Mehrob.uz
241K subscribers
20.3K photos
6.3K videos
15 files
16.8K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
32. Улар: «Эй Нуҳ, батаҳқиқ, сен биз билан тортишдинг, кўп тортишдинг. Энди, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир», дедилар.
Улар ақлий тортишувга ярамадилар, ожизлик қилдилар. Энди ожизларнинг одатига кўра, андишани йиғиштириб қўйиб, муттаҳамликка ўтдилар. Ваъда қилганинг аламли азобни келтир, деб туриб олдилар.
Нуҳ алайҳиссалом эса, босиқлик билан баён қилдилар.
@mehrob_uz
АЛЛОҲНИНГ ЖАҲАННАМ АЗОБИНИНГ БEКОР ҚИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШЛАР

1.
Тавба.
«Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса» (Марям сураси, 60-оят).
«Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман»
(Бақара сураси, 160-оят).
Тавба - маъсиятни тарк этиб, тоатга қайтишдир.

2. Истиғфор.
«Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33-оят).
Истиғфор - гуноҳларни ювиш, кетказишни ва сатр қилишни сўраб тазарру ила дуо қилишдир.

3. Яхшиликлар.
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади» (Ҳуд сураси, 114-оят).
Ва “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради», дедилар»
(Термизий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

4. Дунёвий Мусибатлар.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга чарчоқ, касаллик, ғам, ташвиш, хафалик етса, хаттоки тикан кирса ҳам хатоларига каффорат бўлади», деганлар» Бухорий ва Муслим Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар.
Аллоҳ таолонинг «Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир» (Нисо сураси, 123-оят) ояти нозил бўлганида мусулмонларга оғир бўлди, қаттиқ таъсир қилди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилишди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Яқинлашинглар ва маҳкам бўлинглар. Мусулмонга етган ҳар бир мусибат, хаттоки бало-офат ҳам каффорат бўлади», дедилар. (Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

5. Қабр азоби.

6. Ҳаётда ва мамотдан кейин мусулмонларнинг дуоси ва истиғфор айтишлари.
«Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилган» (Ҳашр сураси, 10-оят),

7. Ўлимдан кейин маййитга аталадиган садақа, Қуръон қироати ва ҳажга ўхшаган нарсаларнинг савоби.

8. Қиёмат кунининг қўрқинчлари ва шиддатлари.

9. Бухорий ва Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида ривоят қилинган ҳадисда:
«Мўминлар сиротдан ўтишса, жаннат билан дўзах орасидаги кўприк устида тўхтатиладилар. Сўнгра баъзиларидан баъзиларига қасос олиб берилади. Қачонки покланиб, тозаланганларида, уларга жаннатга киришга изн берилади», дейилган.

10. Шафоатчиларнинг шафоати.

11. Шафоатсиз, Арҳамар-роҳиминнинг афв қилиши.

«Ундан (ширкдан) бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир» (Нисо сураси, 48-оят).
Бас, қалбида заррача иймони бор одам дўзахда қолмайди. Балки, ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтса, дўзахда боқий қолмайди.
Анас розияллоҳу анҳудан қивоят қилинган, Бухорий ва Муслим иттифоқ қилган ҳадисда шу маъно айтилган.
Шундай бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати ичида у зот жаннати деб башорат берганлардан бошқа бирорта муайян шахс ҳақида қатъий ҳукм қилиш мумкин эмас. Лекин биз мусулмонлар учун хайрли оқибатни умид қиламиз, уларга ёмон оқибат етишидан хавфсираймиз.

«Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умар ибн Хаттоб:
- Аёлларимиз бизга қулоқ солмайдиган бўлиб қолишди-я!...
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🕌 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@MEHROB_UZ
ТУНДА ЭШИКНИ ЁПИБ ҚЎЙИШ

1230. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кечаси сукунат чўмгандан сўнг гаплашиб ўтиришдан ҳазир бўлинг. Чунки қоронғида Аллоҳ махлуқларидан қай бирини тарқатишини ким ҳам биларди. Эшикларни беркитинг, Мешларнинг оғзини боғланг. Идишларнинг устини ёпинг. Чироқларни ўчиринг», дедилар.

