This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эр-хотин ичиб-ичиб охирида дуо қилиб туриб кетишяпти
______
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸@mehrob_uz🔸〰️〰️
______
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸@mehrob_uz🔸〰️〰️
«Ёшлик "жиннилик"нинг бир бўлагидир».
Шарҳ: “Жунун” сўзининг луғавий маъноси эс-ҳушдан ажралиш, ақлдан озиш демакдир. Бу ўринда бебошлик маъносида келган. "Мажнун” сўзи ҳам ўша сўздан ясалган. Шу боис ҳам ишқ йўлида ақлдан озган ошиқларни шундай аташади. Бадиий адабиётда ишқ йўлида нафсини қурбон килганларни "Мажнун" деб аташ одат тусига кирган. Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидаги "Мажнун” сўзи исм эмас, балки лақабдир. Ошиқнинг асл исми Қайс бўлган.
Ёшларнинг "жинни"лик даврларида улар тарбиясига катта аҳамият бериш зарурлиги ҳадис ғоясини ташкил этади.
@mehrob_uz

"Жавомиъул калим" китобидан.
@mehrob_uz
#Сўраган_эдингиз
БАРЗАХ ҲАЁТИ НИМА?
Савол: “Барзах” ҳаёти нима? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Жавоб: “Барзах” сўзи луғатда икки нарсанинг ораси деганидир. Шариат истилоҳида эса инсон вафот этганидан сўнг то қиёматда қабрдан тирилгунча ўлган вақтини “барзах” ҳаёти дейилади.
Инсон қабрга қўйилганидан сўнг икки фаришта – Мункар ва Накир Аллоҳ ва Унинг расули, дини ҳақида сўраши, шундан кейин қабрда роҳат ёки азобнинг бўлиши ҳақдир (“Фиқҳул Акбар”). Валлоҳу аълам.
ЎМИ фатво ҳайъати.
Каналимизга аъзо бўлинг! MEHROB.UZ👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

