Mehrob.uz
241K subscribers
20.4K photos
6.32K videos
15 files
16.9K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙

🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷🕊🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷🕊🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ТАЪЗИЯ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигидаги ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси Дин ишлар бўйича қўмита бўлим бошлиғи Беҳзод Қодировнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан барча яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, У зотнинг раҳматига бурканган бўлсин. Мусибатзадаларга гўзал сабр бериб, ортларидан доимо гўзал амаллар етказиб туришини насиб айласин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»
«Биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»

@Mehrob_uz
Аллоҳга тақво қилиш ҳамма яхшиликни ўз ичига олувчи кўп маъноли калимадир, унинг маъноси Аллоҳ таолога итоат қилиш, гуноҳ ишлардан қочиш. Яратганнинг зикрини доимо қилиш, берган неъматларига шукр айтишдир.

Абу Лайс Самарқандий.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
10.12.2022 - ШАНБА


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
КАҲФДАН ПАНОҲ ЖОЙ ОЛИНГИЗ.
РОББИНГИЗ СИЗГА ЎЗ РАҲМАТИНИ
ТАРАТУР

Айрим муаммоларни ҳал қилиш учун чекка қишлоқлардан бирига бордим. У ерда икки тарафнинг бир-бирига айтган қалбимни оғритадиган, юрагимни сиқадиган гаплари, жанжаллари ва қасамларини эшитдим. Ваъз-насиҳат ёки вақтдан унумли фойдаланишнинг нишонаси ҳам бўлмаган бу йиғиндан юрагим сиқилди. Чунки жанжаллашаётганларнинг аксарияти қонун-қоида ва тартиб нималигини билмайдиган авом кишилар эди. Буниси наригининг гапини бўлади, бири бошқасига эътироз қилади. Бу ишга мени ижтимоий ёрдам ташкилоти юборган эди. Мазкур мажлисдан юрагим сиқилгани учун маҳаллий масжидни қидирдим ва у ерда Аллоҳ таолони зикр қилган ва Қуръон ўқиган ҳолда ором олдим. Шу аснода Аллоҳ таолонинг: "Модомики улардан ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур” (Каҳф сураси, 16-оят).

Мен ушбу оятни эсга олдим. Шунинг учун ҳам сизга гоҳ-гоҳида бақир-чақир, ғалаёнлардан бироз узлатга чиқишни маслаҳат бераман. Шунда динингизни сақлаб, қалбингизни ўзингизга қайтарасиз, ўзлигингизни англайсиз. Аммо турли йиғинлар, маросим ва тадбирлардан бўшамай, ҳар кишининг сўзига қулоқ тутавериб, одамларнинг ортиқча вақтларини олсангиз динингиз, қалбий хотиржамлигингиз ва руҳий оромингиз борасида Аллоҳга таъзиянгизни гўзал қилаверинг. Айрим вақтларда Аллоҳнинг Китоби ва зикри ила шаръий хилватга қочинг. Шунда сакинат, хотиржамлик, саломатлик топасиз. Ким буни синаб кўрган бўлса, билади.

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️❄️ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️☘️

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
@mehrob_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли аёлларига муносабатлари

🌷 «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бутун дунё (инсонга) берилган неъматдир ва дунё матоҳларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир», дея марҳамат қилдилар».

🌷 Гўзал ахлоқ ва хушмуомала соҳиби бўлмиш Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) баъзан мўъминлар онаси Ойшани (розияллоҳу анҳо) эркалаб, исмларини қисқартириб зикр қилар эдилар. Қуйидаги ҳадиси шарифда: «Эй Оиш», дея чақириб, у кишига
севинчли хабар берганлари ривоят қилинади. Ойша(розияллоҳу анҳо) дедилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кунларнинг бирида: «Эй Оиш, Жаброил сизга салом айтяпти!» дедилар»
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🌷 «Ойша (розияллоҳу анҳо) дедилар: «Мен ҳайз кўрган кунларимда (бирон нарсани) ичиб, (косани) Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) узатар эдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) лабларимни қўйган жойга лабларини қўйиб ичар эдилар. Суякдаги гўштдан тишлар эдим, кейин Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суякни олардилар ва лабларимни қўйган жойга лабларини қўйиб, ер эдилар» (Имом Муслим ривояти)

🌷 Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) завжаларидан бирини ўпдилар, сўнгра намозга чиқдилар. Таҳорат қилмадилар» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

🌷 Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аёллари қалбига севинч киритиш ва унга бахтиёрликни ҳис эттириш учун ҳар бир мубоҳ фурсатни ғанимат билар эдилар! Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан мусобақалашдим. Мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг, сал тўлишганимда, яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва: «Аввалгиси билан биру бир» , дедилар» (Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Ҳиббон)

🌷 «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Хайбар жангидан қайтар эканлар, Сафийя бинт Ҳуяйга уйландилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) онамиз Сафийя (розияллоҳу анҳо) минадиган туя атрофини мато айлантириб ўраб, онамизни тўсардилар. Сўнгра бир тиззаларига чўкка тушардилар, Сафийя онамиз ул зотнинг тиззаларига оёқларини қўйиб, туяга минардилар» (Имом Бухорий ривояти).

🌷 Бу Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) камтарликларига далолат қиладиган ажойиб бир ҳолатдир. У зот музаффар саркарда ва Пайғамбар бўлганлари ҳолда, ниҳоятда камтарликлари сабабли аёллари учун тиззаларини ерга қўйиб, ёрдам бердилар, унга нисбатан ҳурматларини, муҳаббатларини изҳор қилдилар. Бу билан аҳли аёли учун қилинган яхшилик, ҳурмат, эътибор кишининг обрўсига заррача путур етказмаслигини бутун умматларига намойиш этдилар.

🌷 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматларига қилган васиятлардан бири қуйидаги ҳадиси шарифда зикр этилади. Амр ибн Аҳваздан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Огоҳ бўлинглар, аёлларга доимо яхши муносабат кўрсатинглар!» (Имом Термизий ривояти).

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
«Ибратли хонадон» китобидан.

t.iss.one/mehrob_uz
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#кеча_ва_бугун
ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ БЎЛГАН ҲАСАД ҳақида
____
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 06:56 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz