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа иллаа анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа анта»ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

ҚИШ – ИБОДАТ МАВСУМИ
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).
Қиш Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун фойдаланиладиган мавсумдир. Салафи солиҳларнинг таъкидлашича, саҳобалар қиш келиши билан хурсанд бўлишар, одамларни ҳам қиш кунларини ғанимат билишга тарғиб этишарди.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Қиш фасли хуш келибди. Унда барака нозил бўлади, кечалар таҳажжуд учун узаяди, кундузлар рўза учун қисқаради”.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳа, мўмининг унумли мавсуми қишдир. Унинг кечаси узун, намоз ўқийди, кундузи қисқа, рўза тутади”, деган.
Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш фасли келганида: “Эй Қуръон аҳли! Қироатларингиз учун тун узайди, Қуръонни ўқинглар. Рўзаларингиз учун кунлар қисқарди, рўза тутинглар”, дерди.
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Омир ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Қишда тутилган рўза салқин ўлжадир”, деб марҳамат қилганлар.
Уламолар “салқин ўлжа”нинг маъноси: “енгил, сабаби рўзадорга қишда ташналик етмайди”, деб шарҳлашган.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қишдаги қиёмул лайл (яъни намоз ўқиш билан бедор бўлиш), ёзда рўза тутиш билан баробар”, деган.
Умар розийаллоҳу анҳу: “Қиш обидларнинг ўлжасидир”, деган (Абу Наим ривояти).
Солиҳ салафлар қиш фаслининг тунларидан илм талабида фойдаланишган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тунни уч қисмга тақсимларди: намоз, уйқу ва илм. У зот айтади: “Тунни уч қисмга тақсимладим: учдан бирида намоз ўқийман, учдан бирида ухлайман ва учдан бирида Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларини зикр этаман”.
Т.НИЗОМ

Барча китоб хатодан холи эмас, илло...
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Имом Музаний айтади:
«Бир китоб етмиш марта кўздан кечирилса ҳам, унда, албатта, хато сақланиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло Ўз Китобидан бошқа ҳеч қайси китоб хатодан холи бўлмаслигини ирода қилган: "Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дир" (Бақаар сураси, 2-оят).