125. Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ислом даъвати, асослари ва услубларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали даъватчи умматларига баён қилиб бермоқда.
Аввало, «Роббингнинг йўлига»
Яъни, даъват Аллоҳнинг йўлига бўлмоғи керак экан. Баъзи шахсларга, гуруҳларга, тоифаларга эмас, фақат холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак.
Иккинчидан, «ҳикмат»
Демак, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савияси ва бошқа омилларни эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим.
👉давомини ўқинг...
@mehrob_uz

Одамлар орасида бўлиш
Баъзи кимсалар беҳуда нарсаларни сўзлаб, сизнинг ибодатингизга тўсқинлик қилиши мумкин. Сизни бефойда, зарарли, ахлоқсиз ишларга бошлаб, Аллоҳдан узоқлаштиради. Авлиёлардан бири шундай ҳикоя қилади: Бир куни бир тўда кишиларнинг ўқ отиб турганини кўрдим. Сал нарида яна бир киши ўз иши билан машғул эди. У билан суҳбатлашиш учун ёнига бордим. У менга:
- Сен билан суҳбатлашишдан кўра, Аллоҳ таолони ёд олмоқ хайрли ва хуш ёқувчидир, - деди.
- Бу ерда ёлғиз ўзингиз зерикасиз, - дедим.
- Роббим ва икки фаришта менга ҳамроҳ.
- Яхши. У ҳолда айтинг-чи, ўқ отиб мусобақалашаётганларнинг қайси бири ютади? - деб сўрадим.
- Аллоҳ қайси бирини мағфират қилса, ўша киши ютади.
- Мен қайси тарафга юрсам тўғри бўлади? - деб сўраган эдим, менга кўкни кўрсатди ва ўрнидан туриб нари кетди. Бошқа мен билан гаплашмади. Ҳикояда кўриб турганингиздай, баъзи кимсалар мўмин кишини вақтини ўғирлаб, ибодатини кечиктиради. Маълумки, зийнат икки хилдир. Бири яратилишдан бўлган зийнат, иккинчиси эришилган зийнат. Юз яратилишдан бўлган бир зийнатдир. Ҳатто гўзалликнинг асл фитна ва фасод манбайи саналишини унутмаслигимиз керак. Эришилган зийнат эса кийилган либос, тақинчоқлар, кўзга сурилган сурмага ўхшаш нарсалардир. Қуръони Карим оятларида аёлларга қайдсиз, шартсиз равишда эркакларга аъзоларини ва зийнатларини очишни таъқиқлайди. Буни ҳаром қилади. Одамлар орасида номаҳрамга ўзини кўрсатиб очиқ-сочиқ юриш муслима аёлга хос эмас. Гўзал кўрингин деб шайтон алдовига учган аёллар камми? Аллоҳ азза ва жалла маъолан шундай буюради: "Ножоиз қилмишлар қилишдан тўсиб қолувчи иймони бор мўминларни иршод қилинг, уларга айтинг: Авратларга номаҳрам аёлларга қараганда фитналаниш хавфи бўладиган ёш ўсмирларга, фитнага соладиган дунё зийнатига ва ҳаромга олиб борадиган нарсаларга қарашдан кўзларини пастга туширсинлар ва сақлансинлар ҳамда олди ёки орқа тарафига, бошқа ўринларга ҳаром жинсий алоқа қилишдан, бировга ушлатишдан ва қаратишдан сақланиш улар учун энг покиза ва ниҳоятда яхши ишдир. Нафсни ўзига жалб қиладиган ҳаромни тарк этгани учун амаллари покиза бўлади. Шундай экан, кимки бир нарсани Аллоҳ учун тарк этса, ўшандан яхшироғини Аллоҳ унга беради. Кимки, одамлар орасида гуноҳдан кўзини сақласа, унинг кўзини Аллоҳ мунаввар қилади. Чунки қачон банда ҳаромдан ва шаҳватини уйғотадиган нарсалардан фаржи, кўзини сақлай олса, бошқа аъзоларини ҳам ҳаромдан, гуноҳдан тўлиқ сақлай олади. Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн ал-Муборак (р.а) шундай дейди: "Аллоҳ азза ва жалла айтадики: Мўминларга айтинг! Кўзларини ҳаромдан сақласин!" Аёл кишининг чиройига қарашимиздан Аллоҳ рози бўлмайди".
"Обидлар йўли" китобидан.

