Mehrob.uz
241K subscribers
20.4K photos
6.3K videos
15 files
16.9K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
78. Улар: «Эй Азиз, бунинг катта ёшли чол отаси бор. Бас, биримизни унинг ўрнига ол. Биз сени яхшилик қилувчилардан эканлигингни кўрмоқдамиз», дедилар.
Боланинг қари отаси борлигини айтиб, Азизнинг раҳмини келтиришмоқчи бўлишди. Унинг ўрнига хоҳлаган бошқа биттасини олиб қолишни таклиф қилишди. Ортидан ундан доимо яхшилик кўриб келаётганларини эслаб, мақтаб ҳам қўйишди.
Уларнинг бу таклифларига жавобан:
@mehrob_uz
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёларидан мисоллар
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 04:18 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёларидан мисоллар
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 04:18 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
САВОЛ: Яқинда вилоятлардан бирига сафар қилиб, бир масжиднинг ҳовлисида қушларнинг ҳайкалчаларини кўрдик. Шу жоизмий?

📨ЖАВОБ: Намозхоннинг олд тарафида ҳайкалчалар турса, намоз дуруст бўлмайди. Ён ёки орқа томонда бўлса, макруҳдир ("Бадоеус саное").
@mehrob_uz‌‌
Синовда сабрсизлик, ибодатда собит турмаслик, ношукрлик кўп мусибатларни олиб келади.
Малик ибн Динор.
@mehrob_uz
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
108-мўъжиза
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нубувват келгандан кейин жинларнинг Қуръони каримни эшитишга келиши

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Жинлар қабилаларининг ҳар бирининг эшитиб ўтирадиган жойлари бор эди. Агар ваҳий тушса, фаришталар Сафога темирни ташлаб юборганингда чиқадиган товушдек товуш эшитарди. Фаришталар буни эшитган вақтда, токи ерга нозил бўлгунига қадар бошларини саждадан кўтармасдилар. Ваҳий нозил бўлгач, улар бир­бирларидан: “Раббингиз нима деди?” деб сўрашарди ва агар айтилган нарса осмонда бўладиган иш бўлса: “Бу ҳақ, У улуғ ва олий зот”, дейишар, агар ғайб, ўлим ва шунга ўхшаш ерда бўладиган иш бўлса, улар ҳақида гапириб: “Шундайшундай бўлади”, дейишарди. Буни шайтонлар эшитиб, дўстлари олдига олиб тушишарди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлганларидан сўнг юлдузлар билан қувилдилар. Буни энг аввал сақифликлар билишди. Уларнинг қўйлари кўпи ҳар куни бир қўй, туялари кўпи ҳар куни бир туя қурбонлик қилишар эди. Одамлар ўз моллари ҳақида шошиб қолишди ва баъзилари баъзиларига қараб: “Агар сизлар юлдузлардан ҳидоят топган бўлсанглар, бундай қилманглар! Агар ундай бўлмаса, бу ўтиб кетадиган нарса. Юлдузларга қаранглар, улардан ҳамиша тўғрилик топилади”, деб айтишди. Аллоҳ таоло жинларни юборди ва улар Қуръони каримни эшитишди. Жинлар Қуръон эшитишга келганларида: “Эшитинглар, шайтонлар иблиснинг олдига хабар беришга кетди”, дейишди. Иблис шайтонларга: “Ер юзида шундай ҳодисалар бўлди, ернинг ҳар бир жойидан менга тупроқ келтиринглар”, деди. Унга Тиҳома водийсидан тупроқ келтиришди. Тупроқни олиб ҳидлаб: “Бу янги ҳодиса”, деди. Абу Нуъаийм. “ад-Далоил”. – Б. 170–171.

📍 https://mehrob.uz/article/1680
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧОНГЖУ ШАҲРИ ИСЛОМ МАРКАЗИ РАҲБАРИ УСТОЗИМИЗГА ДУОЛАР ЙЎЛЛАДИ

@mehrob_uz
ЧОНГЖУ ШАҲРИ ИСЛОМ МАРКАЗИ РАҲБАРИ ШАЙХ АЙМАН ҲАЗРАТЛАРИ УСТОЗ РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҲАҚЛАРИГА ХАЙРЛИ ДУОЛАР ЙЎЛЛАДИ

Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳридаги Ислом маркази раҳбари Шайх Айман ат-Турк ал-Ҳасаний ҳазратлари Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратларининг шифохонада муолажа олаётганларини эшитиб, хуфтон намозидан сўнг жамоат билан Устознинг ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.
– Муҳтарам Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратлари. Сизнинг шифохонада муолажа олаётганингизни эшитиб, Аллоҳ таолодан Сизга ожил ва комил шифо сўрадим. Бу томонлардан бирор дори-дармон зарур бўлса, айтсангиз, етказамиз. Тез орада соғайиб кетишингизни Раббимдан сўрайман, – дейилади Шайх Айман ат-Турк ал-Ҳасаний ҳазратлари жўнатган овозли хабарда.
Чонгжу шаҳрида ўқиётган ва ишлаётган юртдошларимиз ҳам Шайхнинг дуосига қўшилиб, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратларининг тезда шифо топишларини Яратгандан сўрашди.