УНИНГ МАҲРИ – ИСЛОМ
Абу Талҳа Умму Сулаймнинг қўлини сўради.
– Аллоҳга қасамки, эй Абу Талҳа, сендек инсон қўлини қайтариб бўлмайди. Лекин сен кофир кишисан, мен эса мусулмон аёлман. Сенга турмушга чиқишим мумкин эмас. Агар Исломга кирсанг, шу менинг маҳрим бўлади. Сендан бошқа нарса сўрамайман, – деди Умму Сулайм.
Абу Талҳа мусулмон бўлди ва унинг Исломга кириши Умму Сулаймга маҳр бўлди.
Собит айтади: “Умму Сулаймчалик мукаррам маҳрга эга бўлган аёлни эшитмадим”. Абу Талҳа ансорийлар ва саҳобийларнинг улуғларидан бўлди.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
@mehrob_uz
Абу Талҳа Умму Сулаймнинг қўлини сўради.
– Аллоҳга қасамки, эй Абу Талҳа, сендек инсон қўлини қайтариб бўлмайди. Лекин сен кофир кишисан, мен эса мусулмон аёлман. Сенга турмушга чиқишим мумкин эмас. Агар Исломга кирсанг, шу менинг маҳрим бўлади. Сендан бошқа нарса сўрамайман, – деди Умму Сулайм.
Абу Талҳа мусулмон бўлди ва унинг Исломга кириши Умму Сулаймга маҳр бўлди.
Собит айтади: “Умму Сулаймчалик мукаррам маҳрга эга бўлган аёлни эшитмадим”. Абу Талҳа ансорийлар ва саҳобийларнинг улуғларидан бўлди.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Устоз Қуръони Каримнинг осон ёдлаш усулини ўргатинг?
______
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸@mehrob_uz🔸〰️〰️
______
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸@mehrob_uz🔸〰️〰️
#Ҳаж_китоби
ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ
1. Ҳаж қилмоқчи бўлган одам, аввало, Аллоҳ таолога астойдил тавба қилсин. Гуноҳларини тарк эта туриб, аввал содир бўлганларига надомат қилиб, бундан сўнг такрорламасликка азму қарор қилсин.
2. Кимга зулм етказган, кимни хафа қилган ёки кимнинг кўнглини қолдирган бўлса, улардан узр сўрасин.
3. Энг муҳим жиҳатлардан бири қилаётган ҳаж ибодатидан Аллоҳ таолонинг розилигини ва охиратининг ободлигини кўзласин. Дунё ва риёкорлик, унинг зийнатларини, ном чиқариш, фахрланиш каби нарсаларни зинҳор ва зинҳор хаёлига келтирмасин. Акс ҳолда, барча қилган саъй-ҳаракатлари беҳуда, бефойда кетади.
4. Ота-оналари тирик бўлишса, уларнинг розиликларини олсин, дуоларини сўрасин.
5. Ҳаж сафари билан овора бўлиб, бошқа ибодатларга эътиборсизлик қилмасин. Айниқса, намозга эҳтиёт бўлсин, чунки намоз зарурлиги жиҳатидан ҳаждан ҳам эътиборлидир.
6. Сафар чоғида доимо Аллоҳ таолони зикр этсин, дуолар қилсин, истиғфорлар айтсин. Қуръони Каримни тиловат қилсин. Тилини бўлмағур гаплардан, беҳуда сўзлардан, ёлғон, ғийбат, чақимчилик, сўкиш каби бузуқликлардан тийилсин. Қўлидан келганича одамларга яхшилик қилиш пайидан бўлсин.
7. Ўтган уламоларимизнинг энг муҳим насиҳатларидан бири шуки, ҳожилар ҳаж давомида қалбни машғул қилувчи, хаёлни олиб қочувчи тижоратдан тижоратдан холи бўлишлари керак.
Ўзларини хор тутсинлар, зебу зийнатга эътибор бермасинлар.
Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Арафа куни Аллоҳ осмонга тушади ва улар билан фаришталарга мақтаниб: «Бандаларимга каранглар! Турли жойлардан сочлари тўзиган, чангга ботган ҳолда қуёшда ҳузуримга келдилар. Сизлар гувоҳ бўлинглар, мен уларнинг гуноҳларини кечдим...», дейди». Ибн Ҳузайма ривоят қилган.
8. Ҳажга қилинадиган сарф-харажат ҳалолдан бўлиши шарт.
9. Исроф ва зиқналикдан четланган ҳолда, ўртача йўл тутиб, чин кўнгилдан зоди роҳила (йўл озиғи) ва таомини бемалол қилишга этибор қаратсин. Ҳаж йўлида еб-ичиш учун сарфланган ҳар бир сўмга етти юз баробар савоб берилади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Сафарда озиқ-овқатнинг яхши бўлиши кишининг карамидандир. Ҳожиларнинг афзали нияти холисроқ, нафақаси покроқ ва ишончи комилроқ бўлганидир», дер эдилар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажжи мабрурнинг бошқа жаннатдан мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийи, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. «Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар». Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
10. Шаҳвоний нарсалар, фисқ-фужур ва жанжалга йўл қўймаслик. Аллоҳ таоло буни Қуръони Каримда таъкидлаган. Бу борадаги шаҳвоний нарсалар арабчада «рафас» дейилади ва барча шармсиз гап-сўз ҳамда хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Аёлларга хушомад гапларни айтиш, шаҳвоний гап, ишора ва ҳаракатлар қилиш каби нарсалар рафасга киради. Фисқ эса, Аллоҳнинг ҳар бир тоатидан чиқишдир. Жанжал маълум ва машҳур нарса. Ҳаж қилувчи киши мазкур нарсалардан алоҳида эҳтиёт бўлиши лозим.
11. Бақувват, юрса қийналмайдиган кишиларнинг пиёда ҳаж қилишлари афзал. Бемор, қари ва узрли кишиларнинг эса ибодатларига нуқсон етмаслиги учун улов миниб ҳаж қилганлари афзал.
Давоми...👇
https://mehrob.uz/answers/322

mehrob.uz
ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ
1. Ҳаж қилмоқчи бўлган одам, аввало, Аллоҳ таолога астойдил тавба қилсин. Гуноҳларини тарк эта туриб, аввал содир бўлганларига надомат қилиб, бундан сўнг такрорламасликка азму қарор қилсин. 2. Кимга зулм етказган, кимни хафа қилган ёки кимнинг кўнглини қолдирган…
Нега бунча ғамгинсан?
Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.
Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.
Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.
Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.
Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.