Пул бериб устама ҳақ олиш
❓ Савол: Кейинги пайтларда қарзга пул берувчилар орасида пул бериб, устама ҳақ (фоиз) олиш кенг тарқалган. Натижада қарз олган кишилар қарзига қўшиб устамасини ҳам тўлайман деб ночор аҳволга тушиб қоляптилар. Бунинг шариатдаги ҳукми қандай бўлади?
📥 Жавоб: Сўнгги пайтларда судхўрлик кўп учраб турибди.
Улар ҳозирги маишатни кўзлаб, охират азобини унутиб қўймоқдалар. Натижада кўпчилик қарздорлар қийин аҳволга тушиб қолишмоқда. Баъзилар буни худди тижорат каби касб дейдилар. Аммо Аллоҳ таоло тижоратни ҳалол қилиб, рибони ҳаром қилган.
Судхўрлик энг катта гуноҳлардан. Қуръони каримда судхўрлик билан шуғулланувчиларга дунё ва охиратда аламли азоблар борлиги ҳақида огоҳлантирилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! (Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юбормангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шояд нажот топсангизлар» (Оли Имрон сураси, 130-оят).
🔗 Батафсил 👈

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фақиҳ айтади: сўровчи сўраса: «Агар ота-онаси ўғлига ғазаб қилиб ўтиб кетган бўлса, уларнинг ўлимидан кейин рози қилиши мумкин бўладими?».
Айтилади: «Ҳа! Иккаласини уч нарса билан рози қилиши мумкин:
1. Фарзанд солиҳ бўлиши. Чунки ота-онага фарзанди солиҳ бўлишидан яхшироқ нарса йўқ.
2. Ота-онанинг яқинлари ва дўстлари билан боғланиб туриши.
3. Иккалалари учун истиғфор сўраши, дуо қилиши ва садақа қилиши билан».
"Қарғишдан сақланинг" китобидан.

Фарзандингизга ташаккур айтишни ўргатинг
Тахминан 1997 йил эди. Каминаи ожиз Париждан Нью-Йорк шаҳри томон йўл олдим. Самолётда мен учун ажратилган ўриндиққа бориб ўтирган эдимки, бир фаранг аёл ўзининг тахминан 3-4 ёшли қизчаси билан менинг ёнимдаги ўриндиқдан жой олди. Менинг одатим шуки, парвоз давомида ҳар доим бирор китоб мутолааси билан банд бўламан. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Китоб мутолаасидан мени тайёрада таом тарқатиш эълони чалғитди. Мен улардан узр сўраб, таом емаслигимни билдирдим, чунки Париж тайёрасидаги таомларнинг ҳолати каминага маълум эмас эди. Одатда, парвоз давомида мен ўзим билан олган таомларни тановвул қиламан. Агар йўл учун таом олмаган бўлсам, манзилгача сабр қиламан. Ёнимдаги аёл ўзи ва қизи учун таом буюртирди. Қизалоқ менинг ўриндиғимга яқин бўлгани учун унинг ҳаракатларини беихтиёр кузатар эдим. Шу онда бир воқеа юз бердики, камина бундан жуда қаттиқ таъсирландим. Она ҳар гал қизига қошиқда овқат берганида унга «Say thank you» («Раҳмат дегин») деб уқтирар эди. Қизалоқ ҳар луқмадан сўнг эринмасдан онасига «Thank you» (ташаккур, раҳмат) дер эди. Камина қизалоқнинг овқатланиш вақтида онасига 36 марта ташаккур айтганини санадим. Лекин шуни билдимки, она бировнинг яхшилиги эвазига ташаккур айтишни қизининг томоғига овқат билан бирга киритди, энди бу қизалоқ бу одатни ҳеч қачон тарк қилмайди. У бутун умр шукр қилгувчи бўлиб ҳаёт кечиради. Аслида бу одат, бу амал мусулмонларнинг одати эди, мусулмон оналарнинг фарзандига ўргатадиган суннат амал эди.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«Ким тонгда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳ» деса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларига кифоя қилади» (Имом Ибн Сунний ривояти).
Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, бошқага эҳтиёжим йўқ, муҳтож ҳам қилмасин».
Каналга аъзо бўлинг:👇 👇 👇
❤️ t.iss.one/mehrob_uz
«Ким тонгда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳ» деса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларига кифоя қилади» (Имом Ибн Сунний ривояти).
Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, бошқага эҳтиёжим йўқ, муҳтож ҳам қилмасин».
Каналга аъзо бўлинг:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Суфён ибн Уяйна айтади: Ҳеч қачон дуо қилишдан тўхтаманглар! Ўзингизнинг асл аҳволингизни яхши билишингиз ҳам сизларни дуо-илтижодан тўсиб қўймасин! Ахир Аллоҳ таоло энг ёмон махлуқ бўлган иблиснинг дуосини ҳам ижобат қилган! «Менга улар тириладиган Кунгача (Қиёматгача яшаш учун) муҳлат бер!» деди у. (Аллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан». (Аъроф сураси, 14-15-оятлар.)
@mehrob_uz
@mehrob_uz
126. Агар иқоб қиладиган бўлсангиз, ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг. Агар сабр қилсангиз, албатта, у сабр қилгувчилар учун хайрлидир.
Агар сизга тажовуз қилганларни иқоб қиладиган бўлсангиз:
«...ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг».
Ошириб юборманг. Ошириб юборсангиз, тажовузкор бўлиб қоласиз.
«Агар сабр қилсангиз...»
Тажовузкордан ўч олмасангиз, уни авф этсангиз...
«...албатта, у сабр қилгувчилар учун хайрлидир».
Ўрни келганда сабр қилиб ўч олмаслик ҳам, хайр бўлиб, Ислом даъватига фойда келтириши мумкин.