Шарҳ: Араб тилида кечаси гаплашиб ўтириш «самр» дейилади. «Ал-адаб ал-муфрад»нинг биз шарҳ қилаётган нусхасида ўша сўз келган. Аммо уламолар: «Ушбу сўз хаттотлар томонидан нотўғри ёзилиб қолган бўлиши керак. Чунки динимиз таълимотларида кечаси гаплашиб ўтириш ҳеч қораланмаган», дейдилар.
Ўша сўз аслида «сайр» бўлса керак, деганлар ҳам бор. Шунда жумланинг маъноси умумий маънога тўғри келади. Қолаверса, бу мавзудаги бошқа ҳадисларда ҳам айнан кечаси сайр қилишдан қайтарилган. Ҳақиқатан ҳам, кечаси сокинлик ҳукм сургандан кейин дайдиб юришнинг фойдаси йўқ. Бундай юришлардан ҳазир бўлиш керак. Акс ҳолда, бирор зарар етиши турган гап.
@mehrob_uz
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
9-мўъжиза:
Унинг олдида ўтирардилар, у эса кўрмасди

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизлари Асмо розияллоҳу анҳо ривоят қилади:
«Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)!”
(Масад, 1) ояти нозил бўлганда, ғилай Умму Жамил қўлида тош кўтариб бақир-чақир қилиб кириб келди ва: “Ёмонлиги учун юз ўгирдик, динидан ғазабландик ва амрларига осий бўлдик”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ерда Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга ўтиргандилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “У келганида сизни кўриб қолишидан қўрқдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “У мени ҳаргиз кўра олмасди”, деб қуйидаги оятни ўқидилар: (Эй Муҳаммад!) Cиз Қуръон қироат қилганингизда, Биз Сиз билан охиратга ишонмайдиганлар ўртасига кўринмас парда тортиб қўюрмиз” (Исро, 45).
У келиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрмасдан Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларида тўхтади ва “Эй Абу Бакр! Эшитишимча дўстинг мени хажв қилибди”, деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Бу Уйнинг Раббисига қасам, сени хажв қилмади”, дедилар.
У қайтаркан: “Қурайш билади, мен уларнинг саййидининг қизиман”, деб борарди».
https://mehrob.uz/article/1482
ИНСОН БЎЛ, ИНСОН!
Бир киши катта шаҳарга борди. Бозорни айланиб юриб, атторлик дўконига кирди. Турфа муаттар ҳидлардан боши айланиб, кўзи тиниб, ҳушидан кетди. Халқ ҳушсиз одамнинг бошида тўпланди. Баъзилари қўлларини уқалар, баъзилари эса ўткир ҳидли нарсаларни юзига сепиб, уни ўзига келтирмоқчи бўларди. Лекин у киши асло ўзига келмасди. Чорасиз қолганлар: “У одам ким ўзи, бу яқин орада қариндош-уруғи борми?” деб суриштира бошладилар. Лекин бирор киши уни танимас, ҳеч ким “Бу менинг қариндошим”, деб яқинига келмас эди. Оқшом пайти у ердан ўтаётган теричилардан бири ҳушсиз ётган одамни таниди ва уни ўраб олган халққа:
– Зинҳор унинг юзига хушбўй нарсалар сепа кўрманг. Мен унинг хасталиги сирини биламан. Сизлар ундан узоқроқ туринг – мен ҳозир унинг дардига даво бўладиган дорини олиб келаман, – деди ва воқеа жойидан шошилинч узоқлашди.
У одам бир харобага кирди ва у ердан бир оз гўнг олиб, ортига қайтди. Ҳушсиз ётган одамга ўша гўнгни ҳидлатган эди, бу одам кўзини очди. Воажаб! Сал ўтмай ўрнидан туриб, гўнг келтирган киши билан у ердан узоқлашди. У одам ҳам теричи эди. Узоқ йиллардан бери бадбўй ҳидлар ичида ишлаб, уларга ўрганиб қолган, аттор дўконидаги хушбўй ҳидлар эса уни ҳушидан кеткизган эди.
“Қўнғиз гўнг титкилагани учун ҳам хушбўй ҳидлардан қочади... Унинг насибаси худди шу инсон кўнглини беҳузур қилувчи ёқимсиз ҳидлардир. Чунки у шунга ўрганган – чорва ҳидлари жони танига сингиб кетган.
Ақлли кишилар ҳам ақлсизларни тўғри йўлга солиш учун уларга ҳикматли сўзлар билан насиҳат қиладилар, хушбўй ҳидлар билан тарбия қилмоқчи бўладилар. Кимга хушбўй ҳидли нарсалар ёрдам бермаса, демак, бундай одам бадбўй ҳидларга ўргангандир.
Сен ҳам яхшиликдан, нурдан насибангни ол. Бурнингни гўнгга тиқиб, қўнғизга айланиб қолма”. Инсон бўл, инсон!
Жалолиддин РУМИЙ.
@mehrob_uz
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
САВДОГАРНИНГ ШАРАФИ ЧЎНТАГИДА, ОЛИМНИНГ ШАРАФИ ДАФТАРЛАРИДА
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🕌 Тошкент шаҳар бош имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@MEHROB_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВДОГАРНИНГ ШАРАФИ ЧЎНТАГИДА, ОЛИМНИНГ ШАРАФИ ДАФТАРЛАРИДА
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🕌 Тошкент шаҳар бош имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@MEHROB_UZ
Ёмон қарашни ташла – хушфеълликка эришасан.