#Ибрат
😢 ҲИКОЯ
Дунёнинг матоҳи
Басранинг обрўли кишиларидан бири жория сотиб олди. У жуда гўзал, чиройли рақсга тушар, ашула айтар ва уд (мусиқа асбоби)ни чаларди. Уни олиб Басрага борадиган кемага чиқди. Кеч тушди. Шамол сокин эсарди. Ҳалиги киши туриб ҳаммага май тарқатди. Жориясига:
- Яхшисидан чал, - деди. Аёл ашула айтиб рақсга туша бошлади. Уд чалди. Кема аҳли сархуш бўлиб уни томоша қилишди.
Кеманинг бир бурчагида ёш йигит ўтириб Қуръон ўқирди. Исён мажлисидан ўзини олганди. Жориянинг соҳиби келиб, мазахомуз деди:
- Эй йигитча, сен бунданам яхшисини эшитганмисан? Қалай? - деди.
Йигит:
-Ҳа, -деди.
Киши жорияга қараб:
-Бўлди, тўхтаб тур! - деди. Йигитга юзланиб: -Қани, сенда нима бор? Эшитайлик -чи! - деди.
Йигит чиройли овозда:
- «Дунёнинг матоҳи оз, охират эса, тақво қилганларга яхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар», деб айт. Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир»! (Нисо: 77-78) оятиларни ўқиди. Оят кишининг қалбини парчалади. Қўлидаги майни тўкиб юборди. Ва:
- Қасам ичаман! Бу мен жориядан эшитганимдан кўра афзал. Яна қанақаси бор? Ўқи!? - деди.
Йигит:
- «Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовирувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!» (Каҳф: 29) ни ўқиди.
Кишининг вужуди титраб кетди. Кемадаги барча майларни денгизга тўкиб юборди. Жориядан чолғу асбобини олиб синдирди. Ва:
- Эй жория, сен озодсан, бор, кеманинг бир четида ўтир, -деди. Ва такрор - такрор:
- Астағфируллоҳ - астағфируллоҳ, - деб: Аллоҳга қасам, мен яшаб юрган ҳаётимдан кўра бу афзал! - деди.
Йигитга қараб:
- Эй йигитча! Мендек фосиққа нажот борми? Аллоҳ мени кечирадими? - деди. Унинг нигоҳи синиқ, қалби юмшоқ, юзида қўрқув акс этганини кўрган йигит:
- «Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт» (Зумар: 53-оят) оятини ўқиди.
Кишининг вужуди қақшади, ранги оқарди, ва:
- Аллоҳга қасам, гувоҳлик бераманки, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи - ҒОФУР, ва меҳрибон - РOҲИЙМ Зотдир! - деди - ю жони узилди. Воқеани баён қилувчи:
- Аллоҳга қасам, кема Басрага бир неча кундан сўнг етиб борди. Лекин у кишининг жисмидан бирорта ҳам нохуш ҳид чиқмади, - деди.😢😢
Хулоса сиздан.
Каналга уланиш👇

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌱 АЛЛОҲ 🎋 🕊
☘️ БУГУНГИ 🎋 🕊
🌷 КУНИНГИЗНИ 🎋 🕊
🌸 БАРОКАТЛИ, 🎋 🕊
🌼 ФАЙЗЛИ 🎋 🕊
🌿 ҚИЛСИН! 🎋 🕊
💐🍃💐 🍃 💐🍃 💐 🍃 💐 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇

Эй Одам фарзанди!
Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.
Қирқ ҳадиси қудсидан.

ХУД СУРАСИ, 97-оят.
Фиръавн ва унинг одамларига Бас, улар Фиръавн ишига эргашдилар. Фиръавннинг иши эса тўғри эмасди!
Шубҳа йўқки, Биз Мусони Фиръавнга ва унинг қавмига Пайғамбар қилиб юбордик. Аммо улар Аллоҳнинг эмас, Фиръавнинг амрига юрдилар. Фиръавннинг амри эса, нотўғри эди. Улар тўғри амрни қўйиб, нотўғрисига эргашдилар.