Ким динни маҳкам ушласа, қадри юксалади, ким ҳаққа интилса, фахр-у иззати мукаммал бўлади.
Изоҳ. Оллоҳнинг Каломида шундай оят бор: «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) Ҳақ Йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Оллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалкани ушлабди. Оллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир» (Бақара, 256-оят). Ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқа – диндир. «Албатта Оллоҳ наздидаги (мақбул бўладиган) дин – Ислом динидир» (Ол-и Имрон, 19-оят) – дейди Оллоҳ таоло яна бир оятида. Ростгўйлик, ҳалимлик, ҳушёрлик, закийлик, камгаплик, соддалик, мардлик, шижоат, ҳаё каби феъллар инсонни виқорли қилади. Шунинг учун ҳам шайтондан юз ўгириб, Оллоҳга иймон келтирган инсон салобатли кўринади. Динни маҳкам ушлаган кишининг қадри юксалиши шундан. Чунки у мудом Ҳаққа юзланган, демакки, юксаклик сари интилган бўлади. Бу мукаммал фахрга лойиқ интилишдир.
“Унвонул баён”дан.

Агар ҳавода чанг ва тутун бўлмаса эди, киши минг йил яшаган бўларди.
Ибн Сино. Олим ва мусулмон табиб. Тиб ва фалсафада машҳур бўлган ва ушбу соҳаларда машғул бўлган. “Шайхур-Раис” (“донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи”) деб танилган, ғарбликлар у зотни “Табиблар подшоҳи” дея номлаган.
Абу Али ибн Синонинг машҳур сўзларидан:
– Семиришдан сақланинглар. Касаллик ва иллатларни жуда кўпи, таомда ҳаддан ошиш сабабидан вужудга келади.
– Ваҳима, хавотир касалликнинг ярмидир. Хотиржамлик давонинг ярмидир. Сабр эса шифо сари илк қадамлардир.
– Кунда бир марта таом тайёрланг. Овқат ҳазм бўлиб улгурмасидан олдин яна овқат ейишдан сақланинг.
– Дорилар истеъмоли вақтида овқатланмай туринг.
– Оғриқларни камайтириш сабаблари: кўпроқ пиёда юриш, ўзига ёққан машғулот билан банд бўлиш, шуғулланиш.
Изоҳ: Турли манбаларда унинг 450 дан ортиқ асар ёзганлиги қайд этилган, лекин бизгача уларнинг 242 (160) таси етиб келган. Шулардан 80 таси фалсафага, 43 таси табобатга оид бўлиб, қолганлари мантиқ, психология, тиббиёт, астрономия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка бағишланган.
Ибн Синонинг тиббиёт соҳасидаги асарларидан «Китоб ал-қонун фит-тибб» («Тиб қонунлари»), «Китоб ул-қуланж» («Ичак санчиқлари»), «Китоб ун-набз» («Томир кўриш ҳақида китоб»), «Фуж ул-тиббийа жориа фи мажлисиҳ» («Тиб ҳақида ҳикматли сўзлар»), «Тадбир ул-манзил» («Турар жойнинг тузилиши»), «Фил-ҳиндубо» («Сачратқи ўсимлиги ҳақида»), «Рисола фи-дастур ит-тиббий» («Тиббий кўрсатмалар ҳақида») каби асарлари мавжуд. Унинг тиббиётга оид қомусий асари «Китоб ал-қонун фит-тибб» 5 мустақил катта асардан таркиб топган: уларнинг ҳар бири маълум соҳани изчил, ҳар томонлама ёритиб беради.
"Ҳикматлар" китобидан.