Бекорчи ғийбатни ташла – ҳикматга эришасан.

Ортиқча овқатланишни ташла – ибодатда собит бўлишни уддалайсан.

Бошқаларни айблашни ташла – ўз камчиликларингни тан олишни ўрганасан.

Аллоҳ ҳақида чуқур ўйга толиб кетма – адашиш, фитнадан қутиласан.

Абдуллоҳ ибн Муборак.
@mehrob_uz
🤲 ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН #ХУШХАБАР:
🕋 УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

🔸Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

🔸Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

❗️Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақирамиз.

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

🔸Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
06.01.2022й
ПАЙШАНБА.
ЖУМОДУС СОНИЙ — 2

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
РАСУЛУЛЛОҲГА ЭРГАШМОҚ

Расулуллоҳнинг суннатини севамиз. Биз Расулуллоҳнинг изларидан юрмоқни истаймиз. Биз Расулуллоҳнинг шафоатига ноил бўлмоқни истаймиз. Биз охиратда Расулуллоҳга қўшни бўлмоқни истаймиз. Биз Расулуллоҳ қилган амалларни қилмоқни истаймиз. Нимадан ул зот узоқ турган бўлсалар, ундан узоқ турмоқни истаймиз. Нимани ул зот тавсия этган бўлсалар, уни бошимизга тож қилмоқ истаймиз! Нимадан бизни манъ этган бўлсалар, ундан йироқлашмоқни истаймиз.

Расулуллоҳ истамаган нарса биздан йироқ бўлсин, истамаймиз, биз Расулуллоҳни истаймиз. Расулуллоҳ муҳаббатини Аллоҳ қалбимизга жонлантириб жо айласин! Авлодларимиз – фарзандларимизни ҳам Расулуллоҳ муҳаббатига мувофиқ-муносиб камол топтирмоғимиз лозим. «Авлодларингиз – фарзандларингизни Расулуллоҳ муҳаббати билан улғайтирингиз», дейдилар Пайғамбар жанобимиз. Ҳаммангиз авлодимиздирсиз. Албатта, орангизда ёши мендан улуғлар бор, аммо бизнинг йўлимизнинг урф-одати шундоқ! Талаба домланинг ёнида бўйсунувчандир. Талаба устознинг авлоди – фарзанди кабидир.

Устознинг жабру жафоси меҳру вафосидан кўра қимматлироқдир. Отаси севиб эркалайди, домласи койиб-уришади, кези келганда, заруратан уради, аммо домласи қимматли, қадрлироқ, чунки устози инсонга ҳарф ўргатади, бунинг устига, устози дин ўқитувчиси бўлса, тариқат муршиди бўлса, охират саодатининг йўлини кўрсатади. Тақвонинг йўлини кўрсатади. Маърифатуллоҳни кўрсатадики, бу янада қимматлироқдир. Шу жиҳатдан биз ҳам биродарларимизни Расулуллоҳнинг муҳаббати билан камол топтирмоқни истаймиз...

«Ҳақиқий севги» китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼

Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Отангдан ибрат олсанг-чи... Одам Ато алайҳиссалом гуноҳ қилгач яширин сирларни билгувчи Аллоҳни ҳозир-у нозир кўрди, тик туриб гуноҳининг авф этилишини тилай бошлади. Қайғу кўлининг ўртасига бориб ўтирди, хийла билан баҳона-ю сабаб излаб шохдан-шохга сакрамади. «Раббимиз, биз нафсимизга зулм қилдик», - деди... Чунки ортида азоб фаришталарини кўрди. Жон каби ниҳон бўлган азоб фаришталарини кўрди: ҳар бирининг қўлидаги таёқ осмонга етай дерди. Ўзингга кел... Сулаймон ҳузурида чумоли бўлгин-у бу таёқ сени чил-парчин қилмасин! Тўғрилик бекатидан бошқа жойда бир дақиқа ҳам турма... ҳеч киши инсонга кўзи каби энагалик қила олмайди.