АЛЛОҲДАН ҚЎРҚУВ ҲАҚИДА МАШОЙИХЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ
Ҳазрати Абу Умар Дамашқий айтадилар:
"Қўрқув қалбнинг чироғи бўлиб, у орқали инсон қалбдаги яхшилик ва ёмонликни кўради".
Ҳазрати Зуннун Мисрийдан: "Бандага қўрқув йўли қачон осон бўлади?" деб сўралди. Шунда, У киши: "Банда ўзини касаллик узайиб кетмасин деган қўрқувда ҳар нарсадан парҳез қиладиган бемор деб билса", дедилар. Ҳазрати Зуннун Мисрий яна шундай дейдилар: "Одамлар йўлда то қўрқув улардан йўқ бўлмагунича тураверадилар. Қўрқув йўқ бўлса, гумроҳ бўладилар".
Ҳазрати Иброҳим ибн Шайбон айтадилар: "Қачонки, қўрқув қалбда жой олса, қалбдаги шаҳватлар ва нафс хоҳишларини куйдириб юборади" (Ар-Рисалатул Қушайрия, 59-60).
Ҳазрати Ҳасан Басрийдан бир киши: "Биз нима қилайлик? Қалбимиз кўксимиздан чиқиб кетадиган даражада бизларга қўрқув соладиган одамларнинг суҳбатини ихтиёр қилайликми?" деб сўради. Шунда, у киши: "Аллоҳга қасамки, келажакда сенга омонлик насиб бўладиган даражада сенга қўрқув соладиган одамларнинг суҳбатини ихтиёр қилишинг, келажакда сенга хатарлар етадиган даражада сени қўрқмас ва хавфсиз қиладиган одамларнинг суҳбатидан яхшироқдир", дедилар (Иҳёул улум, 4/162).
"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?" китобидан.

Audio
Шайх САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ
Шаръий узрсиз оилаларни ажратишга ҳечкимнинг ҳаққи йўқ
______
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸@mehrob_uz🔸〰️〰️
______
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸@mehrob_uz🔸〰️〰️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаръий узрсиз оилаларни ажратишга ҳечкимнинг ҳаққи йўқ
______
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸@mehrob_uz🔸〰️〰️
______
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸@mehrob_uz🔸〰️〰️
Иқтисодий тангликнинг муолажаси даромадни кўпайтириш эмас балки харажатни камайтиришдир
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, Мерат шаҳрининг раиси Илоҳий Бахш ҳакимона ақл эгаси эди. У киши жуда ҳам фойдали бир гап айтган. Одамлар иқтисодий ташвишни кетказиш учун жуда кўп ғам чекадилар. Даромадни кўпайтиришга ғам чекадилар. Бу эса одатда уларни ихтиёрида эмас. Лекин харажатни камайтириш хусусан, зарурий бўлмаган харажатларни олиб ташлашга фикр юритмайдилар. Ҳолбуки, бу нарса ҳар бир инсоннинг ихтиёридадир.
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

АЛЛОҲ ОМОНАТИНГНИ ЕТКАЗАДИ
Яҳудий ҳожасининг қўйларини боқувчи қул бор эди. Хайбар аҳли қурол-аслаҳаларини тайёрлаётганларини кўриб, улар нима қилмоқчи эканларини сўради.
– Анави, ўзини пайғамбар деб даъво қилаётган киши билан жанг қилмоқчимиз, – деб жавоб беришди.
Қулнинг кўнглига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрлари ёқиб қолди ва ҳузурларига йўл олди.
– Нима демоқдасиз? Нимага чорлаяпсиз? – деб сўради у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб.
– Исломга, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва мен Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик беришингга, Аллоҳдан бошқага ибодат қилмаслигингга чорлаяпман, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Мен Аллоҳ азза ва жаллага имон келтирсам эвазига менга нима бўлади?
– Ўшандай ҳолатда вафот этсанг, сенга жаннат бўлади.
Қул мусулмон бўлди ва:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Манави қўйлар менга омонат топширилган эди, – деди.
Уларни қўйиб, ҳайдаб юбор. Аллоҳ таоло сенинг омонатингни Ўзи етказади.
Қул Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларини қилди. Қўйлар ўз эгалари олдига қайтиб борди.

Намозни қадрламас экансан, мусулмон бўлиб бошқа нимани қадрлай оласан?
Имом Ҳасан Ал-Басрий.
Каналга уланиш:👇