Mass-media fondi
@massmediauz #MendirmanJaloliddin #JaloliddinManguberditaqdimoti #Bizuddaladik #Massmediauz
«Мендирман Жалолиддин» сериалининг тақдимоти
2020-йил 3-октябрь куни "Tashkent City‘" даги Конгресслар холида Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланган тарихий сериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотнинг очилиш маросимида Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёева сўзга чиқди. У ушбу кунда ўзбек миллий кинематографиясида янги саҳифа очилганини қайд этиб ўтди.
«... Тўсатдан пайдо бўлган COVID-19 пандемияси бизнинг ишга ҳам жиддий зарар келтирди. Карантин даврида суратга олиш ишлари режадан чиқиб кетди. Очиғини айтаман, мен бу лойиҳамиз бу йил якунланишига шубҳа қила бошладим. Лекин биз нима бўлганида ҳам, олдимизга қўйган ҳар бир режамизни охирига етказамиз. Бу лойиҳани ҳам уддалай олдик», деди Саида Мирзиёева.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистон ва Туркия маданият ва санъат ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари, ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Маълумот учун: Сериални суратга олиш ишлари тарихий фильмлар ишлаш борасида катта тажрибага эга Туркиянинг “Bozdag film” компаниясига топширилди. Сериалда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Туркиядан тажрибали актёрлар жалб қилинди. Суратга олиш учун Туркияда 30 гектар майдонда қадимги Гурганч шаҳрининг кўчалари қайта тикланди: турар жой бинолари, марказий бозор, бошқа бинолар, ажойиб тарзда безатилган Хоразмшоҳ саройи хоналари. Чўлдаги жанг саҳналари Истанбулдан 750 км узоқликда жойлашган Оқсаройда суратга олинди.
Сериалнинг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, премьераси 2021- йилнинг январида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
«Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақида маълумот Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг www.madaniyat.uz веб-сайтида ва MILLIY TV эфирларида бериб борилади.
@massmediauz
#MendirmanJaloliddin #JaloliddinManguberditaqdimoti #Bizuddaladik #Massmediauz