Олимнинг фазли
Доримий Макҳул раҳимаҳуллоҳдан мурсал ҳолда ривоят қилган ва «икки киши» лафзини зикр қилмаган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обидга нисбатан бўлган фазли менинг сизларнинг энг қуйи даражада бўлганингизга нисбатан фазлим кабидир», дедиларда, сўнгра ушбу оятни тиловат қилдилар: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар». Ва (Макҳул) ҳадисни охиригача келтирдилар.
Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олимнинг фазлини баён қилганларидан сўнг сўзларига далил қилиб, ушбу ояти каримани тиловат қилдилар: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» (Фотир сураси, 28-оят).
Ушбу оятдан олимларнинг обидларга нисбатан бўлган фазли илм ва маърифат жиҳатидан экани маълум бўлмоқда. Чунки олимлар Аллоҳ таолонинг барча сифатларини яхши биладилар. Аллоҳ таолони танишлик эса, китоб ўқиш, улуғларнинг суҳбатларида бўлишлик, ҳамда Аллоҳ таоло томонидан берилган илм билан юзага келади. Шунга кўра олимлар Аллоҳ таолодан кўпроқ қўрқадилар.
🔗 ДУНЁ ВА ОХИРАТНИ ХОҲЛАСАНГ ТАЪЛИМ ОЛ!

#саждаи_саҳв_масалалари
🧎♂️ БИР ОЯТНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЎҚИШ
Агар имом бир оятни қайта-қайта такрор қилса ва бу такрорлашда бир рукн миқдоричалик вақт кетса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Худди шундай, агар муқтадий (иқтидо қилувчи) имомга қайта-қайта луқма берса ва унда бир рукн миқдорида кечиктириш бўлса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Луқма берувчининг намози фосид ҳам бўлмайди. («Раддул муҳтор», 1-ж, 418-б.)
ФОТИҲА ЁКИ ЗАМ СУРАДАН БИРИНИ ЎҚИШ
Агар киши Фотиҳа ва зам сура – ҳар иккаласини ўқиш вожиб бўлган ўринларда фақат Фотиҳа сурасини ўқиб ёки фақат зам сурани ўқиб, рукуъга кетса, иккала суратда ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 424-б.)
ФОТИҲА ЁКИ ЗАМ СУРАНИ ЎҚИМАЙ РУКУЪГА КЕТИШ
Бир киши санони ўқиб, сўнг янглишиб рукуъга кетди. Фотиҳа сурасини ҳам, зам сурани ҳам ўқимади. Қироат қолиб кетгани кейин ёдига тушди. Бу одам рукуъдан қайтиб, қироат қилади. Сўнг иккинчи маротаба рукуъ қилади. Охирида саждаи саҳв қилиши ҳам вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.
Бугунги кун барчамизга барокатли, офиятли, саломатлик кун бўлсин.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Язид ибн Майсара айтади: Инсон еттита сабабга кўра йиғлайди:
1. Қувонганидан.
2. Маҳзунлигидан.
3. Қўрққанидан.
4. Қийналганидан.
5. Риё қилиб.
6. Шукур қилиб.
7. Аллоҳдан қўрққани учун.
Фақат Аллоҳдан қўрқиб тўкилган бир томчи кўз ёшгина тоғлардек жаҳаннам оловини ўчира олади.