«Қалб кўзингни оч» китобидан.
33. У: «Уни сизларга, агар хоҳласа, фақат Аллоҳгина келтиради ва сизлар қочиб қутулувчи эмассиз.
Мен Пайғамбарман, менинг вазифам Аллоҳнинг хабарини сизга етказиш, огоҳлантириш, холос. Азобни эса, фақат Аллоҳнинг Ўзи, қачон хоҳласа, ўшанда келтиради. У азобни келтирганида, ундан қочиб қутула олмайсиз.
@mehrob_uz
ВАҚТДАГИ БАРАКА

Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади деган гап жуда машҳур, балки мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар озгинагина вақтда жуда катта-катта ишларни қилиб юборадилар. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у кишининг ёзган асарларининг ҳисоби билан тақсимланганида бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қандайига тушиниб бўлмайди. Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний ўз китоби «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобида шундай ёзадилар: «Бу китобнинг уч юзта боби бўлиб, ҳар бир бобни ёзишда мен Шайх Муҳиддин Ибн Арабийнинг «Ал-футуҳот» китобини мукаммал ўқиб чиқдим».«Ал-футуҳот» эса бир неча минг саҳифа келади. Демак у киши «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобини ёзишда «Ал-футуҳот» китобини уч юз маротаба ўқиб чиққан бўляптилар. Шу билан бирга у киши: «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобини мен ўттиз кун ичида ёздим», дейдилар. Бинобарин, имом Шаъроний икки минг саҳифадан кам бўлмаган «Ал-футуҳот» китобини бир кунда ўн мартадан ўқиган эканлар. Солиҳ олимлар ҳамда улуғларнинг бундай воқеалари жуда ҳам маъруф ва машҳурдир. Шу ўринда «Вақтда бу қадар кенглик қандай қилиб пайдо бўлиши мумкин?» деган савол пайдо бўлади. Ҳолбуки, бирор кишининг соати олтмиш дақиқадан, бир кеча-кундузи эса йигирма тўрт соатдан ошмайди. Ҳужжатул Ислом, ҳазрат, мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвий раҳимаҳуллоҳнинг бу тўғридаги тадқиқлари шуки, вақтнинг бир тувли, яъни бўйи, узунлиги бўлади. Буни ҳамма билади. Соат ва дақиқалар мана шу тувл (бўй, узунлик)нинг номидир. Худди шундай вақтнинг арз, яъни эни ва кенглиги ҳам бўладики, бу омманинг назарига кўринмайди. Аллоҳнинг дўстлари вақтнинг мана шу эни ва кенглигида улкан ишларни амалга оширадилар.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.
https://t.iss.one/mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДАГИ НИКОҲНИНГ ЯХШИ ВА ЁМОН ТАРАФЛАРИ
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🕌 Тошкент шаҳар бош имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@MEHROB_UZ
​​#МУЛОХАЗА

... Ишдан уйига қайтганда аёли билан ҳар галгидан кўра қаттиқроқ ЖАНЖАЛ бўлди...
Лекин, бу сафар аёл "талоқ" беришини талаб қилди... Уни талабига биноан чўнтагидан қоғоз-қалам чиқариб бир нималарни ёзди ва уни конверт ичига солиб, аёлига тутқазди...

... Ғазаби келиб, уйдан ЗАРДА билан чиқиб кетди.

Аёл унга нима ёзилганини билмасди...
Очиб кўришга юраги дош бермас, бир зумда нималар қилиб кўйганини, энди қаерга, кимникига боришини, ҳаётини қандай давом эттиришини ўйлаб даҳшатга тушди...
Ўзи истамаган ҳолда ҳаётини барбод этганини ҳис қилиб, оёқ - қўлари бўшашиб, ҳолсиз йиқилди. У шундай КАРАХТ ҳолида кўп ўтирди...
Ногоҳ эшик очилиб….

Батафсил…
https://t.iss.one/+cZbWlkWvzeo3NDIy
https://t.iss.one/Vakillikuz/18279