@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
15.12.2022 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
ДИЁНАТ

Ҳар сафар султон Абдулҳамидхоннинг пойабзали йиртилганда уни ўзи қайтадан тикиб таъмирлаб олар эди.
Сарой хизматчилари ундан:
Нега янги пойабзал сотиб олмайсиз, мамлакатнинг бойлиги ўз қўлингизда-ку? - деб сўрашганида, султон:
- Хазинадаги бойлик меники эмас — халқники, мен мусулмонлар ҳақини ўз эҳтиёжим учун сарфлай олмайман, ахир мен бу ерга уларни беҳуда сарфлаш учун эмас, уни муҳофаза қилиш учун келганман, - дер эди.
Шу сабабдан у ўз касби бўлмиш дурадгорлик билан шуғулланиб, ёғочдан ҳар хил буюмлар ясар, хизматчилар эса, буюмларни бозорда сотиб келишар, бундан тушган пулни султон ўзи ва оиласи эҳтиёжи учун сарфлар эди.
Султон Абдулҳамидхонни тахтдан ағдаришгач, унинг саройига талончилар ишонч билан, катта бойлик умидида “Ҳойнаҳой, султон чексиз бойликни яширган бўлса керак” - деган хаёлда киришади.
Тиланчилар бирор тешик туйнукни ҳам қолдирмасдан, ҳаммаёқни тинтув қилиб чиқишгач, у ердан бор йўғи, таҳорат қилиш учун сув тўлдирилган обдаста, артиниш учун сочиқ ва жойнамоздан бўлак ҳеч нарса топа олмайдилар ва ноумид ҳолда у ердан қайтиб чиқиб кетадилар.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌱 АЛЛОҲ 🎋 🕊
☘️ БУГУНГИ 🎋 🕊
🌷 КУНИНГИЗНИ 🎋 🕊
🌸 БАРОКАТЛИ, 🎋 🕊
🌼 ФАЙЗЛИ 🎋 🕊
🌿 ҚИЛСИН!
🎋 🕊

💐🍃💐 🍃 💐🍃 💐 🍃 💐 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Балолар муолажаси
Кимнинг бошига бир бало тушиб, уни аритишни истаса, энг енгил ҳолатда тасаввур қилсин. Савобини кўз олдига келтириб, ундан каттароғи ҳам бошига тушиши мумкинлигини хаёл қилсин. Шунда устидаги бало канчалик енгиллигини ҳис этади. Унинг кетишини гавдалантиради. Қийинчилик бўлмаганида, роҳат топиладиган пайтлардан умид қилинмас эди.

"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.
@mehrob_uz
ЮСУФ СУРАСИ, 79 - ОЯТ
@mehrob_uz
79. У: «Нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимиздан Аллоҳ сақласин. Акс ҳолда, албатта, золимлардан бўлиб қоламиз», деди.
Бошқа ўринларда бўлгани каби, бу сафар ҳам Юсуф алайҳиссалом нозик ибораларни ишлатиб, ҳеч кимнинг ҳаққига ножўя гап айтмадилар. «Ўғрининг» ё «айбдорнинг ўрнига» демасдан,
«нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимиздан Аллоҳ сақласин», дея марҳамат қилдилар. Чунки ҳақиқатда ука ўғри ҳам, айбдор ҳам эмас эди. Юсуф алайҳиссалом шунчалик эътибор билан гапирдиларки, бирорта ҳам ҳақиқатдан узоқ сўз чиқмади.
@mehrob_uz
Audio
ҲАСАД - ЭЗГУЛИК ЗАВОЛИ
____
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 3
4:43 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАСАД - ЭЗГУЛИК ЗАВОЛИ
____
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 3
4:43 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
ҚАЛБ КЎЗИ ОЧИҚ БЎЛГАН ҚИРОАТ ИМОМИ

Имом Шотибий Мисрга борган вақтида Миср волийси у зотга жуда катта ҳурмат кўрсатиб ўзининг саройидан жой бериб гўзаллик ва насабда тенги йўқ аслзода аёллардан бирига никоҳлаб қўяди. Кейинчалик унинг канизаклари фитна қилиб “Сиз гўзал, тенги йўқ, аслзода, аёл эдингиз подшоҳимиз сизни кўзи ожиз кишига никоҳлаб берди, қироат имоми бўлса ҳам сизнинг тенгингиз эмас, у кишининг кўп вақти мадрасада ўтса сизнинг қадрингизга етармиди? Сиз у кишидан талоғингизни сўранг сўнгра фалончи вазир ëки фалончи шаҳзодага тегиб оласиз”, дейди. Имом Шотибий мадрасадан келиб таҳорат олмоқчи бўлиб турганларида унинг рафиқаси юқорида канизаклар унга айтиб ўтган сифатларини зикр қилиб бу сифатлардан эса, Шотибийнинг бехабарлигини яъни рафиқасини жамолда тенги йўқ аёллардан эканини кўра олмаслигини айтиб, эридан талоғини беришлигини сўрайди. Шунда Шотибий рафиқасига таҳоратга сув олиб келишликларини буюради. Рафиқаси сувни олиб келганида, Шотибий уни ёнига чўккалаб ўтиришини буюради. Рафиқасининг сочлари орасида бор йўғи бир дона оқ сочи бўлади. Шотибий ёнида ўтирган аёлини айнан ўша оқ толасини сочлари орасидан топиб: “Мана буни кўрдингми? Мен сени кўраман ва жамолингни қадрлайман, хотиржам бўл” дейди. Шундай сўнг аёллари айтган сўзига пушаймонлигини айтиб кечирим сўрайди.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
@mehrob_uz